Oktabr 22, 2021
 

“Ўзагроинспекция”нинг Конимех туман бўлими томонидан жорий йил ноябрь-декабрь ойларида асосий майдонларда экиладиган пиёз ва саримсоқпиёз экинларининг мавжуд ҳамда етишмайдиган уруғликлар таҳлил қилинди.

 “Ўзагроинспекция”нинг Конимех туман бўлимининг уруғчиликни назорат қилиш соҳаси инспектори А.Бойматов томонидан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 мартдаги “Мавжуд ер майдонларидан самарали фойдаланиш ва 2021 йил ҳосили учун қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш тўғрисида”ги 121-сонли қарорининг 3-иловаси ижросини таъминлаш мақсадида, 2021 йил ҳосили учун ноябрь-декабрь ойларида асосий ва боғ қатор оралари майдонларда экиладиган пиёз ва саримсоқпиёз экинлари уруғликларини мавжудлиги ҳамда етишмайдиган қисмини аниқлаш, етишмайдиган уруғликларни импорт қилиш чораларини кўрилиши бўйича маҳаллий ҳокимликлар томонидан олиб борилаётган ишлар назорат қилиб борилмоқда.

Шунингдек, жорий йил ноябрь-декабрь ойларида асосий майдонларда экиш учун жами 75 гектар майдонларда пиёз ва саримсоқпиёз экинлари бўлиб, шундан, 53 гектар пиёз ва 22 гектар саримсоқпиёз экилиши режалаштирилган. Бугунги кунда жами 10,68 тонна уруғлик талаб этилиши ҳисоб китоб қилинган.

“Ўзагроинспекция”нинг Конимех туман бўлими инспектори томонидан уруғликларнинг мавжудлиги ва уларнинг сақланиш ҳолатлари қисқа муддатда ўрганиб чиқилди.

Ўрганишлар натижаларига кўра, бугунги кунда, Туман бўйича жами

8,62 тонна уруғликлар мавжуд эканлиги ҳамда талаб этиладиган уруғлик миқдорига нисбатан 2,06 тонна, шундан, 0,6 тонна пиёз ва 2,0 тонна саримсоқпиёз уруғликлари етишмаслиги маълум бўлди. Бу борада экиш ишларига масъул бўлган масъулларга тегишли огоҳлантиришлар киритилиши таъминланди.

Бундан ташқари, “Ўзагроинспекция”нинг Конимех туман бўлими инспектори А.Бойматов томонидан экиш мавсуми давомида фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги корхоналарига сифатли уруғликларни ўз муддатида етказиб берилиши ҳамда тўлиқ экилиши доимий назорат қилиб борилади.

Инспекциянинг Конимех туман

 бўлими бошлиғи                                                                          Н.Нуржаубаев

Oktabr 20, 2021

       Барчамизга маълумки, йигирма биринчи аср ахборот асри бўлиб, ҳозирги давр авлоди глобаллашув жараёни шиддатли тус олган замонда яшамоқда. Айнан ёш авлод турли кўринишдаги ғоявий хуружлар нишонига айлангани ҳам ҳеч кимга сир эмас.

Бир томондан экстремистик руҳдаги оқимлар фаолияти, бошқа томондан миссионерлар ҳаракати, учинчи томондан эса “оммавий маданият” тарғиботчилари ёш авлод онгига соф Ислом дини таълимотига зид ақидаларни сингдириш, муқаддас эътиқодимиздан айириш ва ўзбекона миллий ва диний қадриятларимиздан воз кечишга тарғиб этиш билан ўз фаолиятларини муттасил олиб бормоқдалар.

Натижада, соф Ислом таълимотидан етарли даражада илмга эга бўлмаган баъзи ёшлар экстремистик ғояларга чалғиб турли хил жинояларга қўл урмоқдалар, баъзилари ана шундай жиноятларнинг қурбонига айланмоқдалар. Яна баъзилари Ислом динидек маърифатпарвар, тинчликпарвар, бутун инсониятга фақат яхшиликни таълим бергувчи динни қандайдир арзимаган дунё матоҳига алмашиб ўзга динни дин деб қабул қилмоқда.

Юқоридаги каби салбий ҳолатларни олдини олиш, аҳоли ва ёшларни экстремистик оқимлар, миссионерлик билан боғлиқ ёт ғоялардан асраш, шунингдек, ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш юзасидан жорий йилнинг 20 октябрь куни Конимех туман ҳокимлиги ҳамда туман Маънавият ва маърифат бўлинмаси томонидан туман Халқ таълимига қарашли 1-2 мактабларида тарғибот тадбири ўтказилди.

Тадбирда Диний Қўмитанинг Конимех тумани бўйича бош мутахассиси Б.Тагаев, туман Маънавият ва маърифат бўлинмаси раҳбари Н.Таштемиров, “Мих ота” жомеъ масжиди бош имом хатиби Р.Яндашевлар иштирок этиб, диний экстремизм, терроризмга қарши кураш, бу ғояларни жамиятга, келажакка бўлган салбий таъсири ҳақида тушунтиришлар бериб ўтилди. Профилактик тарғибот тадбир сўнггида “Чиркин ғоялар гирдоби” номли видеоролик намойиш этилди.

Oktabr 20, 2021

Til – davlat timsoli, mulki, ruhi, millatning madaniy va ma’naviy boyligi, xalqning madaniyati, urf-odati, uning turmush tarzi, tarixidir.

1989-yilning 21-oktabr kuni Vatanimizda davlat tilining huquqiy asoslarini belgilash bo‘yicha “Davlat tili to‘g‘risida”gi Qonun qabul qilinib, unga ko‘ra O‘zbek tiliga – Davlat tili maqomi berildi.

“O‘zbek tili bayrami kunini belgilash to‘g‘risida” 2020-yil 10-aprelda qabul qilingan O‘zbekiston Respublikasi Qonunining (O‘RQ-615-son) 1-moddasi bilan 21-oktabr sanasi O‘zbek tili bayrami kuni etib belgilandi.

ONA TILIM

Yo’qolib ketarmish shu ona tilim,
Olimlar so’ylaydi menga afsona,
Hayotga o’lim yo’q, senga yo’q o’lim,
Mening jur’atimni afu et, ona,

Sen-da abadiysan, ey ona tilim,
Senda ayon bo’lgay nafratim, qahrim.
Hech qachon hech kimsa ololmas yulib,
Haqiqatni yulib ololmas, bag’rim,

O, kunlarim ko’pdir oldinda,
Yetib kelar eng so’nggi nafas.
U payt birov ona tilimda
Boshim uzra so’zlab tursa, bas!

Ona tilim, sen ruhimning qanoti,
Abut turk nafasi, Oltoy chechagi.
Xun davridan omon qoldi G’iroting,
Qutlug’ Enasoyning ezgu ertagi.

O’rxun bo’ylarida toshga aylanding,
Ko’klarga sanchilding. Turon bo’lding Sen.
Mangulik safarga qachon shaylanding?
Qachon bu alamga – kuchga to’lding sen?

Rauf Parfi – shoir, tarjimon. O‘zbekiston xalq shoiri

 

 

Oktabr 18, 2021
 

Дунёдаги ҳар бир миллат ва элат ўзининг миллий спортини жаҳонга олиб чиқиш ва энг нуфузли Олимпия ўйинлари дастурига киритишга интилади. 2020 йил 4 ноябрда имзоланган Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Кураш миллий спорт турини ривожлантириш ва унинг халқаро нуфузини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорида Кураш спорт турини Олимпия ўйинлари дастурига киритиш вазифаси қўйилган.

Шунингдек, Қарорда аҳолининг барча қатламларини кураш билан шуғулланишга кенг жалб қилиш ҳамда Ўзбекистонда курашни умумхалқ спорт турига айлантириш, кураш билан шуғулланиш учун зарур моддий-техник база ва инфратузилмани шакллантириш каби муҳим вазифалар белгиланган.

Қолаверса, Ўзбек кураши брендини яратиш, инвестицияларни жалб этган ҳолда яктак спорт кийимлари ва кураш гиламларини ишлаб чиқариш, курашни тижоратлаштириш чоралари кўрилиши ҳам баён этилган.

Жумладан,  Навоий вилоятида ҳам Кураш миллий спорт турини ривожлантириш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Бунга мисол куни кеча Навоий шаҳридаги Кураш мактабида спортнинг Кураш тури бўйича 250 нафарга яқин 2008-2009-2010 йилларда туғилган ўғил-қизлар ўртасида вилоят биринчилиги ўтказилди.

Мусобақа аввалида сўз олган вилоят Кураш федерацияси ижрочи директори Мамадали Норов ҳамда Конимех  тумани  Кураш  федерацияси  туман бўлими  ижрочиси Йўлчи Жабборов мусобақа иштирокчиларига зафарлар тилаб, бугунги кун эртанги кун учун забт этилиши лозим бўлган марра эканлиги, шунингдек ёшларимиз келгусида жаҳон биринчиликларида, олимпия ўйинларида юртимиз байроғини энг юқори чуққиларга кўтаришларига ишонишини билдириб ўтдилар.

Рақибига муросасиз кураш таклиф қилган  ҳолда конимехлик ёшлар чемпионлик учун курашиш мақсадида ўз вазн тоифаларида майдонга чиқиб келишди. Шиддатли кечган курашларда ўзининг алоҳида эпчиллиги ва тезкорлиги билан ажралиб турган Бердиев Нурмухаммад 60 кг 1-ўрин, Файзуллаев Баходир 52 кг 2-ўрин, Нематов Сардор 48 кг 3-ўрин, Қурбонов Бехруз 33 кг 3-ўринни  хақли равишда ўз вазн тоифасида чемпион деб топилдилар.

Мусобақа якунларига кўра ўз вазн йўналишларида 11 та 1-ўрин, 11 та 2-ўрин ва 22 та 3-ўрин эгалари Вилоят Кураш федерациясининг қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Мусобақа ғолибларига келгуси чемпионтларда фақат ғалабалар қозониб, юртимиз байроғини янада юқори кўтаришларини тилаб қоламиз.

 

Конимех тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

 

Oktabr 17, 2021

Ёшлар – келажак таянчи

https://t.me/konimex_tumani_axborot_xizmati

Ҳар қандай давлатнинг тарихий тараққиёт йўлидан маълумки, юртнинг жадал ривожланиши, муайян ютуқларга эришиши, халқнинг фаровон бўлиши ўша давлатда ёшларга бериладиган эътибор даражасига чамбарчас боғлиқ.

Шу маънода, Ўзбекистонда ёшлар масаласи давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.

Мамлакатда ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга зарур шарт-шароитлар ва имкониятларни яратиб бериш борасида мустаҳкам ҳуқуқий база яратилган ва бу тизим замон талабларига ҳамоҳанг равишда такомиллаштириб борилмоқда.

Хусусан, Жорий йилининг 16 октябр куни Навоий вилоят Ёшлар ишлари агентлиги “Ёшлар жамғармаси” ҳисобидан Конимех туманидаги “Ёшлар дафтари” га киритилган 20 нафар ишсиз ёшларга ўз-ўзини бандлигини таъминлаш мақсадида мотокультиваторлар берилди.

Конимех тумани ҳокимлиги матбуот хизмати.

Oktabr 15, 2021

🔰Жорий йилнинг 15 октябрь куни тумандаги 1-сонли умумтаълим мактаби биносида, “Туман худудида ўқувчи-талабалар орасида гуёвхвандлик воситаларининг тарқалишига қарши кўрашиш” мавзусида Касб-хунар мактаби талабалари, мактабларнинг юқори синф ўқувчилари ва уюшмаган ёшларга мотиватцион дарслар ташкил этилиб, тарғибот-ташвиқот учрашуви ўтказилди.

🔹Учрашувда Ёшлар ишлари Агентлиги Конимех туман бўлими бошлиғининг беш ташаббусни мувофиқлаштириш бўйича бош мутахасиси М.Насриддинов,

туман ИИБ ХПБ ВЕ ЁУХПТЭГ катта инспектори капитан Р.Умаров иштирок этишиб, ёшларга гиёхвандликнинг салбий оқибатлари ҳамда ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш ҳақида тушунтирилди.

🔹Тадбир савол- жавоблар асосида ташкил этилиб, ёшлар учун керакли ва зарур бўлган тавсиялар берилди.

Конимех тумани ҳокимлиги матбуот хизмати.

Oktabr 13, 2021

Ҳукумат қарори (637-сон, 12.10.2021 й.) билан “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”га киритилган оилаларнинг фарзандлари ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган янги турмуш қурган ёшларнинг якка тартибдаги хонадонида қўшимча уй-жой қуриш учун гаровсиз кредит ажратиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, кредитлар банклар томонидан қайтаришлик, тўловлилик, таъминланганлик, муддатлилик ва мақсадлилик шартларида берилади.

Кредитлар ёшларнинг алоҳида тоифаларига гаровсиз асосда ажратилади.

Бунда тегишлича “Саховат ва кўмак”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” жамғармалари кафиллиги тақдим этилади.

Кафиллик берилганлиги учун тўлов (мукофот пули) ундирилмайди.

Қарз олувчилар, жумладан, қуйидаги мувофиқлик мезонларига мос бўлиши лозим:

-18 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган;

-янги (иккала томон учун биринчи маротаба) турмуш қурган;

-илгари арзон уй-жой қуриш дастурлари доирасида имтиёзли ипотека кредити олмаган бўлиши керак.

Шунга кўра, ёшларнинг алоҳида тоифаларига кредитлар:

-бозор ставкасида мижоз хоҳишига кўра 6 ой имтиёзли давр билан;

-20 йилдан кўп бўлмаган муддатга;

-бошланғич бадали якка тартибдаги хонадонда қўшимча қурилаётган уй-жой қийматининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда;

-бир қарз олувчига 33 миллион сўмдан ошмайдиган миқдорда берилади.

Тегишли ҳужжатлар тўлиқ тақдим қилингандан сўнг банк 3 иш кунида ариза берувчига кредит бериш масаласини кўриб чиқади.

Ариза қаноатлантирилган тақдирда, кредит шартномаси имзоланади.

 

Конимех туман адлия бўлими.

 

 

Oktabr 12, 2021
Т/р Жами Фарқи      (+;-) шундан Янгидан ташкил этилган январь-сентябрь ойида Фарқи            (+;-) Фаолияти тугатилган                                                                     январь-сентябрь ойида Фарқи     (+;-)
фаолият юритаётган Фарқи     (+;-) фаолият
юритмаётган
Фарқи                   (+;-)
01.10.2020 01.10.2021 01.10.2020 01.10.2021 01.10.2020 01.10.2021 2020 йил 2021 йил 2020 йил 2021 йил
Вилоят бўйича 20 795 24 079 3 284 19 846 23 128 3 282 949 951 2 3 564 4 215 651 524 1 442 918
1-сектор 10 219 11 889 1 670 9 552 11 221 1 669 667 668 1 1 415 1 721 306 202 363 161
1 Hавоий шаҳар 4958 5670 712 4447 5227 780 511 443 -68 603 733 130 111 186 75
2 Кармана тумани 3252 3769 517 3129 3651 522 123 118 -5 467 535 68 56 113 57
3 Навбаҳор тумани 2009 2450 441 1976 2343 367 33 107 74 345 453 108 35 64 29
2-сектор 3 405 4 037 632 3 355 3 931 576 50 106 56 666 703 37 84 173 89
4 Конимех тумани 791 962 171 781 947 166 10 15 5 181 218 37 29 70 41
5 Қизилтепа тумани 2614 3075 461 2574 2984 410 40 91 51 485 485 0 55 103 48
3-сектор 4 144 4 773 629 3 982 4 698 716 162 75 -87 778 872 94 98 340 242
6 Ғозғон шаҳар 0 215 215 0 213 213 0 2 2 0 112 112 0 2 2
7 Нурота тумани 1541 1636 95 1508 1616 108 33 20 -13 235 213 -22 55 65 10
8 Хатирчи тумани 2603 2922 319 2474 2869 395 129 53 -76 543 547 4 43 273 230
4-сектор 3 027 3 380 353 2 957 3 278 321 70 102 32 705 919 214 140 566 426
9 Заpафшон шаҳар 1640 1693 53 1597 1625 28 43 68 25 294 336 42 50 291 241
10 Томди тумани 404 584 180 396 559 163 8 25 17 112 181 69 13 25 12
11 Учқудуқ тумани 983 1103 120 964 1094 130 19 9 -10 299 402 103 77 250 173
Oktabr 12, 2021

Аҳолининг эҳтиёжманд қатламини ҳар томонламақўллаб-қувватлаш мақсадида вилоятдаги қатор тижорат банклари томонидан “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Навоий вилояти бўлимига жорий йилнинг 9 ойи мобайнида 1, 5 миллиард сўм миқдорида хомийлик ёрдами кўрсатилди.

Жумладан Конимех туманида 25 нафар фуқарога Қишлоқ қурилиш банк Навоий филиали томонидан 100 миллион сўмлик, шундан, 22 миллион сўмлик парранда ва 68 миллион сўмлик инкубатор ускунаси тарқатилди.

 

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди Навоий вилояти бўлими

Oktabr 11, 2021
Oktabr 11, 2021

Туман ҳокимининг навбатдаги сайёр қабул “Бирлик” маҳалласида бўлиб ўтди.

Навбатдаги сайёр қабул бугун “Бирлик”, “Наврўз” ва “Дўстлик” маҳалла фуқаролари учун ўтказилди.

Қабул жараёнида Конимех тумани ҳокими М.Эгамқулов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тумандаги Халқ қабулхонаси мудири Н.Каримов, туман прокуратураси, туман ҳокими ўринбосарлари, тегишли ташкилот раҳбарлари, ва маъсуллар иштирок этдилар.

Ўтказилган қабулда фуқаролар иш билан таъминланиш, ижтимоий ёрдам, уй-жой таъмири, ижтимоий ёрдамга мухтожлар учун белгиланган уй-жой олиш, тадбиркорлик қилиш учун ер майдони ажратиш, йўл, сув таъминоти, тиббий-ижтимоий ёрдам ва бошқа ўзларини қийнаётган масалалар бўйича мурожаат қилишди.

Мурожаатлар тегишли тартибда мутахассислар ва ҳоким ўринбосарларига йўналтирилиб, ечим топилган мурожаатлар жойида ҳал этилди.

Барча мурожаатлар тегишли тартибда рўйхатга олиниб, ечими топилган мурожаатлар жойида ҳал этилди ва айрим мурожаатлар ҳуқуқий маслаҳат ва тушунчалар билан қониқтирилди.

Муддат талаб этилувчи мурожаатлар эса ҳал этиш учун тегишли мутасаддиларга бириктирилиб, назоратга олинди.

Конимех туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: