Avgust 4, 2022

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 2015 йил 10 июнидаги “2020 йилда аҳоли ва уй-жой фондини рўйхатга олиш борасидаги принциплар ва тавсиялар” резолюциясини қабул қилди. Унга кўра, БМТга аъзо давлатлар ҳар ўн йилда камида бир марта аҳоли ва уй-жойларни рўйхатга олишни ўтказиши белгилаб қўйилган. Бугунги кунга келиб, МДҲ давлатларида, шунингдек мамлакатимизда ҳам бу жараёнга тайёргарлик ишлари бошлаб юборилган. Жумладан, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ республикамизда 2023- йилнинг 1-25 ноябр кунлари аҳолини рўйхатга олиш тадбири амалга оширилиши белгиланган.

Шунингдек, аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тадбирларини ташкил этишда турар жойлар ва бинолар рўйхатларини тузиш ҳамда регистраторлик участкасининг схематик режасига аниқлик киритиш  мақсадида, ушбу Қарор билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби тўғрисида Низом”нинг 4-боб 24 бандига мувофиқ, 2022 йилнинг 1 августдан 1 сентябргача бўлган даврда республикамизда, жумладан Навоий вилоятида ҳам бино ва уй-жойлар хатловдан ўтказилиб, аҳоли яшаб турган бинолар ва уй-жойларнинг рўйхатлари шакллантирилиб, аҳоли пунктларининг схематик хариталари аниклик киритилади. Бунинг учун вилоят бўйича 1 ой муддатга фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома асосида уй-жойларни рўйхатини тузувчилар (регистраторлар) жалб этилади. Регистраторлар регистраторлик участкаларига бириктирилади. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бир нафар регистраторга тўғри келадиган ўртача 1000 та турар жой бинолари бўйича юкламадан келиб чиқиб шартли равишда регистраторлик участкаларига бўлинади. Бориш қийин бўлган ҳудудларда юклама сифатида ўртача 800 та турар жой бинолари олинади. Регистратор турар жойлар ва биноларни тўлиқ айланиб чиқиш орқали схематик планга аниқлик киритади: янги қурилган ва қурилаётган уйларни белгилайди ва бузилганларини ўчириб чиқади ҳамда яшовчилар сонини кўрсатган ҳолда турар-жойлар ва бинолар рўйхатини тузади. Улар 2022 йилнинг 1 августидан – 3 августига қадар турар жойлар ва бинолар рўйхатини тузиш ва регистраторлик участкасининг схематик режасига аниқлик киритиш бўйича махсус ўқитилади ва амалий машғулотлардан ўтказилади ва 2022 йилнинг 4 августидан – 31 августига қадар жойларда уй жойлар ва биноларни тўлиқ текшириб чиқиш ишлари амалга оширилади.

Iyul 19, 2022

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020- йил 11- ноябридаги “Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ республикамизда 2023- йилнинг 1-25 ноябр кунлари аҳолини рўйхатга олиш тадбири амалга оширилади.

Аҳолини рўйхатга олиш тадбири давомида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, доимий ёки вақтинча яшовчи ёхуд вақтинча Ўзбекистон Республикасида бўлиб турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи, аммо аҳолини рўйхатга олиш даврида вақтинча хорижий давлат ҳудудида бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари респондент сифатида рўйхатга олинади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро ташкилотлар ҳузуридаги ваколатхоналари ходимлари бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда уларнинг ўзи билан бирга бўлган оила аъзолари, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан халқаро ҳукуматлараро ташкилотлардаги квоталанган лавозимларга юборилган фуқаролар Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан рўйхатга олинади.

Шу билан бирга, аҳоли сони ва унинг таркибини ҳисоблашда бир йилдан ортиқ муддатда мамлакат ҳудудида бўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган чет давлатлар доимий ваколатхоналарининг, халқаро, ҳукуматлараро ташкилотлар ва чет давлатлар ҳукумат ташкилотлари ваколатхоналарининг ходимлари бўлган чет эл фуқаролари ҳамда уларнинг оила аъзолари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ дипломатик имтиёзларга ва иммунитетга эга бўлган бошқа шахслар ҳисобга олинмайди.

Респондентлар ўзининг (доимий ёки вақтинча) яшаш жойи бўйича рўйхатга олинади. Бу жой респондент рўйхатдан ўтган (рўйхатга қўйилган) манзил билан мос келиши ёки мос келмаслиги ҳам мумкин.

Аҳолини рўйхатга олиш тадбири давомида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардия аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга жалб этилган шахсларнинг хавфсизлигини, жиноятчилик кўп учрайдиган ҳудудлар ва тарбияси оғир оилалар рўйхатлари шакллантирилишини, ўз ходимларининг рўйхатга олувчи ходимлар билан биргаликда рўйхатга олиш жараёнида иштирок этишини, аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш даврида ҳудудларда тинчлик ва осойишталикни, жамоат тартибини, фуқаролар хавфсизлигини таъминлайди.

 

Туман статистика бўлими.

Iyul 1, 2022

Аҳоли таркибининг ҳолати ва ривожланиш динамикаси ҳақидаги маълумотлар мамлакатни социал-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ривожлантириш соҳасидаги давлат сиёсатининг устувор йўналишларини белгилаш ва амалга оширишда зарур бўлган ишончли ва холис ахборот саналади. Бундай маълумотлар маълум вақт оралиғида аҳолини рўйхатга олиш тадбирлари орқали тўпланади.

Республикамизда эса охирги марта аҳолини рўйхатга олиш ишлари амалга оширилганлигига 30 йил бўлди. Бунинг натижасида аҳолининг ҳақиқий ҳаёт тарзини ўрганиш ва уларга амалий ёрдам кўрсатишда қатор қийинчиликлар вужудга келди.

Аҳолини рўйхатга олиш жараёни уч босқични қамраб олади. Биринчиси — тайёргарлик босқичи. Бу уч йилга яқин вақт давом этади.

Бунда, аҳолини рўйхатга олиш жараёнларида фаол иштирок этиши бўйича аҳоли ўртасида тарғибот ишларини олиб бориш, реклама роликлари, логотип ва шиорлар ишлаб чиқиш ҳамда аҳолини рўйхатга олиш билан боғлиқ ҳужжатлар, жумладан, рўйхатга олиш варақалари, рўйхатга олишни ташкил этиш ва ўтказиш, унинг натижаларини олиш ва эълон қилиш методологиясини ишлаб чиқиш ҳамда бошқа шу каби тадбирлар амалга оширилади.

Иккинчиси — асосий босқич 10 кундан 60 кунгача даврни ўз ичига олади. Бунда бевосита аҳолини рўйхатга олиш амалга оширилади, яъни аҳоли тўғрисидаги маълумотлар йиғилади, назорат текшируви ўтказилади ва рўйхатга олиш материаллари топширилади.

Учинчи босқичда аҳолини рўйхатга олишга доир бирламчи материаллар автоматлаштирилган дастурларга киритилади, назорат ва таҳрир қилинади, аҳолини рўйхатга олиш бўйича дастлабки натижалар олиниб, олинган натижалар эълон қилинади ва тарқатилади.

Шу боис, Республикамизда мустақиллик йилларида аҳолини рўйхатга олиш тадбири илк бор ўтказилаётганлигини инобатга олиб, тадбирга пухта тайёргарлик кўриш ва уни сифатли ўтказиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 710-сон қарори қабул қилинди.

Қарор билан Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олиш
2023 йил 1-25 ноябрь кунлари амалга оширилиши белгиланди ва рўйхатга олиш бошланишининг аниқ пайти 2023 йил 1 ноябрь соат 00.00 этиб белгиланади.

Рўйхатга олишнинг якуний маълумотлари уч тилда (ўзбек, рус ва инглиз тилларида) эълон қилиниши белгиланган. Чора-тадбирлар дастурига асосан, 2024 йил 1 декабрга қадар аҳолини рўйхатга олиш якуний натижалари расман эълон қилинади ҳамда аҳолини рўйхатга олишнинг дастлабки ва якуний маълумотлари архивда сақлаш учун тайёрланади.

Шу билан бирга аҳолини рўйхатга олиш жараёнларини халқаро талабларга мос ва сифатли ўтказиш учун картографик материалларнинг аниқлиги муҳим ҳисобланади. Шу мақсадда, Давлат кадастр палатаси Навоий вилояти бошқармаси ва вилоят ҳокимликлари билан биргаликда аҳолини рўйхатга олиш учун зарур бўлган миқдорда шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктларининг схематик режалари ва хариталари тайёрланди.

Бир сўз билан айтганда, аҳоли тўғрисида тўпланадиган маълумотлар барча соҳаларни ривожлантириб, мамлакатни янада тараққий эттиришга, жаҳон майдонида Янги Ўзбекистоннинг янгича қиёфасини акс эттирувчи омил бўлиб хизмат қилади.

Шу ўринда айтиб ўтиш керакки, аҳолимиз ўзларининг келажаги учун аҳолини рўйхатга олиш жараёнларида фаол равишда иштирок этишлари лозим бўлади.

 

Туман статистика бўлими.

May 30, 2022

Рўйхатга олувчи ходимлар томонидан тайёрланган йиғма рўйхатлар натижалари асосида шаҳар ва қишлоқлар (шу жумладан, эркаклар ва аёллар) бўйича дастлабки маълумотлар шаҳар ва қишлоқ аҳолисига ажратилган ҳолда шакллантирилади.

Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туман ва шаҳарлар бўйича аҳолини рўйхатга олишнинг дастлабки маълумотлари 2024 йил 1 мартга қадар тайёрланади.

Аҳолини рўйхатга олишнинг якуний маълумотлари республика ва ҳудудлар бўйича белгиланган жадваллар шаклида 2025 йил 1 декабргача шакллантирилади.

Эълон қилинган маълумотлардан ташқари қўшимча маълумотлар фойдаланувчиларнинг сўровларига мувофиқ шакллантирилади.

Якуний натижалар бирламчи маълумотлар базасидан шакллантирилади.

Аҳолини рўйхатга олиш натижаларини чоп этиш Қўмита ва унинг ҳудудий органлари томонидан 2025 йил 1 декабргача расмий босма нашрларда, шунингдек, электрон манбаларда, фойдаланувчиларнинг кенг оммаси учун оммабоп нашрларда, (рисолалар, пресс-релизлар, атласлар, тақдимот материалларида ва бошқаларда), Қўмитанинг расмий веб-сайтида жойлаштириш орқали эълон қилинади.

Қайта ишланган қоғоз кўринишидаги аҳолини рўйхатга олиш варағи шаклларини сақлаш ва йўқ қилиш белгиланган тартибда амалга оширилади.

Аҳолини рўйхатга олишнинг электрон маълумотлар базаси ва бошқа ҳужжатларнинг электрон шакли ҳамда аҳолини рўйхатга олишнинг йиғма ҳужжатлари қайта ишланганидан сўнг белгиланган тартибда доимий сақлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзархив» агентлигига тақдим этилади.

 

Aprel 27, 2022
2.1-jadval
2022-yil 1-chorak bo‘yicha Konimex tumanida kichik korxona va mikrofirmalar
tanlanma kuzatuvlari bo‘yicha ma’lumot
mln.so‘m
Ko‘rsatkichlar nomi Konimex tumani
Mahsulot (tovarlar, ishlar va xizmatlar) sotishdan tushgan sof tushuм 7 820,8
Amaldagi  narxlarda ishlab chiqarilgan sanoat mahsuloti  (ishlar,  xizmatlar) hajmi (QQS va aksizsiz) 83,8
Ishlab chiqarilgan qishloq xo‘jaligi mahsuloti (ishlar, xizmatlar) hajmi 3 283,4
Asosiy kapitalga kiritilgan investitsiyalar (yangi asosiy vositalar, import orqali xarid qilingan,  norezidentlar tomonidan ilgari ishlatilgan asosiy vositalarni qo‘shgan xolda)
Amaldagi narxlarda o‘z kuchi bilan bajarilgan qurilish ishlari hajmi (QQSsiz) (o‘z ehtiyojlari uchun bajarilgan qurilish-montaj ishlari, uskuna sotib olish xarajatlari va boshqa kapital xarajatlar hisobga olinmaydi) 79,3
CHakana tovar aylanmasi (ovqatlanish korxonalarisiz) 2 843,3
Ovqatlanish korxonalarining tovar aylanmasi
Ishlab chiqarilgan (ko‘rsatilgan)  xizmatlar  (QQSsiz) 1 871,9
Aprel 22, 2022

Мамлакат фуқаролари тўғрисидаги маълумотлар ҳар қандай давлат миллий статистикасининг муҳим қисми саналади. Бундай маълумотлар маълум вақт оралиғида аҳолини рўйхатга олиш тадбирлари орқали тўпланади. Улар нафақат республика, балки Ер юзи аҳолисининг сони, ижтимоий ҳолати, даромадлари каби бир қанча муҳим ахборотларни ҳисоблаб боришга хизмат қилади.

БМТ дунё мамлакатларига фуқаролар билан юзага келадиган бир қатор ижтимоий муаммоларнинг ечими ҳамда иқтисодий кўрсаткичларнинг демографик кўрсаткичлар билан мутаносиб равишда ўсиб боришини таъминлаш учун ҳар ўн йилда камида бир маротаба аҳолини рўйхатга олиш тадбирини ўтказишни тавсия этади. Афсуски, юртимизда мустақилликдан сўнг кенг кўламда аҳолини рўйхатга олиш тадбири ўтказилмаган. Шу боис, мамлакатимизда илк бор 2023 йилда ўтказилиши кўзда тутилган аҳолини рўйхатга олиш тадбирига айни пайтда қизғин тайёргарлик кўрилмоқда.

Аҳолини рўйхатга олиш  мамлакат ҳудудида миллати, элатидан қатъий назар барча инсонларни бирлаштирадиган умуммиллий тадбир бўлиб, унинг ўтказилишидан барчамиз, сиёсий қарашларимиз ва ижтимоий мавқеимиздан қатъи назар бирдек манфаатдормиз. Боиси, мазкур йирик ижтимоий тадбир орқали, биринчи навбатда, жами аҳолининг  сони, фуқаролиги, никоҳ ҳолати, одамларимизнинг таълим даражаси (ўрта, ўрта махсус ёки олий), яшаш учун даромад манбалари, уйсизлар сони, уй хўжалинининг яшаш шароитлари каби бир қанча кўрсаткичлар бўйича бугунги кунда етарлича мавжуд бўлмаган маълумотлар базаси шакллантирилади. Шаҳарча, маҳалла, қишлоқ ва овуллар сони ҳамда уларнинг чегаралари, турар жойлар сони, улардаги мавжуд шарт-шароитлар тўғрисидаги маълумотларга аниқлик киритилади.

Аҳолини рўйхатга олиш, аввало, давлат ёки ҳукумат эмас, балки жамиятнинг ўзи учун зарур бўлиб, у вақти-вақти билан ўз-ўзини кўзгуда кўриш орқали ривожланиш натижаларини баҳолаш имкониятидир. Рўйхатга олишда қатнашаётган ҳар бир фуқаро ўзи ҳақидаги маълумотларни тақдим эта туриб, ўзлари мансуб бўлган кишилар гуруҳига тегишли ижтимоий дастурларни ишлаб чиқишда иштирок этади.

Мисол учун, ишсизларнинг сўровномадаги жавоблари меҳнат бозорини ўрганиш ва айнан керакли жойда янги иш ўринлари яратиш имконини берса,  болалар сони тўғрисидаги маълумотлар мактаб, мактабгача таълим муассасалари ва шу каби муассасалар қурилиши режаларини тузишда қўл келади. Ёш ҳақидаги маълумотлар пенсияга чиқадиганлар сони, уларнинг пенсия тўловлари учун зарур бўладиган маблағларни жамғариб бориш имконини беради. Ҳар йили мактабгача таълим, умумтаълим мактаблари ёки олий таълимга қабул қилинадиган ёшлар тўғрисидаги маълумотлар ҳам худди шундай шаклланади. Яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар эса ҳар биримизнинг уйимизгача келадиган йўллар қурилиши, коммуникациялар билан таъминлашни режалаштириш учун зарур.

Ушбу тадбирларнинг аҳамиятли жиҳати шундаки, улар орқали нафақат ўзимиз, балки келажак авлод учун муҳим маълумотларни тўплашга эришамиз. Аҳолини рўйхатга олиш натижалари мамлакатимизнинг кейинги демографик ва ижтимоий сиёсатини белгилаш билан бирга, республика ва ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш прогнозлари ҳамда дастурларини тузишда кенг қўлланилади. Кейинги ўн йилликка мўлжалланган оилаларни қўллаб-қўвватлашга қаратилган ижтимоий дастурларни шакллантириш, шифохоналар, болалар боғчалари, мактаблар ва уй-жой қурилишини режалаштиришда фойдаланилади.

Рўйхатга олиш натижасида шакллантириладиган мамлакатдаги иш берувчилар ҳақидаги маълумотлар хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ва рағбатлантиришга йўл очади. Бизнес вакиллари рўйхатга олиш маълумотлари орқали меҳнат ҳамда истеъмол бозорининг ҳолатини баҳолаш, талаб ва таклифлар эҳтиёжини аниқлаш имконига эга бўлади. Бир сўз билан айтганда, аҳоли тўғрисида тўпланадиган маълумотлар барча соҳаларни ривожлантириб, мамлакатни янада тараққий эттиришга, жаҳон майдонида Янги Ўзбекистоннинг янгича қиёфасини акс эттирувчи омил бўлиб хизмат қилади.

Aprel 1, 2022

Маълумки, 2023 йилнинг 11 – 22 ноябрь кунлари аҳолини рўйхатга олиш варағи шакллари асосида уйма-уй юриб аҳолини рўйхатга олиш ўтказилади.

Аҳолини рўйхатга олишни ўтказишда рўйхатга олувчи ходимлар:

  • сўров ўтказишдан олдин ўзини таништириши, респондентга ўз гувоҳномасини кўрсатиши, ташриф мақсадини тушунтириши, шунингдек, рўйхатга олишда иштирок этишнинг муҳимлиги, респондентларнинг шахсга доир маълумотлари махфийлиги таъминланиши ва сўров тахминан қанча вақт давом этиши тўғрисида маълумот бериши;
  • шахсга доир маълумотларни йиғиш жараёнида аҳолини рўйхатга олиш дастурида белгиланган саволлар рўйхатига риоя этиши, уларнинг мазмуни бузилишига йўл қўймаслиги;
  • рўйхатга олиш варағида келтирилган кетма-кетлик бўйича саволлар бериши, рўйхатга олиш варағида мавжуд бўлмаган саволларни бермаслиги;
  • аҳолини рўйхатга олиш варағи шаклларини тўлдириш бўйича йўриқномада келтирилган тушунтиришлардан ташқари респондентга қулайлик яратиш мақсадида қўшимча равишда тушунтиришлар бериши;
  • хушмуомала бўлиши, бошқа шахсларнинг ўз мажбуриятларини бажаришига тўсқинлик қилмаслиги ёки уларнинг ҳаёти, соғлиги ва мол-мулкига хавф солмаслиги, шунингдек, статистика органлари обрўсига путур етказадиган ҳаракатлардан сақланиши;
  • шахсга доир маълумотларнинг махфийлигини таъминлаши ва уларнинг мазмунини ошкор қилмаслиги;
  • ўз ваколатларига мувофиқ ишларни тўлиқ, сифатли ва белгиланган муддатларда бажариши лозим.

 

 

Статистика бўлими

Yanvar 28, 2022

Маълумки, 2023 йил 1-25 ноябр кунлари Республикамизда аҳолини рўйхатга олиш тадбири ўтказилади. Аҳолини рўйхатга олишни ўтказишнинг ташкилий режаси Навоий вилояти ҳудудий комиссияси томонидан туманлар (шаҳарлар) бўйича алоҳида тузилади.

Рўйхатга олиш участкаларининг чегаралари ҳар бир рўйхатга олиш участкасига тўғри келадиган юкламани (қишлоқ жойларда ўртача 8 750 киши ва шаҳарларда ўртача 11 250 киши) ҳисобга олган ҳолда маъмурий-ҳудудий бўлиниш яхлитлигини (туман ёки шаҳар даражасида) сақлаш шарти билан белгиланади.

Рўйхатга олиш участкалари ҳар бир инструкторга тўғри келадиган юкламани (қишлоқ жойларда ўртача 1 750 киши ва шаҳарларда ўртача 2 250 киши) ва аҳоли пунктидаги аҳоли зичлигини ҳисобга олган ҳолда инструкторлик участкаларига бўлинади.

Инструкторлик участкалари ҳар бир рўйхатга олувчига тўғри келадиган юкламадан (қишлоқ жойларда ўртача 350 киши ва шаҳарларда ўртача 450 киши) келиб чиқиб ҳисоб участкаларига бўлинади.

Ҳудудий комиссиялар ва республика комиссияси қарорига асосан бориш қийин бўлган ва олис ҳудудларда ҳисоб участкасидаги аҳолининг сони ўртача 250 нафардан иборат бўлиши мезон сифатида олинади.

Айрим ҳолларда участкаларни тузишда рўйхатга олувчига тўғри келадиган ўртача юклама белгиланган нормалардан кам ёки кўп бўлиши мумкин.

Ҳисоб участкаси, инструкторлик ва рўйхатга олиш участкалари сонидан келиб чиқиб рўйхатга олиш жараёнларига вақтинча жалб этиладиган ходимлар сони аниқланади.

Шунингдек, рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш жараёнида вилоят ҳудуди шартли равишда уй-жой рўйхатини тузиш участкаларига бўлинади, бунда участка чегаралари ўртача 750 та уй-жойни қамраб олади.

Ҳар бир уй-жой рўйхатини тузиш участкаларига уй-жой рўйхатини тузувчилар бириктирилади. Уй-жой рўйхатини тузувчилар фаолиятини туман рўйхатга олиш бўлими бошлиғи назорат қилади.

Уй-жойлар рўйхатини тузувчилар 2022 йил 1 августдан 1 сентябргача бўлган даврда махсус ўқитилади ҳамда бино ва уй-жойлар рўйхатини тузиш учун жалб этилади.

Ташкилий режани тузишда кўзда тутилмаган ҳолатларни (бетоблик, бахтсиз ҳодисалар, юклатилган вазифаларни тўлиқ бажармаслик ва бошқалар) ҳисобга олган ҳолда ҳисоб участкаси, инструкторлик ва рўйхатга олиш участкаларига вақтинча жалб этиладиган ходимлар умумий сонининг 10 (ўн) фоизи миқдорида иш ҳақи тўланмаган ҳолда кадрлар захираси шакллантирилади.

Кўзда тутилмаган ҳолатлар юзага келганда рўйхатга олиш жараёнларига захирадан жалб этилган ходимларга белгиланган тартибда иш ҳақи тўланади.

Туман статистика бўлими

Oktabr 12, 2021
Т/р Жами Фарқи      (+;-) шундан Янгидан ташкил этилган январь-сентябрь ойида Фарқи            (+;-) Фаолияти тугатилган                                                                     январь-сентябрь ойида Фарқи     (+;-)
фаолият юритаётган Фарқи     (+;-) фаолият
юритмаётган
Фарқи                   (+;-)
01.10.2020 01.10.2021 01.10.2020 01.10.2021 01.10.2020 01.10.2021 2020 йил 2021 йил 2020 йил 2021 йил
Вилоят бўйича 20 795 24 079 3 284 19 846 23 128 3 282 949 951 2 3 564 4 215 651 524 1 442 918
1-сектор 10 219 11 889 1 670 9 552 11 221 1 669 667 668 1 1 415 1 721 306 202 363 161
1 Hавоий шаҳар 4958 5670 712 4447 5227 780 511 443 -68 603 733 130 111 186 75
2 Кармана тумани 3252 3769 517 3129 3651 522 123 118 -5 467 535 68 56 113 57
3 Навбаҳор тумани 2009 2450 441 1976 2343 367 33 107 74 345 453 108 35 64 29
2-сектор 3 405 4 037 632 3 355 3 931 576 50 106 56 666 703 37 84 173 89
4 Конимех тумани 791 962 171 781 947 166 10 15 5 181 218 37 29 70 41
5 Қизилтепа тумани 2614 3075 461 2574 2984 410 40 91 51 485 485 0 55 103 48
3-сектор 4 144 4 773 629 3 982 4 698 716 162 75 -87 778 872 94 98 340 242
6 Ғозғон шаҳар 0 215 215 0 213 213 0 2 2 0 112 112 0 2 2
7 Нурота тумани 1541 1636 95 1508 1616 108 33 20 -13 235 213 -22 55 65 10
8 Хатирчи тумани 2603 2922 319 2474 2869 395 129 53 -76 543 547 4 43 273 230
4-сектор 3 027 3 380 353 2 957 3 278 321 70 102 32 705 919 214 140 566 426
9 Заpафшон шаҳар 1640 1693 53 1597 1625 28 43 68 25 294 336 42 50 291 241
10 Томди тумани 404 584 180 396 559 163 8 25 17 112 181 69 13 25 12
11 Учқудуқ тумани 983 1103 120 964 1094 130 19 9 -10 299 402 103 77 250 173
Iyun 4, 2021

Аҳолини рўйхатга олиш Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудларида ягона статистика услубияти асосида ўтказиладиган, белгиланган санага қадар аҳолининг демографик ва ижтимоий-иқтисодий тавсифини аниқловчи маълумотларни йиғиш, олинган маълумотларни қайта ишлаш ва умумлаштириш, якуний маълумотларни кенг оммага тарқатиш ва ундан фойдаланиш жараёнидир.

Бу тадбирда нафақат статистика органлари, балки республиканинг бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳам бевосита иштирок этадилар. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги аҳолини рўйхатга олиш тадбирини ўтказиш учун зарур бўлган миқдорда картографик материалларнинг (шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктларининг схематик режаси, маъмурий туманлар харитаси) тайёрланишини таъминлайди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Ўзархив” агентлиги аҳолини рўйхатга олиш варақаларини ва бошқа ҳужжатларни сақлаш бўйича ишларни мувофиқлаштиради, шунингдек, аҳолини рўйхатга олишнинг йиғма ҳужжатларини қайта ишлангандан сўнг доимий сақланишини ўз назоратига олади. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Вазирлиги аҳолини рўйхатга олишга жалб этилган шахсларнинг тўлиқ хавфсизлигини ва рўйхатга олиш материалларининг сақланишини таъминлайди.

Шу мақсадда, 2020 йилнинг 11 ноябрида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан “Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 710-сонли қарори қабул қилинди. Унга кўра, мамлакатимизда аҳолини рўйхатга олиш 2023 йил 1—25 ноябрь кунлари амалга оширилади.

Мазкур вазифалар тизимли тарзда амалга оширилиши натижасида республика аҳолиси тўғрисидаги ишончли маълумотлар базаси яратилади.

 

Конимех тумани статистика бўлими

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: