Oktabr 9, 2021

 Конимех туманида “Кексалар ҳафталиги” доирасида тўртта сектор раҳбарлари ташаббуси билан Нуронийлар ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди.

Тадбирда ёши улуғ отахон ва онахонлар ўзларининг ҳаёт йўллари, меҳнат фаолиятлари давомидаги фаол тажрибалари ҳамда ибратли ҳаёт ҳикоялари хусусида иштирокчиларга сўзлаб берди.

Тадбирнинг бадиий қисмида ҳар бир сектор раҳбари ўз қўли билан тайёрлаган миллий таомимиз бўлган ош чимпионатида ғолиблик учун баҳс олиб бордилар.

Бир пиёла чой устида дилдан кечган мулоқот барчада илиқ таассурот уйғотиб, нуронийлар хулосасига кўра дўстлик туйғуси ғалаба қозонди.

Санъаткорлар ижросидаги она Ватан, тинчлик ва дўстликни тараннум этувчи дилрабо куй-қўшиқлар давра файзига файз киритди.

Учрашувда фаол иштирок этган тўртта сектор раҳбарлари ва бир гуруҳ нуронийларга вилоят ҳокимлигининг эсдалик совғалари тақдим этилди.

Шунингдек, пойтахтдан келган меҳмонлар эса туман ҳокимлиги томонидан муносиб тақдирланди.

Зеро, кекса авлод вакилларини эъзозлаган юрт ҳеч қачон кам бўлмайди.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: