Aprel 21, 2022

Хабарингиз бор, Давлатимиз раҳбари бошчилигида давлат хизматларини кўрсатишда бюрократизм, сансалорлик ва бошқа маъмурий тўсиқларни бартараф этиш, бюрократик тартиб-таомилларни тубдан қисқартиришга қаратилган тизимли ислоҳотлар амалга ошириб келинмоқда.

Ушбу ислоҳотларнинг мантиқий давоми сифатида жорий йилнинг 20 апрель куни Давлатимиз раҳбарининг “Давлат хизматлари кўрсатишни соддалаштириш, бюрократик тўсиқларни қисқартириш ҳамда давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.

Фармон билан аҳолига давлат хизматларини қулай ва осон шаклларда кўрсатиш кўламини ошириш ва фуқароларнинг идорама-идора сарсон бўлиб юришининг олдини олиш, давлат органлари ахборот тизимида мавжуд маълумотларни ишончли ҳимоя қилиш бўйича ишларни, давлат хизматлари кўрсатиш кўламини ошириш, бунда аҳолининг масофадан туриб электрон давлат хизматларидан мустақил фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш бўйича устувор вазифалар белгилаб берилди.

Хусусан, Фармонга мувофиқ 2022 йил 1 августдан бошлаб давлат хизматлариданфойдаланиш учун жисмоний шахсни идентификациялашнинг Мобил-ID тизими жорий этилиши белгиланмоқда. Мобил-ID тизими фойдаланувчилари электрон рақамли имзони қўлламаган ҳолда барча давлат хизматларидан (бундан молиявий хизматлар мустасно) масофадан туриб фойдаланиш имкониятига эга бўлади.

Коммунал ташкилотларига аҳолига ва тадбиркорлик субъектларига хизмат кўрсатишда 35 турдаги маълумот ва ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинади ва улар “Электрон ҳукумат” тизимдан олинади.

Фармон иловаси билан 7 та устувор масалалар тасдиқланди. Хусусан:

Давлат хизматлари кўрсатиш тизимини модернизация қилиш ва жадал ривожлантиришнинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган миллий стратегияси тасдиқланди.  Эндиликда “Фуқаро эътибор марказида” (Citizen – centric service) тамойили асосида давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини модернизация қилинади;

Миллий стратегияни 2022–2023 йилларда амалга ошириш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланди. Унга асосан 2022-2023 йилларда 100 дан ортиқ давлат хизматлари рақамлаштирилади ва уларни ЯИДХП орқали ҳамда давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатиш йўлга қўйилади;

– 6 турдаги (тиббий, фармацевтика, архитектура-шаҳарсозлик, солиқ, меҳнат, заргарлик буюмлари фаолиятига тегишли) лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни олиш учун амалда мавжуд бўлган  17 та бюрократик талаб бекор қилинди;

38 турдаги давлат хизматларидан ЯИДХПда электрон рақамли имзосиз фойдаланишга рухсат берилди;

8 та вазирлик ва идоранинг электрон тизимлари “Электрон ҳукумат” тизимига интеграция қилиниши белгиланди. Бунинг натижасида аҳоли ва тадбиркорларнинг электрон давлат хизматларидан фойдаланиш имконияти янада кенгаяди;

маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги кўриб чиқиш ваколатига эга бўлган 21 та давлат органларининг ахборот тизимлари Ягона биллинг тизимига интеграция қилиниши белгиланди. Бунинг натижасида жарималарни электрон тўлаш ва натижаларидан хабардор бўлиш имконияти яратилади;

2022–2026 йилларда давлат хизматлари кўрсатиш тизимини жадал ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари белгилаб берилди.

Яна бир муҳим жойи, янги ўқув йили учун олий таълим муассасаларига кириш учун тест топширишда “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”да рўйхатга олинган шахслар, уларнинг фарзандлари ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар тест синовларида иштирок этиш учун ундириладиган тўловлардан озод этилади.

2022 йил 1 сентябрдан бошлаб тижорат банкларигателекоммуникация ташкилотларигахусусий тиббиёт муассасаларинодавлат таълим ташкилотларигасуғурта ташкилотларига фаолият йўналишидаги нодавлат ташкилотларга ҳам “Электрон ҳукумат” тизими орқали олиш мумкин бўлган маълумотлардан фойдаланиш имконияти яратилади. Фақат, ушбу ташкилотлар шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя этиши шарт ва бу тегишли лицензия талаб ва шартларидан бири ҳисобланади.

Аҳолининг электрон давлат хизматларидан фойдаланиш даражаси оширилади, иш юритиш “қоғозсиз” тамойил асосида олиб бориш йўлга қўйилади.

Бизнес жараёнларини модернизациялаш усулларидан фойдаланган ҳолда ҳар бир давлат хизматини мақбуллаштириш, муддатлар ва талаб этиладиган ҳужжатлар сонини максимал даражада қисқартириш чоралари кўрилади.

Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг эҳтиёжи ва талабларидан келиб чиқиб давлат хизматларининг янги турлари йўлга қўйилади, ўз аҳамиятини йўқотган давлат хизматлари бирлаштирилади ёки бекор қилинади.

Жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахсларга давлат хизматларини кўрсатишда инклюзив муҳит яратилади.

Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг давлат хизматларидан мустақил фойдаланиш кўникмалари ошириб борилади.

Проактив давлат хизматлари ҳамда битта сўров бўйича ўзаро боғлиқ композит давлат хизматлари кўрсатиш кенгайтирилади.

Шахсга доир маълумотларнинг конфиденциаллигини ва ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш мақсадида 2022 йил 1 августдан бошлаб шахсга доир маълумотларни “Электрон ҳукумат” тизимидан фойдаланган ҳолда олишнинг қуйидаги тартиби жорий этилади:

давлат органлари томонидан шахсга доир маълумотлар “Электрон ҳукумат” тизими орқали сўраб олинганда шахсга доир маълумотлар субъектининг ЯИДХПдаги шахсий кабинети ёки Мобил-ID тизими орқали идентификациядан ўтган мобил телефон рақамига бу ҳақида хабарнома юборилади (бундан давлат сири ва қонунчиликка мувофиқ фойдаланиш чекланган маълумотларни ўз ичига олган ҳолатлар мустасно);

хўжалик бирлашмалари, давлат ташкилотлари ва муассасалари, “Электрон ҳукумат” тизимидан фойдаланишга рухсат берилган нодавлат ташкилотлар томонидан ишларни бажариш ва хизматларни кўрсатишда шахсга доир маълумотлар унинг субъекти розилиги билан “Электрон ҳукумат” тизими орқали тақдим этилади. Бунда, маълумотлар тегишли ташкилотга шахсга доир маълумотлар субъектининг ЯИДХПдаги шахсий кабинети ёки Мобил-ID тизими орқали идентификациядан ўтган мобил телефон рақамидан тасдиқ олингандан сўнг “Электрон ҳукумат” тизими орқали тақдим этилади.\

           Конимех туман адлия бўлими.

Aprel 13, 2022

 

“Tadbirkorlik muhitini yaxshilash va xususiy sektorni rivojlantirish orqali barqaror iqtisodiy oʻsish uchun shart-sharoitlar yaratish borasidagi navbatdagi islohotlar toʻgʻrisida”gi Prezident Farmoni qabul qilindi.

🔰Farmonga muvofiq, quyidagilar joriy etiladi:

▫️qishloq xoʻjaligiga moʻljallanmagan yerlarni mulk huquqi asosida auksion orqali sotishda toʻlovlarni 3 yilgacha boʻlib-boʻlib toʻlashga ruxsat etiladi;

▫️boʻlib-boʻlib toʻlash sharti bilan sotilgan davlat aktivlari va qishloq xoʻjaligiga moʻljallanmagan yerlar boʻyicha kamida 35 foizi miqdoridagi dastlabki toʻlovni biryoʻla amalga oshirgan xaridorlarga mazkur mulklarni kredit taʼminoti sifatida garovga qoʻyish huquqi beriladi.

✅ 2022-yil 1-maydan roʻyxati Vazirlar Mahkamasi tomonidan tasdiqlanadigan xorijiy davlatlar fuqarolariga Oʻzbekistonda yashash guvohnomasini talab qilmagan holda, yangi barpo etilayotgan quyidagi koʻchmas mulk obyektlarini sotib olish tarzida investitsiya kiritish huquqi beriladi:

🔹Toshkent viloyati, Toshkent va Samarqand shaharlarida – qurilish davrida tuzilgan shartnomalarga asosan qiymati 150 ming AQSH dollari ekvivalentidan, foydalanishga qabul qilingan koʻchmas mulk obyektlarida qiymati 180 ming AQSH dollari ekvivalentidan kam boʻlmagan koʻchmas mulk obyektlari;

🔹boshqa hududlarda – qurilish davrida tuzilgan shartnomalarga asosan qiymati 70 ming AQSH dollari ekvivalentidan, foydalanishga qabul qilingan koʻchmas mulk obyektlarida qiymati 85 ming AQSH dollari ekvivalentidan kam boʻlmagan koʻchmas mulk obyektlari.

Bunda, mazkur koʻchmas mulk obyektlarini sotib olish xorijiy davlatlar fuqarolariga Oʻzbekistonda doimiy roʻyxatdan oʻtish va yashash guvohnomasini olish uchun asos boʻlmaydi.

📌 Xorijiy mamlakatlar fuqarolariga koʻchmas mulk sotib olish sharti bilan Oʻzbekistonda yashash guvohnomasini olish uchun talab etiladigan koʻchmas mulk qiymati miqdori Toshkent viloyati va Toshkent shahrida 400 ming AQSH dollaridan 300 ming AQSH dollari ekvivalentigacha kamaytirildi.

Farmonga koʻra, quyidagilar joriy etildi:

➡️ oxirgi yildagi savdo tushumi BHMning 10 ming baravaridan (2,7 mlrd soʻmdan) oshmaydigan tadbirkorlarga nisbatan monopoliyaga qarshi choralar qoʻllanilmaydi;

➡️ 2022-yil 1-sentyabrdan raqobatga qarshi harakat qilgan xoʻjalik yurituvchi subyektlarga quyidagilar uchun moliyaviy jarimalar qoʻllaniladi:

🔸tovar va moliya bozorida raqobatni cheklashga olib keluvchi kelishuvlar va iqtisodiy faoliyatni muvofiqlashtirish;

🔸 ijtimoiy va strategik ahamiyatga ega mahsulotlar narxlarini asossiz oshirganlik va insofsiz raqobat;

🔸xoʻjalik yurituvchi subyektlarni qoʻshib yuborishda, qoʻshib olishda va aksiyalarni sotib olish bitimlarini tuzishda raqobatni buzish;

🔸ommaviy savdolarda raqobatga zid harakatlar amalga oshirganlik va monopoliyaga qarshi talablarni buzish.

☑️ 2022-yil 1-maydan norezident shaxsning Oʻzbekistondagi manbalardan oladigan daromadlari boʻyicha daromad soligʻi 12 foiz miqdorida belgilanadi (ilgari 20 foizgacha).

❗️ 2022-yil 1-iyuldan bojxona bojlari boʻyicha imtiyozlar faqatgina qonunlar bilan beriladi.

✅ Farmonga koʻra, Toshkent shahri misolida Nukus shahri va barcha viloyatlar markazlarida jamoat transporti infratuzilmasini rivojlantirish strategiyasi joriy etiladi.

2022-yil 1-iyuldan davlat ishtirokidagi korxonalar kuzatuv kengashi aʼzolarini ragʻbatlantirish va ijro organi aʼzolariga haq toʻlashda yagona ragʻbatlantirish siyosati joriy etiladi.

Bunda, ijro organi aʼzolariga ish haqi va yil boʻyicha bir yoʻla toʻlanadigan mukofotdan tashqari har qanday qoʻshimcha toʻlov bekor qilindi.

Davlat ishtirokidagi korxonalarga Prezident va Hukumat qarorlarida nazarda tutilmagan hollarda quyidagilar taqiqlanadi:

faoliyatiga xos boʻlmagan yangi obyektlarni sotib olish yoki qurish;

raqobat rivojlangan sohada faoliyatidan tashqari qoʻshimcha faoliyat bilan shugʻullanish;

faoliyatiga xos boʻlmagan xoʻjalik jamiyatlari ustav kapitalida ishtirok etish yoki undagi ulushni sotib olish.

Davlat ishtirokidagi korxonalar va davlat ulushi 50 foiz va undan koʻp boʻlgan banklar tomonidan mulkni sotish, boshqa korxonaga investitsiya kiritish kelishuvlari majburiy tarzda korxonalar kuzatuv kengashi bilan kelishiladi.

Davlat korxonalarining homiylikka sarflanadigan har yilgi xarajatlari oʻtgan yilda olingan sof foydaning 3 foizidan oshmasligi kerak.

Aprel 30, 2021

Қонунга кўра, Конституциявий суд доимий фаолият юритувчи суд ҳокимияти органи бўлиб, қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимият ҳужжатларининг Конституцияга мувофиқлиги тўғрисидаги ишларни кўради.

Конституциявий суд конституциявий ҳуқуқ ва эркинликлари муайян ишда қўлланилган ва Конституцияга мувофиқ бўлмаган қонунда бузилган деб ҳисобловчи фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг шикоятларини ҳам кўриб чиқиши белгиланди.

Конституциявий суд раис ва унинг ўринбосарини қўшган ҳолда 9 нафар судьядан иборат бўлади (Илгари 7 нафар эди).

Конституциявий судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлган субъектлар қаторига қуйидагилар киритилди:

  • Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (омбудсман) ўринбосари – Бола ҳуқуқлари бўйича вакил;
  • Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий маркази;
  • Президент ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил.

Фуқаролар ва юридик шахслар қонун уларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларини бузмоқда деб ҳисобласа ҳамда судда кўрилиши тугалланган муайян ишда қўлланилган бўлса ва судда ҳимоя қилишнинг барча бошқа воситаларидан фойдаланиб бўлинган бўлса, қонуннинг Конституцияга мувофиқлигини текшириш тўғрисидаги шикоят билан Конституциявий судга мурожаат этишга ҳақли.

Aprel 30, 2021

Қарорга кўра, Миллий гвардия ходимлари Миллий гвардия тизимидаги таълим муассасалари ва бошқа муассасаларнинг кундузги ва сиртқи таълим шаклида тайёрланади, Миллий гвардия ўқув марказларида белгиланган тартибда махсус касбий (бошланғич) тайёргарликдан ўтказилади.

Шунингдек, Миллий гвардия қўмондони тавсияси асосида олий ноюридик маълумотга эга бўлган ходимлар эгаллаб турган лавозими ва пул таъминоти сақлаб қолинган ҳолда Тошкент давлат юридик университетининг Ихтисослаштирилган филиалида қайта тайёрланади.

Қарорга кўра, пенсия олиш ҳуқуқини берадиган хизмат муддати 20 йилни ташкил этади, имтиёзли ҳисобланадиган давр ходимларга пенсия миқдори ҳисобланаётган вақтдагина инобатга олинади.

Миллий гвардия ходимларининг фарзандлари давлат мактабгача таълим ташкилотларига яшаш ёки хизматни ўташ жойи бўйича қабул қилинади.

Шунингдек, Миллий гвардиянинг хизмат интизоми ва бенуқсон узлуксиз хизмати учун ташаббускор ва виждонли ходимларни тақдирлаш мақсадида “Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг фидойи ходими” идоравий кўкрак нишони таъсис этилди.

Қарор билан Миллий гвардия ходимларининг хизмат ўташ тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, хизматга ихтиёрий равишда ёши 18 дан кичик ва 30 дан катта бўлмаган, шу жумладан 30 ёшда Қўриқлаш бош бошқармаси ҳарбийлаштирилган соқчилик бўлинмаларининг тегишли касбий тайёргарликка эга, тайёргарлик машғулотлари ва танлов босқичларидан ўтган ишчи ва хизматчилари орасидан (бундан тор доирадаги мутахассисликка эга бўлган номзодлар мустасно) танлаб олиш орқали Ўзбекистон фуқаролари қабул қилинади.

Номзод доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойидаги Миллий гвардия бўлинмаларига тегишли ҳужжатларни тақдим этади.

Mart 27, 2021

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 03 мартдаги “Чорвачилик тармоқларини давлат томонидан янада қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5017-сон Қарори мазмун-моҳияти ҳақида

 

Конимех туман адлия бўлими

 

Қарорга кўра, 2021 йил 1 мартдан Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг компенсация ва кафиллигидан фойдаланган чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ва қуёнчилик йўналишидаги кредити бўйича тўловларни ўз вақтида қайтараётган тадбиркорларга, уларнинг кредит бўйича қарздорлиги тўлиқ қопланмагунча, янги кредитлар бўйича жамғарманинг кафиллигидан яна фойдаланишга рухсат берилади.

2021 йил 1 январдан 2024 йил 1 январгача наслчилик субъектлари учун уларнинг асосий фаолият тури бўйича фойда солиғи (тижорат банкларида жойлаштирилган маблағлардан олинган фоизлардан ташқари), мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси 50 фоиз миқдорида қўлланилади.

Тадбиркорлар томонидан тегишли рўйхатдаги товарлар Ўзбекистонга олиб кирилганда уларни олиб киришда ҳисобланган қўшилган қиймат солиғини тўлаш муддати 180 кунга узайтирилади.

2021 йил 1 июлдан қўшилган қиймат солиғи тўловчиси бўлган чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик хўжаликларига республика бюджетидан тегишли миқдорда субсидия ажратилади.

Қарорга кўра, “Ўзбекчорванасл” агентлиги марказий аппаратида Паррандачилик ва қуёнчилик соҳаларини ривожлантириш бошқармаси ташкил этилиб, бу бўйича Агентлик директори ўринбосари лавозими жорий этилади.

2021 йил 1 апрелгача қуйидагилар учун Ҳукуматнинг захира жамғармасидан 3 миллиард сўм маблағ ажратилади:

  • чорвамолларивапаррандаларозуқаситаркибинитаҳлилқилиш;
  • паррандаларкасалликлариташхисиниқўйишбўйичалабораторияларнизамонавийускуналарбиланжиҳозлаш.

Қарорга кўра, республикада фаолият юритаётган паррандачилик корхоналаридаги мавжуд паррандаларни турли касалликлар ва фавқулодда вазиятлар (электр энергияси ва табиий газдаги узилишлар) оқибатида нобуд бўлишини суғурталаш тартиби ишлаб чиқилади.

Бунда, паррандалар бош сонини суғурталаш бўйича суғурта товонининг 50 фоизигача бўлган қисми Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланиши назарда тутилган.

Шунингдек, паррандачилик ва балиқчилик хўжаликларига:

ўзи ишлаб чиқарган тухум, парранда гўшти ва балиқ маҳсулотларини сотиш учун деҳқон бозорлари ва аҳоли гавжум ҳудудлардан ўрнатилган тартибда доимий савдо жойлари (нуқталари);

ҳар бир деҳқон бозорида ҳамда шаҳар (туман)даги аҳоли гавжум жойларда камида 2 тадан енгил конструкция асосида парранда ва балиқ маҳсулотлари сотишга мўлжалланган савдо дўконларини қуриш учун жой ажратилади.

2021/2022 ўқув йилидан Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти ҳузуридаги Марҳамат енгил саноат техникуми негизида Самарқанд ветеринария медицинаси институтининг Андижон ветеринария медицинаси техникуми ташкил этилади.

2021/2022 ўқув йилидан республикадаги барча ветеринария медицинаси ва агротехнологиялар техникумларида паррандачилик, ветеринария, балиқчилик, асаларичилик ва қуёнчилик йўналишларида мутахассислар тайёрлаш бўйича давлат буюртмаси асосида қабул квота параметрлари шакллантирилади.

Қарорга кўра, Қашқадарё вилоятининг Касби, Нишон, Миришкор ва Косон туманлари чорвачиликка ихтисослаштирилиб, ушбу туманларда замонавий чорвачилик комплекслари ташкил этилади.

Mart 27, 2021

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 05 мартдаги “Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 122-сон Қарори мазмун-моҳияти ҳақида

 

Конимех туман адлия бўлими

 

Қарорга кўра, 2021 йил 1 апрелгача қуйидагилар ишлаб чиқилиб, жорий этилади:

➖ ҳар бир маҳалланинг ID идентификация рақами ва ҳудудий чегараси кўрсатилган ягона электрон маълумотлар базаси;

➖ ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилган ота-оналар ҳамда васийликка ва ҳомийликка олинган болалар ва оилага тарбияга берилган (патронат) болалар бўйича электрон маълумотлар базаси;

➖ давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланувчилар бўйича тегишли маълумотларни ўз ичига оладиган ягона электрон ахборот тизими;

фуқароларнинг автотранспорт воситалари созлиги ёки носозлиги бўйича электрон маълумотлар базаси.

2021 йил  1 апрелдан:

  • Давлат хизматлари агентлигининг “ФҲДЁнинг ягона электрон архиви” ахборот тизимига васийликка ва ҳомийликка олинган болалар тўғрисидаги маълумотлар идоралараро электрон маълумотлар алмашинуви орқали тақдим этилади;
  • давлат ва нодавлат умумтаълим ташкилотларига ўқувчини ўқишга қабул қилишдан бошлаб битиргунга қадар, шунингдек Ўзбекистондаги давлат, нодавлат ва хорижий олий таълим ташкилотлари, касб-ҳунар мактаблари, коллежлар, техникумлар, академик лицейларнинг талаба(ўқувчи)ларини ўқишга қабул қилишдан бошлаб битиргунга қадар ушбу таълим ташкилотларининг тегишли буйруқлари ва бошқа ҳужжатлар фақат ягона электрон маълумотлар базасида шакллантирилади ва расмийлаштирилади.

Қарор билан шунингдек, Кам таъминланган оилаларни “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали аниқлаш ҳамда уларга ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Унга кўра, оилани кам таъминланган деб эътироф этиш ҳамда уларга болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам ҳамда компенсация тайинлаш ва тўлаш тўғрисидаги қарорлар Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг “Ягона реестр” АТда шакллантирилади ва қабул қилинади.

Mart 27, 2021

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 февралдаги “Ички ва зиёрат туризмини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 100-сон Қарори мазмун-моҳияти ҳақида

 

Конимех туман адлия бўлими

 

Қарорга кўра, субсидияланадиган авиа ва темир йўл қатнови йўналишларини, авиа чипталар ва меҳмонхона хизматларини субсидиялаш миқдорини белгилаш бўйича махсус комиссия таркиби тасдиқланди.

Махсус комиссия томонидан қуйидагиларга қўшимча чегирмалар тақдим этилади:

➖ авиақатновларга чипталар 40 фоизгача;

➖ туроператорлар орқали харид қилинган темирйўл чипталарига 15 фоиз;

➖ меҳмонхона хизматларига 10 фоиз.

Маҳаллий яшовчининг ҳар бир яшаган куни учун жойлаштириш воситаларидан ундириладиган туристик (меҳмонхона) йиғимнинг миқдори БҲМнинг 0,4 фоизини ташкил этади.

Туристик ташкилотларнинг ишчилари, гидлар (гид-таржимон), экскурсия етакчилари ва йўриқчи-йўл бошловчилар малакавий имтиҳонини ўтказиш 2022 йил 1 мартдан амалга оширилади.

Авиаташувларга субсидия ажратиш Транспорт вазирлиги ҳамда туроператор ва турагентларга авиа ва темир йўл чипталари ҳамда жойлаштириш воситаларининг меҳмонхона хизматлари харажатларининг бир қисмини қайтариш Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан амалга оширилади.

Қарорга кўра, Бухоро вилояти “Етти пир” зиёратгоҳлари йўналишида таъмирталаб 36 км масофадаги ички йўлларни таъмирлаш учун 90,5 млрд сўм ажратилади.

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб хорижий тиллар бўйича мутахассис етиштирувчи олий таълим муассасаларининг 3-4 курс талабалари учун зиёрат туризми бўйича ўқув дастури жорий этилади.

Шунингдек, “Ипак йўли” туризм халқаро университетида “Маданий, табиий ва аралаш меросни бошқариш” ҳамда Бухоро, Самарқанд, Фарғона ва Урганч давлат университетларида “археология” мутахассисликларида кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади.

Fevral 15, 2021
Fevral 15, 2021

1. Президент қарори билан Ростов-Дон шаҳрида (Россия Федерацияси) Ўзбекистон Республикасининг Бош консулхонаси очилди.

Бош консулхона Ўзбекистон фуқаролари ҳамда юридик шахсларига сифатли консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатади, шунингдек, меҳнат фаолиятини мувофиқлаштиради ҳамда меҳнат мигрантлари бўлиб турган давлатда уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини амалга оширишларида кўмаклашади.

 

2. Иссиқхона комплексларини ривожлантириш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисидагиПрезидент қарори қабул қилинди.

Қарор билан иссиқхона хўжалигини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари белгиланди.

Замонавий иссиқхона комплекслари ташкил этиш бўйича истиқболли лойиҳалар доирасида республика бўйича жами 105 та лойиҳа амалга оширилади ва бу орқали 4 минг 481 янги иш ўрни яратилади.

2019–2020 ўқув йилидан бошлаб”Иссиқхона хўжаликларини ташкил этиш ва юритиш”, “Агрокимё ва агротупроқшунослик”, “Ўсимликларни ҳимоя қилиш”ихтисосликлари йўналишлари бўйича олий таълим муассасаларига бакалаврлар тайёрлаш юзасидан қабул квоталарикамида 2 баробароширилади.

3. Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш мақсадида рақамли инфратузилмани янада модернизация қилиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ “Universal Mobile Systems” МЧЖ устав капиталидаги давлат улуши тўлиқ “Рақамли ишонч” рақамли иқтисодиётни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармасига беғараз топширилади.

Шунингдек қарор билан мутасадди ташкилотларга 2019-2021 йилларда “Universal Mobile Systems” МЧЖни ривожлантириш Концепциясини ишлаб чиқиш юкланди.

UMSга ўз тижорат эҳтиёжлари учун халқаро телекоммуникация тармоқларига шу жумладан, “IP-телефония” технологиясидан фойдаланган ҳолда тўғридан-тўғри уланиш ҳуқуқи берилди.

 

 

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди.

Киритилган ўзгартишларга кўра, Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган ўсимлик ёғи (пахта ёғи) учун акциз солиғи ундирилмайди.

Шунингдек, техник чигит эндиликда мулкчилик шаклидан қатъи назар пахта чигитини қайта ишлаш бўйича ишлаб чиқариш қувватига ва тегишли сертификатларга эга бўлган маҳаллий корхоналарга ҳам сотилиши мумкин. Илгариги тартибга асосан техник чигит фақат “Ўзпахтаёғ” АЖнинг ёғ-мой корхоналарига ва 23 та ҳудудий бошқа корхоналарга сотилар эди.

 

5. Франция Республикаси фуқаролари учун Ўзбекистон Республикасига киришда визасиз режимни белгилаш тўғрисидаги Президент Фармони қабул қилинди.

Фармонга мувофиқ эндиликда Франция фуқаролари Ўзбекистон ҳудудига тегишли визани расмийлаштирмасдан 30 кунгача киришлари мумкин.

6. Республикада 2019–2020 йилларда мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш ҳажмларини кўпайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ:

2019–2020 йилларда мева-сабзавот маҳсулотларини қуритиш бўйича амалга ошириладиган лойиҳалар мақсадли кўрсаткичлари;

2019 йилда мева-сабзавот маҳсулотларини қуритиш корхоналарини ташкил қилишнинг манзилли дастури тасдиқланди.

Қарор билан тасдиқланган Дастур доирасида умумий қиймати 818 млн. 367 минг доллар миқдоридаги жами 28 та лойиҳанинг амалга оширилиши назарда тутилган. Бу орқали эса 156 янги иш ўрни яратилади.

Шунингдек, мева-сабзавот маҳсулотларини қуритиш бўйича 2020 йилда жами 157 та туманда 77 та лойиҳанинг амалга оширилиши режалаштирилган.

 

7. 2018 йил 19–21 ноябрда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Туризм соҳасидаги биринчи халқаро инвестиция форумини самарали ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидагиҲукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Форумни ўтказиш доирасида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун, истисно тариқасида, ер участкалари ажратилишининг алоҳида тартиби белгиланди.

Бунда туризм инфратузилмаси объектларини қуриш учун инвесторга аниқ инвестиция мажбуриятлари остида ер участкаларини электрон аукцион ўтказмасдан ажратиш назарда тутилган.

Инвестор томонидан пул маблағлари депозитга ўтказилган ёки молиявий мажбуриятларни бажариш бўйича кафолат берилган кундан эътиборанбеш кун муддатда инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун ҳокимликлар ер участкасини ажратиш тўғрисида қарор қабул қилади.

 

 

 

 

Конимех туман адлия бўлими бошлиғи Э.И.Файзуллаев

 

Fevral 15, 2021

Вазирлар Махкамасининг “Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бўйича маъруза матни

 

Вазирлар Маҳкамасининг “Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор билан фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларининг низоми тасдиқланди.

Низомга кўра, туман ва шаҳар ФҲДЁ бўлимлари, шунингдек Никоҳ уйлари, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг Қорақалпогистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалариФҲДЁ архивлари ФҲДЁ органлари ҳисобланади.

ФҲДЁ органлари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Олий Мажлиси палаталари қарорларига, Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.

ФҲДЁ органлари ўзларига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларига ўзгартириш, тузатиш ва кўшимчалар киритади;

фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларининг ҳисобини юритади;

фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларини ва қонунда белгиланган бошқа ҳужжатлар сақланишини таъминлайди;

фуқароларга (ўзларига нисбатан тузилган далолатнома ёзувлари бўйича) фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувлари қайд қилинганлиги ҳақида гувоҳномалар, зарур ҳолларда такрорий гувоҳномалар ва маълумотномалар беради;

Агентлик, суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, иш юритувида мавжуд бўлган ишлар муносабати билан нотариуслар, шунингдек ФҲДЁ органлари ва Ўзбекистон Республикасининг хориждаги консуллик муассасаларининг ёзма сўровномаларига биноан далолатнома ёзувларидан нусхалар ёки улардан кўчирмалар ва маълумотномалар беради;

зарур ҳолларда мудофаа ишлари бўлимлари, соғлиқни сақлаш органлари, бандликка кўмаклашиш марказлари, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бўлимлари ва бошқа ваколатли идораларнинг сўровларига асосан йиғиш, умумлаштириш ёки таққослаш мақсадларида далолатнома ёзувларидан алоҳида маълумотлар беради;

қатъий ҳисобда турувчи гербли гувоҳнома бланкаларини ҳисобга олиш, сақлаш, сарфлаш ҳисобини юритади ва бу ҳақца белгиланган муддатларда ҳисоботлар топширади;

белгиланган шакллар бўйича статистик ҳисоботлар юритади;

фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларининг электрон маълумотлар базасини юритади;

мурожаатларни белгиланган муддатларда ва тартибда кўриб чиқади.

ФҲДЁ органларининг вазифаси жисмоний ва юридик шахсларга фуқаролик ҳолатлари далолатномаларини қайд этиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишдир.

ФҲДЁ органлари фуқаролик ҳолати далолатномалари (туғилганлик, никоҳ тузиш, никохдан ажралиш ва ўлим)ни қайд этади, шунингдек, оталикни белгилаш, фарзандликка олиш, фамилия, исм ва ота исмини ўзгартириш ҳаракатларини амалга оширади,

фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларини тиклайди ва бекор қилади,

шаҳарча, қишлоқ ва овул фуқаролар йиғини раислари (оқсоқоллари)нинг ўлимни қайд этишдаги ишларини мувофиқлаштиради ва уларга амалий ёрдам кўрсатади, гербли гувоҳномаларнинг талаб даражасида сақланиши ва сарфланиши чораларини кўради,

никоҳни, шу жумладан никоҳ уйларида ва туғилганликни тантанали равишда қайд этади,

тегишли туманлар ҳокимликларига никоҳ муносабатлари бўйича далолатномаларни қайд этиш, оила институтини мустаҳкамлаш, оилавий ажрашишларнинг олдини олиш бўйича маълумотлар тақдим этади.

Низомга мувофиқ ФҲДЁ бўлими мудири, ФҲДЁ архиви мудири лавозимига қуйидаги талабларга жавоб берган Ўзбекистон фуқароси тайинланиши мумкин:

йигирма беш ёшдан кичик бўлмаган;

олий юридик маълумотга эга бўлган;

юридик мутахассислик бўйича камида уч йиллик, шу жумладан ФҲДЁ органида камида икки йиллик иш стажига эга бўлган. ФҲДЁ бўлими мудири тегишли туман (шаҳар) ҳокими томонидан Давлат хизматлари агентлигининг ҳудудий бошқармалари билан келишилган ҳолда лавозимга тайинланиши ва лавозимидан озод этилиши белгиланди.

ФХДЁ органлари ходимлари ўзи, эри ёки хотини, ўзининг ва унинг қариндошлари (ота-оналари, болалари, неваралари, боболари, бувилари, туғишган ака-укалари ва опа-сингиллари) тўғрисида фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларини қайд этишга ёки уларга тегишли ўзгартириш, тузатиш ва қўшимчалар киритишга ҳақли эмас. Бунда фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувлари туман (шаҳар) ҳокимлиги ва Агентлик ҳудудий бошқармасининг ёзма кўрсатмасига асосан бошқа ходим томонидан ёки бошқа ФХДЕ органида қайд этилади ва бу ҳақда фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувининг белгилар устунига тегишли изоҳ киритилади.

ФХДЕ органи раҳбарлари ва инспекторлари илмий, ижодий ва педагогик фаолиятдан ташқари ҳақ тўланадиган фаолият билан шуғулланишга ҳақли эмас.

Бундан ташқари қарор билан ФХДЁ бўлимлари ходимларининг мартаба даражалари тўғрисида низом ҳам тасдиқланди.

Низомга қўра, ФХДЁ бўлимлари ходимларининг махсус унвонлари қуйидаги мартаба даражаларидан иборат бўлади:

3-даражали адлия маслаҳатчиси;

1-даражали юрист;

2-даражали юрист;

3-даражали юрист.

ФХДЕ бўлимлари ходимларига тегишли лавозимларга мувофиқ қуйидаги мартаба даражалари берилади:

3-даражали адлия маслаҳатчиси – ФХДЁ бўлими мудирларига;

1-даражали юрист – ФХДЕ бўлими мудирларига;

2-даражали юрист – ФХДЁ бўлими 1-тоифали инспекторларига.

3-даражали юрист – ФХДЕ бўлими 2-тоифали инспекторларига.

 

 

Конимех туман адлия

бўлими бошлиғи Э.И.Файзуллаев

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: