Oktabr 20, 2021

ЖАҲОЛАТГА ҚАРШИ МАЪРИФАТ ЗАМОН ТАЛАБИ.

       Барчамизга маълумки, йигирма биринчи аср ахборот асри бўлиб, ҳозирги давр авлоди глобаллашув жараёни шиддатли тус олган замонда яшамоқда. Айнан ёш авлод турли кўринишдаги ғоявий хуружлар нишонига айлангани ҳам ҳеч кимга сир эмас.

Бир томондан экстремистик руҳдаги оқимлар фаолияти, бошқа томондан миссионерлар ҳаракати, учинчи томондан эса “оммавий маданият” тарғиботчилари ёш авлод онгига соф Ислом дини таълимотига зид ақидаларни сингдириш, муқаддас эътиқодимиздан айириш ва ўзбекона миллий ва диний қадриятларимиздан воз кечишга тарғиб этиш билан ўз фаолиятларини муттасил олиб бормоқдалар.

Натижада, соф Ислом таълимотидан етарли даражада илмга эга бўлмаган баъзи ёшлар экстремистик ғояларга чалғиб турли хил жинояларга қўл урмоқдалар, баъзилари ана шундай жиноятларнинг қурбонига айланмоқдалар. Яна баъзилари Ислом динидек маърифатпарвар, тинчликпарвар, бутун инсониятга фақат яхшиликни таълим бергувчи динни қандайдир арзимаган дунё матоҳига алмашиб ўзга динни дин деб қабул қилмоқда.

Юқоридаги каби салбий ҳолатларни олдини олиш, аҳоли ва ёшларни экстремистик оқимлар, миссионерлик билан боғлиқ ёт ғоялардан асраш, шунингдек, ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш юзасидан жорий йилнинг 20 октябрь куни Конимех туман ҳокимлиги ҳамда туман Маънавият ва маърифат бўлинмаси томонидан туман Халқ таълимига қарашли 1-2 мактабларида тарғибот тадбири ўтказилди.

Тадбирда Диний Қўмитанинг Конимех тумани бўйича бош мутахассиси Б.Тагаев, туман Маънавият ва маърифат бўлинмаси раҳбари Н.Таштемиров, “Мих ота” жомеъ масжиди бош имом хатиби Р.Яндашевлар иштирок этиб, диний экстремизм, терроризмга қарши кураш, бу ғояларни жамиятга, келажакка бўлган салбий таъсири ҳақида тушунтиришлар бериб ўтилди. Профилактик тарғибот тадбир сўнггида “Чиркин ғоялар гирдоби” номли видеоролик намойиш этилди.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: