Iyul 1, 2022

Ўзбекистонда бугун, 1 июлдан жамият ҳаётида муҳим ўзгаришларга сабаб бўладиган қонунчилик ҳужжатлари кучга киради. Автомобилларнинг ойнасини қорайтиришнинг янги тартиби, бўш турган биноларга нисбатан юқори солиқ ставкасини белгилаш бекор қилиш шулар жумласидандир. Қуйида бугундан кучга кирадиган ўзгаришлар билан танишишингиз мумкин.

Автомобилнинг орқа ён ойналарини қорайтириш бепул бўлади.

2022 йил 1 июлдан бошлаб автомобилнинг орқа ён ойналарини қорайтириш тўловлари бекор қилинади. Олд ва орқа ён ойналарни тўлиқ қорайтириш тўловлари 6 баробаргача арзонлаштирилади. Ишлаб чиқарилганига 10 йилдан кўп бўлмаган енгил машиналарни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби бекор бўлади. Шунингдек, 10 йилдан 15 йилгача бўлган енгил машиналар – 2 йилда, 15 йилдан ортиқ бўлганлари эса 1 йилда бир марта техник кўрикдан ўтказилади.

Айрим шифокорларга уй олиш харажатларининг 50 фоизи қоплаб берилади.

2022 йил 1 июлдан бошлаб олис ва чекка ҳудудлардаги оилавий шифокор пунктлари ҳамда оилавий поликлиникаларда фаолият юритаётган барча шифокорлар ойлик иш ҳақига қўшимча 2 миллион сўм миқдорида ҳар ойлик устама белгиланади ҳамда уларга ипотека асосида уй-жой сотиб олишда уй-жой қийматининг 50 фоизигача қисми, бироқ БҲМнинг 500 баробаридан (150 млн сўмдан) ошмаган миқдорда қоплаб берилади. Олис ва чекка ҳудудларда узлуксиз 3 йил ишлаган шифокорлар клиник ординатурага тест синовларисиз қабул қилинади.

“Хавфсиз йўл” индекси юритилади.

Республиканинг барча туман (шаҳар)лари кесимида “Хавфсиз йўл” индекси юритилади. Бунда:

  • индекс доирасида йўл инфратузилмаси ва йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилинишининг ҳолати 29 та индикатор бўйича ҳар чорак якунида баҳолаб борилади;
  • туман (шаҳар)лар индекс кўрсаткичлари асосида йўлларда ҳаракат хавфсизлигини ташкил этишнинг ҳолати бўйича “яшил”, “сариқ” ва “қизил” тоифаларга ажратилади.

Вирусли гепатитга қарши самарали чоралар кўрилади.

Бугундан бошлаб, ҳар йили республика аҳолисини вирусли гепатит “В” ва “С” турларига скрининг текширувлари сони 1 миллион нафаргача, полимераза занжир реакцияси (ПЗР) текширувлари сони 15 минг нафаргача, вирусли гепатит “С” тури билан касалланган беморларни даволаш 10,5 минг нафаргача етказилади.

Вирусология илмий-тадқиқот институтида ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Бухоро, Қашқадарё, Сурхондарё, Жиззах ва Сирдарё вилоятларидаги тегишли муассасаларда Қрим-Конго геморрагик иситмаси билан касалланиб тузалганларнинг (донорларнинг) қон плазмаси банки яратилади. Нодавлат тиббиёт ташкилотлари қон ва унинг таркибий қисмлари билан ишлаётган ходимлар гепатит “В” инфекциясига қарши эмланади. Ҳар йили кенг тарқалган вирусли инфекциялар муаммоларининг илмий ечимини таъминлашга қаратилган лойиҳаларга танловлар асосида маблағлар ажратилади.

Касаначиликни ташкил этган тадбиркорларга бир марталик субсидия берилади.

2025 йил 1 январгача:  касаначиларга даромад солиғи касаначиликдан олинадиган жами даромадни 50 фоизга, 1 ойда кўпи билан 1 миллион сўмгача камайтирган ҳолда ҳисобланади. Касаначилар ижтимоий солиқ тўловини ўзини ўзи банд қилган шахслар учун белгиланган тартибда амалга оширади. Олис ва чекка ҳудудлардаги маҳаллаларда (жами 252 та) касаначиликни ташкил этган тадбиркорларга дастлабки 3 ойдаги фаолияти учун 1 ойлик ўртача даромади миқдорида бир марталик субсидия ажратилади.

Давлат музейларининг хизмат кўрсатиш соати ўзгаради.

Президент қарорига асосан давлат музейларига ҳар куни соат           22:00 гача ташриф буюрувчиларга хизмат кўрсатиш ҳуқуқи берилади, шунингдек, заруратга кўра, давлат музейлари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тунги иш вақти муддатларини белгилаши мумкин бўлади.

Пулли хизматлар кўрсатишда иштирок этган музей ходимларига қўшимча тўловлар тўланади ва улар моддий рағбатлантирилади, қўшимча тўловлар тўлаш ва моддий рағбатлантириш тартиби музейлар томонидан уларнинг юқори турувчи органи билан келишган ҳолда белгиланади.

“Тиббиёт бригадалари”га 3 600 та штат берилади.

Болалар ҳамда ҳомиладор ва туғиш ёшидаги аёлларни янада сифатли тиббий хизмат билан тўлиқ қамраб олиш учун “тиббиёт бригадалари” таркибига қўшимча 3 600 та, 2023 йил 1 январдан яна қўшимча 4 900 та ўрта тиббиёт ходимлари (педиатрия ҳамшираси ва доя) штатлари ажратилади.

Парранда экспорти учун субсидия оширилади.

“Паррандасаноат” уюшмасига аъзо паррандачилик хўжаликларига       2024 йил    1 январгача даврда паррандачилик хўжаликларига ҳар бир бош        1 кунлик наслдор жўжани импорт қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун субсидия миқдори 12 минг сўм этиб белгиланди.

Маҳаллаларда ижтимоий хизматлар комплекс ёндашув асосида кўрсатилади.

         Президент қарорига кўра, 2022 йил 1 июлдан Маҳаллаларда комплекс ёндашув асосида ижтимоий хизматларни ташкил этиш тизими босқичма-босқич жорий қилинади.

Қарор билан Маҳаллаларда комплекс ёндашув тизими асосида ижтимоий хизматларни жорий қилишни мувофиқлаштириш бўйича республика штаби ташкил қилинди.

Бўш турган биноларга нисбатан юқори солиқ ставкасини белгилаш бекор қилинди.

2022 йил 1 июлдан бўш турган бинолар, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари, яшаш учун мўлжалланмаган иншоотлар, тугалланмаган қурилиш объектларига ва ушбу объектлар билан банд ерларга мол-мулк ва ер солиқларининг оширилган ставкаларини қўллаш, солиқ имтиёзлари ва преференцияларнинг амал қилишини тўхтатиш тартиби бекор қилинди.

Спинал мушак атрофияси клиник диагнозига эга оилаларнинг Ягона миллий регистри  юритилади.

2022 йил 1 июлдан спинал мушак атрофияси клиник диагнозига эга оилаларнинг Ягона миллий регистри  юритилади ва оилаларнинг клиник ва молекуляр-генетик диагностикасидан келиб чиқиб шакллантириб борилади.

“Оилавий шифокор” йўналиши бўйича мустақил фаолият амалга оширишга рухсат берилади.

2022 йил 1 июлгача 2022 йилда иқтидорли ўқитувчи ва шифокорларнинг иш ҳақлари малака тоифасига қараб табақалаштирилган ҳолда оширилади. шунингдек, халқаро экспертлар иштирокида ўқитувчи ва шифокорларга малака тоифаларини бериш тартиби тубдан қайта кўриб чиқилади. 2022 йил 1 июлдан “оилавий шифокор” йўналиши бўйича мустақил фаолият амалга оширишга рухсат берилади.

Давлат пенсияларини тайинлашда фуқаролардан бир қатор ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинади.

Давлат пенсияларини тайинлашда фуқаролардан меҳнат стажи, иш ҳақи, олий таълим муассасаларидаги ўқиш ҳамда ҳарбий хизмат даври тўғрисидаги ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинади. Бунда, пенсияга чиқиш ҳуқуқи пайдо бўлган чоғида ишламайдиган фуқароларга ўзларининг меҳнат дафтарчаларидаги меҳнат стажи тўғрисидаги маълумотларни Бандликка кўмаклашиш марказларига мурожаат қилиш орқали “Ягона меҳнат миллий тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплекси (ЯММТ ИДАК)га киритиш хизмати жорий этилади.

Давлат пенсияларини тайинлаш ЯММТ ИДАКга киритилган электрон маълумотлар асосида амалга оширилади. Бунда, меҳнат стажи, иш ҳақи, олий таълим муассасаларидаги ўқиш ҳамда ҳарбий хизмат даври тўғрисидаги ҳужжатлар Пенсия жамғармаси томонидан ЯММТ ИДАКдан фойдаланган ҳолда электрон маълумотлар алмашинуви асосида олинади.

Шунга кўра, давлат пенсияларини тайинлаш учун фуқаролардан фақат паспорт ёки идентификация ID-картаси талаб этилади.

Биржада янги қоидалар жорий этилади.

Қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари савдоларида қимматли қоғозлар билан битимлар тузишда сотувчи (эмитентдан ташқари) фойда солиғи ва даромад солиғи ўрнига битим суммасининг 0,3 фоизи миқдорида йиғим тўлайди.

Акциядорларнинг умумий йиғилиши жамият актсияларини фонд биржасининг биржа котировкалари варақасидан чиқариб ташлаш тўғрисида қарор қабул қилганда ушбу жамиятнинг овоз берувчи аксиялари эгалари бўлган аксиядорларга ўз аксияларини жамият томонидан қайтариб сотиб олинишини талаб қилиш ҳуқуқи берилади.

Конимех туман адлия бўлими

May 30, 2022

Рўйхатга олувчи ходимлар томонидан тайёрланган йиғма рўйхатлар натижалари асосида шаҳар ва қишлоқлар (шу жумладан, эркаклар ва аёллар) бўйича дастлабки маълумотлар шаҳар ва қишлоқ аҳолисига ажратилган ҳолда шакллантирилади.

Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туман ва шаҳарлар бўйича аҳолини рўйхатга олишнинг дастлабки маълумотлари 2024 йил 1 мартга қадар тайёрланади.

Аҳолини рўйхатга олишнинг якуний маълумотлари республика ва ҳудудлар бўйича белгиланган жадваллар шаклида 2025 йил 1 декабргача шакллантирилади.

Эълон қилинган маълумотлардан ташқари қўшимча маълумотлар фойдаланувчиларнинг сўровларига мувофиқ шакллантирилади.

Якуний натижалар бирламчи маълумотлар базасидан шакллантирилади.

Аҳолини рўйхатга олиш натижаларини чоп этиш Қўмита ва унинг ҳудудий органлари томонидан 2025 йил 1 декабргача расмий босма нашрларда, шунингдек, электрон манбаларда, фойдаланувчиларнинг кенг оммаси учун оммабоп нашрларда, (рисолалар, пресс-релизлар, атласлар, тақдимот материалларида ва бошқаларда), Қўмитанинг расмий веб-сайтида жойлаштириш орқали эълон қилинади.

Қайта ишланган қоғоз кўринишидаги аҳолини рўйхатга олиш варағи шаклларини сақлаш ва йўқ қилиш белгиланган тартибда амалга оширилади.

Аҳолини рўйхатга олишнинг электрон маълумотлар базаси ва бошқа ҳужжатларнинг электрон шакли ҳамда аҳолини рўйхатга олишнинг йиғма ҳужжатлари қайта ишланганидан сўнг белгиланган тартибда доимий сақлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзархив» агентлигига тақдим этилади.

 

May 23, 2022
 

Бугун Халқ депутатлари Конимех тумани Кенгашининг қирқ иккинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияда туман Кенгаши депутатлари, идора-ташкилот раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, ҳамда ОАВ ҳодимлари иштирок этдилар.

Сессия кун тартибида:

Туманда шошилинч ва тез тиббий ёрдам сифатини яхшилаш ҳамда уни аҳолига янада яқинлаштириш бўйича ҳудудий дастурни тасдиқлаш ҳақида;

– Туманда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамиятдаги мавқеини ҳамда гендер тенглик ва оила масалаларини янада мустаҳкамлаш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида; 

– Туманда кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга мухтож оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш учун “Саховат ва кўмак” жамғармасидан маблағ ажратиш тўғрисида;

– Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 июндаги  “Кўп квартирали уй-жойларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида” ПҚ-5152-сонли қарорига кўра туманда уй-жой коммунал инфратузилмасини бошқаришни такомиллаштириш ҳамда кўп қаватли уй-жойларни сақлаш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида;

-“Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг туман мактабгача таълим ташкилотларидаги ижросини ўрганиш натижалари тўғрисида;

Сессия кун тартибидаги масалалар юзасидан мутасадди ташкилот ҳодимларининг ҳисоботлари ва ахборотлари тингланди,

шундан сўнг, депутатлар фикр ҳамда мулохазаларини билдирдилар, ўзларини қизиқтираётган саволларга жавоб олдилар.

Конимех тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

May 20, 2022
 

Юртимизда амалга оширилаётган ҳар бир ислоҳот инсон қадри учун хизмат қилмоғи лозим ва бу тамойил бугунги кунда олий қадрият даражасига кўтарилди. Бугун барча давлат идоралари фаолиятида аҳолининг мурожаатлари билан ишлаш бўйича сифат жиҳатидан мутлақо янги тизим яратилди. Жойларда ўтаётган сайёр қабуллар халқнинг дардини эшитиш, уларнинг муаммоларини ҳал этишда, шак-шубҳасиз, кутилган натижаларни бермоқда.

Конимех туманида ҳам туман ҳокими ва сектор раҳбарлари томонидан маҳаллаларда сайёр қабуллар ўтказиб келинмоқда. Навбатдаги сайёр қабул туман ҳокими, 1-Сектор раҳбари Руслан Рўзиев томонидан “Кўкча” маҳалласида ўтказилди.

Қабулда сектор раҳбарлари ва маҳаллалардаги ёрдамчилари, тумандаги корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда маҳалланинг 25 га яқин фуқаролари иштирок этишди.

Сайёр қабулда фуқароларнинг мурожаатлари масъуллар иштирокида тингланиб, шу жойнинг ўзида кўриб чиқилди. Қабул давомида фуқароларнинг уй-жой расмийлаштируви, ишга жойлашиш, ичимлик суви, имтиёзли кредит, йўл ва бошқа масалалардаги 12 та мурожаати қабул қилинди. Мурожаатларнинг 6 таси шу жойнинг ўзида ижобий ҳал этиб берилди.

 Келиб тушган мурожаатларнинг 3 тасига туман ҳокими ва масъуллар томонидан тушунтириш берилиб, кўтарилган масалалар келгусида амалга ошириладиган дастурлар доирасида ҳал этилиши билдирилди. Ижроси муддат ва масъуллар томонидан қўшимча ўрганиш талаб қиладиган 3 та мурожаатга муддатлар белгиланиб, масъулларга ижро учун йўналтирилди ҳамда ижроси назоратга олинди.

Албатта бу каби сайёр қабулларда аҳоли мурожаатларини жойида ўрганиш ва ҳал этиш орқали мавжуд муаммоларнинг бартараф этилиши, аҳолининг розилигини таъминлайди.

Конимех тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

May 11, 2022

Конимех тумани  ҳокими Р.Рўзиев, туман ҳокими ўринбосари У.Саитов ва тегишли масъуллар билан Конимех туманидаги деҳқон бозори, бозор ҳудудидаги умумий овқатланиш ва озиқ-овқат маҳсулотлари дўконлари фаолияти билан танишиш мақсадида мазкур савдо масканига келишди.

Туман раҳбари сотувчилар ва харидорлар билан суҳбатлашди. Мамлакатимизда озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа кундалик эҳтиёж молларининг етарли захираси мавжудлиги хусусида гапириб, савдо, санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя қилиш, айниқса нарх-навони сунъий ошириб юбормаслик бўйича тавсияларини берди.

Учрашув чоғида туман ҳокими сотувчи ва тадбиркорларнинг муаммо ва таклифларини ҳам ўрганди. Кўтарилган масалалар ечими бўйича эса мутасаддиларга аниқ кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Туман ҳокими ушбу бозорда қурилиш-ободонлаштириш ишларини амалга ошириш юзасидан масъулларнинг таклиф ва фикрларини тинглади.

 

May 11, 2022

Бугун, эрта тонгдан туман ҳокими Р.Рўзиев ва ҳоким ўринбосари С.Муратов биргаликда туманимизнинг тозалигига масъул бўлган тозалик, поклик олиб кириб, туманимизни файзли гўшалар қаторига қўшаётган қаҳрамонлар билан учрашди.

Даставвал ҳоким бошқарма ходимлари билан бирма-бир суҳбат олиб борди.  Шундан сўнг бошқарма биноси ҳолати билан яқиндан танишди.

Учрашув давомида туман ҳокими томонидан ишчи хизматчиларнинг қўшимча таклифларини инобатга олиб, бошқарма биносини алмаштириш, ходимларини кийиниш хонаси билан таъминлаш таклифи лойиҳасини ишлаб чиқиш туман ҳокимининг ўринбосари С.Муратов, Ободонлаштириш бошқармаси раҳбари Ғ.Тухтаевларга юклади.

Бундан ташқари, бошқарма бошлиғи томонидан моддий техника базаси таништирилди ва келгусида иш самарадорлигини ошириш борасида техника бўлган талаб ошиши ҳақидаги ўз таклифини билдириб, қўшимча транспорт воситасига эҳтиёж борлигини билдирди.

Мулоқот жараёнида Конимех тумани ҳокими Руслан Рўзиев бошқарманинг барча ходимларига келгусидаги иш фаолиятларига алоқадор ҳар қандай масалалар юзасидан туман ҳокими қабулхонасига мурожаат қилишлари мумкинлигини таъкидлаб ўтди.

May 10, 2022

Конимех тумани ҳокими Р.Рўзиев биринчи иш кунини “Наврўз” маҳалласи ҳамда “яшил макон” аксияси доирасида ташкил этилган мевали ва манзарали дарахт кўчатларнинг ҳолатини ўрганишдан бошлади

Конимех тумани ҳокими Р.Рўзиев 1-сектор худудидаги “Наврўз” маҳалласига ташриф буюрди ва вилоят халқ қабулхонаси раҳбари Ф.Қувондиқов билан биргаликда маҳалла фуқаролар йиғини фаолияти ҳамда маҳаллада олиб борилаётган қурилиш, бунёдкорлик ишлари билан яқиндан танишди.

Шунингдек, “Шўртепа” МФЙ худудида “Яшил макон” акцияси доирасида ташкил этилган умуммиллий лойиха асосида Конимех тумани ҳокимлиги, корхона, ташкилот ҳамда муассасалар ташаббуси билан тумандаги “Шўртепа” маҳалласи худудида атроф мухитни ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш мақсадида етти гектар майдонга уч минг дона мевали ва манзарали дарахт кўчатларини экиш ишлари амалга оширилган.
Туман ҳокими Р.Рўзиев ўша худудни кўздан кечирар экан кўчатларни ўз вақтида суғориш, ернинг озиқавий ҳолатини яхшилаш, бегона ўтларлардан тозалаш бўйича тегишли мутасаддиларга топшириқ ва кўрсатмаларини бериб ўтди.

Конимех тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

May 10, 2022

 

Мамлакат фуқаролари тўғрисидаги маълумотлар ҳар қандай давлат миллий статистикасининг муҳим қисми саналади. Бундай маълумотлар маълум вақт оралиғида аҳолини рўйхатга олиш тадбирлари орқали тўпланади. Улар нафақат республика, балки Ер юзи аҳолисининг сони, ижтимоий ҳолати, даромадлари каби бир қанча муҳим ахборотларни ҳисоблаб боришга хизмат қилади.

Шу боис, Республикамизда мустақиллик йилларида аҳолини рўйхатга олиш тадбири илк бор ўтказилаётганлигини инобатга олиб, тадбирга пухта тайёргарлик кўриш ва уни сифатли ўтказиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 710-сон қарори қабул қилинди.

Қарор билан Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олиш
2023 йил 1-25 ноябрь кунлари амалга оширилиши белгиланди.

Аҳолини рўйхатга олиш жараёнларини халқаро талабларга мос
ва сифатли ўтказиш учун картографик материалларнинг аниқлиги
муҳим ҳисобланади. Шу мақсадда, Давлат кадастр палатаси Навоий вилоят бошқармаси ва вилоят ҳокимликлари билан биргаликда аҳолини рўйхатга олиш учун зарур бўлган миқдорда шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктларининг схематик режалари ва хариталари тайёрланди.

Шунингдек, Давлат кадастр палатаси Навоий вилоят бошқармаси ва вилоят ҳокимликлари шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларига кадастр
ва маҳалла органлари билан биргаликда аҳоли пунктлари ва кўчалар ном белгиларини ўрнатиш, хонадон ва уйларни рақамлаш ишлари амалга оширилди.

Аҳолини рўйхатга олиш  мамлакат ҳудудида миллати, элатидан қатъий назар барча инсонларни бирлаштирадиган умуммиллий тадбир бўлиб, унинг ўтказилишидан барчамиз, сиёсий қарашларимиз ва ижтимоий мавқеимиздан қатъий назар бирдек манфаатдормиз. Боиси, мазкур йирик ижтимоий тадбир орқали, биринчи навбатда, жами аҳолининг  сони, фуқаролиги, никоҳ ҳолати, таълим даражаси, яшаш учун даромад манбалари, уйсизлар сони, уй хўжалинининг яшаш шароитлари каби бир қанча кўрсаткичлар бўйича бугунги кунда етарлича мавжуд бўлмаган маълумотлар базаси шакллантирилади. Шаҳарча, маҳалла, қишлоқ ва овуллар сони ҳамда уларнинг чегаралари, турар жойлар сони, улардаги мавжуд шарт-шароитлар тўғрисидаги маълумотларга аниқлик киритилади.

 

Ушбу тадбирларнинг аҳамиятли жиҳати шундаки, улар орқали нафақат ўзимиз, балки келажак авлод учун муҳим маълумотларни тўплашга эришамиз. Аҳолини рўйхатга олиш натижалари мамлакатимизнинг кейинги демографик ва ижтимоий сиёсатини белгилаш билан бирга, республика ва ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш прогнозлари ҳамда дастурларини тузишда кенг қўлланилади. Кейинги ўн йилликка мўлжалланган оилаларни қўллаб-қўвватлашга қаратилган ижтимоий дастурларни шакллантириш, шифохоналар, болалар боғчалари, мактаблар ва уй-жой қурилишини режалаштиришда фойдаланилади.

Бир сўз билан айтганда, аҳоли тўғрисида тўпланадиган маълумотлар барча соҳаларни ривожлантириб, мамлакатни янада тараққий эттиришга, жаҳон майдонида Янги Ўзбекистоннинг янгича қиёфасини акс эттирувчи омил бўлиб хизмат қилади.

 

 Статистика бўлими

 

Aprel 27, 2022

Ҳимояга муҳтож кишиларнинг реабилитация техник восита­лари ва протез-ортопедия маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш фаолиятимизнинг асосий мезонидир.

Конимех тумани тиббий-ижтимоий хизматлар бўлими томони­дан жорий йилнинг 4 ойи давомида ҳудуддаги ноги­ронлиги бўлган шахсларнинг 17 нафарига ногиронлик аравачалари берилган бўлса, 12 нафари эшитиш мослама­си, 7 нафари қўлтиқтаёқ,  36 нафари ҳасса, 21 нафари эса бошқа турдаги техник во­ситалар билан таъминланди.

Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асо­сан рўйхатга олинган 47 нафар ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар, но­гиронлиги бўлган шахсларга туман тиббий-ижти­моий хизматлар бўлими томонидан уларнинг яшаш жойида ижтимоий хизмат­лар кўрсатиб келинади. Шундан 30 нафар ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кекса ва ногиронлиги бўлган шахслар бепул 15 хил турдаги асосий озиқ-овқат маҳсулотлари, шунингдек, 4 хил турдаги тиббий-гигиеник воситалар билан таъминланмоқда.

“Моҳи рамазон” кунларида туман марказидаги “Шахнозабону” кафесида Навоий вилоят тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бошқармаси ташаббуси билан туман тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими ҳамда “Navoiy metall torg” МЧЖ, “Олий сифат сари” х/к раҳбари М.Абдураимовлар ҳомийлигида ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалардан 30 нафарига ифторлик қилиб берилди.

Шунингдек Тадбир давомида ётиқли бўлган ёлғиз кексалар ҳолидан ҳам хабар олиниб, кексаларга ифторлик таомлари тарқатилди.

Aprel 27, 2022

Jamiyatimizda aksariyat aholi vakillari pensiya va nafaqa tushunchalari bir ma’noli deb hisoblaydi ya’ni pensiya bu nafaqa so‘zining rus tili lug’ati tarjimasi deb xato o‘ylashadi (aslida, nafaqa rus tiliga “posobiye” deb tarjima qilinadi). Bundan tashqari ommaviy axborot vositalari, ijtimoiy tarmoqlarda ham foydalanuvchilar pensioner va nafaqaxo‘r tushunchalarini sinonim sifatida noo‘rin ishlatishadi.

    Xo‘sh, bu ikki tushunchaning farqi nimada?

O‘zbekiston Respublikasining “Fuqarolarning davlat pensiya ta’minoti to‘g‘risida”gi Qonuni asosida, O‘zbekiston Respublikasi fuqarolarining qariganda, mehnat qobiliyatini yo’qotganda, boquvchisiz qolganda ijtimoiy ta’minlanishdan iborat konstitusiyaviy huquqlarini ruyobga chiqarish, davlat pensiyalarining yagona tizimini, ularni tayinlash , hisoblab chiqarish qayta hisoblash va to’lash tartibini belgilab beradi. Qonunga asosan fuqarolar quyida keltirilgan turlari bo’yicha pensiya huquqi vujudga kelgan taqdirda murojaat qilish huquqlari kafolatlangan.

  1. Yoshga doir pensiya.
  2. Nogironlik pensiyasi.
  3. Boquvchisini yo‘qotganlik pensiyasi.

      Yoshga doir pensiya olish huquqiga:

  • erkaklar — 60 yoshga to‘lganda va ish stajlari kamida 25 yil bo‘lgan taqdirda to’liq ish staji asosida, shuningdek kamida 7-yil ish staji mavjud bo’lganda to’liqsiz ish staji asosida ega bo‘ladilar;
  • ayollar — 55 yoshga to‘lganda va ish stajlari kamida 20 yil bo‘lgan taqdirda to’liq ish staji asosida, shuningdek kamida 7-yil ish staji mavjud bo’lganda to’liqsiz ish staji asosida ega bo‘ladilar.

Nogironlik pensiyalari qonun hujjatlarida belgilangan tartibda I va II guruh nogironligi bo‘lgan shaxs deb topilgan shaxslarga tayinlanadi. Umumiy kasallik oqibatidagi nogironlik pensiyalari nogironlik boshlangan paytga qadar yoshiga nisbatdan talab qilingan ish staji asosida tayinlanadi. Mehnatda mayiblanganda yoki kasb kasalligiga uchraganda beriladigan nogironlik pensiyalari ish stajidan qat’i nazar, tayinlanishi ko’zda tutilgan.

Vafot etgan boquvchining qaramog‘ida bo‘lgan mehnatga qobiliyatsiz oila a’zolari ham boquvchisini yo‘qotganlik pensiyasi olish huquqiga ega bo’lib, pensiya tayinlashda marhum boquvchining vafoti sodir bo’lgan vaqtga nisbatdan talab qilingan ish staji asosida ega bo‘lishi ko’zda tutilgan.

Shuningdek, pensiya tayinlashda qonunchilikda belgilangan Ish stajiga ega bo‘lmagan fuqarolar va ularning oilalari ushbu qonunga binoan davlat pensiyalari olish huquqiga ega emasligi ko’rsatib o‘tilgan.

Ularning ijtimoiy ta’minoti O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2011 yil 7 apreldagi 107-son qarori bilan tasdiqlangan “Pensiya tayinlash uchun zarur bo‘lgan ish stajiga ega bo‘lmagan qariyalarga va mehnatga layoqatsiz fuqarolarga nafaqalar tayinlash va to‘lash tartibi to‘g‘risida”gi nizom bilan tartibga solinadi.

          Mazkur Nizom bo‘yicha nafaqalarning ham huddi pensiya kabi 3 turi bor:

  1. Yoshga doir nafaqa.
  2. Nogironlik nafaqasi (bolalikdan nogironligi bo‘lgan shaxslardan tashqari,).
  3. Boquvchisini yo‘qotganlik nafaqasi.

Yoshga doir nafaqa erkaklarga — 65 yoshga yetganlarida; ayollarga — 60 yoshga yetganlarida; bolalikdan nogironligi bo‘lgan farzandi bor onalarga — 55 yoshga yetganlarida tayinlanadi va to‘lanadi.

Nogironlik nafaqasi nogironlik sodir bo‘lgan hollarda, yoshidan qat’i nazar, ish stajiga ega bo‘lmagan I va II guruh nogironligi bo‘lgan shaxslarga tayinlanadi va to‘lanadi.

Ish stajiga ega bo‘lmagan boquvchining vafoti munosabati bilan qaramog‘ida bo‘lgan oilaning mehnatga layoqatsiz a’zolari boquvchisini yo‘qotganlik nafaqasi tayinlanadi va to‘lanadi.

Xulosa o‘rnida, fuqarolarda belgilangan, ijtimoiy sug’urtalangan ish staji mavjud bo’lganda davlat pensiyalari tayinlanishi mumkin,etarli ish stajiga ega bo‘lmagan fuqarolarga esa amalda bo’lgan qonunchiliklar asosida nafaqa tayinlanishi ko’zda tutiladi.

            Nafaqalar davlat xizmatlari markazlari yoki YIDXP orqali murojaat qilinganida Pensiya jamg‘armasining bo‘limi tomonidan tayinlanadi va to‘lanadi.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: