Yanvar 30, 2023
 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги “Профессионал таълим тизимини янада такомоллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5812-сонли Фармонига асосан, Конимех агросервис касб-ҳунар коллежи негизида, Конимех туман касб-ҳунар мактаби 2022 йил тўлиқ  таъмирланиб сентябрь ойи бошида фойдаланишга топширилган эди.

Бугун, Мазкур мактаб фаолияти Конимех тумани ҳокими Руслан Рўзиев ва бошқа масъуллар билан биргаликда ўрганилди.

Дастлаб туман ҳокими ўқувчиларга яратилган шароитлар билан танишди. Жумладан компьютер хонасида Ахборот воситалари машиналари ва компьютер тармоқлари оператори йўналишида таҳсил олаётган ёшлар

ҳамда ўқитувчилари билан сухбатлашди ва яна қўшимча фойдаланишлари учун керак бўладиган ўқув қироллари етказиб беришга тайёр эканлигини таъкитлади.

Шунингдек, Автомобилларни таъмирлаш, Тракторчи-машинст, Пайвандловчи йўналишларидаги ўқитиш ва амалиёт хоналарида ҳам бўлиб, ушбу йўналишларда ўқувчилар томонидан тайёрланаётган маҳсулотларни

ҳамда хизмат кўрсатиш фаолиятида ишларни шартнома асосида ташкил этиш ва сотиш бўйича ўзининг таклиф ҳамда кўрсатларини берди.

Маълумот ўрнида Конимех тумани касб-ҳунар мактабида жами 90 нафар ишчи ходимлар фаолият юритиб келмоқда, шундан айни пайтда 2 та кафедра, яъни “Умумтаълим фанлар” ва “Умумкасбий ва махсус фанлар” кафедраларидан иборат.

“Умумтаълим фанлар” кафедрасида жами 18 нафар олий маълумотли педагог, “Умумкасбий ва махсус фанлар ” кафедрасида 16 нафар олий ва 11 нафар, ўрта махсус маълумотли муҳандис педагоглардан иборат.  2 нафар инструктор ўрта махсус маълумотига эга.

2022-2023 ўқув йилида 6 та йўналиш бўйича 420 нафар ўқувчи билим ва касб маҳоратларини оширмоқда.

Yanvar 23, 2023

“2023–2026 йилларда фтизиатрия ва пульмонология хизматини янада ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–12-сон, 20.01.2023 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра:

-туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникалар таркибидаги фтизиатрия бўлимлари ва хоналари негизида фтизиопульмонология бўлимлари ташкил этилади;

-вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказларидаги бош пульмонолог штатлари ҳудуддаги фтизиатрия ва пульмонология марказларига ўтказилади;

-тунги уйқу сифати ва нафас олиш функцияси бузилишларини ташхислаш ва даволаш мақсадида “Уйқу апноэ” марказлари ташкил қилинади.

2023 йилдан ҳар йили:

-латент туберкулёз инфекциясига скрининг текширувлари сони              1 миллион нафаргача;

-латент туберкулёз инфекциясига чалинган шахсларни даволаш қамрови 21 минг нафаргача;

-туберкулёз микобактериясини бир вақтнинг ўзида 1- ва 2-қатор туберкулёзга қарши дори воситаларига резистентликни аниқлайдиган тезкор ген-молекуляр ташхислаш қамрови 120 минг нафаргача;

-туберкулёз билан касалланган беморларни дори воситалари билан таъминлаш 18 минг нафаргача етказилади.

2023 йил 1 мартгача:

-туберкулёз билан касалланишга мойиллиги бўлган хавф гуруҳига мансуб шахслар рўйхати тузилади;

-Фтизиатрия касалликларининг ягона электрон реестри ишлаб чиқилади.

“Ўпка саломатлиги” мобил бригадаси доирасида олис, чекка, экологик жиҳатдан ноқулай ҳудудларда яшовчи аҳолига бепул тиббий кўрик доирасида скрининг тадбирлари ўтказилади.

Қарорга кўра, танлов асосида саралаб олинган 40 нафаргача фтизиатр ва пульмонологлар 2023–2026 йилларда хорижий тиббиёт марказларида малака оширишга юборилади.      

Конимех туман адлия бўлими.

Yanvar 20, 2023
 

Ижтимоий тармоқларнинг бирида менинг боқувчим йўқ ёлғиз онаман икки нафар фарзандларим бор ҳозирги кунди ишсизман шароитим ҳам вазиятим ҳам оғир деган мазмундаги мурожаатига Конимех тумани ҳокимлиги ахборот хизматининг расмий муносабати.

Айтпенбетова Лаззат Шарибековна 1971 йил 6- февралда Конимех туманида туғилган. Миллати қозоқ. Турмушидан ажрашган 2 нафар фарзанди бор.

Айтпенбетова Лаззат Шарибековна 1993 йил НДПИ нинг бошланғич таълим йўналишини тугатган. Шундан сўнг тумандаги 2-сонли ҳамда 36 сонли мактабларда бошланғич таълим ўқитувчиси бўлиб ишлаган. 2006 йилдан 2022 йил апрел ойига қадар 22-сонли мактабда бошланғич синф ўқитувчиси бўлиб фаолият юритган.

Фуқаро Айтпенбетова Лаззат Шарибековнанинг доимий равишда уй-жой билан таъминлашни сўраб қилган мурожаатига асосан 2 нафар фарзанди билан ижарада яшаганлиги, боқувчиси йўқлиги сабабли фуқарога 2020 йилда давлат томонидан бепул уй олиб берилган. Шунга қадар фуқаро Бирлик МФЙ Ибн Сино кўчасида Ниязкулова Ойдинга тегишли бўлган хонадонда ижарада яшаб келган. 2020 йилдан бошлаб эса Дўстлик МФЙ Бунёдкор кўчасида яшайди.

Фуқаро Дўстлик маҳалла фуқаролар йиғинида яшаш давомида мунтазам равишда оилавий аҳволининг оғирлигини, боқувчисининг йўқлигини айтиб, бир марталик моддий ёрдамлар сўраб келган. Дўстлик маҳалла фуқаролар йиғини ҳамда 4-сектор томонидан фуқарога мамлакатимизнинг шонли саналарида ҳамда бошқа вақтларда ҳам бепул озиқ-овқат маҳсулотлари (ун, мой, шакар, гўшт, чой, макарон, сариёғ, конфет) ва бошқа кўплаб озиқ-овқат маҳсулотлари бепул етказиб берилган.

Шунингдек, фуқаро 2020-2021 йилларда коммунал тўловларини тўлашда ҳам қийинчиликларга дуч келаётганлигини, ўзининг ва қизининг номида кредит бўлганлиги сабабли, олган маошини ортиролмаганлигини айтиб, коммунал тўловларини тўлаб беришда ҳам амалий ёрдам сўраганлиги боис, 4- сектор томонидан газ, электр-энергия ҳамда вай-файлари учун ҳам 500 минг сўм миқдорда амалий ёрдам берилиб, коммунал тўлови тўлаб берилган.

Шунингдек, ИИБ бошлиғи А.Раджабов ҳам фуқаро Л.Айтпенбетовага жорий йилнинг сентябр ойида 2 нафар фарзандини ташлаб, Қозоғистон Республикасига вақтинча ишлаш учун кетганида ҳам 3 млн сўм йўл ҳаққи ҳамда уйининг коммунал тўловлари учун 1млн 500 минг сўм тўлаб берган. Шу билан бир қаторда туман ҳокими Р.Рўзиев ҳам фуқаронинг оилавий шароитини инобатга олиб, ҳомийларни жалб этган ҳолда фуқаронинг 2 нафар фарзанди учун бепул озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берган. Бу каби ёрдамлар туман Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи С.Написова томонидан ҳам амалга оширилиб, фуқарога 1 халта ун ҳамда “Саҳоват ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан 1млн 200 минг сўм бир марталик моддий ёрдамлар ажратилган.

Туман Бандликка кўмаклашиш маркази раҳбари У.Мавлянов фуқаронинг қизи А.Садиковани оилавий шароитини инобатга олиб, 6 ой давомида ҳақ тўланадиган жамоат ишига жалб этиб, имкон қадар бандлигини таъминлаб келган.

Шунингдек, Л.Айтпенбетова жорий йилнинг ноябр ойида туман ҳокими қабулида бўлиб, яшаб турган уйи таъмирталаб аҳволдалигини, таъмирлаш учун қурилиш материаллари олиб беришда амалий ёрдам сўраганлиги боис, 23 декабр куни 18 дона шифер, ва 6 метрлик 10 дона поллик тахта берилган.

Yanvar 18, 2023

“Одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтириш ва судлар фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–11-сон, 16.01.2023 й.) қабул қилинди.

Фармон билан 2023 – 2026 йилларга мўлжалланган суд тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишнинг қисқа муддатли стратегияси тасдиқланди.

Стратегия доирасида судлар фаолиятини тўлиқ рақамлаштириш, сунъий интеллект технологияларини жорий этиш, идоралараро электрон маълумот алмашинувини яхшилаш, суд мажлисларида масофадан туриб иштирок этиш имкониятларини кенгайтириш одил судловни таъминлашнинг вазифаларидан бири этиб белгиланди.

Фармонга кўра, судга ҳурматсизлик қилиш ҳолатларини олдини олишнинг самарали механизмларини ишлаб чиқиш, бунинг учун маъмурий жавобгарлик чораларини кучайтириш ва жиноий жавобгарлик белгилаш чоралари белгиланади.

Қуйидагилар Одил судловни амалга оширишга кўмаклашиш бўйича ихтисослашган прокурорлар корпуси этиб белгиланди:

-Бош прокуратуранинг жиноий, фуқаролик, иқтисодий, маъмурий суд ишларини юритишда прокурор ваколатини таъминлаш бошқармалари;

–        Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокуратураларининг жиноий, фуқаролик, иқтисодий, маъмурий суд ишларини юритишда прокурор ваколатини таъминлаш бўйича тегишли бўлим ва тармоқлари;

-туман (шаҳар) прокурорларининг мазкур йўналишлар бўйича тегишли ўринбосари ва ёрдамчилари.

Ихтисослашган прокурорлар корпуси фаолиятида 2023 йил  1 сентябргача “Судларда прокурор иштироки” ахборот тизими синов тарзида ишга туширилади ҳамда 2024 йилдан амалиётга тўлиқ жорий этилади.

Айрим йўналишларда прокурор назорати қисқартирилади, Бош прокуратура ҳузуридаги ташкилотлар штат бирликлари мақбуллаштирилади ҳамда унинг ҳисобидан Ихтисослашган прокурорлар корпуси штат бирликлари сони кўпайтирилади.

Ихтисослашган прокурорлар корпуси ходимлари суд биноларида ўтиради.

Фармонга кўра, қуйидагилар жорий этилади:

-айрим тоифадаги фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий ишларни кўриш ваколати маъмурий органларга ўтказилади;

-айрим тоифадаги жиноят, фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий ишлар қуйи инстанция судларининг ўзида якунлаш тартиби белгиланади.

Олий Суд тизимида Суд-ҳуқуқ соҳасидаги қонунчиликни таҳлил қилиш бошқармаси негизида Одил судлов соҳасидаги қонунчиликни таҳлил қилиш департаменти ташкил этилади.

Шунингдек, 2023 – 2026 йилларга мўлжалланган суд тизимининг ахборот сиёсати концепцияси ишлаб чиқилади.

Конимех туман адлия бўлими.

Yanvar 12, 2023

2022 йил давомида “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида шаклланган тадбирлар учун “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси” орқали амалга оширилган ишлар тўғрисида

Ҳаммамизга маълумки 2022 йил 1 январдан эътиборан республиканинг барча туман (шаҳар) ларида тегишли бюджетларнинг тасдиқланган умумий харажатларининг 5 фоизини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилиши белгиланган.

Шунга асосан 2022 йилда “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида шаклланган тадбирларни молиялаштириш учун туман ҳокимлиги қошидаги “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”га 3 394,8 млн. сўм миқдорида маблағ режалаштирилиб, шундан маблағлар тўлиқ миқдорда фуқаролар ташаббус жамғармасига ўтказиб берилди. Бундан ташқари 2022 йил бошига шаклланган эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан 465,6 млн. сўм, 2022 йил 1-, 2-, 3-чорак якуни бўйича туман маҳаллий бюджетининг даромадлар режасидан орттириб бажарилган қисми ҳисобидан 30 фоиз миқдорида жами 975,2 млн. сўм маблағ йўналтирилди. 2023 йилнинг 1 январ ҳолатига жамғарманинг ҳисоб рақамидаги қолдиқ 693,2 млн. сўмни ташкил қилган.

Фуқаролар томонидан ўз худудидаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича openbudget.uz ахборот портали орқали 2 босқичда 222 та таклифлар билдиришган. Шундан 4 та таклифлар ғолиб деб топилган.

Тўпланган овозлар натижаси бўйича Мактабгача таълим тизими бўйича 2 та таклиф учун 1300,0 млн сўм, соғлиқни сақлаш соҳасида 1 та таклиф учун 500,0 млн сўм, ўрта маҳсус таълим соҳаси бўйича 1 та  таклиф учун  980,0 млн сўм жами бўлиб 4 та таклифлар учун 2780,0 млн сўм маблағлар  ҳар битта ғолиб деб топилган таклифлар учун алоҳида ҳисоб рақамлар очилиб, маблағлар молиялаштириб берилган.

Шундан 1 та лойиҳа бўйича ташаббус якунланиб, қолган 3 та лойиҳа бўйича тегишли ишлар амалга оширилмоқда.

 

✅Конимех тумани ҳокимлиги ахборот хизмати (https://t.me/konimex_tumani_axborot_xizmati)

Yanvar 6, 2023

Qonun (O’RQ–810, 16.12.2022 y.) bilan “O’zbekiston Respublikasining Ma’muriy javobgarlik to’g’risidagi kodeksi”ga o’zgartish va qo’shimchalar kiritildi.

Qonun bilan Ma’muriy sud ishlarini yuritish to’g’risidagi kodeksning muayyan yashash joyiga ega bo’lmagan shaxslarni reabilitatsiya markaziga joylashtirish to’g’risidagi iltimosnomalarni ko’rib chiqishga doir normalarini Ma’muriy javobgarlik to’g’risidagi kodeksga o’tkazish hamda tegishli ishlarni ko’rib chiqishni ma’muriy sudlardan jinoyat ishlari bo’yicha tuman, shahar sudlariga o’tkazish belgilandi.

Unga ko’ra, Ma’muriy javobgarlik to’g’risidagi kodeksga muayyan yashash joyiga ega bo’lmagan shaxsni reabilitatsiya markaziga joylashtirish to’g’risida ish yuritish tartibi kiritildi.

Muayyan yashash joyiga ega bo’lmagan shaxsning reabilitatsiya markaziga joylashtirilishini talab qiluvchi asoslar aniqlanganda, ichki ishlar organi bunday shaxs ichki ishlar organiga keltirilgandan e’tiboran 48 soatda uni reabilitatsiya markaziga 30 sutkadan ko’p bo’lmagan muddatga joylashtirish to’g’risida sudga iltimosnoma yuborish uchun materiallarni tayyorlashi shart.

Muayyan yashash joyiga ega bo’lmagan shaxsni reabilitatsiya markaziga joylashtirish to’g’risidagi materiallar bunday shaxs aniqlangan yerdagi yoki reabilitatsiya markazi joylashgan yerdagi jinoyat ishlari bo’yicha tuman (shahar) sudiga ichki ishlar organi tomonidan beriladi.

Iltimosnoma taqdim etilgan paytdan e’tiboran 24 soat ichida sudya tomonidan yopiq sud majlisida yakka tartibda ko’rib chiqiladi.

Qonun rasmiy e’lon qilingan kundan e’tiboran kuchga kiradi.

 

Конимех тумани Адлия бўлими.

Oktabr 28, 2022

“Омбудсман мактаби” лойиҳаси доирасидаги навбатдаги тадбир Конимех туманининг бешта маҳаллалари фуқаролари иштирокида ўтказилди. 

“Омбудсман мактаби” лойихасининг навбатдаги тадбири Навоий вилояти, Конимех тумани, Мусиқа мактабида ўтказилди.
Мазкур ўқув-машғулотида “Дустлик”, “Бирлик”, “Гулистон”, “Навруз” ва “Шуртепа” МФЙ фаоллари ва ёшлари жалб этилиб мамлакатимизда халқ фаровонлиги, аҳолининг турмуш даражасини ошириш борасида олиб борилаётган туб ислоҳотлар, хусусан аҳоли бандлигини таъминлаш, уларнинг қонуний хуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида, яратилаётган шароитлар, имкониятлар ва имтиёзлар тўғрисида фуқароларнинг хабардорлигини оширишга қаратилгани билан аҳамиятлидир.


Аҳолининг ҳуқуқий билимларини оширишга қаратилган ушбу тадбир бандлик, кам таъминланган, ижтимоий химояга муҳтож оилаларни, фуқароларни қўллаб-қувватлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, камбағалликни қисқартириш ва янги иш ўринларини яратиш бўйича амалдаги тартиблар, имтиёзлар ва имкониятлар масалаларига бағишланди.
Унда вилоят Бандлик бошқармаси бошлиғи Э.Авезов, вилоят Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари С.Истамов, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи Л.Хайруллаев, Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси вилоят бошқармаси бошлиғи в.б. А.Мардоқуловлар томонидан соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти, аҳолига яратилган имкониятлар, имтиёзлар тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.
Тадбирда сўз олган, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Навоий вилояти минтақавий вакили Ш.Джураев “Омбудсман мактаби” доирасида ўтказилаётган тадбирларда тегишли давлат органлари, фуқаролик жамияти институтлари ва ННТ вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари жалб этилганлигини қайд этди, ҳамда фуқароларга мурожаатлар билан ишлаш, Омбудсман минтақавий вакилига мурожаат қилиш тартибига ҳам тўхталди.
Ўзаро савол жавоб ва эркин мулоқот руҳида ўтган тадбирда навбатдаги Омбудсман мактабларида тегишли соҳалар бўйича долзарб бўлган таклифлар олинди.
Шунингдек, бу каби тадбирларни ўтказишда Омбудсман институти минтақавий вакиллиги билан ҳамкорликни мунтазам йўлга қўйилиши зарур эканлигини таъкидлади.
Тадбирда Конимех тумани ҳокими Р.Рўзиев иштирок этиб, ўзаро мулоқотлар давомида танланган соҳалар ва масалалар бўйича фаолият юритадиган ваколатли давлат органларига асослантирилган мурожаатларни киритиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби бўйича аҳолининг ҳуқуқий маданияти оширилиши, фуқароларга амалий ва манзилли ёрдам кўрсатишда давлат органи ва аҳоли ўртасида конструктив алоқаларнинг ўрнатилишига хизмат қилашини таъкидлади.
Тадбир сўнгида фуқароларнинг мурожаатлари эшитилди.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: