Yanvar 6, 2023

Qonun (O’RQ–810, 16.12.2022 y.) bilan “O’zbekiston Respublikasining Ma’muriy javobgarlik to’g’risidagi kodeksi”ga o’zgartish va qo’shimchalar kiritildi.

Qonun bilan Ma’muriy sud ishlarini yuritish to’g’risidagi kodeksning muayyan yashash joyiga ega bo’lmagan shaxslarni reabilitatsiya markaziga joylashtirish to’g’risidagi iltimosnomalarni ko’rib chiqishga doir normalarini Ma’muriy javobgarlik to’g’risidagi kodeksga o’tkazish hamda tegishli ishlarni ko’rib chiqishni ma’muriy sudlardan jinoyat ishlari bo’yicha tuman, shahar sudlariga o’tkazish belgilandi.

Unga ko’ra, Ma’muriy javobgarlik to’g’risidagi kodeksga muayyan yashash joyiga ega bo’lmagan shaxsni reabilitatsiya markaziga joylashtirish to’g’risida ish yuritish tartibi kiritildi.

Muayyan yashash joyiga ega bo’lmagan shaxsning reabilitatsiya markaziga joylashtirilishini talab qiluvchi asoslar aniqlanganda, ichki ishlar organi bunday shaxs ichki ishlar organiga keltirilgandan e’tiboran 48 soatda uni reabilitatsiya markaziga 30 sutkadan ko’p bo’lmagan muddatga joylashtirish to’g’risida sudga iltimosnoma yuborish uchun materiallarni tayyorlashi shart.

Muayyan yashash joyiga ega bo’lmagan shaxsni reabilitatsiya markaziga joylashtirish to’g’risidagi materiallar bunday shaxs aniqlangan yerdagi yoki reabilitatsiya markazi joylashgan yerdagi jinoyat ishlari bo’yicha tuman (shahar) sudiga ichki ishlar organi tomonidan beriladi.

Iltimosnoma taqdim etilgan paytdan e’tiboran 24 soat ichida sudya tomonidan yopiq sud majlisida yakka tartibda ko’rib chiqiladi.

Qonun rasmiy e’lon qilingan kundan e’tiboran kuchga kiradi.

 

Конимех тумани Адлия бўлими.

Oktabr 28, 2022

“Омбудсман мактаби” лойиҳаси доирасидаги навбатдаги тадбир Конимех туманининг бешта маҳаллалари фуқаролари иштирокида ўтказилди. 

“Омбудсман мактаби” лойихасининг навбатдаги тадбири Навоий вилояти, Конимех тумани, Мусиқа мактабида ўтказилди.
Мазкур ўқув-машғулотида “Дустлик”, “Бирлик”, “Гулистон”, “Навруз” ва “Шуртепа” МФЙ фаоллари ва ёшлари жалб этилиб мамлакатимизда халқ фаровонлиги, аҳолининг турмуш даражасини ошириш борасида олиб борилаётган туб ислоҳотлар, хусусан аҳоли бандлигини таъминлаш, уларнинг қонуний хуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида, яратилаётган шароитлар, имкониятлар ва имтиёзлар тўғрисида фуқароларнинг хабардорлигини оширишга қаратилгани билан аҳамиятлидир.


Аҳолининг ҳуқуқий билимларини оширишга қаратилган ушбу тадбир бандлик, кам таъминланган, ижтимоий химояга муҳтож оилаларни, фуқароларни қўллаб-қувватлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, камбағалликни қисқартириш ва янги иш ўринларини яратиш бўйича амалдаги тартиблар, имтиёзлар ва имкониятлар масалаларига бағишланди.
Унда вилоят Бандлик бошқармаси бошлиғи Э.Авезов, вилоят Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари С.Истамов, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи Л.Хайруллаев, Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси вилоят бошқармаси бошлиғи в.б. А.Мардоқуловлар томонидан соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти, аҳолига яратилган имкониятлар, имтиёзлар тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.
Тадбирда сўз олган, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Навоий вилояти минтақавий вакили Ш.Джураев “Омбудсман мактаби” доирасида ўтказилаётган тадбирларда тегишли давлат органлари, фуқаролик жамияти институтлари ва ННТ вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари жалб этилганлигини қайд этди, ҳамда фуқароларга мурожаатлар билан ишлаш, Омбудсман минтақавий вакилига мурожаат қилиш тартибига ҳам тўхталди.
Ўзаро савол жавоб ва эркин мулоқот руҳида ўтган тадбирда навбатдаги Омбудсман мактабларида тегишли соҳалар бўйича долзарб бўлган таклифлар олинди.
Шунингдек, бу каби тадбирларни ўтказишда Омбудсман институти минтақавий вакиллиги билан ҳамкорликни мунтазам йўлга қўйилиши зарур эканлигини таъкидлади.
Тадбирда Конимех тумани ҳокими Р.Рўзиев иштирок этиб, ўзаро мулоқотлар давомида танланган соҳалар ва масалалар бўйича фаолият юритадиган ваколатли давлат органларига асослантирилган мурожаатларни киритиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби бўйича аҳолининг ҳуқуқий маданияти оширилиши, фуқароларга амалий ва манзилли ёрдам кўрсатишда давлат органи ва аҳоли ўртасида конструктив алоқаларнинг ўрнатилишига хизмат қилашини таъкидлади.
Тадбир сўнгида фуқароларнинг мурожаатлари эшитилди.

Oktabr 20, 2022

2022 йилнинг 9 ойи давомида “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида шаклланган тадбирлар учун “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси” орқали амалга оширилган ишлар тўғрисида

 

Ҳаммамизга маълумки 2022 йил 1 январдан эътиборан республиканинг барча туман (шаҳар) ларида тегишли бюджетларнинг тасдиқланган умумий харажатларининг 5 фоизини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилиши белгиланган.

Шунга асосан 2022 йилда “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида шаклланган тадбирларни молиялаштириш учун туман ҳокимлиги қошидаги “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”га 3 394,8 млн. сўм миқдорида маблағ режалаштирилиб, шундан 50 фоизи яъни 1697,4 млн. сўм маблағ 3-чоракда фуқаролар ташаббус жамғармасига ўтказиб берилди. Бундан ташқари 2022 йил иккинчи чорак якуни бўйича туман маҳаллий бюджетининг даромадлар режасидан орттириб бажарилган қисми ҳисобидан 30 фоиз миқдорда, яъни 341,4 млн сўм маблағ йўналтирилди. 2022 йилнинг 1 июл ҳолатига жамғарманинг ҳисоб рақамидаги қолдиқ 1083,7 млн сўмни ташкил қилган. Натижада 3-чоракда жамғармада  жами бўлиб 3123,0 млн маблағ шакллантирилган.

Фуқаролар томонидан ўз худудидаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича openbudget.uz ахборот портали орқали 2 босқичда 222 та таклифлар билдиришган. Шундан 4 та таклифлар ғолиб деб топилган.

Тўпланган овозлар натижаси бўйича Мактабгача таълим тизими бўйича 2 та таклиф учун 1300,0 млн сўм, соғлиқни сақлаш соҳасида 1 та таклиф учун 500,0 млн сўм, ўрта маҳсус таълим соҳаси бўйича 1 та  таклиф учун  980,0 млн сўм жами бўлиб 4 та таклифлар учун 2780,0 млн сўм маблағлар  ҳар битта ғолиб деб топилган таклифлар учун алоҳида ҳисоб рақамлар очилиб, маблағлар молиялаштириб берилган.

Шундан 1 та лойиҳага жами 500,0 млн сўмлик лойиҳа бўйича лойиҳачи ташкилотни аниқлаш бўйича давлат харидлари портали орқали харидлар амалга ошириш бошланган, қолган лойиҳалар бўйича тегишли ишлар амалга оширилмоқда.

 

Ташаббусли бюджетлаштириш натижалари бўйича
МАЪЛУМОТ
Конимех тумани 01.10.2022 йил
1-жадвал
Т/р Кўрсаткич номи Сумма
(минг сўм)
1. Йил бошига қолдиқ 961 700,0
2. Фуқаролар ташаббуси жамғармасига ўтказилган маблағлар* 4 489 825,5
3. Жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган (ғолиб деб топилган) тадбирларни молиялаштириш учун йўналтирилган маблағлар** 2 329 000,0
3.1. Тадбирларни амалга ошираётган пудратчи ташкилотларга бажарилган ишлар учун тўланган маблағлар 2 329 000,0
3.2. Тадбирларни молиялаштиришга ажратилган, бироқ пудратчи ташкилотларга тўлаб берилмаган қолдиқ маблағлар
4. Фуқаролар ташаббуси жамғармасидаги қолдиқ маблағлар 3 122 525,5
2-жадвал
Т/р Бажарилган тадбирлар номи Молиялаш-тирилган таклифлар сони кўрсаткичлар
ўлчов бирлиги миқдори сарфланган маблағлар
1. Ҳудудий ички йўллар умумий узунлиги
2. Умумтаълим мактабларини таъмирлаш ва жиҳозлаш 1 сони 1 999 000,0
3. Мактабгача таълим муассасаларини таъмирлаш ва жиҳозлаш сони
4. Соғлиқни сақлаш муассасаларини таъмирлаш ва жиҳозлаш сони
5. Бошқа ижтимоий соҳа муассасаларини таъмирлаш ва жиҳозлаш сони
6. Ичимлик суви таъминотини яхшилаш умумий узунлиги
7. Кўча чироқларини ўрнатиш 1 чироқлар сони 1 250 000,0
8. Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш тадбирлар сони
9. Бошқа тадбирлар 1 сони 1 1 080 000,0
Жами 3 Х Х 2 329 000,0
Izoh:
* Ushbu qatorda mazkur ma’lumotning l-ilovasidag¡ Fuqarolar tashabbusi jamg‘armasiga haqiqatda o‘tkazilgan mablag‘lar ustuninin¡ Jami ajratilgan mablag‘lar qatoridagi mablag’lar aks ettiriladi.
** Ushbu qatorda mazkur ma’lumotning 2-ilovasidagi Ajratilgan mablag‘lar ustunining jami qatoridagi mablag‘Iar aks ettiriladi.

Tashabbusli budjetlashtirishnatijalari bo‘yicha ma’lumotga2-ilova

Фуқаролар ташаббуси жамғармаси маблағларини шакллантирилиши юзасидан
МАЪЛУМОТ
Конимех тумани 01.10.2022 йил
Т/р Фуқаролар ташаббуси жамғармаси маблағларини шакллантириш манбалари Фуқаролар ташаббуси жамғармасига йўналтирилиши лозим бўлган маблағлар Фуқаролар ташаббуси жамғармасига ҳақиқатда ўтказилган маблағлар Фарқи Изоҳ
1-чорак 2-чорак 3-чорак 4-чорак
1. Туман (шаҳар) бюджетининг тасдиқланган умумий харажатларининг 5 фоиз қисми миқдорида ажратиладиган маблағлар 1 697 424,0 1 697 423,0 3 394 847,0 0,0
2. Туман (шаҳар) бюджетининг қўшимча манбаларининг 30 фоизи миқдорида ажратиладиган маблағлар 748 740,0 346 238,5 0,0 0,0 1 094 978,5 0,0
2.1. Шу жумладан эркин қолдиқ маблағлари 465 600,0 465 600,0 0,0
2.2. даромадларнинг ҳисобот чораклари якунлари бўйича аниқланадиган прогноздан ошириб бажарилган қисми 283 140,0 341 400,0 624 540,0 0,0
2.3. давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни реализация қилишдан тушган тушумлар 0,0
2.4. электрон савдо майдончасида ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни сотишдан тушган маблағлар 0,0
2.5. бюджетдан ажратиладиган маблағлар камайтирилиши натижасида бўшаб қолган маблағлар 4 838,5 4 838,5 0,0
2.6. ПК-5250-сонга асосан жамгармага ўтказилган маблаг 0,0 0,0
3. Жами ажратиладиган маблағлар 2 446 164,0 2 043 661,5 0,0 0,0 4 489 825,5 0,0

Tashabbusli budjetlashtirishnatijalari bo‘yicha ma’lumotga 3-ilova

Фуқаролар ташаббуси жамғармасидан жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган (ғолиб деб топилган) тадбирларни молиялаштириш учун йўналтирилган маблағлар юзасидан
МАЪЛУМОТ
Конимех тумани 01.10.2022 йил
Т/р Тадбирнинг хос рақами (ID) Жами тўпланган овозлар сони Тадбирнинг қисқача мазмуни (соҳаси) Тадбирнинг молиялаштирилиши (минг сўм)
Тадбирни молиялаштириш учун очилган ҳисобварақ Тадбирнинг фуқаро томонидан киритилган дастлабки қиймати Тадбирни амалга ошириш қиймати* Ажратилган маблағлар Бажарилган ишлар учун тўлаб берилган маблағлар Қолдиқ маблағлар
1 0730400002 849 Конимех туманидаги 19- мактабга ёпиқ спорт зали қуриш 401722860122117092100075002 999 000,0 985 861,4 999 000,0 854 925,1 144 074,9
2 0730300087 520 Тумандаги якка-ёлгиз фукароларга вактинча яшаш учун уй куриб бериш 401722860122117011204018001 1 080 000,0 1 080 000,0 1 080 000,0
3 0730400003 512 Гулистон МФЙ Урганжи қишлоғига кўча чироқлари ўрнатиш 401722860122117064200110002 250 000,0 249 775,7 250 000,0 249 775,7 224,3
4 0730600016 2732 Конимех тумани Тиббиёт бирлашмасига карашли туғрик бўлимини жорий таъмирлаш ва моддий техника базасини мустаҳкамлаш тадбирлари учун 401722860122117073101054001 500 000,0 0,0
5 0730600002 2425 Конимех туман касб-хунар мактабининг моддий техника базасини мустаҳкамлаш тадбирлари учун 401722860122117092901079001 980 000,0 0,0
6 0730600072 1478 Янгиказган ҚФЙда жойлашган Фидокор овулида 60 ўринли янги мактабгача таълим ташкилоти қуриш 401722860122117091100251004 1 000 000,0 0,0
7 0730600011 896 Зафаробод МФЙ ҳудудида жойлашган Конимех туман МТБ 12-сонли Олтиной МТТ биносини таъмирлаш, сантехника санузел, моддий техника базасини янгилаш, ертўлани таъмирлаш, болалар майдончасини янги замон талабларида янгилаш 401722860122117091100251002 300 000,0 0,0
Жами: 5 109 000,0 1 235 637,1 2 329 000,0 1 104 700,8 1 224 299,2
Oktabr 13, 2022
 

Аҳолининг турли қатламлари билан тўғридан-тўғри мулоқотни кенгайтириш, аҳолида мавжуд долзарб муаммоларни аниқлаш, уларни бевосита жойида бартараф этиш юзасидан Конимех туманида сайёр қабул ўтказилди.

Тадбир тумандаги “Тўққизтепа” маҳалла фуқаролар йиғинида ташкил этилди.

Сайёр қабулда Конимех тумани ҳокими Руслан Рўзиев, вилоят ИИБ бошлиғи А.Тасбаев, вилоят ҳарбий прокурори, туман сектор раҳбарлари, корхоналар, муассасалар раҳбарлари, маҳалла фаоллари ва фуқаролар иштирок этишди.

Сайёр қабул жараёнида аҳоли ўзларининг қизиқтирган саволлари ва муаммолари билан мурожаат қилиб, керакли тавсияларни олдилар.

Келиб тушган мурожаатларга тегишлилиги бўйича қонуний йўл-йўриқ кўрсатилиб, тегишли таклиф ва тавсиялар берилди.

Шунингдек, бўш иш ўринлари ярмаркаси ҳам ташкил этилди.

Меҳнат ярмаркасида тумандаги 46 та ташкилот, бирлашма, муассасалар ва йирик ишлаб чиқариш корхоналари, шунингдек, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари, қурилиш корхоналари, тижорат банклари ўзларининг жами 198 та мавжуд бўш иш ўринлари билан қатнашди.

Ярмаркада 70 дан ортиқ фуқаролар иштирок этиб, уларнинг 7 нафари ўзларига маъқул бўлган иш ўринларига жойлашиш учун йўлланмалар олишди. 15 нафар фуқаро касб-ҳунар ўрганишлари учун ўқув марказларига йўналтирилди.

Конимех тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.

Sentabr 24, 2022

Joriy yil 15 iyuldan 3 avgustga qadar O‘zbekiston Respublikasi Moliya vazirligining openbudget.uz rasmiy veb sayti orqali mavjud mahalliy muammolarni bartaraf etish maqsadida tumanda istiqomat qiluvchilar uchun ahamiyatga ega bo‘lgan jami 222 ta takliflar bildirildi.

Ushbu takliflar sohalarga ajratilib, tadbirlar summalariga aniqlik kiritildi va ishchi komissiya a’zolari tomonidan xulosa taqdim etildi. Konimex tumani “Ochiq byudjet” axborot portalida ovoz berish jarayonlari boshlandi.

Byudjet jarayonida fuqarolarning faol ishtirokini ta’minlash maqsadida tuman byudjetidan 3.123 mln.so‘m mablag‘ yo‘naltirilgan edi.

Bugungi kunda fuqarolarimiz tomonidan bildirilgan 222 ta taklif ishchi komissiya tomonidan o‘rganilib, 171 ta taklif ovoz berish bosqichiga o‘tkazildi.

Ovoz berish bosqichiga o‘tkazilgan 171 ta takliflar uchun fuqarolar tomonidan 9816 ta sms orqali ovozlar kelib tushganligi aniqlandi.

Yuqoridagi ovoz berish jarayoni yakunlariga ko‘ra:

????ID raqami №0730600016-sonli  Tuman tibbiyot birlashmasiga qarashli tug‘riq bo‘limini joriy ta’mirlash va moddiy-texnika bazasini mustah-kamlash harajatlari uchun (jami 2732 ta ovoz)
????ID raqami №0730600002-sonli Tuman kasb-hunar maktabining moddiy-texnika bazasini mustahkamlash harajatlari uchun (jami 2425 ta ovoz)
????ID raqami №0730600072-sonli Yangiqazg‘an OFYda joylashgan Fidokor ovulida 60 o‘rinli yangi davlat maktabgacha ta’lim tashkiloti qurish (jami 1478 ta ovoz)
????ID raqami № 0730600011-sonli Тумандаги Зафаробод МФЙ ҳудудида жойлашган туман МТБга қарашли 12-сонли “Олтиной” ДМТТни таъмир-лаш, сантехника, сан узел, моддий техника базасини янгилаш, ертўлани таъмирлаш, болалар майдончасини янги замон талабида янгилаш (jami 896 ta ovoz)

????ID raqami № 0730600003-sonli Тўққизтепа МФЙ, Ҳаётобод қишлоғида усти ёпиқ сунъий қопламали футбол майдончаси қуриш (jami 857 ta ovoz) takliflari g‘olib deb topildi.

Sentabr 20, 2022

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 августдаги “Бюджет маълумотларининг очиқлигини ва бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3917-сонли ҳамда 2021 йил 13-апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5072-сонли Қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2021 йил 22 апрелдаги КҚ-213-ИВсонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида молия вазирлиги ҳузурида очиқ бюджет портали дастури ишлаб чиқилган бўлиб ушбу дастур доирасида туманда амалга оширилаётган молиявий масалалар ёритиб борилмоқда.

Ташаббусли бюджетлаштириш натижалари бўйича маълумот

 

ЛОЙИХА

1-ИЛОВА

Ташаббусли бюджетлаштириш натижалари бўйича

МАЪЛУМОТ
Т/р Кўрсаткич номи Сумма (минг сўм)
1. Йил бошига қолдиқ 961 700,0
2. Фуқаролар ташаббуси жамғармасига ўтказилган маблағлар* 2 451 002,5
3. Жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган (ғолиб деб топилган) тадбирларни молиялаштириш учун йўналтирилган маблағлар** 2 329 000,0
3.1. Тадбирларни амалга ошираётган пудратчи ташкилотларга бажарилган ишлар учун тўланган маблағлар 2 329 000,0
3.2. Тадбирларни молиялаштиришга ажратилган, бироқ пудратчи ташкилотларга тўлаб берилмаган қолдиқ маблағлар
4. Фуқаролар ташаббуси жамғармасидаги қолдиқ маблағлар 1 083 702,5

 

ЛОЙИХА

2-ИЛОВА

 

Т/р Бажарилган тадбирлар номи кўрсаткичлар
сарфланган маблағлар
1. Ҳудудий ички йўллар
2. Умумтаълим мактабларини таъмирлаш ва жиҳозлаш 999 000,0
3. Мактабгача таълим муассасаларини таъмирлаш ва жиҳозлаш
4. Соғлиқни сақлаш муассасаларини таъмирлаш ва жиҳозлаш
5. Бошқа ижтимоий соҳа муассасаларини таъмирлаш ва жиҳозлаш
6. Ичимлик суви таъминотини яхшилаш
7. Кўча чироқларини ўрнатиш 250 000,0
8. Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш
9. Бошқа тадбирлар 1 080 000,0
Жами 2 329 000,0

 

ЛОЙИХА

3-илова

Фуқаролар ташаббуси жамғармаси маблағларини                                шакллантирилиши юзасидан

МАЪЛУМОТ
Т/р Фуқаролар ташаббуси жамғармаси маблағларини шакллантириш манбалари Фуқаролар ташаббуси жамғармасига йўналтирилиши лозим бўлган маблағлар Фуқаролар ташаббуси жамғармасига ҳақиқатда ўтказилган маблағлар Фарқи Изоҳ
1-чорак 2-чорак 3-чорак 4-чорак
1. Туман (шаҳар) бюджетининг тасдиқланган умумий харажатларининг 5 фоиз қисми миқдорида ажратиладиган маблағлар 1 697 424,0 1 697 424,0 0,0
2. Туман (шаҳар) бюджетининг қўшимча манбаларининг 30 фоизи миқдорида ажратиладиган маблағлар 748 740,0 4 838,5 0,0 0,0 753 578,5 0,0
2.1. Шу жумладан эркин қолдиқ маблағлари 465 600,0 465 600,0 0,0
2.2. даромадларнинг ҳисобот чораклари якунлари бўйича аниқланадиган прогноздан ошириб бажарилган қисми 283 140,0 283 140,0 0,0
2.3. давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни реализация қилишдан тушган тушумлар 0,0
2.4. электрон савдо майдончасида ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни сотишдан тушган маблағлар 0,0
2.5. бюджетдан ажратиладиган маблағлар камайтирилиши натижасида бўшаб қолган маблағлар 4 838,5 4 838,5 0,0
2.6. ПК-5250-сонга асосан жамгармага ўтказилган маблаг 0,0 0,0
3. Жами ажратиладиган маблағлар 2 446 164,0 4 838,5 0,0 0,0 2 451 002,5 0,0

 

ЛОЙИХА

4-илова

 

2022 йил 1-босқичда ўтказилган Ташаббусли бюджет жараёни якунларига кўра ишларни амалга ошириш учун ажратилган маблағлар билан шартномага мувофиқ якуний маблағларга нисбатан бўшаб қолган (иқтисод қилинган) қисмини жамғармага қайта тиклаш миқдор тўғрисида

МАЪЛУМОТ
2022 йил 1-босқич- “овоз бериш” жараёнининг якуний натижаларига кўра “ғолиб” деб топилган таклифлар бўйича 01.07.2022 йил ҳолатига ҳақиқатда амалга оширилган ишлар ТБ жараёни якунларига кўра ишларни амалга ошириш учун ажратилган маблағ билан шартномага мувофиқ якуний маблағларга нисбатан бўшаб қолган (иқтисод қилинган) қисмини жамғармага қайта тиклаш миқдори
Таклиф-ларнинг дастлабки қиймати Йўналтирилган маблағлар миқдори Шартномага мувофиқ якуний сумма Ҳақиқатда бажарилган ишлар қиймати Амалга оширилган касса харажати
Таклифлар номи ID рақами Тўпланган овозлар сони
1 Конимех туманидаги 19- мактабга ёпиқ спорт зали қуриш 0730400002 849 999 000,0 999 000,0 985 861,4 314 211,4 314 211,4 13138,6
2 Тумандаги якка-ёлгиз фукароларга вактинча яшаш учун уй куриб бериш 0730300087 520 1 080 000,0 1 080 000,0 0,0
3 Гулистон МФЙ Урганжи қишлоғига кўча чироқлари ўрнатиш 0730400003 512 250 000,0 250 000,0 249 775,7 249 775,7 249 775,7 224,3
Жами: Х Х 2 329 000,0 2 329 000,0 1 235 637,1 563 987,1 563 987,1 13 362,9
 

ЛОЙИХА

4-илова

Туман бўйича 2022 йил 2-босқичида жамоатчилик фикри асосида

шаклланган тадбирларни молиялаштириш бўйича


 МАНЗИЛЛИ РЎЙХАТ

минг сўмда
Ғолиб таклиф маълумотлари Амалга ошириш нинг аниқланган қиймати Ҳақиқатда ажратил ган Молиялаш тириш манбаси (ФТЖ, қўшимча манба, бюджет параметри) Буюртмачи ташкилот
Таклиф ИД рақами Қисқача мазмуни Тўпла ган овоз лари сони
“Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”да 2-босқичда шаклланган маблағ 3 123 000,0 х Х
1 0730600016  Туман тиббиёт бирлашмасига қарашли туғриқ бўлимини жорий таъмирлаш ва моддий-техника базасини мустаҳ-камлаш ҳаражатлари учун 2732 500 000,0 500 000,0 ФТЖ жамғармаси Туман тиббиёт бирлашмаси
2 0730600002 Туман касб-ҳунар мактабининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳаражатлари учун 2425 980 000,0 980 000,0 ФТЖ жамғармаси Туман касб-ҳунар мактаби
3 0730600072 Янгиқазған ОФЙда жойлашган Фидокор овулида 60 ўринли янги давлат мактабгача таълим ташкилоти қуриш 1478 1 000 000,0 1 000 000,0 ФТЖ жамғармаси Туман мактабгача таълим бўлими
4 0730600011 Тумандаги Зафаробод МФЙ ҳудудида жойлашган туман МТБга қарашли 12-сонли “Олтиной” ДМТТни таъмир-лаш, сантехника, сан узел, моддий техника базасини янгилаш, ертўлани таъмирлаш, болалар майдончасини янги замон талабида янгилаш 896 300 000,0 300 000,0 ФТЖ жамғармаси Туман мактабгача таълим бўлими
5 0730600003 Тўққизтепа МФЙ, Ҳаётобод қишлоғида усти ёпиқ сунъий қопламали футбол майдончаси қуриш 857 350 000,0 343 000,0 ФТЖ жамғармаси Туман Ободонлаштириш бошқармаси
Тақсимланмаган маблағ 0,0    
Avgust 31, 2022

“Мулк ҳуқуқининг дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилиш, мулкий муносабатларга асоссиз аралашувга йўл қўймаслик, хусусий мулкнинг капиталлашув даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–198-сон, 24.08.2022 й.) қабул қилинди

Фармон билан қуйидаги тартиблар, талаблар ва чекловлар 2022 йил        1 сентябрдан бекор қилинади:

-ерга бўлган ҳуқуқлардан фойдаланишда:

ерга бўлган ҳуқуқнинг вужудга келишига асос бўлган ҳужжатларни бекор қилиш орқали ерга бўлган ҳуқуқни тугатиш, мазкур ҳужжатлар фақат суд томонидан бекор қилиниши ёки ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин;

-ердан ихтиёрий воз кечишни Ҳукумат ёки ҳокимлик қарорлари билан расмийлаштириш (ихтиёрий воз кечиш тўғрисида нотариал тасдиқланган ариза ҳуқуқни бекор қилиш учун асос бўлади);

-юридик шахс тугатилиши билан унинг ерига бўлган ҳуқуқларини бекор қилиш;

-ерни жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйишда компенсация сифатида давлатнинг бошқа кўчмас мулкини бериш, бунда кўп квартирали уйлардаги турар жой берилиши мумкин;

-турар жойга бўлган мулкий ҳуқуқларни амалга оширишда:

-турар жойга нисбатан мулкий ҳуқуқларга ёки турар жой мулкдори билан қариндошлик алоқаларига эга бўлмаганларни доимий рўйхатдан чиқариш учун уларнинг розилигини олиш;

-суд томонидан турар жойга нисбатан инсофли эгалловчи деб топилган жисмоний шахсдан ушбу турар жойни унга нисбатан мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб 3 йил ўтгач натура шаклида талаб қилиб олиш.

2023 йил 1 январдан Кадастр ва кўчмас мулкларни рўйхатдан ўтказиш интеграцион ахборот тизими (UZKAD) кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестри ва унга оид маълумотлар юритиладиган, маълумотларининг ҳақиқийлиги ва ишончлилиги давлат томонидан кафолатланадиган ягона ахборот тизими ҳисобланади.

Хусусий мулк ҳуқуқи шахснинг мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқидир.

Хусусий мулк бўлган мол-мулкнинг миқдори ва қиймати чекланмайди.

Мол-мулкни ўзганинг ноқонуний эгалигидан талаб қилиб олиш тўғрисидаги даъволар юзасидан давлат божи олинмайди

Фармонга кўра, кредит таъминоти сифатида гаровга қўйилган мол-мулк сотилганда, кредиторнинг розилигига кўра, сотиб олувчи мулк қийматини       3 йилгача бўлиб тўлаши мумкин.

Шунингдек, мансабдор шахслар ва хизматчиларнинг қуйидаги ҳаракатлари хусусий мулк ҳуқуқини эркин амалга оширишга аралашиш ва дахлсизлигини бузиш деб ҳисобланади ҳамда жиноий жавобгарликка тортишгача чоралар қўлланилади:

-мулкка эркин эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва тасарруф этишни чеклаш, тақиқ қўйиш, мулкий ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни асоссиз рад этиш, мулкдор ёки унинг мулкий ҳуқуқларига таъсир ўтказиш;

-мулкдорнинг хўжалик фаолиятига ёки мол-мулкдан фойдаланиш натижасида олинадиган ҳосил ва маҳсулотни реализация қилиш ҳамда даромадларни тасарруф этишга аралашиш;

-хусусий мулк объекти ва у жойлашган ҳудудга мулкдор рухсатисиз кириш;

-мол-мулкни бошқа шахсга ўтказиш, фойдаланишга бериш ёки тасарруф этишга аралашиш, бу тўғрисида ҳуқуқий ҳужжат қабул қилиш;

-мулкдорга унинг ихтиёрига зид тарзда мол-мулки билан боғлиқ ижтимоий, иқтисодий ёки бошқа давлат ва жамоатчилик вазифаларини юклаш ёхуд номақбул шартларни қўйиш;

-мол-мулкдан мулкдорнинг розилигисиз ва тегишли ҳақ тўламасдан фойдаланиш;

-мол-мулкка эгалик қилиш ва ундан фойдаланишга оид маълумотларни сўраш ёки бундай маълумотларни мулкдорнинг рухсатисиз ишлатиш;

-мулк ва мулкий ҳуқуқлардан суд қарорисиз маҳрум этиш ёки мулкдорга улардан воз кечишга қаратилган мажбурлов чоралар қўллаш, тазйиқ ўтказиш ёхуд мол-мулкни тасарруф этишга доир асоссиз талабларни қўйиш.

Кўчар мулк ўзбошимчалик билан олиб қўйилганда мулкдор таъқиб қилиш орқали уни қайтариб олиши, кўчмас мулкка нисбатан эса унга ўзбошимчалик билан кирган ёки эгаллаб олган шахсни чиқариб юбориш орқали эгалигини тиклаши мумкин бўлади.

Фармонга кўра, гумон қилинувчи, айбланувчининг мулкий ҳуқуқларига нисбатан “Хабеас корпус” институти кенг жорий этилади. Бунда cуриштирувчи ва терговчининг мол-мулкни хатлаш билан боғлиқ қарорлари кўриб чиқиш учун судга киритилади.

Давлат органлари ва ташкилотлари судларда давлат божини тўлашдан озод қилинган ҳолатлар қисқартирилади.

Фуқаролик судларида мол-мулкни ўзганинг ноқонуний эгалигидан талаб қилиб олиш тўғрисидаги даъволар юзасидан даъвогарлар (давлат органлари ва ташкилотлари бундан мустасно) давлат божини тўлашдан озод қилинади.

Фармонга кўра, “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳрирдаги лойиҳаси ишлаб чиқилади.

Конимех туман адлия бўлими.

 

 

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: