Yanvar 24, 2022

Давлатимиз раҳбари томонидан маҳаллий ҳокимликларга ва барча давлат идораларига аҳоли мурожаатлари билан ишлашнинг янгича  усулида фаолият олиб бориш бўйича берилган кўрсатма асосида Конимех туманида ҳам тизимли ишлар йўлга қўйилган. Жумладан, туман ҳокимининг режали қабулларидан ташқари, туман ҳокими ва тегишли мутасатдиларнинг жойларга чиқиб аҳоли муаммоларини ўрганиш жараёнлари ҳам олиб борилмоқда.

Бугун эрта тонгдан иш фаолиятини бошлаган туман ҳокими М.Эгамқулов “Тўққиз тепа” маҳалласида  амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.

Даставвал  шу маҳалла биносида “Жазира Балнур Алнур” оилавий корхонаси томонидан ташкил этилган тадбиркор аёллар жамоаси билан учрашди. Бу ерда “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар тукувчилик, эркаклар ва аёллар салони фаолияти билан шуғилланишса, яна патир, чучвара, лағмон, ҳар-хил турлари сомсалар пиширилиб етказиб бериш хизмати ҳам йўлга қўйилганлигини кўрган  туман ҳокими ҳайратини яширмади ва яна қўшимча жиҳозлар олиб беришни ваъда қилди.

Шундан сўнг  маҳалланинг ички йўлларига шағал қопламалари ётқизиш жараёни билан танишган туман раҳбари  маҳаллабай йўналишда ижро этилиши белгиланган вазифаларни муддати ва сифатли ташкил этиш, газ, сув, электр ва бошқа режа асосида бажариладиган ишларнинг амалга оширилишида МФЙ раҳбарияти, ҳоким ёрдамчиси фаол бўлиши, ҳар бир хонадон эгаси ҳам ўз уйларининг ташқи ва ички ҳудудларини тартибга келтириш кераклиги хусусида тегишли кўрсатма ва топшириқлар берди.

Шунингдек, янги тайинланган ҳоким ёрдамчиси билан суҳбат қилиб, айни вақтда ишсиз бўлган 88 нафар фуқароларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда аҳоли даромадларини ошириш борасидаги режалари билан танишди.

– Маҳалланинг асосий драйвери чорвачилик ҳисобланади. Айни вақтда аҳолининг 70 фоиз қисмини хатловдан ўтказдик ва шу билан бирга уларнинг бандлигини таъминлаш дастурини ишлаб чиқмоқдамиз, – дейди ҳоким ёрдамчиси Хусан Раҳмонкулов.

Туман ҳокими хонадонларни кўздан кечирар экан, маҳаллада паррандачилик, чорвачилик  ҳамда иссиқхоналарни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлади. Бунинг учун, аввало, ушбу йўналишда намунали иш ташкил қилинган маҳаллалар тажрибасини ўрганиш бўйича ҳоким ёрдамчиси ва маъсулларга вазифа юклади.

Конимех тумани ҳокимлиги матбуот ҳизмати.

Yanvar 22, 2022

Аҳоли ҳаётининг ичига кириб бориш, фуқароларнинг яшаш шароити, турмуш тарзини изчил ўрганиш, уларни қийнаётган муаммоларга ечим топиш, мурожаатларини чуқур таҳлилий асосда ўрганиб, масалани жойида ижобий ҳал этиш чораларини кўриш асосида халқимиз фаровонлигини янада ошириш мумкинлигини кейинги беш йилликда муҳтарам юртбошимиз бошчилигида олиб борилаётган оқилона ислоҳатлар натижаларидан эканлигигининг шоҳиди бўлаяпмиз. “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халққа хизмат қилиши керак”, деган тамойил асосида ташкил этилаётган муҳим чора-тадбирлар қисқа фурсат ичида ўзининг ижобий натижасини кўрсатмоқда.

Бугун ваколатли идораларга ўз муаммоларини, ўзини қийнаётган ва ечимини кутаётган масалаларини баён этиб, мурожаат билан чиққан ҳар битта фуқаронинг аризаси эътиборда. Қилинган ҳеч бир мурожаат қоғозда бесамар қолиб кетмайди.

Бугун туман ҳокими М.Эгамқулов мутасадди ташкилотлар раҳбарлари билан биргаликда аҳоли хонадонларига ташриф буюриб, ўрганишларни юзма юз олиб борганлиги ҳам фикримизнинг исботидир. Мурожаатлар юзасидан ўрганиш олиб борган туман ҳокими дастлаб “Бирлик” маҳалла фуқоролар йиғини Нурафшон кўчасида  яшовчи ёш оилалар фуқаро Алмуратов Талғат ва Мусаева Гулбазарнинг хонадонига ташриф буюрди.

Ўрганишлар натижасида фуқароларнинг муаммолари жойида  ҳал этилиб иситиш тизимига улаб берилди ва тез фурсат ичида кўчаларни таъмирлаб ёритиш ишларини охирига етказиш бўйича мутасатдиларга топшириқ берилди.

 

https://t.me/konimex_tumani_axborot_xizmati

Yanvar 20, 2022

 Ўзбекистонда 2022 йил 1 январдан аҳоли ва тадбиркорлардан 15 турдаги ҳужжат ва маълумотларни сўраш тартиби бекор қилинди. Бу борадаги «Давлат хизматларини кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент фармони 2021 йилнинг июлида имзоланган эди.

Ҳужжатга кўра, 2022 йил 1 январдан бошлаб давлат органлари томонидан аҳолидан, шу жумладан, тадбиркорлик субъектларидан айрим ҳужжат ва маълумотларни талаб қилиш тартиби бекор қилинди.

Қуйидаги ҳужжатларни:

-молиявий ҳисоботлар нусхалари;

-жисмоний шахсларнинг охирги 12 ойдаги иш ҳақини тасдиқловчи маълумотномалар;

-ижтимоий нафақа ва пенсиялар тўланганлиги тўғрисидаги маълумотномаларни сўраш бекор бўлади.

Қуйидаги фактларни тасдиқловчи маълумотларни:

-тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома маълумотлари;

-лицензия, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар ва хабарномалар қабул қилинганлиги тўғрисида тасдиқнома мавжудлиги бўйича маълумотлар;

-давлат божи, йиғимлар ва бошқа тўловлар тўланганлиги тўғрисида маълумотлар;

-қимматли қоғозлар, қимматли қоғозлар билан амалга оширилган операциялар, дивидендлар олинганлиги тўғрисидаги маълумотлар;

-кам таъминланган оила ёки оила аъзоси сифатида рўйхатга олинганлиги тўғрисида маълумотлар;

-жисмоний шахслар томонидан тўланган ва олинган алиментлар тўғрисида маълумотлар;

-олий маълумот тўғрисидаги диплом маълумотлари;

-жисмоний шахс ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини тугатганлиги ҳақида маълумотлар;

-жисмоний шахс умумий ўрта таълим (11-синф негизида) муассасасини тугатганлиги ҳақида маълумотлар;

-фуқаро «ёшлар дафтари» ёки «аёллар дафтари»да мавжудлиги тўғрисида маълумотлар;

-ўзини ўзи банд қилган шахслар тўғрисида маълумотлар;

-олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун имтиёзга эга бўлган абитуриентларнинг имтиёз ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат тўғрисида маълумотларни талаб қилиш бекор қилинади.

Бунда давлат органлари ва ташкилотлари жисмоний шахсларга давлат хизматларини кўрсатишда, ишга қабул қилиш жараёнида ва бошқа маъмурий тартиб-таомилларни амалга оширишда юқоридаги ҳужжат ва маълумотларни белгиланган масъул давлат органлари ва ташкилотларидан мустақил равишда «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олади.

Yanvar 20, 2022

Президентнинг тегишли қарорига биноан, ҳар бир шаҳарча, қишлоқ, овулда, шунингдек, шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар ҳамда овуллардаги ҳар бир маҳаллада ёшлар етакчиси лавозими жорий этилди.

Етакчининг ойлик иш ҳақи миқдори у бириктирилган маҳалладаги хонадонлар сонига мутаносиб равишда қуйидагича белгиланди:

-хонадонлар сони 500 тагача бўлган маҳаллада – меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5 баравари миқдорида (бугунги кунда 4 млн 110 минг сўм);

-хонадонлар сони 501 тадан 1 000 тагача бўлган маҳаллада – МҲТЭКМнинг 5,5 баравари миқдорида (бугунги кунда 4 млн 521 минг сўм);

-хонадонлар сони 1 000 тадан ортиқ бўлган маҳаллада – МҲТЭКМнинг 6 баравари миқдорида (бугунги кунда 4 млн 932 минг сўм).

Ёшлар ишлари агентлигига Eтакчиларни ҳар чорак якуни бўйича ойлик иш ҳақининг 50 фоизигача миқдорда мукофотлаш ҳуқуқи берилди.

Ҳар чоракда юқори натижадорликка эришаётган мамлакат бўйича энг илғор 100 нафар Етакчилар 1 ойлик иш ҳақига тенг миқдорда бир марталик пул мукофоти билан тақдирланади.

Бошқа ҳудудлардан келиб ўз фаолиятини олиб бораётган Етакчи учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 бараваригача (540 минг сўм) бўлган миқдорда турар жой ижара тўлови қоплаб берилади.

Йил якуни бўйича ўзига бириктирилган ҳудудда юқори натижаларга эришган Етакчиларга уй-жой олиш учун субсидия берилади.

Етакчи лавозимига ишга қабул қилинган шахсларнинг ҳарбий ва махсус унвонлари сақлаб қолинади.

Ушбу етакчиларнинг штат бирликлари умумий ўрта таълим мактабларидаги 10 минг нафар ёшлар етакчилари штат бирликларини қисқартириш ҳисобидан шакллантирилади.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда штат бирликлари қисқартирилган ходимларнинг иш билан таъминланиши чораларини кўради.

 

Конимех туман адлия бўлими.

Yanvar 18, 2022

O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining PQ-57-sonli hamda O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining  769-sonli qarorlari va Nogironligi bo‘lgan shaxslar ishlari bo‘yicha idoralararo kengashining 2021-yil 30-dekabrdagi 1-son yig‘ilish bayoni ijrosini ta’minlash maqsadida Konimex tumanida 16 yoshdan katta nogironligi bo‘lgan shaxslarni xatlovdan o‘tkazish ishlari olib borilmoqda

Nogironligi bo‘lgan shaxslarni mahallabay xatlovdan o‘tkazish ishlarini muvofiqlashtiruvchi Konimex tuman ishchi guruhi, O‘zbekiston Respublikasi Prezidentinig “Nogironligi bo‘lgan shaxslarni har tomonlama qo‘llab-quvvatlash, ularning bandligiga ko‘maklashish hamda  ijtimoiy faolligini yanada oshirishga bo‘yicha amalga oshirilgan ishlar yuzasidan Konimex  tumani bo‘yicha 16 yoshdan katta nogironligi bo‘lgan shaxslar 1006 nafarni tashkil qiladi. Ushbu nogironligi bo‘lgan shaxslarni xatlovdan o‘tkazish bo‘yicha tumanda nogironligi bo‘lgan shaxslarni mahallabay xatlovdan o‘tkazish ishlarini muvofiqlashtiruvchi ishchi guruh va mahallabay xatlov guruhlari tuzilib, belgilangan tartibda tasdiqlandi.

16 yoshdan katta nogironligi bo‘lgan shaxslarni mahallabay ishlash tizimi orqali xatlovdan o‘tkazish tashkil etilib, 1100 dona savolnomalar hamda 20 dona uslubiy qo‘llanmalar chop ettirildi va xatlov guruhi a’zolariga tarqatildi.

Konimex tumanida 2022-yil 12-yanvardan 16 yoshdan katta nogironligi bo‘lgan shaxslarni mahallabay uylariga kirib xatlovdan o‘tkazish ishlari joriy yilning 12- yanvaridan boshlangan.

Xozirgi kunga qadar jami xatlovdan o‘tgan  593 nafar 16 yoshdan katta nogironligi bo‘lgan shaxslar xatlovdan o‘tkazildi va xatlovdan o‘tkaziladigan 16 yoshdan katta nogironligi bo‘lgan shaxslar sonining 58,94% ni tashkil etmoqda.

https://t.me/konimex_tumani_axborot_xizmati

Yanvar 18, 2022

Kichik korxona va mikrofirmalar tomonidan 2021 yil uchun 1-kb (yillik) statistika hisobotini ESTAT 4.0 (hisobot.stat.uz) axborot tizimi orqali
2022- yilning 25- fevralidan (xorijiy sarmoya ishtirokidagi korxonalar uchun
25- martdan
) kechiktirmay elektron ko‘rinishda taqdim etish belgilangan.

Shu munosabat bilan, 1-kb yillik hisobotini o‘z vaqtida taqdim etishingizni so‘raymiz.

O‘z navbatida hisobot taqdim etish tartibini buzish ma’muriy chora ko’rilishiga sabab bo‘lishini eslatib o‘tamiz.

https://t.me/konimex_tumani_axborot_xizmati

Yanvar 16, 2022

Конимех тумани ҳокими М.Эгамқулов туманидаги 1-сектор худудига қарашли “Наврўз” маҳалла фуқаролар йиғинига тайинланган ҳоким ёрдамчиси билан уйма уй юриб, фуқароларнинг муаммоларини ўрганмоқда.

-Фуқаролар билан яқиндан танишиб, суҳбатлашарканмиз уларнинг муаммолари бўйича ҳуқуқий маслаҳат ва амалий кўмак беришга ҳаракат қиляпмиз, -дейди ҳоким ёрдамчиси Жамшид Джумабаев.

– Ўрганишларимиз натижасида 3 нафар фуқарога ҳуқуқий маслаҳат берган бўлсак, Азамат Пўлатов хонадонида ободонлаштириш ишлари олиб борилиб, 20 та товуқ ва уларни сақлаш ҳамда кўпайтириш учун товуқхона, 10 дона ўрдак, 4 қути асалари уяси берилган бўлса,

5 нафар фуқаронинг тадбиркорлик билан шуғулланишига амалий ёрдам кўрсатдик. Уйма уй юриб, фуқароларнинг муаммо ва таклифларини ўрганишда давом этяпмиз.

“Наврўз” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи барча аҳолининг оилавий шароити ўрганилиб, зарур тафсиялар берилди.

Туманда бундай хайрли ишлар давом этмоқда.

 

Конимех тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Yanvar 10, 2022

Maʼlumki, mamlakatimizda 2023-yilda aholini roʻyxatga olish tadbiri oʻtkaziladi. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 11-noyabrdagi qaroriga asosan, mazkur tadbirga tayyorgarlik koʻrish sifatini taʼminlash, uning tashkiliy va uslubiy jihatlari, dasturiy-texnik taʼminoti va maʼlumotlarni qayta ishlash texnologik jarayonlari hozirligini aniqlash maqsadida, 2021-yil 1-25-noyabr kunlari respublikamizning 4  ta hududida sinov tariqasida aholi roʻyxatga olindi.

Sinov natijalaridan kelib chiqib, 2023-yilda aholini roʻyxatga olish dasturi, roʻyxatga olish savolnomalari, metodik qoʻllanmalar va normativ hujjatlarga tegishli oʻzgartirishlar kiritiladi hamda maʼlumotlarni qayta ishlash boʻyicha axborot tizimi takomillashtiriladi. Sinov tariqasida aholini roʻyxatga olish jarayonlarida ishtirok etish uchun 2021-yilning 12-20-noyabr kunlari xalqaro kuzatuv missiyasi mamlakatimizga tashrif buyurdi. 11 kishidan iborat ushbu missiya vakillari respublikamizning 4 ta hududida sinov tariqasida aholini roʻyxatga olishga koʻrilgan tayyorgarlik va uni oʻtkazish ishlari bilan tanishdi. Ular bu jarayonni ijobiy baholab, uni yanada sifatli va zamonaviy usullardan foydalangan holda oʻtkazish yuzasidan taklif va tavsiyalar berdi. Jumladan, savolnomalarni milliy mentalitetga moslashtirishni yanada takomillashtirish, planshetlardan keng foydalanish, internet tarmogʻi orqali roʻyxatga olish tizimini soddalashtirish kabi yoʻnalishlarga alohida eʼtibor qaratildi. Masalan, planshet usulida roʻyxatga olish jarayoni qogʻoz usuliga qaraganda qulayligi, tezkorligi va samarali ekani kuzatildi. Agar qogʻoz uslubida ishlagan bir xodim oʻrtacha 350 tadan 400 tagacha shaxsni roʻyxatga olgan boʻlsa, planshetda oʻrtacha 500 tadan 750 tagacha toʻgʻri keldi.

Qayd etish joizki, sinov tariqasida aholini roʻyxatga olishga tayyorgarlik koʻrish va uni oʻtkazish jarayonlari muayyan muammolar mavjudligini koʻrsatdi. Ommaviy axborot vositalari, rasmiy veb-saytlar, ijtimoiy tarmoqlarda hamda mahallalarda targʻibot-tashviqot ishlari tashkil etilgan boʻlsa-da, aholining roʻyxatga olish tadbiridan toʻliq xabardor emasligi, ayniqsa, xonadonlarda yashovchi shaxslar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar ayrim mahalla idoralaridagi mavjud axborotga mos kelmasligi ham kuzatildi.

Aholini roʻyxatga olish natijalaridan hududlarni ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish, aholi bandligi, taʼlim, sogʻliqni saqlash, ayollar va bolalar salomatligini yaxshilash va oilalarga yordam koʻrsatish, uy-joy bilan taʼminlash boʻyicha dasturlarni manzilli ishlab chiqishda axborot manbai sifatida foydalaniladi. Shuningdek, bu natijalar milliy barqaror rivojlanish maqsadlari indikatorlarini shakllantirish, xalqaro reytinglar va indekslarda, jumladan, Statistika salohiyati indeksi, Inson barkamolligi indeksi, Iqtisodiy erkinlik indeksi kabilarda mamlakatimizning oʻrnini yuksaltirishga xizmat qiladi. Shu bilan birga, roʻyxatga olish natijalari xorijiy investorlarni kengroq jalb qilish, investitsion muhitni yanada yaxshilash, turizm salohiyatini oshirish, iqtisodiyot yuksalishi va pirovardida aholimizning farovonligini yanada yaxshilashda qoʻl keladi.

 

Tuman statistika boʻlimi.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: