Fevral 16, 2022
 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Республика бўйича ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, диний бағрикенглик ҳамда миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар самарадорлиги ва таъсирчанлигини янада ошириш тўғрисида”ги 4- сон йиғилиш баёнида “Хотин- қизлар, айниқса уй бекаларининг мутассиб ғоялар ва миссионерлар таъсирига тушиб қолишнинг олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар ташкил қилиш, хотин-қизлар учун миллий урф-одат ва қадриятларга хос, ўзбекона либосларнинг замонавий шакилларини яратиш” вазифаси белгиланган.

Шу муносабат билан “Наврўз” маҳалла фуқаролар йиғинида мазкур топшириқ ижроси юзасидан маҳалладаги чевар хотин-қизлар ўртасида “Эпчил келинчак” кўрик танлови ўтказилди.

Fevral 11, 2022

 

Ассалому алайкум қадрли тумандошлар!

 Ҳозирги вақтда экологик муаммолар аср муаммосига айланмоқда. Фан-техника, иқтисодиётнинг жадал ривожланиши, антропоген омилларнинг табиатга таъсирининг кучайиши натижасида биосфера экотизимларининг бузилиши, чўлланиш ва сайёрамизда ҳароратнинг ошиб бориши кузатилмоқда.

Экологик муаммоларнинг кескинлашуви ердаги ҳаётга хавф туғдирмоқда. Ана шундай муаммолардан бири сайёрамизда ўрмонларнинг кескин камайиб кетаётганлиги, ва чучук сув заҳираларининг камаяётганлиги хисобланади.

Ўтган асрга нисбатан инсоният яшаш тарзи шунчалик даражада ўзгардики, инсоният цивилизациясида ҳали мутлақо кузатилмаган глобал исиш, денгиз ва ер экотизимларининг мисли кўрилмаган даражада камайиб бориши, ер юзининг турли минтақаларида қурғоқчилик, сув тошқинлари каби бир қатор салбий ҳолатлар ҳам юз бераётганлиги барчамизда бирдек хавотир уйғотиб, башариятнинг келгуси ривожланиш тақдири, кўп жиҳатдан, табиат билан жамият ўртасидаги қарама-қаршиликларни оптимал ҳал қилиш йўллари ва воситаларнинг топилишига боғлиқлиги ўз тасдиғини топмоқда.

Хўш, бизда муаммолар бор, лекин уларнинг ечимлар-чи? Наҳотки ҳозирги дунёнинг глобал экологик ҳолати ҳеч кимни заррачалик қизиқтирмаса? Биз ўзимиздан кейинги авлодга қандай келажакни мерос қилиб қолдирмоқдамиз? Ҳар сафар бундай оғриқли саволлар бизни қачонгача қийнаб келади? Наҳотки дунёнинг ҳозирги қиёфаси кундан кунга бунданда ёмонлашиб бораверади-ю, биз инсонлар шунчаки бир оддий ҳодисадек қараб тураверсак?  

Маълумотларга кўра, ҳозирги кунда дунё бўйича 3 трлн. атрофида дарахтлар мавжуд. Бироқ ҳар бир дақиқада уларнинг 27 та футбол майдонига тенг қисми кесилмоқда.

Хусусан, юртимизда ҳам сўнгги йилларда дарахатларни кесишга “мараторий” эьлон қилиниб чекловлар жорий қилинган бўлса-да,  ҳудуларда турли сабабларга кўра дархатларни кесиш ҳолатлари кўпайиб бораётганлиги кўзга ташланмоқда.

Экалогик муаммоларни бартараф этиш, энг асосийси, янада салбий ва оқибатлари аянчли бўлиши мумкин бўлган ҳал қилиб бўлмас муаммоларни юзага келишига йўл қўймаслик барча давлат органлари ва кенг жамоатчилигимизнинг олдида турган устивор вазифаларидан бири бўлиб қолмоқда.

Бугунги кунда экалогик муаммолар қанчалик долзарб аҳамият касб этаётганлигини чуқур англаган ҳолда, юртимизда экотуризимни тубдан яхшилаш, келажак авлодларимиз учун порлоқ келажак барпо этиш мақсадида мухтарам Президентимиз жорий йил 2 чи февраль куни “Яшил макон” умуммиллий дастури доирасида бутун Республика бўйлаб амалга оширилаётган ишлар шунингдек 2022 йилда олдимизда қўйган мақсад ва вазифаларга бағишланган видеоселеторида маскур масала жудаҳам кенг муҳокама қилинди. Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини тадбиқ этиш ҳамда дарахтларни экиш, парваришлаш ва кўкаламзорлаштириш тизимини самарали ташкил этиш бўйича устивор вазифалар белгилаб берилди.

Давлатимиз раҳбарининг топшириқларига мувофиқ “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш “Зафоробод” маҳалла фуқаролар йиғинида  1,0 гектар “Жамоат парки” ва 1,0 гектар “Яшил майдон”, “Шўртепа” маҳалла фуқаролар йиғинида 7 гектар “Яшил макон”лар барпо этиш ишлари бошлаб юборилди.

Бундан ташқари, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида  туманимизда куз-баҳор мавсумида 596 мингдан зиёд, шу жумладан, жорий йилнинг 10 декабрига қадар “Долзарб 40 кунлик” тадбирлар давомида туман ҳудудида 224,0 минг дона манзарали ва мевали кўчатлар ўтқазилиши назарда тутилган бўлиб, бугунги кунга қадар тумандошларимиз, кенг жамоатчилигимиз томонидан 180,0 мингдан зиёд кўчатлар ўтказилиши таъминланди.

Бундай кўкаламзорлаштириш ва экологияни яхшилаш, яшил ҳудудларни кенгайтириш борасида амалга оширилаётган ишлар эса ўз навбатида келажакда ўзининг самарасини бериб атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва соғлом турмуш тарзини қарор топишига хизмат қилади. 

Қадрли конимехликлар,

Айни вақтда туманимизнинг ободлиги, фарзандларимизни соғлом экологик муҳитда камол топиши учун амалга оширилаётган эзгу ва олийжаноб мақсадларни амалга ошириш авваламбор ўзимизга, бугунги кундаги ҳатти-ҳаракатларимизга боғлиқдир.

Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган ташшаббусни қўллаб қувватлаган ҳолда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, келажак авлодга табиий бойликларни бус-бутун етказиш, экологик муаммоларни бартараф этишга ҳисса қўшиш мақсадида барчангизни “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини тадбиқ этиш ҳамда дарахтларни экиш, парваришлаш ва кўкаламзорлаштириш ишларида фаол иштирок этишга чақирамиз.

Зеро она табиатни асраш  ва ундаги биохилма-хилликни тўлиқ муҳофаза этиш, уларни қайта тиклаш ва кўпайтириш учун ҳар биримиз масъулдирмиз.

 

Эътиборингиз учун раҳмат.

Fevral 10, 2022

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 710-сонли қарорига мувофиқ, 2023 йилда мамлакатимизда ўтказиладиган аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишда рўйхатга олиш, инструкторлик, ҳисоб ва стационар участкалар ишини ташкил қилиш учун шартнома асосида қуйидаги ходимлар жалб қилинади:

2023 йил 25 октябрдан 1 декабргача — аҳолидан сўров ўтказиш орқали рўйхатга олишни амалга оширувчи рўйхатга олувчи ходимлар, фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома (пудрат шартномаси) асосида;

2023 йил 10 октябрдан 12 декабргача — рўйхатга олувчилар ишини мувофиқлаштирувчи инструктор (супервайзер) ходим, фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома (пудрат шартномаси) асосида;

2023 йил 10 октябрдан 2024 йил 1 январгача — инструкторлар (супервайзерлар) ишини назорат қилувчи ходимлар (рўйхатга олиш участкаси бошлиғи ва унинг ўринбосари), фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома (пудрат шартномаси) асосида;

2022 йил 1 июлдан 2024 йил 1 январгача — туман, шаҳар миқёсида аҳолини рўйхатга олиш ишларини назорат қилувчи ходимлар (туман, шаҳар аҳолини рўйхатга олиш бўлими бошлиғи ва унинг ўринбосари), муддатли меҳнат шартномасиси асосида;

2023 йил 1 январдан 2024 йил 1 январгача — туман, шаҳар миқёсида аҳолини рўйхатга олиш ишларини мувофиқлаштиришни амалга оширувчи ходим (рўйхатга олиш бўлими бош мутахассиси), муддатли меҳнат шартномасиси асосида;

2023 йил 1 декабрдан 2025 йил 1 декабргача — вилоят миқёсида аҳолини рўйхатга олишнинг бирламчи маълумотлари электрон базага киритилишини назорат қилиш бўйича жалб этилган ходимлар (бирламчи маълумотларни электрон базага киритиш маркази бошлиғи), муддатли меҳнат шартномасиси асосида;

2023 йил 1 декабрдан 2025 йил 1 декабргача — вилоят миқёсида аҳолини рўйхатга олиш ҳужжатларини сақлашни амалга оширувчи ходимлар (ҳужжатларни сақлаш диспетчери), муддатли меҳнат шартномасиси асосида;

2024 йил 1 январдан 31 декабргача — вилоят миқёсида аҳолини рўйхатга олишнинг бирламчи маълумотларини электрон базага киритиш бўйича операторлар ишини назорат қилувчи ходим (операторлар гуруҳи бошлиғи), муддатли меҳнат шартномасиси асосида;

2024 йил 1 январдан 31 декабргача — аҳолини рўйхатга олиш варағи шаклларидаги бирламчи маълумотларни электрон базага киритувчи ва унинг мантиқий назоратини амалга оширувчи ходимлар (операторлар), муддатли меҳнат шартномасиси асосида.

Аҳолини рўйхатга олиш жараёнларига жалб қилинадиган шахслар Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши, давлат тилини билиши, умумий ўрта, ўрта махсус (касб-ҳунар таълими) ёки олий маълумотга эга бўлиши, муомала лаёқатига эга бўлиши, аҳоли билан мулоқотга кириша оладиган, аниқ ва тушунарли ёза оладиган ҳамда тегишли ҳудудда доимий яшаб турган бўлиши талаб этилади.

 

Статистика бўлими

Fevral 8, 2022

Конимех туманидаги “Экотуризм маскани”да ташкил этилган гулхан ёшларни ўз атрофида бирлаштирди.
Тадбирда туман ҳокими М.Эгамқулов иштирок этиб, бугунги кунда ёшлар учун яратилаётган имкониятлар, ислоҳотларда инсон қадрининг улуғланиши ҳақида ўз фикрларини билдириб, барчани фаолликка чорлади.

-Ўз тенгдошларингизга тинчлик ва осойишталикни қадрлаб яшашни, юртимиз ривожи йўлида даъват этадиган сиз ёшларнинг ўрнингиз алоҳида, – дейди туман ҳокими Муратхан Эгамқулов. – Мана шундай тушунча ва қараш билан ҳар бир оила ва маҳаллада, тинчлик, дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга эриша оламиз.

Талабчан ва ташаббускор ёшлар билан учрашганимда уларнинг шижоатидан куч-қувват оламан. Ҳар бирингиз жонажон Ватанимиз ва халқимизга сидқидилдан хизмат қилиш орзуси билан ёниб яшаётганингизни яхши биламан.

Ўз тенгдошларига ибрат бўлаётган, жамиятдаги янгиланишлар жараёнида фаол иштирок этаётган ҳар бир ёшни қўллаб-қувватлайман.

Учрашув давомида Мусиқий чиқишлар, иқтидорли ёшлар беллашуви, мушакбозлик, мушоира кечаси ёшларга кўтаринки кайфият бағишлади.

Yanvar 29, 2022

Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ва уни “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тасдиқланди.

 “2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди.

Фармонбилан “Ҳаракатлар стратегиясидан – Тараққиёт стратегияси сари” тамойили асосида ишлаб чиқилган 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ва уни “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тасдиқланди.

2026 йилгача эҳтиёжманд аҳоли ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам билан тўлиқ қамраб олинади.

2022 йил 1 апрелдан Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида 1-4-синф ўқувчилари бепул овқат (нонушта ёки тушлик) билан таъминланади.

2023 йил 1 январдан пенсияни ҳисоб-китоб қилишда ишҳақининг максимал миқдори пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 10 баробаридан 12 баробаригача оширилади.

Дастурга мувофиқ, иқтисодиёт барқарорлигини таъминлаш доирасида:

2022 йилда инфляцияни 9 фоизгачава 2023 йилда 5 фоизва фискал тақчилликни 3 фоизгача пасайтириш чоралари кўрилади.

2026 йил якунигача банк активларида хусусий сектор улуши 60 фоизгача чиқарилади.

2023 йилдан қўшилган қиймат солиғи 12 фоизгачава банк, молия ва телекоммуникация каби тадбиркорлик учун фойда солиғи 15 фоизгача туширилади.

2026 йилгача энергия самарадорлиги 20 фоизга оширилади ва ҳавога чиқариладиган зарарли газлар 10 фоизга қисқартирилади.

Шароити “оғир” бўлган ҳудудларда 2025 йил 1 январгача янги тадбиркорлар учун айланмадан олинадиган солиқ 1 фоиз, ер солиғи, мол-мулксолиғи ҳисобланган суммадан 1 фоиз ставкада тўлаш тизими жорий этилади.

2025 йил 1 июлдан тадбиркорликка оид барча мажбурий талаблар ягона электрон реестриишга туширилади.

2022 йил 1 апрелгача лицензия ва бошқа рухсат этувчи ҳужжатларни олиш соддалаштирилади.

Жумладан, муайян фаолият билан кўчма тартибда, автотранспорт орқали шуғулланиш имконияти яратилади.

25 дан ортиқ фаолият тури бўйича монополиялар (суюлтирилган газ етказиш, нефть маҳсулотларини сақлаш ва бошқалар) тугатилади.

Дастургакўра, 2022 йилда, Давлат хизматларини ривожлантириш мақсадида:

-ҳужжатларни бериш ва алмаштиришда, ўзаро боғлиқ давлат хизматларини мурожаатни кутмасдан таклиф этиш амалиёти йўлга қўйилади;

-“Фуқароларнинг рақамли паспорти” лойиҳаси орқали туғилганлик тўғрисида ва ҳайдовчилик гувоҳномалари, шаҳодатнома ва диплом каби ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинади;

-кекса ва ногиронларга давлат хизматларини кўрсатиш соддалаштирилади.

Қонунустуворлигини таъминлаш доирасида:

-ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга фуқаролик ва маъмурий ишлар бўйича ҳам давлат ҳисобидан бепул юридик ёрдам кўрсатиш тартиби жорий этилади;

-қарори, ҳаракати ноқонуний эмаслигини маъмурий судда исботлаш мажбурияти, уни қабул қилган мансабдор шахснинг ўзига юклаш тартиби жорий этилади;

-ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахсларни ҳисобга олиш бўйича ягона онлайн электрон реестр юритилади.

Шунингдек, жазони ўтаб бўлган фуқароларга “дастлабкиижтимоий-моддий ёрдам пакети”ни бериш жорий қилинади.

Ушбу тизимда тадбиркорлик, меъморчилик, ҳунардмандчилик бўйича аниқ лойиҳалари бор шахсларга бир марталик моддий ёрдам берилади.

Дастурга кўра, таълим сифатини ошириш ҳамда аҳоли саломатлигини таъминлаш доирасида 2022 йилда:

-1 апрелдан нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ва мактабларга (Тошкент, Нукус шаҳарлари ва вилоят марказларидан ташқари) фарзандларини юбораётган ота-оналарнинг 3 миллион сўмгача бўлган тўловлари даромад солиғидан озод этилади;

-дарсликларни янгилашу чун 605 млрд сўм ажратилади;

-141 мингта янги ўқув ўринлари яратилиб уларнинг сони 2026 йил якунига қадар 6,4 миллионгача етказилади;

-105 та оилавий шифокор пункти ва 31 та оилавий поликлиника ташкил этилади;

-хусусий тиббиёт ташкилотларида Давлат бюджети ҳисобидан имтиёзли тоифагадаги шахсларга бепул тиббий хизматлар кўрсатиш механизми жорий қилинади.

2022 йил 1 июлгача:

-2022 йилда иқтидорли ўқитувчи ва шифокорларнинг иш ҳақлари малака тоифасига қараб табақалаштирилган ҳолда оширилади;

-халқаро экспертлар иштирокида ўқитувчи ва шифокорларга малака тоифаларини бериш тартиби тубдан қайта кўриб чиқилади.

2022 йил 1 июлдан “оилавийшифокор” йўналиши бўйича мустақил фаолият амалга оширишга рухсат берилади.

Конимех туман адлия бўлими

Yanvar 29, 2022

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек Халқ давлат органларига эмас, балки давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак.

Бу элпарвар тамойил давлатимиз сиёсатининг устувор йўналиши этиб белгиланган. 2016 йил 28 декабрда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича Президент фармони қабул қилинди.

Жойларда барча даражадаги раҳбарлар билан жонли мулоқотлар ва сайёр қабуллар йўлга қўйилгани одамларда муаммоларини ҳал қилиш мумкинлигига катта умид ва ишонч уйғотди. Давлат идоралари қуйи тизимга тушиб, аҳоли эҳтиёжлари ва талаблари асосида ишлашни бошлади.

Шунга монанд равишда вилоят прокурори Б.Аҳмедов Конимех туманига ташриф буюриб, “Юксалиш” МФЙдаги 12-сонли умумтаълим биносида сайёр қабул ўтказди.

Қабулда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ақшагул Тулегенова ҳам иштирок этиб, аҳолига ўзининг кўрсатма ва тавсиялари билан ўртоқлашди.

Қабулда 20 нафардан ортиқ фуқароларнинг мурожаатлари тингланиб, шундан 15 таси қаноатлантирилди, ўрганиш вақт талаб қиладиган мурожаатларни ҳал қилиниши назоратга олиниб, фуқаролар томонидан билдирилган 5 та мурожаатлар бўйича чора-тадбирлар белгиланиб, кўриб чиқилиши бўйича масъул корхона ва ташкилот раҳбарлари масъул этиб белгиланди.

Сайёр қабул сўнггида ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларнинг ҳолидан хабар олинди.

Конимех туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

Yanvar 28, 2022

– biometrik pasport o‘rniga joriy etilayotgan identifikatsiya ID-kartalarini olish va almashtirish uchun fuqarolarga istalgan ichki ishlar organlarining migratsiya va fuqarolikni rasmiylashtirish bo‘linmalariga, ularni almashtirish uchun esa davlat xizmatlari markazlariga ham murojaat qilish imkoniyati yaratiladi;

– identifikatsiya ID-kartalarini olish uchun O‘zbekistonda doimiy yashovchi chet el fuqarolari va fuqaroligi bo‘lmagan shaxslar doimiy yashash joyidagi ichki ishlar organining migratsiya va fuqarolikni rasmiylashtirish bo‘linmasiga, almashtirish uchun esa istalgan ichki ishlar organlarining migratsiya va fuqarolikni rasmiylashtirish bo‘linmalariga murojaat qilishi uchun imkoniyatni yaratiladi;

– identifikatsiya ID-kartasining blankasida egasining millati haqidagi ma’lumotlar ko‘rsatilmasdan ID-kartaning chipiga kiritiladi;

– fuqaro o‘z ID-kartasini olish yoki almashtirish yuzasidan o‘z vaqtida murojaat qilmagan, yaroqsiz holga keltirgan va yo‘qotib qo‘ygan taqdirda, ma’muriy javobgarlikka tortilmaydi;

  • yangi tug‘ilgan bolaga identifikatsiya ID-kartalari majburiy berilmasdan, uning tug‘ilishi FHDYo organi tomonidan qayd etilib, tug‘ilganlik haqidagi guvohnoma taqdim qilinganidan so‘ng ota-onasi, vasiylari (homiylari) ixtiyoriga ko‘ra rasmiylashtiriladi.

Shu va boshqa masalalar yuzasidan Konimex tuman migratsiya va fuqarolikni rasmiylashtirish bo‘linmasi tomonidan targ‘ibot va tushutirish ishlari olib borilmoqda.

Yanvar 28, 2022
  1. Жисмоний шахсларга ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида ўз хонадонида балиқ етиштиришни йўлга қўйишга рухсат берилади.

2022 йил 1 февралдан 2025 йил 1 январга қадар балиқчиликни интенсивлаштириш учун зарур бўлган асбоб-ускуналар ва технологиялар (аэратор, бассейн, автокормушка, УЗВ) ҳамда қайта ишлаш ускуналарини ишлаб чиқаришни йўлга қўйган, бироқ даромадининг 80 фоизидан ортиғини ушбу ускуналарни ишлаб чиқаришдан оладиган субъектлар учун:

-фойда солиғи (тижорат банкларида жойлаштирилган маблағлардан олинган фоизлардан ташқари);

-юридик шахслардан олинадиган ер солиғи;

-юридик шахсларнинг мол-мулк солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари 50 фоизга камайтирилади.

  1. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар электрон тизим орқали аниқланади.

Ҳукуматниг 26-сон қарорига асосан “Меҳр дафтари”га киритилган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга оид маълумотларни “Электрон ҳукумат” тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали аниқланади.

  1. 3. Коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизими жорий этилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-81-сон қарорига кўра,       2022 йил 1 февралдан бошлаб коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизими, эксперимент тариқасида, тегишли рўйхатда келтирилган ва ўз фаолиятида коррупцияга қарши менежмент тизимини жорий этаётган давлат ташкилотлари фаолиятига жорий этилади.

  1. Янги ҳоким ўринбосари лавозими жорий этилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-76-сон қарорига кўра,        2022 йил 1 февралдан бошлаб: вилоятлар ва туманлар (шаҳарлар) ҳокимларининг капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозими тугатилиб, қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозими жорий қилинади.

Шунингдек, Президент қарорида Тошкент шаҳри ва унинг туманлари ҳокимларининг архитектура, капитал қурилиш, коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозими тугатилиб, қурилиш, коммуникацияларни ривожлантириш, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозими киритилиши белгиланган.

  Конимех туман адлия бўлими

Yanvar 28, 2022

Маълумки, 2023 йил 1-25 ноябр кунлари Республикамизда аҳолини рўйхатга олиш тадбири ўтказилади. Аҳолини рўйхатга олишни ўтказишнинг ташкилий режаси Навоий вилояти ҳудудий комиссияси томонидан туманлар (шаҳарлар) бўйича алоҳида тузилади.

Рўйхатга олиш участкаларининг чегаралари ҳар бир рўйхатга олиш участкасига тўғри келадиган юкламани (қишлоқ жойларда ўртача 8 750 киши ва шаҳарларда ўртача 11 250 киши) ҳисобга олган ҳолда маъмурий-ҳудудий бўлиниш яхлитлигини (туман ёки шаҳар даражасида) сақлаш шарти билан белгиланади.

Рўйхатга олиш участкалари ҳар бир инструкторга тўғри келадиган юкламани (қишлоқ жойларда ўртача 1 750 киши ва шаҳарларда ўртача 2 250 киши) ва аҳоли пунктидаги аҳоли зичлигини ҳисобга олган ҳолда инструкторлик участкаларига бўлинади.

Инструкторлик участкалари ҳар бир рўйхатга олувчига тўғри келадиган юкламадан (қишлоқ жойларда ўртача 350 киши ва шаҳарларда ўртача 450 киши) келиб чиқиб ҳисоб участкаларига бўлинади.

Ҳудудий комиссиялар ва республика комиссияси қарорига асосан бориш қийин бўлган ва олис ҳудудларда ҳисоб участкасидаги аҳолининг сони ўртача 250 нафардан иборат бўлиши мезон сифатида олинади.

Айрим ҳолларда участкаларни тузишда рўйхатга олувчига тўғри келадиган ўртача юклама белгиланган нормалардан кам ёки кўп бўлиши мумкин.

Ҳисоб участкаси, инструкторлик ва рўйхатга олиш участкалари сонидан келиб чиқиб рўйхатга олиш жараёнларига вақтинча жалб этиладиган ходимлар сони аниқланади.

Шунингдек, рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш жараёнида вилоят ҳудуди шартли равишда уй-жой рўйхатини тузиш участкаларига бўлинади, бунда участка чегаралари ўртача 750 та уй-жойни қамраб олади.

Ҳар бир уй-жой рўйхатини тузиш участкаларига уй-жой рўйхатини тузувчилар бириктирилади. Уй-жой рўйхатини тузувчилар фаолиятини туман рўйхатга олиш бўлими бошлиғи назорат қилади.

Уй-жойлар рўйхатини тузувчилар 2022 йил 1 августдан 1 сентябргача бўлган даврда махсус ўқитилади ҳамда бино ва уй-жойлар рўйхатини тузиш учун жалб этилади.

Ташкилий режани тузишда кўзда тутилмаган ҳолатларни (бетоблик, бахтсиз ҳодисалар, юклатилган вазифаларни тўлиқ бажармаслик ва бошқалар) ҳисобга олган ҳолда ҳисоб участкаси, инструкторлик ва рўйхатга олиш участкаларига вақтинча жалб этиладиган ходимлар умумий сонининг 10 (ўн) фоизи миқдорида иш ҳақи тўланмаган ҳолда кадрлар захираси шакллантирилади.

Кўзда тутилмаган ҳолатлар юзага келганда рўйхатга олиш жараёнларига захирадан жалб этилган ходимларга белгиланган тартибда иш ҳақи тўланади.

Туман статистика бўлими

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: