“Navoiy Dizayn Plyus” MChJ 2022 yildan tog‘-kon sanoatida ishlatiladigan olovbardosh buyumlar, tigel, kapelya kabi idishlar ishlab chiqarilmoqda. Tuman hokimi ushbu korxonaning ish jarayoni, yaratilgan ish o‘rinlari bilan tanishdi. Korxona rahbari N.Xaydarovning takliflari va kelgusidagi rejalari tinglandi.
Tuman hokimi R.Ro‘ziyev Birlik mahalla mutasaddilari va nuroniylari bilan ochiq muloqot qildi. Mahallada olib borilgan keng ko‘lamli ishlar, erishgan yutuqlar hamda mahallalarda oilalarni mustahkamlash, milliy va umuminsoniy qadriyatlarni asrab-avaylash, yoshlarni ilmga va Vatanga muhabbat, ezgulik va rahmdillik singari an’analarni hurmat qilish ruhida tarbiyalashda nuroniy va keksalarni o‘rni beqiyos ekanligi tuman hokimi tarafidan aytib o‘tildi. Muloqot songida tuman hokimi R.Ro‘ziyev tomonidan mahalladagi bir guruh nuroniylar va mahalla faollariga esdalik sovg‘alari topshirildi.
3-dekabr “Xalqaro nogironlar kuni” munosabati bilan tuman Konimex tumani hokimi R.Ro’ziyev, tumanimizda yashovchi nogironligi bo’lgan fuqarolarning holidan xabar olib, ularning muammolari o’ganildi. Muammolarni bartaraf etish, ularning sogʼligidan doimo xabardor bo’lib turish borasida mutasaddilarga topshiriqlar berilib, tuman hokimi tarafidan nogironligi boʼlgan fuqarolarga oziq-ovqat mahsulotlari va esdalik sovg’alar tarqatildi. Bunday tadbirlar Konimex tumani mahallalari bo’ylab davom etmoqda.
Konimex tumanida 3-dekabr Xalqaro nogironlar kuni munosabati bilan “Biz birgamiz” shiori ostida bayram tadbiri tashkil qilindi.
Bayram sayilida tumandagi 15 ta MFY lar o’rtasida taomlar festivali bo’lib o’tdi.
Mahallalar tomonidan milliy taomlar pishirildi va hakamlar tomonidan taomlar baxolandi hamda g’oliblar aniqlanib ularga tuman hokimligi tomonidan vaucherlar taqdim etildi.
1-o’rin “Sho’rtepa” MFY jamoasi 20 000 000 so’m
2-o’rin “Navro’z” MFY jamoasi 10 000 000 so’m
3-o’rin “Yangig’azg’on” OFY jamoasi 5 000 000 so’m
🔰Bundan tashqari Birlik , To’qqiztepa va Yuksalish MFY jamolari nominatsiyalar bilan taqdirlandi.
Qolgan mahalla jamoalar ham tuman hokimligi tomonidan estalik sovg’alari bilan taqdirlanishdi.
Қарорга кўра, Миллий гвардия ходимлари Миллий гвардия тизимидаги таълим муассасалари ва бошқа муассасаларнинг кундузги ва сиртқи таълим шаклида тайёрланади, Миллий гвардия ўқув марказларида белгиланган тартибда махсус касбий (бошланғич) тайёргарликдан ўтказилади.
Шунингдек, Миллий гвардия қўмондони тавсияси асосида олий ноюридик маълумотга эга бўлган ходимлар эгаллаб турган лавозими ва пул таъминоти сақлаб қолинган ҳолда Тошкент давлат юридик университетининг Ихтисослаштирилган филиалида қайта тайёрланади.
Қарорга кўра, пенсия олиш ҳуқуқини берадиган хизмат муддати 20 йилни ташкил этади, имтиёзли ҳисобланадиган давр ходимларга пенсия миқдори ҳисобланаётган вақтдагина инобатга олинади.
Миллий гвардия ходимларининг фарзандлари давлат мактабгача таълим ташкилотларига яшаш ёки хизматни ўташ жойи бўйича қабул қилинади.
Шунингдек, Миллий гвардиянинг хизмат интизоми ва бенуқсон узлуксиз хизмати учун ташаббускор ва виждонли ходимларни тақдирлаш мақсадида “Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг фидойи ходими” идоравий кўкрак нишони таъсис этилди.
Қарор билан Миллий гвардия ходимларининг хизмат ўташ тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Низомга кўра, хизматга ихтиёрий равишда ёши 18 дан кичик ва 30 дан катта бўлмаган, шу жумладан 30 ёшда Қўриқлаш бош бошқармаси ҳарбийлаштирилган соқчилик бўлинмаларининг тегишли касбий тайёргарликка эга, тайёргарлик машғулотлари ва танлов босқичларидан ўтган ишчи ва хизматчилари орасидан (бундан тор доирадаги мутахассисликка эга бўлган номзодлар мустасно) танлаб олиш орқали Ўзбекистон фуқаролари қабул қилинади.
Номзод доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойидаги Миллий гвардия бўлинмаларига тегишли ҳужжатларни тақдим этади.
Бугун, 9-февлар болалар мусиқа ва санъат мактабида Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишланган маданий-марифий тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда туман ҳокими М.Эгамқулов, туман Халқ қабулхонаси бошлиғи Н.Каримов, туман ташкилот раҳбарлари, ХТБ мактаблари ўқувчилари ва ўқитувчилари, ОАВ вакиллари қатнашди.
Сир эмаски, бугунги кунда судлар аҳоли билан яқиндан фаолиятолиб бориб, янги босқичга чиқяпти. 05.02.2021 йилда Конимех туман “Бирлик” МФЙ биносида “Қонунчиликдаги ўзгаришлар” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Унда жиноят ишлари бўйича Конимех туман суди раиси Ф.Қаҳоров қонунчиликда бўлаётган янгиликлар ҳақида атрофлича тўхталиб ўтди. Маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқароларга қонунчиликда рўй бераётган ўзгаришлар яъни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги “Жиноят ишлари бўйича суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон РеспубликасинингЖиноят-процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-664-сонли, “Судқарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Респyбликасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ-665 сонли ҳамда Ўзбекистон Респyбликасининг 2021 йил 14 январдаги “Ер участкаларини ноқонуний олиб қўйганлик учyн жавобгарлик кучайтирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-667 сонли қонунларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиниб,тушунтириш ишлари олиб борилганлиги, манзилли тарғибот тадбирлари давомэтаётганлиги маълум қилинади.
ЖИБ Конимех туман суди раиси Ф.Қаҳоров
Кейинги йиллара юртимизда барча соҳалар сингари тадбиркорлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш масаласи ҳам устувор вазифа сифатида белгиланди.
Хусусан, “Ҳар бир оила тадбиркор” шунингдек “Ёшлар келажагимиз” Давлат дастурларининг ҳаётга тадбиқ этилиши ёшлар тадбиркорлигини кенгайтиришда муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда. Тадибкорларга яратилаётган бундай имтиёзлар соҳада ишбилармонлар сафининг йилдан-йилга кенгайишига олиб келмоқда.
Конимехлик Турсунқулова Шахноза 2020 йил апрель ойида “Амина Мирмаота” оилавий корхонасини ташкил этиб унинг натижасида нон ва нон маҳсулотлари ҳамда етти хил турдаги пишириқ маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. Ҳозирда корхонада 3 нафар аёллар дафтарида руйхатда турувчи хотин-қизлар ўзларининг доимий иш ўринларига эга бўлишди.
Конимехлик Турсунқулова Шахноза 2020 йил апрель ойида “Амина Мирмаота” оилавий корхонасини ташкил этиб унинг натижасида нон ва нон маҳсулотлари ҳамда етти хил турдаги пишириқ маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. Ҳозирда корхонада 3 нафар аёллар дафтарида руйхатда турувчи хотин-қизлар ўзларининг доимий иш ўринларига эга бўлишди.
Мазкур фаолиятини йўлга қўйиш учун тадбиркор “Ҳар бир оила тадбиркор” дастури доирасида банкдан ўттиз миллион сўм имтиёзли банк кредити расмийлаштирган бўлса шунинигдек, худди шу миқдорда ўз маблағини йўналтирди. Айни чоғда Хитой давлатида ишлаб чиқарилган ускуналарда маҳаллий хотин-қизлар бир кунда беш юздан ортиқ нон ва нон маҳсулотларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. Шунинигдек, қандолатчилик маҳсулотлари ҳам маҳаллий бозорда ўз харидорларини топиб улгурди.
Юртимизда яратилаётган бу каби имкониятлар тадбиркорларнинг эртанги кунга умид ва ишончини янада мустаҳкамламоқда. Қаҳрамонимиз яқин истиқболда маскур тармоқни кенгайтириш мақсадида банкдан имтиёзли кредит олган ҳолда ишлаб чиқаришнинг янги турларини амалиётга тадбиқ этишни мақсад қилган.
Провардида аёллар ҳамда ёшлар давтарида руйхатда турган аҳолининг эҳтиёжманд қатламининг бандлигини таъминлаш ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни нафақат ички бозорга балки мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларига ҳам етказиб беришни ният қилган.
Тадбирда, туман ҳокимининг маслаҳатчилари О.Жангиров, Д.Умирбоева, туман ХТБ раҳбарининг ўринбосари Г.Сержанова, маънавият ходимлари ва бир қатор адабиётшунос ўқитувчилар ҳамда ўқувчи ёшлар иштирок этдилар.
Сўзга чиққанлар, буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоийнинг бой ва серқирра ижодий меросини ҳар томонлама чуқур ўрганиш, унинг ўлмас, умрбоқий асарларини юртимизда кенг тарғиб этиш ва абадийлаштириш, шоирнинг таваллуд санасини адабиёт ва маърифат байрами сифатида ҳар бир маҳалла, таълим муассасалари, ташкилотларда юксак даражада уюшган ҳолда нишонлаш лозимлиги хусусида фикр билдиришди.
Санъат усталари, 16 ва 28 мактаб ўқувчилари, “Ёшлик”маъданият ва спорт маркази бадиий жамоасининг чиқишлари тадбирга файз киритди.