Hurmatli foydalanuvchilar! Sayt test rejimida, tarkibni to'ldirish bo'yicha ishlar olib borilmoqda. Noqulayliklar uchun uzr so'raymiz. Sayt ma'muriyati.
Fevral 16, 2021
NAVOIY VILOYATI KONIMEX TUMANI HOKIMINING

Q A R O R I

 

 

        Қ-30-сон                                                                                     « 9 » февраль 2021 йил

 

 

Туманда транспорт воситаларининг мажбурий техник кўригини

ташкил этиш ва уни ўтказиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг   6, 25-моддалари, “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонунининг    17-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли ва 2017 йил 22 декабрдаги “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини такомиллаштиришга доир  чора-тадбирлар тўғрисида”ги 1010-сонли қарорларига мувофиқ Конимех туманида транспорт воситаларининг 2021 йилда  мажбурий техник кўригини ташкил қилиш ва уни ўтказиш мақсадида

Қ  А  Р  О  Р      Қ  И  Л  А  М  А  Н :

  1. Туман ҳудудида жойлашган барча юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган транспорт воситалари мажбурий техник кўрикдан ўтказилсин.
  2. Мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бўйича туман комиссиясининг таркиби 1-иловага, техник кўрикдан ўтказиш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3.Транспорт воситалари қуйидаги даврийликка мувофиқ техник кўрикдан ўтказилсин:

а) тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар ва ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга
тиркамалар –  бир йилда икки марта;

б) ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан кўп бўлмаган (ишлаб чиқарилган йили ҳам шу жумлага киради) транспорт воситалари (мазкур банднинг “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) – икки йилда бир марта;

в) ишлаб чиқарилган йилини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан ортиқ бўлган транспорт воситалари, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқланмаган транспорт воситалари (мазкур банднинг “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) – бир йилда бир марта;

г) тиркамалар кўрикка транспорт воситаси – шатакчи учун белгиланган муддатларда тақдим этилади;

д) навбатдаги техник кўрикдан ўтказишнинг илгари ўрнатилган муддатларидан катъий назар, уларни  ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) вақтида;

е) улар ишлаб чиқарилган  йилдан қатъий назар ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказилган  (қайта рўйхатдан ўтказилган) кундан бошлаб бир йил ўтгач (мазкур банднинг “а” кичик бандида кўрсатилган ҳолатлар бундан мустасно).

4.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил
31 январдаги “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш  ҳақида”ги 54-сонли  қарорининг
3-бандида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлигининг ички ва соқчилик қўшинлари, Давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий бўлинмалари транспорт воситалари кўрсатиб ўтилган идоралар томонидан белгиланган тартибда мажбурий техник кўрикдан ўтказилиши белгиланганлиги инобатга олинсин.

  1. Мазкур қарорнинг 3-банди “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларининг техник кўриги:

биринчи марта – 1 март – 30 июнда;

иккинчи марта – 1 сентябрь – 31 октябрда ўтказилади.

Юридик шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги  мазкур қарор билан тасдиқланган мажбурий техник кўригини ўтказиш жадвали бўйича  1 март – 30 июнгача  ўтказилади.

Жисмоний шахсларга тегишли бўлган транспорт воситасини навбатдаги техник кўрикка  қўйиш санаси жорий кўздан кечириш пайтида   ДЙҲХХ органлари ходимлари томонидан белгиланади.

Техник кўрикни бир текис ўтказиш мақсадида ДЙҲХХ органлари жадваллар тузиши ва 1 январь – 31 августгача бўлган даврда транспорт воситалари эгалари томонидан транспорт воситаларини навбатдаги техник кўрикдан ўтказиш учун тақдим этишнинг аниқ саналари (ойлари) ни   белгилаши мумкин;

Транспорт воситалари эгалари томонидан транспорт воситаларини навбатдаги техник кўрикка ДЙҲХХ органлари томонидан белгиланган муддатда кечиктирмай тақдим этишлари шарт.

  1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар   Маҳкамасининг   2017  йил 22 декабрдаги 1010-сонли қарорига мувофиқ 2018 йил 1 январдан бошлаб транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказишда жисмоний шахсларга тегишли енгил автотранспорт воситаларининг  техник ҳолати тадбиркорлик  субъектлари-юридик шахслар томонидан ҳам текширилиши мумкинлиги маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Юридик шахсларга тегишли бўлган транспорт воситалари техник кўриги транспорт воситалари рўйхатдан ўтказилган (вақтинча рўйхатдан ўтказилган) жойда;

зарур шарт-шароитларга (техник диагностика ускуналарига, кўтариш мосламаларига ёки қараб чиқиш учун чуқурчаларга, назорат-ўлчаш асбобларига,  асфальт ёки бетон қопланган бир текис горизонтал майдончага) ва малакали мутаҳассисларга эга бўлган ташкилотларда;

техник хизмат кўрсатиш станциялари (кейинги ўринда ТХС деб юритилади)да;

Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБнинг диагностика станцияларида;

Навоий вилояти РИБ ЙҲХБ томонидан ўрнатилган техник назорат постларида ўтказилади.

Юридик шахсларнинг транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш жойлари Навоий вилояти РИБ ЙҲХБ ҳудудий бўлинмалари томонидан белгиланади.

  1. Жисмоний шахсларга тегишли транспорт воситаларининг мажбурий техник кўриги транспорт воситалари рўйхатдан ўтказадиган (вақтинча рўйхатдан ўтказадиган) жойдаги;

ТХСда;

Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБнинг диагностика станцияларида;

Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБ бўлинмалари томонидан белгиланган техник назорат постларида;

транспорт воситаларининг техник ҳолатини текшириш учун зарур шарт-шароитларга эга бўлган жамоавий гараж ҳудудида, автомобиллар тўхташ  жойларида;

жисмоний шахсларга тегишли М1 тоифадаги транспорт воситаларининг  техник регламентлар ёки стандартлар талабига, йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидалари, нормаларига мувофиқлиги тадбиркорлик  субъектлари-юридик шахслар (кейинги ўринларда Субъектлар деб аталади) томонидан (жисмоний шахсларга тегишли М1 тоифадаги транспорт воситалари) ўтказилади.

Бунда ТХС ва Субъектлар томонидан кўрсатилган хизматлар учун қатъий белгиланган нархларни белгилашлари ва ДЙҲХХ органлари билан ҳамкорлик  қилишлари зарурлиги кўрсатиб ўтилсин.

  1. Транспорт воситалари техник кўрикдан ўтказилганлиги учун йиғим ундирилишида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги  Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги  54-сонли қарори билан тасдиқланган Низомда белгиланган тартибларга қатъий риоя қилинсин.
  2. Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш туман комиссияси раҳбарига:

транспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш нормалари  ва қоидаларига риоя этилиши устидан самарали назоратни ташкил этиш;

ҳар қайси транспорт воситасининг техник ҳолати ва жиҳозлари   техник регламентлар ёки стандартлар талабларига, йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидалари ва нормаларига мувофиқлиги жиҳатидан текшириш;

газ ёнилғисида ишлаш учун қайта жиҳозланган транспорт воситаларини техник кўздан кечиришда газ баллонларининг фойдаланиш муддати, ишлаб чиқарилган йили, завод рақами, газ баллонларини синовдан ўтказиш муддатлари, газ баллони анжомларининг белгиланган талабларга мувофиқлиги ҳам текширилишини таъминлаш вазифалари юклатилсин.

  1. Туман Ички ишлар бўлими (Б.Курбонов) га:

тадбиркорлик  субъектлари-юридик шахслар томонидан жисмоний шахсларга тегишли енгил автотранспорт воситаларининг техник ҳолатини текшириш амалиёти ва самарадорлигининг доимий мониторингини ва ҳар томонлама таҳлил қилиб борилишини таъминласин;

мазкур қарорнинг мақсади ва мазмуни, шу жумладан жисмоний шахсларга тегишли енгил автотранспорт воситаларининг техник ҳолатини текшириш  тартибини туман газетасида кенг ёритишни ташкил қилсин;

туман Ички Ишлар бўлими йўл ҳаракати ҳавфсизлиги гуруҳига мазкур қарорнинг ижроси натижалари бўйича 2021 йил 10 ноябрга қадар туман ҳокимлигига ахборот тақдим этиш топширилсин.

  1. Мазкур қарор “Кенимех Таны” газетасида расман эълон қилинсин ва туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

13.Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

  1. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Р. Холмуминовга, ижросини ташкил этиш туман  Ички Ишлар бўлими  бошлиғи Б.Курбонов зиммаларига юклатилсин.

 

 

Туман ҳокими                                                    М.Эгамқулов

 

 

 

Fevral 15, 2021

Конимех тумани прокурорининг 2018 йил 9 августдаги протестига асосан туман ҳокимининг 2018 йил 9 августдаги Қ-533-сон қарори билан туман ҳокимининг 2014 йил 26 мартдаги Қ-125-сонли «Конимех тумани «Наврўз” МФЙда Бердах кўчасида жойлашган Аҳолига маиший ҳизмат кўрсатиш маркази биносини фойдаланишга қабул қилиш ҳамда ушбу бинога эгалик қилиш ҳуқуқини бериш тўғрисида”ги қарори бекор қилинган.

Fevral 15, 2021
Fevral 15, 2021

1. Президент қарори билан Ростов-Дон шаҳрида (Россия Федерацияси) Ўзбекистон Республикасининг Бош консулхонаси очилди.

Бош консулхона Ўзбекистон фуқаролари ҳамда юридик шахсларига сифатли консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатади, шунингдек, меҳнат фаолиятини мувофиқлаштиради ҳамда меҳнат мигрантлари бўлиб турган давлатда уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини амалга оширишларида кўмаклашади.

 

2. Иссиқхона комплексларини ривожлантириш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисидагиПрезидент қарори қабул қилинди.

Қарор билан иссиқхона хўжалигини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари белгиланди.

Замонавий иссиқхона комплекслари ташкил этиш бўйича истиқболли лойиҳалар доирасида республика бўйича жами 105 та лойиҳа амалга оширилади ва бу орқали 4 минг 481 янги иш ўрни яратилади.

2019–2020 ўқув йилидан бошлаб»Иссиқхона хўжаликларини ташкил этиш ва юритиш”, «Агрокимё ва агротупроқшунослик”, «Ўсимликларни ҳимоя қилиш”ихтисосликлари йўналишлари бўйича олий таълим муассасаларига бакалаврлар тайёрлаш юзасидан қабул квоталарикамида 2 баробароширилади.

3. Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш мақсадида рақамли инфратузилмани янада модернизация қилиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ «Universal Mobile Systems” МЧЖ устав капиталидаги давлат улуши тўлиқ «Рақамли ишонч” рақамли иқтисодиётни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармасига беғараз топширилади.

Шунингдек қарор билан мутасадди ташкилотларга 2019-2021 йилларда «Universal Mobile Systems” МЧЖни ривожлантириш Концепциясини ишлаб чиқиш юкланди.

UMSга ўз тижорат эҳтиёжлари учун халқаро телекоммуникация тармоқларига шу жумладан, «IP-телефония” технологиясидан фойдаланган ҳолда тўғридан-тўғри уланиш ҳуқуқи берилди.

 

 

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди.

Киритилган ўзгартишларга кўра, Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган ўсимлик ёғи (пахта ёғи) учун акциз солиғи ундирилмайди.

Шунингдек, техник чигит эндиликда мулкчилик шаклидан қатъи назар пахта чигитини қайта ишлаш бўйича ишлаб чиқариш қувватига ва тегишли сертификатларга эга бўлган маҳаллий корхоналарга ҳам сотилиши мумкин. Илгариги тартибга асосан техник чигит фақат «Ўзпахтаёғ” АЖнинг ёғ-мой корхоналарига ва 23 та ҳудудий бошқа корхоналарга сотилар эди.

 

5. Франция Республикаси фуқаролари учун Ўзбекистон Республикасига киришда визасиз режимни белгилаш тўғрисидаги Президент Фармони қабул қилинди.

Фармонга мувофиқ эндиликда Франция фуқаролари Ўзбекистон ҳудудига тегишли визани расмийлаштирмасдан 30 кунгача киришлари мумкин.

6. Республикада 2019–2020 йилларда мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш ҳажмларини кўпайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ:

2019–2020 йилларда мева-сабзавот маҳсулотларини қуритиш бўйича амалга ошириладиган лойиҳалар мақсадли кўрсаткичлари;

2019 йилда мева-сабзавот маҳсулотларини қуритиш корхоналарини ташкил қилишнинг манзилли дастури тасдиқланди.

Қарор билан тасдиқланган Дастур доирасида умумий қиймати 818 млн. 367 минг доллар миқдоридаги жами 28 та лойиҳанинг амалга оширилиши назарда тутилган. Бу орқали эса 156 янги иш ўрни яратилади.

Шунингдек, мева-сабзавот маҳсулотларини қуритиш бўйича 2020 йилда жами 157 та туманда 77 та лойиҳанинг амалга оширилиши режалаштирилган.

 

7. 2018 йил 19–21 ноябрда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Туризм соҳасидаги биринчи халқаро инвестиция форумини самарали ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидагиҲукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Форумни ўтказиш доирасида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун, истисно тариқасида, ер участкалари ажратилишининг алоҳида тартиби белгиланди.

Бунда туризм инфратузилмаси объектларини қуриш учун инвесторга аниқ инвестиция мажбуриятлари остида ер участкаларини электрон аукцион ўтказмасдан ажратиш назарда тутилган.

Инвестор томонидан пул маблағлари депозитга ўтказилган ёки молиявий мажбуриятларни бажариш бўйича кафолат берилган кундан эътиборанбеш кун муддатда инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун ҳокимликлар ер участкасини ажратиш тўғрисида қарор қабул қилади.

 

 

 

 

Конимех туман адлия бўлими бошлиғи Э.И.Файзуллаев

 

Fevral 15, 2021

Вазирлар Махкамасининг «Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бўйича маъруза матни

 

Вазирлар Маҳкамасининг «Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор билан фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларининг низоми тасдиқланди.

Низомга кўра, туман ва шаҳар ФҲДЁ бўлимлари, шунингдек Никоҳ уйлари, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг Қорақалпогистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалариФҲДЁ архивлари ФҲДЁ органлари ҳисобланади.

ФҲДЁ органлари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Олий Мажлиси палаталари қарорларига, Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.

ФҲДЁ органлари ўзларига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларига ўзгартириш, тузатиш ва кўшимчалар киритади;

фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларининг ҳисобини юритади;

фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларини ва қонунда белгиланган бошқа ҳужжатлар сақланишини таъминлайди;

фуқароларга (ўзларига нисбатан тузилган далолатнома ёзувлари бўйича) фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувлари қайд қилинганлиги ҳақида гувоҳномалар, зарур ҳолларда такрорий гувоҳномалар ва маълумотномалар беради;

Агентлик, суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, иш юритувида мавжуд бўлган ишлар муносабати билан нотариуслар, шунингдек ФҲДЁ органлари ва Ўзбекистон Республикасининг хориждаги консуллик муассасаларининг ёзма сўровномаларига биноан далолатнома ёзувларидан нусхалар ёки улардан кўчирмалар ва маълумотномалар беради;

зарур ҳолларда мудофаа ишлари бўлимлари, соғлиқни сақлаш органлари, бандликка кўмаклашиш марказлари, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бўлимлари ва бошқа ваколатли идораларнинг сўровларига асосан йиғиш, умумлаштириш ёки таққослаш мақсадларида далолатнома ёзувларидан алоҳида маълумотлар беради;

қатъий ҳисобда турувчи гербли гувоҳнома бланкаларини ҳисобга олиш, сақлаш, сарфлаш ҳисобини юритади ва бу ҳақца белгиланган муддатларда ҳисоботлар топширади;

белгиланган шакллар бўйича статистик ҳисоботлар юритади;

фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларининг электрон маълумотлар базасини юритади;

мурожаатларни белгиланган муддатларда ва тартибда кўриб чиқади.

ФҲДЁ органларининг вазифаси жисмоний ва юридик шахсларга фуқаролик ҳолатлари далолатномаларини қайд этиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишдир.

ФҲДЁ органлари фуқаролик ҳолати далолатномалари (туғилганлик, никоҳ тузиш, никохдан ажралиш ва ўлим)ни қайд этади, шунингдек, оталикни белгилаш, фарзандликка олиш, фамилия, исм ва ота исмини ўзгартириш ҳаракатларини амалга оширади,

фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларини тиклайди ва бекор қилади,

шаҳарча, қишлоқ ва овул фуқаролар йиғини раислари (оқсоқоллари)нинг ўлимни қайд этишдаги ишларини мувофиқлаштиради ва уларга амалий ёрдам кўрсатади, гербли гувоҳномаларнинг талаб даражасида сақланиши ва сарфланиши чораларини кўради,

никоҳни, шу жумладан никоҳ уйларида ва туғилганликни тантанали равишда қайд этади,

тегишли туманлар ҳокимликларига никоҳ муносабатлари бўйича далолатномаларни қайд этиш, оила институтини мустаҳкамлаш, оилавий ажрашишларнинг олдини олиш бўйича маълумотлар тақдим этади.

Низомга мувофиқ ФҲДЁ бўлими мудири, ФҲДЁ архиви мудири лавозимига қуйидаги талабларга жавоб берган Ўзбекистон фуқароси тайинланиши мумкин:

йигирма беш ёшдан кичик бўлмаган;

олий юридик маълумотга эга бўлган;

юридик мутахассислик бўйича камида уч йиллик, шу жумладан ФҲДЁ органида камида икки йиллик иш стажига эга бўлган. ФҲДЁ бўлими мудири тегишли туман (шаҳар) ҳокими томонидан Давлат хизматлари агентлигининг ҳудудий бошқармалари билан келишилган ҳолда лавозимга тайинланиши ва лавозимидан озод этилиши белгиланди.

ФХДЁ органлари ходимлари ўзи, эри ёки хотини, ўзининг ва унинг қариндошлари (ота-оналари, болалари, неваралари, боболари, бувилари, туғишган ака-укалари ва опа-сингиллари) тўғрисида фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларини қайд этишга ёки уларга тегишли ўзгартириш, тузатиш ва қўшимчалар киритишга ҳақли эмас. Бунда фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувлари туман (шаҳар) ҳокимлиги ва Агентлик ҳудудий бошқармасининг ёзма кўрсатмасига асосан бошқа ходим томонидан ёки бошқа ФХДЕ органида қайд этилади ва бу ҳақда фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувининг белгилар устунига тегишли изоҳ киритилади.

ФХДЕ органи раҳбарлари ва инспекторлари илмий, ижодий ва педагогик фаолиятдан ташқари ҳақ тўланадиган фаолият билан шуғулланишга ҳақли эмас.

Бундан ташқари қарор билан ФХДЁ бўлимлари ходимларининг мартаба даражалари тўғрисида низом ҳам тасдиқланди.

Низомга қўра, ФХДЁ бўлимлари ходимларининг махсус унвонлари қуйидаги мартаба даражаларидан иборат бўлади:

3-даражали адлия маслаҳатчиси;

1-даражали юрист;

2-даражали юрист;

3-даражали юрист.

ФХДЕ бўлимлари ходимларига тегишли лавозимларга мувофиқ қуйидаги мартаба даражалари берилади:

3-даражали адлия маслаҳатчиси – ФХДЁ бўлими мудирларига;

1-даражали юрист – ФХДЕ бўлими мудирларига;

2-даражали юрист – ФХДЁ бўлими 1-тоифали инспекторларига.

3-даражали юрист – ФХДЕ бўлими 2-тоифали инспекторларига.

 

 

Конимех туман адлия

бўлими бошлиғи Э.И.Файзуллаев

Fevral 15, 2021

«Иқтисодиётнинг жадал ривожланишини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
 моҳияти ва аҳамияти бўйича

М А Қ О Л А

 

 

Жорий йилнинг 27 июлида «Иқтисодиётнинг жадал ривожланишини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди.

Қонун билан бир қатор қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Хусусан, Фуқаролик кодексига киритилган ўзгартиришга мувофиқ эндиликда автомототранспорт воситаларини ўттиз кунгача бўлган муддатга ижарага бериш шартномаларини нотариал тасдиқлаш шарт эмас.

Енгил автомобиллар ва мототранспорт воситаларини ижарага бериш бўйича хизмат кўрсатадиган юридик шахслар жисмоний шахслар билан енгил автомобиллар ва мототранспорт воситаларини ўттиз кунгача бўлган муддатга ижарага бериш шартномаларини оддий ёзма шаклда тузишлари мумкин.

Бундан ташқари «Инвестиция фаолияти тўғрисида”ги Қонунга киритилган қўшимчаларга мувофиқ эндиликда умумдавлат аҳамиятига молик бўлган кенг кўламли давлат мақсадли дастурларининг лойиҳалари
Вазирлар Маҳкамаси томонидан эмас, балки Президент томонидан белгиланадиган тартибда ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.

Шунингдек Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурлари уч йиллик муддатга шакллантирилиши белгиланди бунда инвестиция ва инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш муддатлари ҳамда молиялаштириш манбалари ҳисобга олинади, уларнинг асосий кўрсаткичлари ҳар йили аниқлаштириб ва янгилаб борилади

Божхона кодексигага киритилган ўзгартишлар билан эндиликда божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режимида турган товарлар билан бир қаторда вақтинча олиб кириш божхона режимидатурган товарларни ҳам реэкспорт қилиш товарни реэкспорт божхона режимига жойлаштиришга рухсатнома олинмаган ҳолда амалга ошириладиган бўлди.

Бундан ташқари божхона органлари томонидан товарларнинг экспорти олдиндан ҳақ тўланмаган, аккредитив очилмаган, сотиб олувчи банкнинг кафолати олинмаган ёки экспорт контрактларининг сиёсий
ва тижорат таваккалчиликларидан суғурталаш полислари расмийлаштирилмаган ҳолда амалга оширилганлиги факти аниқланганда Давлат солиқ қўмитасини хабардор қилиш амалиётига барҳам берилди.

Хориждаги кўргазма ва ярмаркаларда намойиш этиш учун мўлжалланган, қиймати Марказий банк курси бўйича
беш минг АҚШ долларигача бўлган эквивалентдаги товарларни олиб чиқишда товарнинг кузатув ҳужжатларидан фойдаланилган ҳолда декларациялаш белгиланди.

Иқтисодий процессуал кодексга қиритилган қўшимчаларга асосан пул мажбуриятлари бўйича кредиторларнинг талабларини қаноатлантиришга ва мажбурий тўловлар бўйича ўз мажбуриятини бажаришга қодир бўлмаган, якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахсларни банкрот деб топиш тўғрисидаги ишлар ҳам банкротлик тўғрисидаги ишлар жумласига киритилди.

Мазкур қабул қилинган қонун асосида киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларни мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларнинг муҳим таркибий қисми десак хато бўлмайди.

 

 

Конимех туман адлия бўлими бошлиғи Э.И.Файзуллаев

Fevral 15, 2021

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
«Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги
қарори мазмун-моҳияти бўйича

М А Қ О Л А

 

Давлатимиз раҳбари имзоланган «Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарор бугунги кунда қишлоқ хўжалиги соҳасидаги долзарб муаммоларни ҳал этилишида муҳим аҳамият касб этди.

Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятининг самарадорлигини янада оширишга, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари
ва томорқа ер эгалари кенгашининг бу борадаги ваколатларини кенгайтириш
ва фаол иштирокини таъминлашга қаратилган мазкур ҳужжат ушбу соҳада бир қанча сезиларли ўзгаришларга сабаб бўлади.

Хусусан, барча қишлоқ туманларида «Томорқа хизмати” корхоналари ташкил этилди. Мазкур корхоналарнинг асосий вазифаси фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва сотишда амалий ёрдам кўрсатишдан иборат бўлади.

Эндиликда, «Томорқа хизмати” корхоналари:

хўжаликлар ва томорқа ер эгаларига шартнома асосида, уруғлар, кўчатлар, таралар, техника ва бошқа воситалар етказиб беради;

ерларни рекультивация қилиш ва қишлоқ хўжалиги экинларини экиш ишларини амалга оширади;

суғориш тизимини яратиш ва яхшилаш, сув насослари ўрнатиш, артезиан қудуқлар қазиш ва томчилатиб суғоришни ташкил этади;

ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ва қишлоқ хўжалиги экинларини ички
ва ташқи бозорларда сотиш, шу жумладан уларни тайёрлайди, сақлайди, қайта ишлайди ва экспорт қилади.

«Томорқа хизмати” корхоналари давлат рўйхатидан ўтган кундан бошлаб уларнинг асосий фаолияти доирасида 3 йил муддатга барча турдаги солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалардан озод қилинади.

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган ва унинг ҳудудига четдан келтириладиган енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш учун жиҳозлар, қишлоқ хўжалиги техникаси ҳамда қишлоқ хўжалиги транспорт воситалари тасдиқланадиган рўйхат бўйича 2021 йилнинг 1 январига қадар божхона тўловларидан озод қилинди.

«Томорқа хизмати” корхоналари ёки фермер хўжаликлари билан тузилган касаначилик шартномаси асосида фаолият юритаётган томорқа
ер эгалари бўлган – жисмоний шахслар уларнинг касаначилик фаолияти доирасида даромад солиғи ҳамда Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига мажбурий ажратмалардан озод қилинади.

Яна бир муҳим аҳамиятли янгилик, бу – Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилиши бўлди.

Жамғарма ўзининг маблағлари ҳисобидан:

фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига 1 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига оган 3 йилга йиллик 7 фоиз ставкада кредитлар беради;

тижорат банклари орқали «Томорқа хизмати” корхоналари, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги бошқа ишлаб чиқариш ва савдо ташкилотлари ҳамда лизинг компанияларига моддий техника базасини мустаҳкамлаш, қишлоқ хўжалиги техникалари ва транспортларини сотиб олиш, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг иссиқхоналарини қуриш учун материаллар ва бутловчи қисмлар харид қилишга кредитлар беради;

айланма маблағларга муҳтож бўлган «Томорқа хизмати” корхоналарининг устав фондини 25 фоиздан кам бўлмаган миқдорда шакллантиради.

Жамғарма барча турдаги солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалардан озод қилинади.

Шу билан бирга, жорий йилнинг 1 июлидан бошлаб:

-деҳқон хўжалиги ва 4 сотихдан кам бўлмаган томорқа ерида банд бўлган ёки ушбу участкада қорамол ёхуд 50 бошдан кам бўлмаган парранда парваришлаётган жисмоний шахслар Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига йилига энг кам ойлик иш ҳақининг бир баробари миқдорида суғурта бадали тўласа, суғурта бадали тўланган йил меҳнат стажига киритиладиган бўлди;

-Кенгаш тизимида ишлайдиган пенсионерлар – пенсияси тўлиқ тўланадиган ишлайдиган пенсионерлар қаторига қўшилади, яъни Кенгаш
ва унинг тизимига кирувчи ташкилотларда ишлайдиган пенсионерлар пенсияни тўлиқ ҳажмда олади;

-фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари эса, Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига ягона ижтимоий тўловни 5 фоиз миқдорида тўлайдилар.

Шуниси ҳам муҳимки, 1 июлидан бошлаб барча фермер ҳамда деҳқон хўжаликлари Кенгашга аъзолиги мажбурий ҳисобланади. Томорқа ер эгалари ҳам Кенгашга ихтиёрий равишда аъзо бўлиши мумкин.

Фермер ва деҳқон хўжаликларининг Кенгашда аъзолиги туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раёсати қарорига мувофиқ тугатилиши ер участкасига эгалик қилиш, ундан доимий ёки муддатли фойдаланиш ҳуқуқи ёхуд уни ижарага олиш ҳуқуқи бекор бўлиши учун асос бўлади.

 

 

Конимех туман адлия бўлими бошлиғи Э.И.Файзуллаев

Fevral 15, 2021

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
«Ўзбекистон Республикасида уруғчилик тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори
мазмун-моҳиятини ёритиш бўйича

МАҚОЛА

 

Мазкур Қарор бугунги кунгача уруғчилик соҳасида сақланиб келинаётган тизимли муаммоларнинг танқидий-таҳлили асосида қабул қилинди.

Албатта, бу тизимли муаммо ва камчиликлар уруғчилик соҳасини ривожлантиришга, бу йўналишдаги маркетинг ва ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш тизимининг самарасиз олиб борилишига, шу билан бирга уруғларни лозим даражада экспорт қилишга имкон бермай келаётган эди. Хусусан:

1)Ўзбекистон Республикасида уруғларни таъминлашга доир фаолиятни мувофиқлаштириш механизми носамарали ташкил этилган бўлиб, бир сўз билан айтганда ягона уруғчилик тизими мавжуд эмас эди. Ғўза уруғчилиги – «Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамияти ихтиёрида бўлса, дон уруғчилиги – «Ўздонмаҳсулот” акциядорлик компанияси таркибида, бошқа экинларнинг уруғчилиги эса, умуман мувофиқлаштирилмас эди.

Оқибатда, бу салбий амалиёт, республика бўйича 2016 йилда ‒ 622 та фермер хўжалигидаги 6 667 гектар майдонда, 2017 йилда – 782 та фермер хўжалигидаги 6448 гектар майдонда яроқсиз ҳосилдорликнинг вужудга келишига олиб келди.

Бу тизимли муаммоларнинг олдини олиш мақсадида қабул қилинган
янги Қарор билан Ўзбекистон РеспубликасиИнновацион ривожланиш вазирлиги ҳузурида Уруғчиликни ривожлантириш маркази ташкил этилди ва унинг бу соҳадаги асосий вазифалари белгилаб берилди.

Эндиликда, ушбу янги Марказ қишлоқ хўжалик экинлари, шу жумладан ғўза ва донли бошоқли экинларининг уруғларини тайёрлаш ва экспорт
қилиш бўйича замонавий тизимни шакллантириш, шунингдек уруғчилик бўйича халқаро ва миллий органлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш ҳамда соҳага
инновацион технологияларни ва ноу-хауларни амалиётга жорий этиш билан шуғулланади.

2)Соҳадаги муаммолардан яна бири шу эдики, бугунги кунда уруғ экспортининг Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг хулосаси асосида Ҳукумат қарорига мувофиқ амалга оширилиб келинар эди, бу эса турли бюрократик тўсиқларга ва ушбу масалани кўриб чиқиш муддатининг узоқ вақтларга чўзилишига олиб келар эди.

Ушбу бюрократик тўсиқларнинг олдини олиш мақсадида, янги қабул қилинган Қарор билан эндиликда донли бошоқли экинлар ва ғўзанинг уруғларини экспорт қилиш Инновацион ривожланиш вазирлигининг қарори билан амалга оширилиши, шунингдек бошқа қишлоқ хўжалик экинларининг уруғларини экспорт қилиш учун махсус рухсатнома талаб қилинмаслиги белгилаб берилди.

3)Соҳадаги яна бир жиддий муаммо сифатида, йирик миқдордаги уруғ навлари бир вақтнинг ўзида фақатгина битта вилоят (ҳудуд)га, масалан биргина донли уруғлар бир вилоятда 15-18 та навгача, бир туманда – 10 та навгача жойлаштирилиб қолиниши ҳолатини қайд этиш лозим.

Бу муаммони олдини олиш мақсадида, янги қабул қилинган Қарор билан жорий этилган тартибга кўра, 2018 йил 1 сентябрдан бошлаб
битта вилоятда ўнтадан кўп, битта туманда бештадан кўп донли бошоқли экинларнинг районлаштирилган навларини жойлаштиришга, шунингдек
битта вилоятда бештадан кўп, битта туманда иккитадан кўп ғўзани районлаштирилган навларини жойлаштирилишига йўл қўйилмаслиги (синовларни ўтказиш учун жойлаштириладиган янги навлар бундан мустасно) белгиланди.

Шу билан бирга, яна бир янгилик сифатида қайд этиш лозимки,
2018 йилнинг 1 сентябридан донли бошоқли экинлар ва ғўзанинг навларини синовдан ўтказиш муддати икки йилдан, бошқа қишлоқ хўжалик экинларини синовдан ўтказиш муддати бир йилдан ошмаслиги, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экиш учун тавсия қилинган қишлоқ хўжалик экинлари уруғларининг навларини (донли бошоқли экинлар, ғўза ва картошка уруғларидан ташқари) мажбурий рўйхатдан ўтказиш ва Давлат қишлоқ хўжалик экинлари реестрига киритиш тўғрисидаги талабнинг бекор қилиниши белгилаб қўйилди.

Бундан ташқари, Қарор билан донли бошоқли экинлар, ғўза ва картошка уруғларидан ташқари бошқа қишлоқ хўжалик экинлари уруғларини импорт қилганда, агар синовдан ўтказишда қўлланилган талаблар Ўзбекистон Республикасида амалда бўлган шунга ўхшаш талабларга мос бўлса, халқаро аккредитация ташкилотлари аккредитация қилган хорижий лабораториялар томонидан ўтказилган қишлоқ хўжалик экинларини синовдан ўтказиш натижаларининг тан олинишиҳам назарда тутилди.

Шунингдек, қайд этилган Қарор билан уруғчилик соҳасидаги тизимли муаммоларни бартараф этиш мақсадида бир қатор янги чора-тадбирларни амалга ошириш назарда тутилди.

Хусусан, бренд ва тижоратбоп навларнинг уруғлик материалини ишлаб чиқиш, қайта ишлаш ва тайёрлаш билан шуғулланувчи уруғчилик компанияларни, шу жумладан чет эл сармояси иштирокидаги ва давлат-хусусий шерикчилик асосидаги компанияларни ташкил этиш, шунингдек уруғ ишлаб чиқиш ва тайёрлаш корхоналарида ички сифат назорати тизими
ва инновацион технологияларни жорий этиш ҳамда замонавий, халқаро талабларга мувофиқ аккредитация қилинган лабораторияларни ташкил этиш вазифалари қўйилди.

 

 

 

Конимех туман адлия бўлими бошлиғи Э.И.Файзуллаев

Fevral 12, 2021

NAVOIY VILOYATI KONIMEX TUMANI HOKIMINING
Q A R O R I

 Қ-30-сон  « 9 » февраль 2021 йил
Туманда транспорт воситаларининг мажбурий техник кўригини
ташкил этиш ва уни ўтказиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6, 25-моддалари, “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли ва 2017 йил 22 декабрдаги “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги 1010-сонли қарорларига мувофиқ Конимех туманида транспорт воситаларининг 2021 йилда мажбурий техник кўригини ташкил қилиш ва уни ўтказиш мақсадида

 Қ  А  Р  О  Р  Қ  И  Л  А  М  А  Н :
1. Туман ҳудудида жойлашган барча юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган транспорт воситалари мажбурий техник кўрикдан ўтказилсин.
2. Мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бўйича туман комиссиясининг таркиби 1-иловага, техник кўрикдан ўтказиш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3.Транспорт воситалари қуйидаги даврийликка мувофиқ техник кўрикдан ўтказилсин:
а) тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар ва ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга
тиркамалар – бир йилда икки марта;
б) ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан кўп бўлмаган (ишлаб чиқарилган йили ҳам шу жумлага киради) транспорт воситалари (мазкур банднинг “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) – икки йилда бир марта;
в) ишлаб чиқарилган йилини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан ортиқ бўлган транспорт воситалари, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқланмаган транспорт воситалари (мазкур банднинг “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) – бир йилда бир марта;
г) тиркамалар кўрикка транспорт воситаси – шатакчи учун белгиланган муддатларда тақдим этилади;
д) навбатдаги техник кўрикдан ўтказишнинг илгари ўрнатилган муддатларидан катъий назар, уларни ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) вақтида;
е) улар ишлаб чиқарилган йилдан қатъий назар ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказилган (қайта рўйхатдан ўтказилган) кундан бошлаб бир йил ўтгач (мазкур банднинг “а” кичик бандида кўрсатилган ҳолатлар бундан мустасно).
4.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил
31 январдаги “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 54-сонли қарорининг
3-бандида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлигининг ички ва соқчилик қўшинлари, Давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий бўлинмалари транспорт воситалари кўрсатиб ўтилган идоралар томонидан белгиланган тартибда мажбурий техник кўрикдан ўтказилиши белгиланганлиги инобатга олинсин.
5. Мазкур қарорнинг 3-банди “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларининг техник кўриги:
биринчи марта – 1 март – 30 июнда;
иккинчи марта – 1 сентябрь – 31 октябрда ўтказилади.
Юридик шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги мазкур қарор билан тасдиқланган мажбурий техник кўригини ўтказиш жадвали бўйича 1 март – 30 июнгача ўтказилади.
Жисмоний шахсларга тегишли бўлган транспорт воситасини навбатдаги техник кўрикка қўйиш санаси жорий кўздан кечириш пайтида ДЙҲХХ органлари ходимлари томонидан белгиланади.
Техник кўрикни бир текис ўтказиш мақсадида ДЙҲХХ органлари жадваллар тузиши ва 1 январь – 31 августгача бўлган даврда транспорт воситалари эгалари томонидан транспорт воситаларини навбатдаги техник кўрикдан ўтказиш учун тақдим этишнинг аниқ саналари (ойлари) ни белгилаши мумкин;
Транспорт воситалари эгалари томонидан транспорт воситаларини навбатдаги техник кўрикка ДЙҲХХ органлари томонидан белгиланган муддатда кечиктирмай тақдим этишлари шарт.
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 декабрдаги 1010-сонли қарорига мувофиқ 2018 йил 1 январдан бошлаб транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказишда жисмоний шахсларга тегишли енгил автотранспорт воситаларининг техник ҳолати тадбиркорлик субъектлари-юридик шахслар томонидан ҳам текширилиши мумкинлиги маълумот учун қабул қилинсин.
7. Юридик шахсларга тегишли бўлган транспорт воситалари техник кўриги транспорт воситалари рўйхатдан ўтказилган (вақтинча рўйхатдан ўтказилган) жойда;
зарур шарт-шароитларга (техник диагностика ускуналарига, кўтариш мосламаларига ёки қараб чиқиш учун чуқурчаларга, назорат-ўлчаш асбобларига, асфальт ёки бетон қопланган бир текис горизонтал майдончага) ва малакали мутаҳассисларга эга бўлган ташкилотларда;
техник хизмат кўрсатиш станциялари (кейинги ўринда ТХС деб юритилади)да;
Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБнинг диагностика станцияларида;
Навоий вилояти РИБ ЙҲХБ томонидан ўрнатилган техник назорат постларида ўтказилади.
Юридик шахсларнинг транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш жойлари Навоий вилояти РИБ ЙҲХБ ҳудудий бўлинмалари томонидан белгиланади.
8. Жисмоний шахсларга тегишли транспорт воситаларининг мажбурий техник кўриги транспорт воситалари рўйхатдан ўтказадиган (вақтинча рўйхатдан ўтказадиган) жойдаги;
ТХСда;
Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБнинг диагностика станцияларида;
Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБ бўлинмалари томонидан белгиланган техник назорат постларида;
транспорт воситаларининг техник ҳолатини текшириш учун зарур шарт-шароитларга эга бўлган жамоавий гараж ҳудудида, автомобиллар тўхташ жойларида;
жисмоний шахсларга тегишли М1 тоифадаги транспорт воситаларининг техник регламентлар ёки стандартлар талабига, йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидалари, нормаларига мувофиқлиги тадбиркорлик субъектлари-юридик шахслар (кейинги ўринларда Субъектлар деб аталади) томонидан (жисмоний шахсларга тегишли М1 тоифадаги транспорт воситалари) ўтказилади.
Бунда ТХС ва Субъектлар томонидан кўрсатилган хизматлар учун қатъий белгиланган нархларни белгилашлари ва ДЙҲХХ органлари билан ҳамкорлик қилишлари зарурлиги кўрсатиб ўтилсин.
9. Транспорт воситалари техник кўрикдан ўтказилганлиги учун йиғим ундирилишида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 54-сонли қарори билан тасдиқланган Низомда белгиланган тартибларга қатъий риоя қилинсин.
10. Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш туман комиссияси раҳбарига:
транспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш нормалари ва қоидаларига риоя этилиши устидан самарали назоратни ташкил этиш;
ҳар қайси транспорт воситасининг техник ҳолати ва жиҳозлари техник регламентлар ёки стандартлар талабларига, йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидалари ва нормаларига мувофиқлиги жиҳатидан текшириш;
газ ёнилғисида ишлаш учун қайта жиҳозланган транспорт воситаларини техник кўздан кечиришда газ баллонларининг фойдаланиш муддати, ишлаб чиқарилган йили, завод рақами, газ баллонларини синовдан ўтказиш муддатлари, газ баллони анжомларининг белгиланган талабларга мувофиқлиги ҳам текширилишини таъминлаш вазифалари юклатилсин.
11. Туман Ички ишлар бўлими (Б.Курбонов) га:
тадбиркорлик субъектлари-юридик шахслар томонидан жисмоний шахсларга тегишли енгил автотранспорт воситаларининг техник ҳолатини текшириш амалиёти ва самарадорлигининг доимий мониторингини ва ҳар томонлама таҳлил қилиб борилишини таъминласин;
мазкур қарорнинг мақсади ва мазмуни, шу жумладан жисмоний шахсларга тегишли енгил автотранспорт воситаларининг техник ҳолатини текшириш тартибини туман газетасида кенг ёритишни ташкил қилсин;
туман Ички Ишлар бўлими йўл ҳаракати ҳавфсизлиги гуруҳига мазкур қарорнинг ижроси натижалари бўйича 2021 йил 10 ноябрга қадар туман ҳокимлигига ахборот тақдим этиш топширилсин.
12. Мазкур қарор “Кенимех Таны” газетасида расман эълон қилинсин ва туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
13.Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
14. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Р. Холмуминовга, ижросини ташкил этиш туман Ички Ишлар бўлими бошлиғи Б.Курбонов зиммаларига юклатилсин.

                                                                                                                                                                                   

ТУМАН ҲОКИМИ                                                М.ЭГАМҚУЛОВ

Fevral 12, 2021

Бугунги кунда туманнинг умумий ер майдони 9.25 минг кв км ни ташкил этади.

Конимех туманида аҳоли сони 36179 (ўттиз олти минг бир юз етмиш тўққиз) нафар кишини ташкил этади, шу жумладан аёллар 17099 (ўн етти минг тўқсон тўққиз) та. Меҳнатга лаёхатли ёшда бўлган кишилар сони 24803 (йигирма тўрт минг саккиз юз уч), шу жумладан аёллар сони 12152 (ўн икки минг бир юз эллик икки) нафар. Шундан ўртача банд аҳоли сони 18005 (ўн саккиз минг беш) нафар киши бўлиб, шундан аёллар сони 8699 (саккиз минг олти юз тўқсон тўққиз) ни ташкил этади. Нафақахурлар сони 5106 (беш минг бир юз олти)та.

Тумандаги умумтаълим мактаблар сони 37 та бўлиб, шундан умумтаълим мактабларида ўқиётган умумий ўқувчилар сони жами 7195 (етти минг бир юз тўқсон беш) та ташкил этади. Туманимиздаги мактабгача тарбия муассасалари сони 13 та бўлиб, ундаги тарбияланувлар сони 1647 (бир минг олти юз қирқ етти)та.

Конимех туманида жами хужалик юритувчи субъектлар сони 1024 (бир минг йигирма тўрт)та, шундан фаолият юритмаётганлар сони 32 (ўттиз икки) та, шундан тадбиркорлик субъектлари сони 27 (йигирма етти)та, тугатилганлари сони 47 (қирқ етти) та, янги очилганлар 233 (икки юз ўттиз уч) та, фермер хужаликлари сони 203 (икки юз уч)тани ташкил этади.

Туманимизда жами оилалар сони 10207 (ўн минг икки юз етти)та, хонадонлар сони 8643 (саккиз минг олти юз қирқ уч) та, (туғилган)лар сони 796 (етти юз тўқсон олти)та, вафот этганлар сони 217 (иик юз ўн етти)та бўлиб, никох қайд этилганлар сони 271 (икки юз етмиш бир)та, ажралишлар 33 (ўттиз уч)тани ташкил этади. Туманимизга кучиб келганлар (бошқа туманлардан ва ҳ.к) 386 (уч юз саксон олти)та, туманимиздан кучиб кетганлар (бошқа Республикасдан ташкири ва вилоятларга) 357 (уч юз эллик етти)тани ташкил этади.

1 2 3 5

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: