тўғрисида”ги Қонунининг 27-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сонли қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим тўғрисида”ги Низомнинг 39-бандига асосан туманда мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш жараёнида умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд)ни аниқ белгилаб олиш мақсадида,
ҚАРОР ҚИЛАМАН:
1.Конимех туманида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш бўйича умумтаълим муассасаларига ҳудудлар (микроҳудуд) рўйхати иловага асосан тасдиқлансин.
2.Туман ҳокимлиги (Қ.Шамшиев), туман халқ таълими бўлими (Г.Абдуллаева), тумандаги умумтаълим муассасалари раҳбарлари зиммасига мактаб ёшидаги болаларниумумий ўрта таълимгатўлиқ қамраб олиш, ўқувчиларнинг дарсларга қатнашиш ҳолати юзасидан мониторинг олиб бориш ва унинг натижасида аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича зарур чоралар қўриш вазифаси топширилсин.
Белгилансинки, тумандаги умумтаълим муассасалари раҳбарлари ўзлари раҳбарлик қилаётган муассасага бириктирилган ҳудуддаги мактаб ёшидаги болаларни ўз вақтида умумтаълим муассасига ўқишга жалб қилиш учун маъсул ҳисобланади.
3.Туман “Маҳаллалар кенгаши” бошқаруви (В.Каршибаева)га маҳалла фуқаролар йиғини раисларига мактаб ёшидаги болаларни умумтаълим муассасаларига жалб этиш жараёнида туман халқ таълими бўлими ҳамда умумтаълим муассасаларига амалий ёрдам бериш тавсия этилсин.
4.Мазкур қарор ” Кенимех таны” туман газетасида расмий эълон қилинсин ва ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
5.Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
6.Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокими ўринбосари Қ.Шамшиев зиммасига юклатилсин.
Туман худудидаги хўжаликлараро
ва ички канал ҳамда зовурлар сувини
муҳофаза қилиш зоналари ва қирғоқ
бўйи минтақаларини белгилаш ҳақида
ЎзбекистонРеспубликаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил7 апрелдаги 174-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасидаги сув омборлари ва бошқа сув ҳавзалари, дарёлар, магистраль каналлар ва коллекторларнинг, шунингдек,ичимлик сув ва маиший сув таъминотининг, даволаш ва маданий – соғломлаштиришда ишлатиладиган сув манбаларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари ҳақида ”ги Низомга мувофиқ туман худудидаги каналлар, зовурлар ва бошқа сув иншоотларини бир маромда ишлашини таъминлаш, уларни сув ўтказиш қобилиятини сақлаш мақсадида
ҚАРОР ҚИЛАМАН:
1.Туман худудидаги барча хўжаликлараро каналлар, қирғоқ бўйи ҳимоя минтақаларини қирғоқдан 15 метр, хўжаликлараро зовурлар учун 12 метр, хўжалик ички зовурлари учун 7 метр қилиб белгилансин.
- Хўжаликлараро каналлар ва зовурлар қирғоқ бўйи ҳимоя минтақасида сув хўжалиги идоралари рухсатисиз қурилиш ишлари олиб бориш, сув манбаларини санитария муҳофазасини ҳисобга олиб, ифлослантирувчи нарсалар, ахлат, гўнг, саноат чиқиндилари, маиший оқавалар ташлаш, заҳарли дорилар, минерал ўғит омборлари, ёнилғи мойлаш материаллари омборлари, автомобилларга ёқилғи қуйиш шаҳобчалари, молхона, паррандачилик корхоналари, хожатхоналар ва бошқа ифлослантирувчи корхоналар қуриш қатъиян ман этилади.
- Зарур ҳолларда сув хўжалиги идоралари рухсати билан қирғоқларни мустаҳкамлаш, сув буғланишини камайтириш мақсадида дарахт экишга рухсат берилади.
- Хўжаликлараро ва хўжалик ички зовурлар қирғоқ бўйи ҳимоя минтақаларига сув хўжалиги идоралари рухсати билан зовурлар бир меъёрда ишлашига зарар етказилмаган ҳолда мавсумий экинлар экишга рухсат берилади.
- Ушбу қарорни бажарилишини туман сув хўжалиги, мелиорация, санитария эпидемиология станцияси идоралари раҳбарлари жойлардаги маҳалла фуқоралар йиғинлари раислари ва ички ишлар бўлими участка нозирлари томонидан доимий назорат қилиб туриш таъминлансин.
- Ушбу қарорни бажарилишини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.
Туман ҳокими М.Эгамқулов
Қ-512
21.05.2019 йил
Туман ҳокимининг 2019 йил 25 сентябрдаги Қ-818-сонли қарори тўғрисида
“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конунининг 6, 25-моддалари, “Таълим тўғрисида”ги Қонунининг 27-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сонли қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим тўғрисида”ги Низомнинг 39-бандига асосан туманда мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш жараёнида умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд)ни аниқ белгилаб олиш мақсадида,
ҚАРОР ҚИЛАМАН:
1.Конимех туманида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш бўйича умумтаълим муассасаларига ҳудудлар (микроҳудуд) рўйхати иловага асосан тасдиқлансин.
2.Туман ҳокимлиги (Қ.Шамшиев), туман халқ таълими бўлими (Г.Абдуллаева), тумандаги умумтаълим муассасалари раҳбарлари зиммасига мактаб ёшидаги болаларниумумий ўрта таълимгатўлиқ қамраб олиш, ўқувчиларнинг дарсларга қатнашиш ҳолати юзасидан мониторинг олиб бориш ва унинг натижасида аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича зарур чоралар қўриш вазифаси топширилсин.
Белгилансинки, тумандаги умумтаълим муассасалари раҳбарлари ўзлари раҳбарлик қилаётган муассасага бириктирилган ҳудуддаги мактаб ёшидаги болаларни ўз вақтида умумтаълим муассасига ўқишга жалб қилиш учун маъсул ҳисобланади.
3.Туман “Маҳаллалар кенгаши” бошқаруви (В.Каршибаева)га маҳалла фуқаролар йиғини раисларига мактаб ёшидаги болаларни умумтаълим муассасаларига жалб этиш жараёнида туман халқ таълими бўлими ҳамда умумтаълим муассасаларига амалий ёрдам бериш тавсия этилсин.
4.Мазкур қарор ” Кенимех таны” туман газетасида расмий эълон қилинсин ва ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
5.Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
6.Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокими ўринбосари Қ.Шамшиев зиммасига юклатилсин.
Туман ҳокими М.Эгамқулов
Туман худудидаги хўжаликлараро
ва ички канал ҳамда зовурлар сувини
муҳофаза қилиш зоналари ва қирғоқ
бўйи минтақаларини белгилаш ҳақида
ЎзбекистонРеспубликаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил7 апрелдаги 174-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасидаги сув омборлари ва бошқа сув ҳавзалари, дарёлар, магистраль каналлар ва коллекторларнинг, шунингдек,ичимлик сув ва маиший сув таъминотининг, даволаш ва маданий – соғломлаштиришда ишлатиладиган сув манбаларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари ҳақида ”ги Низомга мувофиқ туман худудидаги каналлар, зовурлар ва бошқа сув иншоотларини бир маромда ишлашини таъминлаш, уларни сув ўтказиш қобилиятини сақлаш мақсадида
ҚАРОР ҚИЛАМАН:
1.Туман худудидаги барча хўжаликлараро каналлар, қирғоқ бўйи ҳимоя минтақаларини қирғоқдан 15 метр, хўжаликлараро зовурлар учун 12 метр, хўжалик ички зовурлари учун 7 метр қилиб белгилансин.
2. Хўжаликлараро каналлар ва зовурлар қирғоқ бўйи ҳимоя минтақасида сув хўжалиги идоралари рухсатисиз қурилиш ишлари олиб бориш, сув манбаларини санитария муҳофазасини ҳисобга олиб, ифлослантирувчи нарсалар, ахлат, гўнг, саноат чиқиндилари, маиший оқавалар ташлаш, заҳарли дорилар, минерал ўғит омборлари, ёнилғи мойлаш материаллари омборлари, автомобилларга ёқилғи қуйиш шаҳобчалари, молхона, паррандачилик корхоналари, хожатхоналар ва бошқа ифлослантирувчи корхоналар қуриш қатъиян ман этилади.
3. Зарур ҳолларда сув хўжалиги идоралари рухсати билан қирғоқларни мустаҳкамлаш, сув буғланишини камайтириш мақсадида дарахт экишга рухсат берилади.
4. Хўжаликлараро ва хўжалик ички зовурлар қирғоқ бўйи ҳимоя минтақаларига сув хўжалиги идоралари рухсати билан зовурлар бир меъёрда ишлашига зарар етказилмаган ҳолда мавсумий экинлар экишга рухсат берилади.
5. Ушбу қарорни бажарилишини туман сув хўжалиги, мелиорация, санитария эпидемиология станцияси идоралари раҳбарлари жойлардаги маҳалла фуқоралар йиғинлари раислари ва ички ишлар бўлими участка нозирлари томонидан доимий назорат қилиб туриш таъминлансин.
6. Ушбу қарорни бажарилишини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.
Туман ҳокими М.Эгамқулов
Тумандатранспорт
воситаларинингмажбурий
техник кўригини ташкил этиш
ва уни ўтказиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) 6, 25-моддалари, “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2013й.15-сон, 197-модда)17-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиклаш ҳақида”ги 54-сонли (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 1-2-сон, 17-модда) ва 2017 йил 22 декабрдаги “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги 1010-сонли (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.12.2017й.,09/17/1010/0461-сон)қарорларига мувофиқ транспорт воситаларининг 2019 йилда мажбурий техник кўригини ташкил қилиш ва уни ўтказиш мақсадида,
Қ АР О РҚ И ЛА М А Н :
- Туман ҳудудида жойлашган барча юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган транспорт воситалари мажбурий техник кўрикдан ўтказилсин.
- Мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бўйича туман комиссиясининг таркиби 1-иловага, техник кўрикдан ўтказиш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3.Транспорт воситалари қуйидаги даврийликка мувофиқ техник кўрикдан ўтказилсин:
а) тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобусларва ўтириладиган жойларсони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалар – бир йилда икки марта;
б) ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан кўп бўлмаган (ишлаб чиқарилган йили ҳам шу жумлага киради) транспорт воситалари (мазкур банднинг “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) – икки йилда бир марта;
в)ишлаб чиқарилган йилини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан ортиқ бўлган транспорт воситалари, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқланмаган транспорт воситалари (мазкур банднинг “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) – бир йилда бир марта;
г) тиркамалар кўрикка транспорт воситаси – шатакчи учун белгиланган муддатларда тақдим этилади.
д) навбатдаги техник кўрикдан ўтказишнинг илгари ўрнатилган муддатларидан қатъий назар, уларни ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказиш (кайта рўйхатдан ўтказиш) вақтида;
е) улар ишлаб чиқарилган йилдан қатьий назар, ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказилган (қайта рўйхатдан ўтказилган) кундан бошлаб бир йил ўтгач (мазкур банднинг “а” кичик бандида кўрсатилган ҳолатлар бундан мустасно).
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил
31 январдаги “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидагиНизомни тасдиқлаш ҳақида”ги 54-сонли қарорининг
3-бандида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлигининг ички ва соқчилик қўшинлари, Миллий хавфсизлик хизматининг ҳарбий бўлинмалари транспорт воситалари кўрсатиб ўтилган идоралар томонидан белгиланган тартибда мажбурий техник кўрикдан ўтказилиши белгиланганлиги инобатга олинсин. - Мазкур қарорнинг 3-банди “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларининг техник кўриги:
биринчи марта – 1 март – 30 июнда;
иккинчи марта – 1 сентябрь – 31 октябрда ўтказилади.
Юридик шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги мазкур қарор билан тасдиқланган мажбурий техник кўригини ўтказиш жадвали бўйича 1 мартдан 30 июнгача ўтказилади.
Жисмоний шахсларга тегишли транспорт воситасини навбатдаги техниккўрикка кўйиш санасижорий кўздан кечириш пайтида ДЙҲХХ органлари ходимлари томонидан белгиланади.
Техник кўрикни бир текис ўтказиш мақсадида ДЙҲХХ органлари
жадваллар тузиши ва 1 январдан 31 августгача бўлган даврда транспорт
воситалари эгалари томонидан транспорт воситаларини навбатдаги техник
кўрикдан ўтказиш учун тақдим этишнинг аниқ саналари (ойлари)ни белгилаши мумкин;
Транспорт воситалари эгалари транспорт воситаларини навбатдаги
техник кўрикка ДЙҲХХ органлари томонидан белгиланган муддатдан
кечиктирмай такдим этишлари шарт.
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 декабрдаги 1010-сон қарорига мувофиқ 2018 йил 1 январдан бошлаб транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказишда жисмоний шахсларга тегишли енгилавтотранспорт воситаларининг техник ҳолати тадбиркорлик субъектлари – юридик шахслар томонидан ҳам текширилиши мумкинлиги;
2019 йил 1 январдан бошлаб жисмоний шахсларга тегишли енгил автотранспорт воситаларининг техник ҳолати тадбиркорлик субъектлари – юридик
шахслар томонидан мажбурий техник кўрикдан ўтказилиши маълумот учун қабул қилинсин.
- Юридик шахсларга тегишли транспорт воситалари мажбурий техник кўриги транспорт воситалари рўйхатдан ўтказилган (вақтинча рўйхатдан ўтказилган) жойда;
зарур шарт-шароитларга (техник диагностика ускуналарига, кўтариш мосламаларига ёки қараб чиқиш учун чуқурчаларга, назорат – ўлчаш асбобларига, асфальт ёки бетон қопланган бир текис горизонтал майдончага) ва малакали мутаҳассисларга эга бўлган ташкилотларда;
техник хизмат кўрсатиш станциялари (кейинги ўринда ТХС деб юритилади)да;
Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБнинг диагностика станцияларида;
Навоий вилояти ИРТБ ЙҲХБ томонидан ўрнатилган техник назорат постларида ўтказилади.
Юридик шахсларнинг транспорт воситаларинитехник кўрикдан ўтказиш жойлари Навоий вилояти ИРТБ ЙҲХБнинг ҳудудий бўлинмалари томонидан белгиланади.
- Жисмоний шахсларга тегишли транспорт воситаларининг мажбурий техник кўриги транспорт воситалари рўйхатдан ўтказадиган (вақтинча рўйхатдан ўтказадиган) жойдаги;
ТХСда;
Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБнинг диагностика станцияларида;
Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБ бўлинмалари томонидан белгиланган техник назорат постларида;
транспорт воситаларининг техник ҳолатини текшириш учун зарур шарт-шароитларга эга бўлган жамоавий гараж ҳудудида, автомобиллар тўхташ жойларида;
Жисмоний шахсларга тегишли М1 тоифадаги транспорт воситаларининг техник регламентлар ёки стандартлар талабларига, йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидалари, нормаларига мувофиқлиги тадбиркорлик субъектлари-юридик шахслар (кейинги ўринларда Субъектлар деб аталади) томонидан (жисмоний шахсларга тегишли М1 тоифадаги транспорт воситалари) ўтказилади.
Бунда ТХС ва Субъектлар томонидан кўрсатиладиган хизматлар учун қатъий белгиланган нархларни белгилашлари ва ДЙҲХХ органлари билан ҳамкорлик қилишлари зарурлиги кўрсатиб ўтилсин.
- Транспорт воситалари техник кўрикдан ўтказилганлиги учун йиғим ундирилишида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 54-сонли қарори билан тасдиқланган Низомда белгиланган тартибларга қатъий риоя қилинсин.
- Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш туман комиссияси раҳбарига:
транспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш нормалари ва қоидаларига риоя этилиши устидан самарали назоратни ташкил этиш;
ҳар қайси транспорт воситасининг техник ҳолати ва жиҳозлари техник регламентлар ёки стандартлар талабларига, йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидалари ва нормаларига мувофиқлиги жиҳатидан текшириш;
газ ёнилғисида ишлаш учун қайта жиҳозланган транспорт воситаларини техник кўздан кечиришда газ баллонларининг фойдаланиш муддати, ишлаб чиқарилган йили, завод рақами, газ баллонларини синовдан ўтказиш муддатлари, газ баллони анжомларининг белгиланган талабларга мувофиқлиги ҳам текширилишини таъминлаш вазифалари юклатилсин.
11.Туман Ички ишлар бўлими (Б.Курбонов)га:
тадбиркорлик субъектлари-юридик шахслар томонидан жисмоний шахсларга тегишли енгил автотранспорт воситаларининг техник ҳолатини текшириш амалиёти ва самарадорлигининг доимий мониторингини ва ҳар томонлама таҳлил қилиб борилишини таъминласин;
мониторинг ва таҳлил натижалари бўйича, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бўлинмаларининг жисмоний шахсларга тегишли енгил автотранспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш функцияларитадбиркорлик субъектлари – юридикшахсларга ўтказилишини ҳисобгаолган ҳолда 2019 йил1 октябрга қадармуддатда транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш тартибини янадатакомиллаштириш бўйича таклифлар киритсин;
мазкур қарорнинг мақсади ва мазмуни, шу жумладан жисмоний шахсларга тегишли енгил автотранспорт воситаларинингтехник ҳолатини текшириш тартибини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритишни ташкил қилсин;
туман Ички Ишлар бўлими йўл ҳаракати ҳавфсизлиги гуруҳига мазкур қарорнинг ижроси натижалари бўйича 2019 йил 10 ноябрга қадар туман ҳокимлигига ахборот тақдим этиш топширилсин.
12.Мазкур қарор “Кенимех Таны” газетасида расман эълон қилинсин ва туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
13.Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
14.Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари А.Холмуминовга, ижросини ташкил этиш туман ички ишлар бўлими бошлиғи Б.Курбонов зиммаларига юклатилсин.
Туман ҳокими: М.Эгамқулов
Туман ҳокимининг
2019 йил “18” февралдаги
71 – сонли қарорига
1-илова
Мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бўйича туман комиссияси
Т АР К ИБ И
- Ғ.Шодмонов -Туман ИИБ ЙҲХГ катта инспектори
-комиссия раиси
Аъзолари
- С.Қудратов – Туман ИИБ бошлиғининг ўринбосари
- Ж. Отахонов -Туман Бош меъмори
4.В.Қаршибаева-Туман “Маҳалла” жамоат фонди раиси
- Д.Абдурахимов -Туман МИБ Р ва ХХМФХЮБ бошлиғи
- Б.Рахимов -Ўзавтодарётранс агентлиги Навоий вилояти
бўлими мухандиси
Туман ҳокимлиги бош мутахассиси:А.Бахтиёров
Туман ҳокимининг
2019 йил “18”февралдаги
” 71 ” -сонли қарорига
2-Илова
Мажбурий техник кўрикдан ўтказиш жадвали
№ | Транспорт воситасининг тегишлилиги | Тех.кўрикдан ўтказиш санаси | Тех.кўрикдан ўтказиш вақти | Тех.кўрикдан ўтказиш жойи | Транспорт воситалари сони |
1 | “Конимех-Экспресс” МЧЖ | 28.03.19 | 10-00дан18-00гача | Жойида | 16 |
2 | Туман Молия бўлими | 16.03.19 | 10-00дан11-00гача | ТЙФУК | 1 |
3 | Сарибел –сур коракул мчж | 22.03.19 | 10-00дан18-00гача | Жойида | 4 |
4 | Навоий вилояти “Сувоқова”ДУК Конимех туман филиали | 15.03.19 | 10-00дан11-00гача | ТЙФУК | 2 |
5 | Туман ТЙФУК (Йўл қур.бошқармаси) | 15.05.19 | 10-00дан18-00гача | Жойида | 10 |
6 | Туман Хокимлиги | 23.06.19 | 10-00дан11-00гача | ТЙФУК | 8 |
7 | Туман ДЭСНМ | 26.05.19 | 10-00дан11-00гача | ТЙФУК | 2 |
8 | “Чордора” НШХ | 06.05.19 | 10-00дан12-00гача | Жойида | 1 |
9 | “Агросервис” коллежи | 10.04.19 | 10-00дан12-00гача | Жойида | 2 |
10 | Конимех саржал косай мчж | 05.04.19 | 10-00дан18-00гача | Жойида | 8 |
11 | Туман “Ободонлаштириш” бошқармаси | 01.04.19 | 10-00дан16-00гача | ТЙФУК | 6 |
12 | Туман Ўрмон хужалиги | 18.04.19 | 10-00дан12-00гача | Жойида | 2 |
13 | Туман Ветеринария бўлими | 28.04.19 | 10-00дан12-00гача | Жойида | 4 |
14 | Туман ГАЗ таъминоти | 26.04.19 | 10-00дан18-00гача | Жойида | 7 |
15 | “Конимех-дельта” ХК | 16.04.19 | 10-00дан11-00гача | ТЙФУК | 3 |
16 | “Манзур-Текс” МЧЖ | 30.03.19 | 10-00дан18-00гача | Жойида | 6 |
17 | “Махалла” хайрия жамоат фонди | 20.04.19 | 10-00дан10-00гача | ТЙФУК | 1 |
18 | “Нодир-Абдуразоқ” қурилиш мчж | 22.04.19 | 10-00дан11-00гача | ТЙФУК | 5 |
19 | “Янгигазгон” Х.Ф | 18.04.19 | 10-00дан11-00гача | Аслиддин Сервич ХК | 1 |
20 | “Конимех Чорвадори” ХФ | 14.04.19 | 10-00дан11-00гача | ТЙФУК | 1 |
21 | “Барака” ХФ | 17.05.19 | 10-00дан11-00гача | ТЙФУК | 1 |
22 | “Конфайз-Лочин” МЧЖ | 05.04.19 | 10-00дан11-00гача | ТЙФУК | 2 |
23 | “Тойир Жамол” Х.Ф | 26.03.19 | 10-00дан11-00гача | ТЙФУК | 1 |
24 | “Жонпулат” ФХ | 25.04.19 | 10-00дан11-00гача | ТЙФУК | 1 |
25 | “Ўзагросуғурта” ДАК | 06.04.19 | 10-00дан11-00гача | ТЙФУК | 1 |
26 | “Мухтор” Ф.Х | 05.04.19 | 10-00дан11-00гача | ТЙФУК | 2 |
27 | “Гаппор Ботамед” МЧЖ | 28.05.19 | 10-00дан11-00гача | ТЙФУК | 1 |
28 | “Аваз” Ф.Х | 25.05.19 | 10-00дан11-00гача | ТЙФУК | 1 |
29 | “Карсакбаев аулет”ШК | 27.04.19 | 10-00дан11-00гача | ТЙФУК | 1 |
30 | Туман Ветеринария лабораторияси | 04.04.19 | 10-00дан11-00гача | ТЙФУК | 1 |
31 | “Абдираим авлод” ХФ | 29.03.19 | 10-00дан11-00гача | ТЙФУК | 2 |
32 | “Симбат” ХФ | 06.04.19 | 10-00дан11-00гача | ТЙФУК | 1 |
33 | Қишлоқ ва сув хужалиги | 01.04.19 | 10-00дан11-00гача | ТЙФУК | 1 |
34 | Камолот ЁУ | 22.03.19 | 10-00дан11-00гача | ТЙФУК | 1 |
35 | Ҳайдар авлод | 22.03.2019 | 10-00дан11-00гача | ТЙФУК | 1 |
36 | Тўймурот хуршид | 01.04.2019 | 12-00 | ТЙФУК | 1
|
37 | Лалми шарбати | 12.04.2019 | 10-00дан11-00гача | ТЙФУК | 1
|
38 | Абдурашит устоз | 12.04.2019 | 10-00дан11-00гача | ТЙФУК | 1
|
39 | Кристал-пропан | 12.04.2019 | 10-00дан11-00гача | ТЙФУК | 1
|
40 | Қоракул учтепа сур мчж | 11.04.2019 | 10-00дан11-00гача | ТЙФУК | 13
|
41 | Бейбарс Доёт хф | 12.04.2019 | 10-00дан11-00гача | ТЙФУК | 1
|
42 | Янги ғазғон нули диёр мчж | 12.04.2019 | 10-00дан11-00гача | ТЙФУК | 6
|
43 | Конимех бинокор | 12.04.2019 | 10-00дан11-00гача | ТЙФУК | 2
|
44 | Туман марказий шифохона | 10.04.2019 | 10-00дан11-00гача | ТЙФУК | 8
|
45 | Конимех ирригация | 12.04.2019 | 10-00дан11-00гача | ТЙФУК | 1
|
46 | 48-сон хусусий дорихона | 12.04.2019 | 10-00дан11-00гача | ТЙФУК | 1
|
47 | Холмурат ғазғон чорвадорлар макони мчж | 12.04.2019 | 10-00дан11-00гача | ТЙФУК | 5 |
Конимех тумани ИИБ бошлиғи
подполковник Б.И.Қурбонов