Dekabr 27, 2021

Oʻzbekiston Respublikasi hududida yaxlit va xar bir maʼmuriy-hududiy birlik boʻyicha aniq bir vaqtda yashovchi shaxslarning turli tavsiflari toʻgʻrisida xalqaro taqqoslana oladigan ishonchli, xolis va yaxlit maʼlumotlarni yagona statistik uslublar asosida yigʻish aholini roʻyxatga olishning maqsadi hisoblanadi.

Quyidagilar aholini roʻyxatga olishni oʻtkazishning asosiy vazifalari hisoblanadi:

✅ aholi tarkibidagi global oʻzgarishlarni baholash, demografik siyosatni, aholi sogʻliqini mustahkamlash, ayollar va bolalar ahvolini yaxshilash va oilalarga yordam koʻrsatish chora-tadbirlarini ishlab chiqish uchun axborotlar bazasini kengaytirish;
✅ aholi punktlari va shaharlar infratuzilmasini rivojlantirish, mehnat resurslaridan foydalanish va ularni joylashtirish boʻyicha qisqa, oʻrta va uzoq muddatli prognozlar, dasturlar tayyorlash va indikativ rejalashtirish;

✅ milliy barqaror rivojlanish maqsadlarini shakllantirish va uning amalga oshirilishi ustidan monitoring oʻtkazish;

✅ aholini roʻyxatga olish davrlari oraligʻida aholi soni va tarkibining joriy hisobini yuritish, aholi sonining hisobi va prognozlarini amalga oshirish uchun statistik bazani yaratish;

✅ ijtimoiy-iqtisodiy muammolar boʻyicha ilmiy tadqiqotlarni amalga oshirish.

Dekabr 18, 2021

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан спортга оид Қарор ва Фармонларининг ижросини бажариш мақсадида Конимех туман Қўриқлаш бўлими томонидан барча таълим муассасаларида таълим-тарбия олаётган ўқувчи-ёшларни жисмоний етук ва аҳлоқий баркамол,

Ватанга садоқат руҳида комил инсон қилиб тарбиялаш, жисмоний тарбия, соғломлаштириш ва оммавий спорт ишларини замон талаблари даражасида ривожлантиришни амалга ошириш,

миллий спорт турларига ёшларни қизиқиши ва эътиборини кучайтириш, ўқувчи-ёшларнинг дарсдан ташқари бўш вақтларини тўғри  мазмунли ташкил этиш, жамоа бўлиб ҳаракат қилиш, ғалабага интилиш иштиёқларини камол топтириш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва самарадорлигини ошириш мақсадида доимий сорт ва маънавий тадбирларни ўтказиб келмоқдалар.

Яқинда ҳам туман Қўриқлаш бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 июндаги ПҚ-5149-сонли «Камондан отиш спорт турини янада ривожлантириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори ижроси юзасидан туман Туризм ва спорт бўлими ҳамда туман БЎСМ билан ҳамкорликда  уюшмаган ёшлар ўртасида камончиликни ривожлантириш бўйича машғулотлар ташкил этилди.

@konimex_tumani_axborot_xizmati.

Dekabr 16, 2021

Soʻrovnomalar asosiy demografik koʻrsatkichlar, aholining mexanik harakati, migratsiyasi, milliy xususiyatlari, fuqaroligi, taʼlim darajasi, uy xoʻjaligi aʼzolarining iqtisodiy holati, bolalar soniga oid savollardan iborat boʼladi. Yashab turgan xonadonida roʻyxatdan oʻtishni istamagan respondentlar uchun roʻyxatga olish soʻrovnomalarini toʻldirish ularning oʻzlari yashab turgan mahallalarda tashkil etiladigan instruktorlik uchastkalarida amalga oshiriladi. Respondentlar tomonidan taqdim etilgan shaxsga doir maʻlumotlarning maxfiyligi va ularning mazmuni oshkor etilmasligi roʻyxatga oluvchi tomonidan kafolatlanadi.

Ikkinchi usulda respondentlarga qulaylik yaratish maqsadida internet jahon axborot tarmogʻi orqali roʻyxatdan oʻtish imkoniyati yaratiladi. Bunda soʻrovnomalar aholining oʻzi tomonidan maxsus dastur orqali toʻldirilib, belgilangan elektron manzilga joʻnatiladi.

Аholini roʻyxatga olishning birlamchi maʼlumotlari hududiy statistika boshqarmalari huzurida tashkil etiladigan markazlarda maxsus dasturiy taʼminot asosida 2024- yil 1- yanvardan 31- dekabrga qadar operatorlar tomonidan elektron bazaga kiritiladi. Roʻyxatga oluvchi xodimlar tomonidan tayyorlangan yigʻma roʻyxatlar natijalari asosida shahar va qishloqlar, shu jumladan, erkaklar va ayollar boʻyicha aholi soni toʻgʻrisidagi dastlabki maʼlumotlar esa 2024- yil 1- martga qadar tayyorlanadi. Аholini roʻyxatga olishning elektron maʼlumotlar bazasi 2025- yil 1- dekabrgacha tahlil etiladi va yakuniy maʼlumotlar respublika hamda hududlar boʻyicha shakllantirilib, rasman eʼlon qilinadi.

Mazkur vazifalar tizimli tarzda amalga oshirilgani holda, roʻyxatga olish orqali respublika aholisi va uning farovonligi toʻgʻrisida ishonchli maʼlumotlar toʻplanadi. Ular aholi soni, tarkibi va taqsimlanishi boʻyicha toʻliq bazani shakllantirish bilan birga, Milliy rivojlanish strategiyalarini ishlab chiqish, ularda foydalaniladigan demografik oʻzgarishlar tendentsiyalari, mehnat resurslari joylashuvi hamda ilmiy tadqiqotlar olib borishda qoʻl keladi.

Dekabr 16, 2021


Dekabr 16, 2021


Dekabr 14, 2021
 

 

-Сессия аввалида Конимех тумани ҳокими М.Эгамқуловнинг Халқ депутатлари Конимех тумани кенгашига, Ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида амалга оширилган ишлар ва эришилган натижалар якуни ҳамда келгуси йил учун устувор вазифалар ва режалар тўғрисида ҳисоботи (мурожаати) тингланди.

-Шундан сўнг депутатларга Давлат солиқ инспексияси бошлиғи Р.Турсуновнинг Конимех тумани 2021-йил бюджети ҳамда маҳаллий бюджети даромадлар режасининг ижроси тахлили ҳамда 2022-йил учун юридик ва жисмоний шахсларнинг МФЙ кесимида уларнинг иқтисодий ривожланишига қараб камайтирувчи ва оширувчи коэффицентларини қўллаган ҳолда ер солиғи ставкаларини белгилаш тўғрисидаги ҳисоботи тақдим этилди.

-Давлат органлари ва ташкилотларининг норма ижодкорлиги ҳақида ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати бўйича туман Адлия бўлим бошлиғи Н.Исмоиловнинг ахбороти тингланди.

-Ҳудудда атроф муҳитни муҳофаза қилишнинг ҳолати тўғрисида туман Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлим бошлиғи Н.Буриевнинг ҳисоботи эшитилди.

-Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги Конимех туман бўлими бошлиғи Э.Туремуратовнинг Ёшлар муаммоларининг ҳал этилишига кўмаклашиш, ёш авлоднинг истеъдоди ва қобилиятларини ривожлантириш қўшимча шароитлар яратиш борасида амалга оширилган ишлар бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисидаги масалаларни муҳокама қилдилар.

– Сув ресурсларини бошқариш, сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини яхшилаш, шунингдек туманларда сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш ҳолати тўғрисида туман Сув хўжалиги бўлим бошлиғи Т.Алдекеевнинг ҳисоботи тепутатлар томонидан тингланди.

7. Сессия сўнгида бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Муҳокама қилинган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Конимех тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.

Dekabr 7, 2021
 

Бугун 7 декабрь куни Конимех туманида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 29 йиллиги муносабати билан туман ҳокимлиги томонидан байрам тадбири ташкил этилди.

Конимех туман ҳокимлиги, туман Халқ қабулхонаси, туман Маънавият ва маърифат бўлинмаси, туман прокатураси, туман ИИБ, туман ХТБ бўлими, фаол жамоатчилик вакиллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирда туман ҳокими М.Эгамқулов маъруза қилди. Маърузада ўтган бир йил давомида туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлар ва келгусидаги режалар, Асосий Қонунимизда фуқаролар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг ифода этилганлиги тўғрисида тўхталди.

Давлатимиз раҳбарининг доно ички ва ташқи сиёсати туфайли ҳаётимиз бутунлай ўзгача маъно ва мазмун касб этмоқда. Ўзбекистоннинг яқин ва узоқ мамлакатлар, хусусан Марказий Осиё давлатлари билан янгиланган муносабатларини халқимиз чин дилдан қўллаб – қувватламоқда. Яқин қўшничилик муносабатлари халқларимиз ўртасидаги алоқаларни янги даражага кўтарди.

Таъкидланганидек, Конституциямизнинг бу йилги байрами Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев ташаббуси ва раҳнамолигида мамлакатимизда кенг кўламдаги сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий – маърифий ислоҳотлар шиддат билан амалга оширилаётган бир даврда нишонланмоқда. Бу янгиланишлар халқимизнинг орзу ва армонларини рўёбга чиқармоқда.

Буларнинг ҳаммаси Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг Асосий Қонинимиз – Ўзбекистон Республикаси Конституциясида кафолатланган эркинлик ва ҳуқуқларидан тўла фойдаланаётганлигининг натижасидир.

Конимех туман ҳокимлиги матбуот хизмати.

Dekabr 5, 2021

Ўзбекистон Республикасида 2017 йил 3 январда     “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонун кучга киритилган. Мазкур Қонун 6-боб, 34-моддадан иборат.

Конимех туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими биносида   9 декабрь “Халқаро коррупцияга қарши кураш куни” муносабати билан “Коррупция – ривожланишимизга тўсиқ” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда туман ҳокимлиги, Прокуратура, Ички ишлар бўлими, Суд-ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари, маҳалла раислари ва ходимлари иштирок этишди.

Тадбирни ташкил этишда Суд, Прокуратура, барча соха  органларида коррупцияга қарши курашиш борасида амалиётга татбиқ этилаётган ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижросини таъминлаш, хусусан, давлат ташкилотлари ҳамда тадбиркорлик субъектлари ўртасида коррупция ҳаракатларини олдини олиш ва уларга чек қўйишга оид масалалар юзасидан амалга оширилаётган чора-тадбирларга асосий эътибор қаратилди.

Тадбир давомида мамлакатимизда аҳоли ҳамда давлат ташкилоти ходимларига ҳар томонлама қулай шароит яратиб берилаётгани, аммо баъзи ҳолларда айрим фуқаролар ўз ҳақ-ҳуқуқларини яхши билмасликлари туфайли таъмагирлик, порахўрлик, коррупция ҳолатлари юзага келаётгани, бунинг учун эса, давлат ва нодавлат ташкилот ходимлари ўртасида ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш зарур эканлигига алоҳида эътибор қаратилди.

Конимех туман ҳокимлиги матбуот хизмати.

Dekabr 5, 2021

9 mln so‘m pora bilan qo‘lga tushgan Konimex tumani Obodonlashtirish boshqarmasining sobiq boshlig‘iga nisbatan sud hukmi o‘qildi. Bu haqda jinoyat ishlari bo‘yicha Konimex tuman sudi raisi Maqsud Rayimov xabar berdi.

Ma’lum qilinishicha, Konimex tumani Obodonlashtirish boshqarmasi boshlig‘i lavozimida ishlagan 40 yoshli J.K. boshqarma tasarrufidagi “Damas” mashinasini boshqarmaning Zarafobod bo‘limi ixtiyoriga o‘tkazib berish uchun fuqaro F.M.dan 9 mln so‘m talab qilgan. U o‘z xizmat xonasida kelishilgan pulni olgan. Shuningdek, J.K. o‘zining jinoiy harakatlarini davom ettirib, tuman obodonlashtirish boshqarmasiga ajratilgan “Isuzu” mashinasini boshqarmaning Zafarobod bo‘limi ixtiyoriga o‘tkazib berish evaziga F.Z.dan 15 mln so‘m talab qilgan hamda kelishilgan pullarni fuqaro M.D. orqali olgan.

Ammo rahbar “va’dasi”ni bajarmagan. “Damas” va “Isuzu” mashinalarini boshqarmaning Zafarobod bo‘limiga biriktirib berish paysalga solib kelingan. Bundan norozi bo‘lgan F.M. bergan pullarini qaytarishni talab qilgan. J.K. pora tariqasida olgan pullarning bir qismi sifatida 4 mln so‘m mablag‘ni fuqaro A.M. orqali qaytargan vaqtda huquqni muhofaza qiluvchi organ xodimlari tomonidan o‘tkazilgan tezkor tadbirda qo‘lga olingan.

Bundan tashqari, J.K. jinoiy sheriklari F.M. va M.D. bilan birgalikda obodonlashtirish boshqarmasi balansida bo‘lgan temir quvurlarni noqonuniy tarzda sotib yuborgan va 20,7 mln so‘mlik mol-mulkni o‘zlashtirish va rastrata qilish yo‘li bilan talon-toroj qilgan.

Sud hukmiga ko‘ra, J.K.ga 3 yil muddatga mansabdorlik va moddiy javobgarlik lavozimlarida ishlash huquqidan hamda 5 yil 1 oy muddatga ozodlikdan mahrum etish jazosi tayinlangan.

Dekabr 2, 2021
 

Ўзбекистон Республикаси Мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Конимех туман ўқув спорт техника клубида 2021 йил 2 декабр куни “Ватанпарвар” ташкилоти Навоий вилоят Кенгаши раиси Ш.Исмоилов ,

туман мудофаа бўлими бошлиғи С.Атабойив ҳамда тумандаги умумий ўрта таълим мактабларининг ЧҚБТ раҳабарлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 30 йиллиги ҳамда 15 декабрдан 15 январга қадар давом этадиган ватанпарварлик ойлиги ўтказилиши бўйича чора-тадбирлар режаси бандлари ижросини таъминлашга бағишланган учрашув ўтказилди.

Учрашувда “Ватанпарвар” ташкилотининг Навоий вилояти Кенгаши раиси Ш.Исмоилов сўзга чиқиб, биринчи навбатда Ўзбекистон Республикаси Мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилотининг асосий вазифа ва мақсадлари,

ёшлар ва фуқароларни меҳнатга ва Ватанни ҳимоя қилишга тайёрлаш, фуқаролар ва айниқса ёшлар ўртасида Ватанни ҳимоя қилиш ҳақидаги ғоялар, ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишларида кўмаклашиш, ҳамда хўжалик ҳисобидан турли тоифадаги автотраснпорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш,

турли оммавий касбдаги ходимларни тайёрлаш, худудда спортнинг техник ва амалий турларини ривожлантириш борасида тушунтириш ишлари олиб борди. Тадбир давомида учрашув иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Конимех туман ҳокимлиги матбуот хизмати.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: