Mart 2, 2023

Халқимизнинг тарихий меросини, урф-одатлари ва миллий тарбия анъаналарини асраб-авайлаш, кенг аҳоли қатламлари, айниқса, ёшларимиз ўртасида шукроналик ҳисси, тинчликнинг қадрига етиш, боқимандалик кайфиятидан қутилиб, ҳалол меҳнат қилиб рўзғор тебратиш рухиятини шакллантириш, фарзандлар тарбиясига жиддий эътибор қаратиш, оилани муқаддас даргоҳ эканлигини қалбдан ҳис эттириш, шунингдек, яқин қўшничилик, миллартараро тотувлик ва ўзаро меҳр-оқибат муҳитини  мустаҳкамлаш бўйича “Келажагимиз – яхши ниятимизга боғлиқ” шиори остида ҳар бир туман (шаҳар), ҳар бир маҳалла миқёсида махнавий-маърифий тадбирларни амалга оширилмоқда.

Ҳозирда “Оққўрғон тумани тажрибаси” асосида Навоий вилоятининг Навбаҳор туманида аҳоли муаммоларни ўрганиш, ижтимоий соҳаларда мавжуд камчиликларни аниқлаш ва ҳал этиш бўйича самарали ишлар амалга оширилди. Шу ўринда ижтимоий-иқтисодий вазифалар билан бир қаторда, маънавий маърифий тадбирларга ҳам кенг эътибор қаратилмоқда. Буни алоҳида “Навбаҳор тумани тажрибаси” дея эътироф этишимиз мумкин.

“Навбаҳор тумани тажрибаси” асосида Навоий вилояти Халқ қабулонаси мудири Ф.Б.Қувондивоқнинг ташаббуси билан Конимех тумани Касб-хунар мактабида “Сен етим эмассан” ўзбекфильми, “Шўртепа” МФЙ, “Тўққизтепа” МФЙ, “Кўкча” МФЙ, “Бирлик” МФЙ ларда “Андишали келинчак”, “Наврўз” МФЙда “Чимилдиқ”, “Дўстлик” МФЙда “Жайдари келин” каби спекталлар намойиш этилди.

Ушбу тадбирларда фуқаролармизни ҳалол меҳнат қилиш, шукроналик, оила мустаҳкамлигига, ота-оналарга ғамҳўрлик қилиш, жиноятчиликнинг олдини олиш, миллий урф-одатлармизни давом эттириш бўйича жонли тарғибот ишлари олиб борилди.

 

Конимех тумани

Халқ қабулхонаси мудири                                            Н.Каримов

Fevral 10, 2023
 

Навоий вилояти Харбий прокуратураси, туман ҳокимлиги, туман ИИБ, туман Қўрилаш бўлими, туман Фавқулодда вазиятлар бўлими, туман Мудофаа бўлими томонидан Конимех тумани касб-хунар мактабида сайёр қабул ўтказилиб, фуқароларни қизиқтирган саволларига жавоб берилди ҳамда билдирилган муаммоларни бартараф этиш юзасидан тизимли ишлар йўлга қўйилди.

Fevral 6, 2023

 

“Havo harorati keskin sovib ketishining iqtisodiyotga salbiy taʼsirini kamaytirish uchun tadbirkorlik subyektlarini qo‘llab-quvvatlash chora-tadbirlari to‘g‘risida”gi Prezident qarori (PQ–43-son, 03.02.2023 y.) qabul qilindi.

Qarorga ko‘ra, tadbirkorlarning 2023-yil 1-yanvarga nisbatan 1-fevral holatiga oshgan (hosil bo‘lgan) soliq qarzini 2023-yil 1-martdan 1-iyulgacha foizlarsiz, qo‘shimcha shartlar qo‘ymasdan va taʼminot talab etmasdan teng ulushlarda bo‘lib-bo‘lib to‘lashga ruxsat beriladi.

Tadbirkorlarning soliq qarziga penya hisoblash 2023-yil 1-aprelgacha to‘xtatiladi.

Tashqi savdo operatsiyalari bo‘yicha muddati o‘tgan debitor qarzdorlik uchun xo‘jalik yurituvchi subyektlarga 2023-yil 1-aprelgacha jarimalar qo‘llanilmaydi.

Shuningdek, tadbirkorlar 2022-yil dekabr va 2023-yil yanvar-fevral oylarida davlat mulkidan foydalanganlik uchun ijara to‘lovlarini 2023-yil 1-martdan                     1 iyulgacha teng ulushlarda bo‘lib-bo‘lib to‘lashi mumkin.

Tadbirkorlar tomonidan bo‘lib-bo‘lib to‘lash sharti bilan sotib olingan davlat aktivlari bo‘yicha 2022-yil dekabr va 2023-yil yanvar oylarida to‘lanishi lozim bo‘lgan to‘lovlar, shu jumladan dastlabki to‘lov to‘lanmaganligi uchun foizlar va penyalar hisoblash 2023-yil 1-aprelgacha to‘xtatib turiladi.

2022-yil dekabr va 2023-yil yanvar oylarida davlat xaridlari doirasida tuzilgan shartnomalar shartlari havo haroratining keskin sovib ketishi tufayli bajarilmaganligi uchun tadbirkorlarga jarima va penyalar qo‘llanilmaydi.

Havo haroratining keskin sovib ketishi oqibatida qiyinchiliklarga duch kelgan tadbirkorlarga nisbatan 2023-yil 1-aprelgacha davlat foydasiga undiruvlar bilan bog‘liq sud hujjatlari va boshqa organlar hujjatlarining majburiy ijrosi to‘xtatiladi.

Qarorga ko‘ra, tadbirkorlarga havo haroratining keskin sovib ketishi oqibatida nosoz holga kelgan asosiy vositalarni taʼmirlash uchun ajratilgan kreditlar bo‘yicha kredit summasining 50 foizigacha (50 foizi ham kiradi), lekin umumiy qiymati 2,5 mlrd so‘mdan oshmagan miqdorda kafillik beriladi.

 

Konimex tuman adliya bo‘limi

Yanvar 31, 2023

Ҳозирги пайтда ижтимоий тармоқларда  ҳайдовчилик гувоҳномаларни алмаштириш муддати яқинлашиб ушбу ҳайдовчилик гувоҳномаларни алмаштириш учун фуқароларимиз томонидан давлат хизматлари марказларида кўплаб навбат кутишлиги оқибатида фуқароларимиз томонидан норозилик келиб чиқишга сабаб бўлаётган эди.

Ушбу масалада давлат органлари ва ташкилотларда фаолият олиб бораётган ҳайдовчи ходимлардан ҳайдовчилик гувоҳномани алмаштириш муддати ўтиб кетган тақдирда қандай чоралар кўрилиши тўғрисида  марказга кўплаб саволлар келиб тушмоқда.

  Ушбу саволга қўйидагича жавоб берилади.

Ўзбекистон Республикаси  Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил
12 апрелдаги “Вазирлар Маҳкамасининг «Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг янги намуналарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 2 мартдаги 116-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида” №178-сон Қарори билан  қўйидагилар белгиланди.

Агарда сизнинг ҳайдовчилик гувоҳномангиз 2010 йилгача бўлган даврда олган бўлсангиз — 2023 йил 31 мартга қадар;

– 2010 йилдан 2012 йилгача бўлган даврда олган бўлсангиз
2023 йил 30 июнга қадар;

– 2013 йилдан 2015 йилгача бўлган даврда олган бўлсангиз
2023 йил 30 сентябрга қадар;

– 2015 йилдан кейин берилганлари — 2023 йил 31 декабрга қадар муддатларда мажбурий тартибда амалга оширилиши;

Шунингдек, 2010 йилгача бўлган даврда берилган ҳайдовчилик гувоҳномалар 2023 йил 1 апрелдан;

-2010 — 2012 йилларда берилганларига— 2023 йил 1 июлдан;

-2013 — 2015 йилларда берилганларига — 2023 йил 1 октябрдан;

-2015 йилдан кейин берилганларига — 2024 йил 1 январдан ҳайдовчилик гувоҳнома ҳақиқий эмас деб ҳисобланишлиги белгилаб қўйилган.

Бундан ташқари, ҳайдовчилик гувоҳномани янгисига алмаштиришда сизга янада қулайликлар яратилиб  2023 йил 30 январдан эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳноманисини уйдан туриб ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали олиш мумкинлиги;

Бунинг учун my.gov.uz орқали буюртма берилиб,

бунда:

бўш қаторлар ўзингизга тегишли шахсий маълумотлар билан тўлдирилишлиги;

тегишли бандлар танланишлиги;

янги ҳайдовчилик гувоҳномаси етказиб бериладиган манзил кўрсатилиши;

Мобил телефон ёки компьютер орқали шахсий имзо қўйишлиги;

Сўнги қадамда инвойс шаклланиб, БҲМнинг 70 фоизи (210 минг сўм) миқдорида, почта хизмати учун эса 25 минг сўм тўлов қилинишлиги;

Марказ ходими буюртмани кўриб чиқиб, чоп этган янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини почта хизматига тақдим этишлиги.

Гувоҳнома почта хизмати томонидан 2 иш кунида манзил бўйича етказилади. Эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ва талон олиниб, янгиси берилиши;

Почта хизмати эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ва талонни ДХМга топширишлиги белгилаб қўйилган.

 

           Конимех туман адлия бўлими

          Юридик хизмат кўрсатиш марказ

         бошлиғи     О.Улугов

 

Yanvar 30, 2023
 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги “Профессионал таълим тизимини янада такомоллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5812-сонли Фармонига асосан, Конимех агросервис касб-ҳунар коллежи негизида, Конимех туман касб-ҳунар мактаби 2022 йил тўлиқ  таъмирланиб сентябрь ойи бошида фойдаланишга топширилган эди.

Бугун, Мазкур мактаб фаолияти Конимех тумани ҳокими Руслан Рўзиев ва бошқа масъуллар билан биргаликда ўрганилди.

Дастлаб туман ҳокими ўқувчиларга яратилган шароитлар билан танишди. Жумладан компьютер хонасида Ахборот воситалари машиналари ва компьютер тармоқлари оператори йўналишида таҳсил олаётган ёшлар

ҳамда ўқитувчилари билан сухбатлашди ва яна қўшимча фойдаланишлари учун керак бўладиган ўқув қироллари етказиб беришга тайёр эканлигини таъкитлади.

Шунингдек, Автомобилларни таъмирлаш, Тракторчи-машинст, Пайвандловчи йўналишларидаги ўқитиш ва амалиёт хоналарида ҳам бўлиб, ушбу йўналишларда ўқувчилар томонидан тайёрланаётган маҳсулотларни

ҳамда хизмат кўрсатиш фаолиятида ишларни шартнома асосида ташкил этиш ва сотиш бўйича ўзининг таклиф ҳамда кўрсатларини берди.

Маълумот ўрнида Конимех тумани касб-ҳунар мактабида жами 90 нафар ишчи ходимлар фаолият юритиб келмоқда, шундан айни пайтда 2 та кафедра, яъни “Умумтаълим фанлар” ва “Умумкасбий ва махсус фанлар” кафедраларидан иборат.

“Умумтаълим фанлар” кафедрасида жами 18 нафар олий маълумотли педагог, “Умумкасбий ва махсус фанлар ” кафедрасида 16 нафар олий ва 11 нафар, ўрта махсус маълумотли муҳандис педагоглардан иборат.  2 нафар инструктор ўрта махсус маълумотига эга.

2022-2023 ўқув йилида 6 та йўналиш бўйича 420 нафар ўқувчи билим ва касб маҳоратларини оширмоқда.

Yanvar 23, 2023

“2023–2026 йилларда фтизиатрия ва пульмонология хизматини янада ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–12-сон, 20.01.2023 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра:

-туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникалар таркибидаги фтизиатрия бўлимлари ва хоналари негизида фтизиопульмонология бўлимлари ташкил этилади;

-вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказларидаги бош пульмонолог штатлари ҳудуддаги фтизиатрия ва пульмонология марказларига ўтказилади;

-тунги уйқу сифати ва нафас олиш функцияси бузилишларини ташхислаш ва даволаш мақсадида “Уйқу апноэ” марказлари ташкил қилинади.

2023 йилдан ҳар йили:

-латент туберкулёз инфекциясига скрининг текширувлари сони              1 миллион нафаргача;

-латент туберкулёз инфекциясига чалинган шахсларни даволаш қамрови 21 минг нафаргача;

-туберкулёз микобактериясини бир вақтнинг ўзида 1- ва 2-қатор туберкулёзга қарши дори воситаларига резистентликни аниқлайдиган тезкор ген-молекуляр ташхислаш қамрови 120 минг нафаргача;

-туберкулёз билан касалланган беморларни дори воситалари билан таъминлаш 18 минг нафаргача етказилади.

2023 йил 1 мартгача:

-туберкулёз билан касалланишга мойиллиги бўлган хавф гуруҳига мансуб шахслар рўйхати тузилади;

-Фтизиатрия касалликларининг ягона электрон реестри ишлаб чиқилади.

“Ўпка саломатлиги” мобил бригадаси доирасида олис, чекка, экологик жиҳатдан ноқулай ҳудудларда яшовчи аҳолига бепул тиббий кўрик доирасида скрининг тадбирлари ўтказилади.

Қарорга кўра, танлов асосида саралаб олинган 40 нафаргача фтизиатр ва пульмонологлар 2023–2026 йилларда хорижий тиббиёт марказларида малака оширишга юборилади.      

Конимех туман адлия бўлими.

Yanvar 20, 2023
 

Ижтимоий тармоқларнинг бирида менинг боқувчим йўқ ёлғиз онаман икки нафар фарзандларим бор ҳозирги кунди ишсизман шароитим ҳам вазиятим ҳам оғир деган мазмундаги мурожаатига Конимех тумани ҳокимлиги ахборот хизматининг расмий муносабати.

Айтпенбетова Лаззат Шарибековна 1971 йил 6- февралда Конимех туманида туғилган. Миллати қозоқ. Турмушидан ажрашган 2 нафар фарзанди бор.

Айтпенбетова Лаззат Шарибековна 1993 йил НДПИ нинг бошланғич таълим йўналишини тугатган. Шундан сўнг тумандаги 2-сонли ҳамда 36 сонли мактабларда бошланғич таълим ўқитувчиси бўлиб ишлаган. 2006 йилдан 2022 йил апрел ойига қадар 22-сонли мактабда бошланғич синф ўқитувчиси бўлиб фаолият юритган.

Фуқаро Айтпенбетова Лаззат Шарибековнанинг доимий равишда уй-жой билан таъминлашни сўраб қилган мурожаатига асосан 2 нафар фарзанди билан ижарада яшаганлиги, боқувчиси йўқлиги сабабли фуқарога 2020 йилда давлат томонидан бепул уй олиб берилган. Шунга қадар фуқаро Бирлик МФЙ Ибн Сино кўчасида Ниязкулова Ойдинга тегишли бўлган хонадонда ижарада яшаб келган. 2020 йилдан бошлаб эса Дўстлик МФЙ Бунёдкор кўчасида яшайди.

Фуқаро Дўстлик маҳалла фуқаролар йиғинида яшаш давомида мунтазам равишда оилавий аҳволининг оғирлигини, боқувчисининг йўқлигини айтиб, бир марталик моддий ёрдамлар сўраб келган. Дўстлик маҳалла фуқаролар йиғини ҳамда 4-сектор томонидан фуқарога мамлакатимизнинг шонли саналарида ҳамда бошқа вақтларда ҳам бепул озиқ-овқат маҳсулотлари (ун, мой, шакар, гўшт, чой, макарон, сариёғ, конфет) ва бошқа кўплаб озиқ-овқат маҳсулотлари бепул етказиб берилган.

Шунингдек, фуқаро 2020-2021 йилларда коммунал тўловларини тўлашда ҳам қийинчиликларга дуч келаётганлигини, ўзининг ва қизининг номида кредит бўлганлиги сабабли, олган маошини ортиролмаганлигини айтиб, коммунал тўловларини тўлаб беришда ҳам амалий ёрдам сўраганлиги боис, 4- сектор томонидан газ, электр-энергия ҳамда вай-файлари учун ҳам 500 минг сўм миқдорда амалий ёрдам берилиб, коммунал тўлови тўлаб берилган.

Шунингдек, ИИБ бошлиғи А.Раджабов ҳам фуқаро Л.Айтпенбетовага жорий йилнинг сентябр ойида 2 нафар фарзандини ташлаб, Қозоғистон Республикасига вақтинча ишлаш учун кетганида ҳам 3 млн сўм йўл ҳаққи ҳамда уйининг коммунал тўловлари учун 1млн 500 минг сўм тўлаб берган. Шу билан бир қаторда туман ҳокими Р.Рўзиев ҳам фуқаронинг оилавий шароитини инобатга олиб, ҳомийларни жалб этган ҳолда фуқаронинг 2 нафар фарзанди учун бепул озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берган. Бу каби ёрдамлар туман Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи С.Написова томонидан ҳам амалга оширилиб, фуқарога 1 халта ун ҳамда “Саҳоват ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан 1млн 200 минг сўм бир марталик моддий ёрдамлар ажратилган.

Туман Бандликка кўмаклашиш маркази раҳбари У.Мавлянов фуқаронинг қизи А.Садиковани оилавий шароитини инобатга олиб, 6 ой давомида ҳақ тўланадиган жамоат ишига жалб этиб, имкон қадар бандлигини таъминлаб келган.

Шунингдек, Л.Айтпенбетова жорий йилнинг ноябр ойида туман ҳокими қабулида бўлиб, яшаб турган уйи таъмирталаб аҳволдалигини, таъмирлаш учун қурилиш материаллари олиб беришда амалий ёрдам сўраганлиги боис, 23 декабр куни 18 дона шифер, ва 6 метрлик 10 дона поллик тахта берилган.

Yanvar 18, 2023

“Одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтириш ва судлар фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–11-сон, 16.01.2023 й.) қабул қилинди.

Фармон билан 2023 – 2026 йилларга мўлжалланган суд тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишнинг қисқа муддатли стратегияси тасдиқланди.

Стратегия доирасида судлар фаолиятини тўлиқ рақамлаштириш, сунъий интеллект технологияларини жорий этиш, идоралараро электрон маълумот алмашинувини яхшилаш, суд мажлисларида масофадан туриб иштирок этиш имкониятларини кенгайтириш одил судловни таъминлашнинг вазифаларидан бири этиб белгиланди.

Фармонга кўра, судга ҳурматсизлик қилиш ҳолатларини олдини олишнинг самарали механизмларини ишлаб чиқиш, бунинг учун маъмурий жавобгарлик чораларини кучайтириш ва жиноий жавобгарлик белгилаш чоралари белгиланади.

Қуйидагилар Одил судловни амалга оширишга кўмаклашиш бўйича ихтисослашган прокурорлар корпуси этиб белгиланди:

-Бош прокуратуранинг жиноий, фуқаролик, иқтисодий, маъмурий суд ишларини юритишда прокурор ваколатини таъминлаш бошқармалари;

–        Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокуратураларининг жиноий, фуқаролик, иқтисодий, маъмурий суд ишларини юритишда прокурор ваколатини таъминлаш бўйича тегишли бўлим ва тармоқлари;

-туман (шаҳар) прокурорларининг мазкур йўналишлар бўйича тегишли ўринбосари ва ёрдамчилари.

Ихтисослашган прокурорлар корпуси фаолиятида 2023 йил  1 сентябргача “Судларда прокурор иштироки” ахборот тизими синов тарзида ишга туширилади ҳамда 2024 йилдан амалиётга тўлиқ жорий этилади.

Айрим йўналишларда прокурор назорати қисқартирилади, Бош прокуратура ҳузуридаги ташкилотлар штат бирликлари мақбуллаштирилади ҳамда унинг ҳисобидан Ихтисослашган прокурорлар корпуси штат бирликлари сони кўпайтирилади.

Ихтисослашган прокурорлар корпуси ходимлари суд биноларида ўтиради.

Фармонга кўра, қуйидагилар жорий этилади:

-айрим тоифадаги фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий ишларни кўриш ваколати маъмурий органларга ўтказилади;

-айрим тоифадаги жиноят, фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий ишлар қуйи инстанция судларининг ўзида якунлаш тартиби белгиланади.

Олий Суд тизимида Суд-ҳуқуқ соҳасидаги қонунчиликни таҳлил қилиш бошқармаси негизида Одил судлов соҳасидаги қонунчиликни таҳлил қилиш департаменти ташкил этилади.

Шунингдек, 2023 – 2026 йилларга мўлжалланган суд тизимининг ахборот сиёсати концепцияси ишлаб чиқилади.

Конимех туман адлия бўлими.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: