Hi, How Can We Help You?

Blog

Sentabr 20, 2022

Моддий даромад манбаини йўқотган, таъминот манбаи бўлмаган,                ногиронлиги бўлган, боқувчисидан ажралган, кўп болали оилалар,                        зарур ёрдамга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида  “Саховат ва кўмак” жамғармасидан маблағ ажратиш тўғрисида  

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ КОНИМЕХ ТУМАН КЕНГАШИ
ҚАРОРИ

 

Моддий даромад манбаини йўқотган, таъминот манбаи бўлмаган,                ногиронлиги бўлган, боқувчисидан ажралган, кўп болали оилалар,                        зарур ёрдамга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида                          “Саховат ва кўмак” жамғармасидан маблағ ажратиш тўғрисида

 

Бугунги кунда жамиятимизда хотин-қизларга яратилаётган шарт-шароитлар, айниқса, ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бўлган аёлларни ҳамда кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш мақсадида кўплаб амалий ишлар олиб борилмоқда. Жумладан;

Жорий йилнинг март ойида Ўзбекистон Республикаси Президентининг              “Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги   ПҚ-146-сонли қарори ҳамда “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-87 сонли фармонларининг ҳаётга тадбиқ этилганлигининг ўзиёқ бунинг яққол далилидир.

Тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилаётган 20 нафар фуқаролар томонидан туман ҳокими номига ва ўтказилган сайёр қабуллар вақтида оилавий шароитининг оғирлиги, соғлигини тиклаш мақсадида даволанишлари учун имкони йўқлиги боис ариза ва оғзаки мурожаатлар қилган.

Мазкур мурожаатларда келтирилган важларни ижобий ҳал этиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 26 апрелдаги                 199-сонли фармойишининг 7 бандига асосан “Саҳоват ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларини, айниқса эҳтиёжманд, меҳр-мурувватга муҳтож, боқувчисини йўқотган кекса ва ногиронлиги бўлган фуқароларнинг уй-жой шароитларини яхшилаш ҳамда уларга моддий ёрдамлар кўрсатилишини таъминлаш мақсадида “Саҳоват ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан маблағлар ажратилиши юзасидан туман оила ва хотин-қизлар бўлимининг                  2022 йил 15 сентябрдаги туман ҳокими номига ёзган 233-сонли хатини кўриб чиқиб, халқ депутатлари туман Кенгаши

 

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

 

  1. Туманда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларини, айниқса эҳтиёжманд, меҳр-мурувватга муҳтож, боқувчисини йўқотган кекса ва ногиронлиги бўлган фуқароларнинг уй-жой шароитларини яхшилаш ҳамда уларга моддий ёрдамлар кўрсатилишини таъминлаш мақсадида “Саҳоват ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан маблағлар ажратилишини таъминлаш мақсадида туман ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи С.Написованинг ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Туманда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларини, айниқса эҳтиёжманд, меҳр-мурувватга муҳтож, боқувчисини йўқотган кекса ва ногиронлиги бўлган фуқароларнинг уй-жой шароитларини яхшилаш ҳамда уларга моддий ёрдамлар кўрсатилишини таъминлаш мақсадида “Саҳоват ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан маблағлар ажратилишини таъминлаш мақсадида туман оилва ва хотин-қизлар бўлимининг 2022 йил 15 сентябрдаги туман ҳокими номига ёзган 233-сонли хати қаноатлантирилсин.
  3. Туман “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси ҳузуридаги “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан (иловадаги рўйхатга асосан) 20 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларини, айниқса эҳтиёжманд, меҳр-мурувватга муҳтож, боқувчисини йўқотган кекса ва ногиронлиги бўлган фуқароларга жами 85 702 100 (саксон беш миллион етти юз икки минг бир юз) сўмлик бир марталик моддий ёрдам ажратилиши тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
  4. 4. Туман ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи (С.Написова), “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди туман бўлими бошлиғи (В.Каршибаева) ажратилаётган маблағларни амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ мақсадли ва самарали ишлатилишини таъминласин.
  5. 5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (У.Саитов) ва Халқ депутатлари туман Кенгашининг Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва уни ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси (А.Худайбердиев) зиммаларига юклансин.

 

 

                      Туман Кенгаши раиси                                 Р.Рўзиев

 

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: