Fevral 21, 2022

КОНИМЕХ ТУМАНИДА СУД РАИСЛАРИНИНГ САЙЁР ҚАБУЛИ

Маълумки, судларнинг фаолияти ҳам иқтисодиёт соҳасида одил судловни амалга ошириш, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ва уларнинг фаолиятига тўсиқ бўлаётган ҳолатларни бартараф этиш ҳамда Президентимизнинг бу борада қабул қилинган фармон ва қарорларида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлашга қаратиб келинмоқда.

Жорий йилнинг 15 февраль куни вилоятнинг Конимех тумани аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида Навбаҳор туманлараро иқтисодий суди раиси Ш.Хамидов томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, фуқароларнинг мурожаатларини жойларга чиқиб ҳал этиш мақсадида сайёр қабул ташкил этилди. Учрашувда тадбиркорлик субъектлари ва иш билан банд булмаган ёшлар қатнашдилар. Очиқ мулоқот учрашувида Ўзбекистон республикаси Президентининг 2020 йил 7 декабрдаги “Судьялик чинаккам мустақиллигини таъминлаш ҳамда суд тизимида коррупциянинг олдини олиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6127-сонли Фармонининг мазмун-моҳияти ҳақида ҳамда Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 3 январдаги “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунининг мазмун-моҳияти тўғрисида сўз борди. Ташкил этилган сайёр қабулда суд қарорлари ва ажримлардан норози бўлган, турли ижтимоий-иқтисодий масалаларда ҳуқуқий маслаҳат ва кўмак сўраб келган фуқароларнинг мурожаати тингланди. Ҳар бир мурожаат атрофлича ўрганилиб, уларнинг ечимлари қонун талаблари асосида ҳал қилинди. Бундан ташқари, ўтказилган сайёр қабул давомида суд раислари томонидан халқ билан очиқ мулоқотлар ўтказилиб, йиғилишда суд-ҳуқуқ соҳасида фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини янада изчил ҳамда самарали муҳофаза қилиш юзасидан тушунтиришлар берилди.

 

Навбаҳор туманлараро иқтисодий суди раиси         Ш.Хамидов

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: