Бугун 7 декабрь куни Конимех туманида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 29 йиллиги муносабати билан туман ҳокимлиги томонидан байрам тадбири ташкил этилди.
Конимех туман ҳокимлиги, туман Халқ қабулхонаси, туман Маънавият ва маърифат бўлинмаси, туман прокатураси, туман ИИБ, туман ХТБ бўлими, фаол жамоатчилик вакиллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар.
Тадбирда туман ҳокими М.Эгамқулов маъруза қилди. Маърузада ўтган бир йил давомида туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлар ва келгусидаги режалар, Асосий Қонунимизда фуқаролар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг ифода этилганлиги тўғрисида тўхталди.
Давлатимиз раҳбарининг доно ички ва ташқи сиёсати туфайли ҳаётимиз бутунлай ўзгача маъно ва мазмун касб этмоқда. Ўзбекистоннинг яқин ва узоқ мамлакатлар, хусусан Марказий Осиё давлатлари билан янгиланган муносабатларини халқимиз чин дилдан қўллаб – қувватламоқда. Яқин қўшничилик муносабатлари халқларимиз ўртасидаги алоқаларни янги даражага кўтарди.
Таъкидланганидек, Конституциямизнинг бу йилги байрами Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев ташаббуси ва раҳнамолигида мамлакатимизда кенг кўламдаги сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий – маърифий ислоҳотлар шиддат билан амалга оширилаётган бир даврда нишонланмоқда. Бу янгиланишлар халқимизнинг орзу ва армонларини рўёбга чиқармоқда.
Буларнинг ҳаммаси Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг Асосий Қонинимиз – Ўзбекистон Республикаси Конституциясида кафолатланган эркинлик ва ҳуқуқларидан тўла фойдаланаётганлигининг натижасидир.
Конимех туман ҳокимлиги матбуот хизмати.