Dekabr 5, 2021

“КОРРУПЦИЯ – РИВОЖЛАНИШИМИЗГА ТЎСИҚ” МАВЗУСИДА ДАВРА СУҲБАТИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Ўзбекистон Республикасида 2017 йил 3 январда     “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонун кучга киритилган. Мазкур Қонун 6-боб, 34-моддадан иборат.

Конимех туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими биносида   9 декабрь “Халқаро коррупцияга қарши кураш куни” муносабати билан “Коррупция – ривожланишимизга тўсиқ” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда туман ҳокимлиги, Прокуратура, Ички ишлар бўлими, Суд-ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари, маҳалла раислари ва ходимлари иштирок этишди.

Тадбирни ташкил этишда Суд, Прокуратура, барча соха  органларида коррупцияга қарши курашиш борасида амалиётга татбиқ этилаётган ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижросини таъминлаш, хусусан, давлат ташкилотлари ҳамда тадбиркорлик субъектлари ўртасида коррупция ҳаракатларини олдини олиш ва уларга чек қўйишга оид масалалар юзасидан амалга оширилаётган чора-тадбирларга асосий эътибор қаратилди.

Тадбир давомида мамлакатимизда аҳоли ҳамда давлат ташкилоти ходимларига ҳар томонлама қулай шароит яратиб берилаётгани, аммо баъзи ҳолларда айрим фуқаролар ўз ҳақ-ҳуқуқларини яхши билмасликлари туфайли таъмагирлик, порахўрлик, коррупция ҳолатлари юзага келаётгани, бунинг учун эса, давлат ва нодавлат ташкилот ходимлари ўртасида ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш зарур эканлигига алоҳида эътибор қаратилди.

Конимех туман ҳокимлиги матбуот хизмати.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: