Sentabr 16, 2021

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

 

Жорий йил 14 сентябрь куни ижтимоий тармоқда “4 фарзандим билан таъмирталаб уйда яшаяпмиз” сарлавҳали видеолавҳа эълон қилинди. Мазкур видеолавҳа юзасидан Конимех  туман ҳокимлиги Ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилади:

Конимех  туман ҳокимлиги, туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ва Шўркўл маҳалла фуқаролар йиғини ходимлари фуқаро Шукурова Насибанинг хонадонида бўлиб, ижтимоий тармоқда эълон қилинган видеолавҳа юзасидан суҳбат олиб боришди.

Шукурова Насиба Рашитовна 23 март 1986 йилда туғилган 4 нафар фарзанднинг онаси. Шукурова Насиба ҳозирги кунда худуддаги 10 сонли ва 30 сонли умумтаълим мактабларида чет тили ўқитувчиси бўлиб ишлаб келаётганлиги, ҳозирда 10 сонли мактабда 16 соатлик, 30 сонли умумтаълим мактабда эса 14 соатлик дарс соати мавжудлиги, ойига 3 000 000 миллион сўм  маош олишини маълум қилди.

2021 йил январ ойида  “Аёллар дафтари” га киритилган, 7 май куни озиқ-овқат маҳсулотлари берилган ва имтиёзли банк кредети таклиф этилган лекин фуқаро томонидан кредит рад қилинган. 2021 йил май ойидан 4 нафар фарзандлари учун 14 ёшгача нафақа пули мунтазам бериб борилмоқда.

2021 йил турмуш ўртоғи Хожиев Жамшид билан ажрашиш учун ариза берган бўлсада, ҳозирча  қонуний ажрашмаган, турмуш ўртоғи 4 нафар фарзанди учун ҳар ойда 750 000 минг сўм алимент пули тўлаб келмоқда.

Масъуллар томонидан уй-жойини таъмирлаш учун ҳомийларни жалб қилган ҳолда ёрдам кўрсатилиши, озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилиши маълум қилинди ва 2021 йил 15 сентябр куни маҳалла томонидан  50 дона шифр берилди ва ушбу қурилиш маҳсулоти фуқаро томонидан рад этилди.

Жорий йилниг 9 сентяр куни туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи С.Рисбеков ва Шўркўл мфй раис Р.Бижанов ва ўринбосари Р.Казаковалар томонидан Шукурова Насиба хонодонига келиб, ўрганилиб холидан хабар олиниб озиқ-овқат маҳсулоти берилган эди.

Бундан кейин ҳам фуқаро Шукурова Насибанинг оилавий шароитини яхшиланишини таъминлаш туман ҳокимлиги, хусусан 3-Сектор раҳбари томонидан доимий назоратга олинганлигини маълум қиламиз.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: