Avgust 20, 2021

Ўзбекистон Республикасининг “Автомобиль транспортида юк ташувчиларни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори (ПҚ–5225-сон, 19.08.2021 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, юк ташиш учун мўлжалланган, ишлаб чиқарилганига 7 йилдан ошмаган қуйидаги транспортларни 2025 йил 1 январгача Ўзбекистонга импорт қилишда божхона божи, утилизация йиғими ва автотранспортларни сотиб олганлик учун автотранспорт йиғимларининг ноль ставкалари қўлланилади:

“Евро-5” ва ундан юқори экологик тоифа талабларига мос келадиган автотранспортлар (ТИФ ТН кодлари 8701 20, 8704 22 (самосваллардан ташқари);

тиркамалар ва ярим тиркамалар (ТИФ ТН кодлари 8716 31, 8716 39).

Европа Иттифоқи мамлакатларида ишлаб чиқарилган, ишлаб чиқарилганига 7 йилдан ошмаган қуйидаги транспортлар 2025 йил 1 январгача Ўзбекистонга импорт қилишда мажбурий сертификатлашдан озод қилинади:

“Евро-5” ва ундан юқори экологик тоифа талабларига мос келадиган юк ва махсус автотранспортлар;

автомобилда юк ташиш учун фойдаланиладиган тиркамалар ва ярим тиркамалар.

А.Аҳмадов

Адлия бўлими

Avgust 19, 2021
 

O’zbekiston Respublikasi Prezidenti SH.M.Mirziyoyev rahbarligida 2021 yil 23-iyul kuni kengaytirilgan tarzda o’tkazilgan vidiyoselektor yig’ilishining 38-son bayoni                                         4-bandiga hamda O’zbekiston Respublikasi Tibbiy-ijtimoiy xizmatlarni rivojlantirish agentligining

2021 yil 6-avgustdagi 17 x/s-son buyrug’iga muvofiq hamda Navoiy viloyati Tibbiy-ijtimoiy xizmatlarni rivojlantirish boshqarmasining  2021-yil 10-avgustdagi “Xizmat safariga yuborish” to’g’risidagi  №28-sonli buyrug’iga asosan xududda ijtimoiy soxaga oid kelib tushgan muammolarni aniqlash va o’rganish bo’yicha

Navoiy viloyat Tibbiy ijtimoiy xizmatlarni rivojlantirish boshqarmasi boshlig’i Safarov Otabek Abduxamidovich hamda tuman tibbiyot birlashmasi Ko’p tarmoqli markaziy poliklenika Tibbiy maslahat komissiyasi raisi B.Rustamova ishtirokida 19- avgust aholi bilan sayyor qabul o’tkazildi.

Sayyor qabul jarayonida 3-nafar nogironligi bo’lgan shaxslarga nogironlar aravachasi, 2-nafariga eshitish moslamasi, 4 -nafariga xassa tayoq, 3- nafariga qo’ltiq tayoq hamda 3 nafar o’zgalar parvarishiga muhtoj yakka yolg’izlarga oziq ovqat mahsulotlari tarqatildi. Shuningdek aholini murojaatlari bo’yicha orderlar, sanatoriyalarga dam olishlari uchun yullanmalar, nogironlikni belgilash bo’yicha murojaatlari o’rganilib tegishli tashkilotlarga, MFY raislariga muammolari hal etilishida amaliy yordam ko’rsatildi.

 

Avgust 18, 2021

“Ер участкаларини ажратиш ва улардан фойдаланиш, шунингдек ерларни ҳисобга олиш ва давлат ер кадастрини юритиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–708-сон, 16.08.2021 й.) Президент томонидан имзоланди.
“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартишга кўра, халқ депутатлари Кенгаши ҳужжатлари устидан судга шикоят қилиш ва прокурор протест келтириши мумкинлиги белгиланди.
Суғориладиган ерни қурилиш қилиб ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлик учун тўғридан-тўғри жиноий жавобгарлик (2 йилдан 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш) ўрнатилди.
Суғориладиган ерни сотиш ёки уни қонунга хилоф тарзда ўзгага бериш учун жавобгарлик белгиланди. Унга кўра, ушбу ҳаракатлар оғирлаштирувчи ҳолатларда содир этилса, 8-10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазо чораси қўлланилади.
Бундан ташқари, қонун билан ерга оид қонунчиликни бузганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарликлар кучайтирилди.
Ер кодексида вилоят ҳокимларининг қишлоқ хўжалик эҳтиёжлари ҳамда бошқа давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун эгалик қилишга, фойдаланишга ва ижарага ер бериш ваколати бекор қилиниб, ҳокимлар фақат ерни ижарага бериш бўйича танлов якунларини тасдиқлаши мумкин.
Вилоят ҳокимларининг ерга оид қарор лойиҳалари ҳудудий адлия органлари томонидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиши шарт.
Туман ҳокимларининг ерни ижарага бериш ҳуқуқи чекланиб, қуйидаги ерларни ижарага бериш шартномаси туман ҳокимлиги билан тузилади:
-Ҳукумат томонидан илмий-тадқиқот ва таълим муассасаларига, агросаноат кластерларига, инвесторларга берилган ерлар;
-вилоят ҳокимининг электрон танлов натижаларини тасдиқлашга оид қарори асосида ажратилган ерлар;
-электрон аукцион асосида берилган ерлар;
-хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар, халқаро бирлашмалар ва ташкилотлар, чет эл жисмоний ва юридик шахсларига Ҳукумат томонидан ажратилган ерлар.

 

Конимех туман адлия бўлими.

Avgust 16, 2021
 

Конимех туманида Ёшлар дафтаридан чиқарилган ёшларни мониторинг қилиш ишчи гуруҳи тузилиб, маҳаллабай ўрганилмоқда. Конимех туманида жами 0-30 ёшдаги 18 минг 920 нафар, 18-30 ёшдаги 6 минг 672 нафар ёшлар мавжуд.

Ушбу ёшларнинг 2 238 нафари (48 фоиз) давлат, нодавлат, хусусий сектор ва таълим соҳасида расман банд ҳисобланади.

Бугунги кунга қадар 15 та маҳаллаларда ўрганиш лозим бўлган 4 434 нафар ёшларнинг барчаси (100 фоиз) билан бирма-бир мулоқот қилиниб, шундан, “Ёшлар дафтари”га 2021 йил 23 июль ҳолатига 807 нафар (18 фоиз) ёшлар киритилди. Кўрилган амалий чора-тадбирлар натижасида 2021 йил

15 август ҳолатига 801 нафар (99,2 фоиз) ёшлар дафтардан чиқарилди. Ҳозирда туман бўйича 6 нафар (0,8 фоиз) ёшлар “Ёшлар дафтари”да қолмоқда. “Ёшлар дафтари” дан чиқарилган ёшларнинг 150 нафари

(20 фоиз) доимий иш ўринларига жойлаштирилди;

442 нафарига (55 фоиз) 9 млрд. сўм (ўртача ҳар бир ёшга

20 млн. 362 минг сўмдан) имтиёзли кредитлар ажратилди;

1 нафар (0,13 фоиз) “Устоз-шогирд” йўналиши бўйича;

144 нафар (16 фоиз) ёшларга асбоб-ускуналар ва меҳнат қуроллари харид қилиш учун 249 млн. 800 минг сўм (ўртача ҳар бир ёшга 1 млн. 700 мингдан);

15 нафар (1,5 фоиз) ёшлар сафарбарлик чақирув резервига юбориш учун 76 млн. 900 минг сўм (ўртача ҳар бир ёшга 5 млн. 200 мингдан);

1 нафар (0,13 фоиз) ёшларга уруғлик ва кўчатлар сотиб олиш учун 1 млн. 960 минг сўм;

3 нафар ёшларнинг тўлов-контракт суммаларини тўлаб бериш учун 7 млн. 764 минг сўм (ўртача ҳар бир ёшга 2 млн. 588 мингдан);

1 нафар ёшларнинг даволаниш харажатларини қоплаб бериш учун 12 млн. сўм.;

2 нафар ёшларнинг турар жой ижарасини қоплаб бериш учун 435 минг. сўм;

42 нафар ёшларга ҳайдовчилик гувоҳномаси учун 50 млн. 400 минг сўм ажратиб берилди (ўртача ҳар бир ёшга 1 млн. 200 мингдан);

Бундан ташқари 200 нафар ёшларнинг истеъдодини қўллаб-қувватлаш учун 64 млн. 480 минг сўм (ўртача ҳар бир ёшга 273 мингдан).

Avgust 16, 2021

✅ Ўз навбатида, Ўзбекистон Республикасининг “Давлат статистика тўғрисида”ги Қонуни 2002 йилда қабул қилинган бўлиб, таҳлиллар мазкур қонуннинг халқаро андозаларга, бугунги кун талаблари ва чақириқларига тўлиқ мос келмаслигини кўрсатди.

✅ Янги қонунни ишлаб чиқишда БМТнинг Европа иқтисодий комиссияси томонидан Шарқий Европа, Кавказ ва Марказий Осиё давлатлари учун махсус ишлаб чиқилган Расмий статистика тўғрисидаги модель қонунига таянилди.

✅ Натижада, бугунги кун талабларига ва халқаро андозаларга тўла мос келувчи янги Ўзбекистон Республикасининг “Расмий статистика тўғрисида”ги Қонуни ишлаб чиқилиб, давлатимиз раҳбари томонидан имзоланди.

✅ Янги Қонун 7 та боб ва 44 та моддадан иборат бўлиб, аввалги қонундан тубдан фарқи қилади.

✅ Миллий статистика тизими фаолиятини самарали мувофиқлаштириб бориш мақсадида Давлат статистика қўмитаси ваколатли орган сифатида белгиланмоқда.

✅ Қонунга кўра, расмий статистика давлат статистика органлари ва расмий статистиканинг бошқа тайёрловчилари томонидан тайёрланадиган ҳамда тарқатиладиган статистика маълумотларидан иборат.

✅ Бир сўз билан айтганда, Ўзбекистон Республикасининг “Расмий статистика тўғрисида”ги қонуни миллий статистика тизими фаолиятини тартибга солиш баробарида, расмий статистиканинг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш борасидаги ислоҳотларнинг натижадорлигига эришиш, фойдаланувчиларнинг ишончли, сифатли ва долзарб расмий статистик маълумотларга бўлган эҳтиёжларини қондириш ва шак-шубҳасиз мамлакатнинг халқаро миқёсдаги нуфузини янада оширишга хизмат қилади.

Avgust 16, 2021

МУНОСАБАТ

Бугун тонгни ҳадик-хавотир ва қайғу билан кутиб олдик. Қўшниларимиздаги нотинчлик бизга ҳам таъсир кўрсатмай қолмайди, қалб хотиржамлиги йўқолди.

“Уруш – урушгача бўлган сиёсатнинг давомидир”, деган ибора бор. Афғонистондаги вазият хаос эмас, режалаштирилган ҳаракатга ўхшаяпти. Кимлар ва қандай мақсадлар ҳал қилувчи ўринда тургани ҳаммага маълум.

Афғонистонга тинчлик керак. Аммо, саволнинг мазмуни шундайки, ўша тинчликни кимлар, қандай амбицияга эга кучлар ўрнатиши биз учун аҳамиятлими? Ҳа, шак-шубҳасиз муҳим аҳамиятга эга. Балки, шунинг учун ҳам воқеаларнинг эҳтимолий ривожланишини назарда тутиб, юқори даражадаги бетарафлик, уришаётган томонларнинг бирига ён босмаслик сиёсати олиб борилди.

Афғонистондаги ўзбек диаспораси учун синовли кунлар бошланди. Толибоннинг ўзаги пуштун қабиласи эканлигини назарда тутсак, шундоқ ҳам Афғонистонда жуда нозик ва қалтис масала ҳисобланган ички этник муносабатлар янаям таранглашади. Ўзбекистон эндиликда хориждаги этник ўзбеклар манфаати учун ҳам музокараларга кириши эҳтимоли юқори.

Умуман, Толибон мамлакатни шитоб билан эгаллаётган айни дақиқаларда биз учун муҳими, ўша позицияни сақлаб қолиш. Яъни, гуманистик кўмаклар, қочоқларга ёрдам кўрсатиш баробарида хавфсизлигимизга заррача ҳам рахна туғдирмаслик керак.

Бу борада Ўзбекистон ҳукумати халқаро ҳуқуқ нормаларига изчил амал қилишига қатъий ишонаман.

 

Одилжон ТОЖИЕВ,

Ўзбекистон Республикаси

Қонунчилик палатаси

Спикери ўринбосари

Avgust 10, 2021
 

Юртимизда халқ билан очиқ мулоқот қилиш, аҳолининг талаб ва таклифларини ўрганиш, уларнинг дардларини тинглаш, муаммоларни имкон даражасида жойида ҳал этиш ҳар бир рахбар ва давлат органларининг муҳим вазифаларидан бири ҳисобланади.

Бугун Конимех туманидаги Зафаробод шаҳарчасида вилоят ҳокими Кобил Турсуновнинг навбатдаги сайёр қабули ўтказилди.

Сайёр қабул орқали фуқароларнинг мурожаатларини ўрганиш ва ҳал этиш учун тегишли вилоят, туман ташкилотлари раҳбарлари, Халқ қабулхонаси вакиллари жалб этилган.

Қабул давомида аҳоли томонидан билдирилган уй-жой таъминоти, кредит олиш, оилавий низолар, даволаниш учун пул маблағи олиш, моддий ёрдам олиш, суд-ҳуқуқ, ишга жойлашиш, мурожаатлар тегишли тартибда ўрганилиб, ҳал этилди.

Эътиборлиси шундаки ҳар бир мурожаат вилоят ҳокимининг шахсан назорати остида шу ернинг ўзида ҳал қилинди. Муддат талаб қиладиган мурожаатлар мутасаддилар томонидан белгилаб олинди.

Конимех тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: