Iyun 15, 2021

Ризқ-рўзимиз ҳисобланган ғалла йиғим-терими авжида

Маълумки шу кунларда бободеҳқонларимиз ризқ-рўзимиз ва миллий бойлигимиз ҳисобланган ғалла йиғим-теримида ҳам мўл ҳосил етиштириб давлатимиз хирмонига муносиб улуш қўшмоқдалар. Жумладан конимехлик деҳқонларимиз айни чоғда вилоятда пешқадамлар сафида ғалланинг бир мисқолини ҳам нест-нобид қилмасдан йиғиб олиб халқимиз олдида юзлари ёруғ бўлмоқда. Ғалладан бўшаган майдонларда эса, фермер хўжаликлари томонидан дуккакли ва полиз экинларини экиш ишларига киришишди. Эътиборли жиҳати шундаки, маҳаллий фермерлар ўзлари истиқомат килаётган маҳаллаларда яшовчи олти нафардан кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилаларни ўзлари оталиққа олган ҳолда беғараз ҳомийлик сифатида 50 сотоҳдан ғалладан бўшаган ерларга дуккакли ва полиз экинларини экиб бермоқдалар. Бу эса эҳтиёжманд оилалар бандлигини таъминлаш билан бир қаторда уларнинг моддий манфаатдорлигини оширишга ҳам хизмат қилмоқда.

Туманда 2021 йил ғалла ўриш мавсумини нес-нобуд қилмасдан йиғиб олиш ишларини самарали ташкил этиш, дон ўриш комбайнларини мавсумга тайёрлаш, уларни техник кўрикдан ўтказиш ва қабул қилиш ҳамда ғалла ўриш мавсумида бажариладиган ишларнинг ҳисоб-китоб тизимини йўлга қўйиш бўйича комплекс чора-тадбирлар белгилаб олинган.

Давлат эҳтиёжлари учун “Сарой уни” МЧЖ билан 35 та фермер хўжаликлари ўртасида жами 3977 тонна ғалла етиштириб бериш бўйича шартномалар имзоланган бўлиб, (давлат эҳтиёжлари учун 3332 тонна, кластер корхонаси учун 645 тонна.)

Хусусан, 2021 йил ҳосили учун экилган бошоқли дон экинларини ўрим-йиғим мавсумини ташкил қилиш туман Штаби тузилиб, уларнинг вазифалари ва жавобгарлиги белгиланган.

Жорий йилда тумандаги ғалла ҳосилини ўриб-йиғиб олиш ишларини тизимли ташкил этиш мақсадида 4 та отряд ташкил этилиб, уларга 4 та  комбайнлар ИИБ ҳодимларидан масъуллар бириктирилиб, ташкил этилган отрядларни талаб этиладиган ёқилғи мойлаш ҳамда бошқа турдаги эҳтиёт қисмлар билан ўз вақтида таъминлаш мақсадида 1 та кўчма устахона ва 2 та ёқилғи ташиш мобил гуруҳлари ташкил этилган.

Ҳозирги вақтда давлатга дон сотиш контрактация шартномаси 1152 тонна ёки 34,6 фоизга бажарилиб, ўрим ишлари жадал давом эттирилмоқда.

Ғалладан бўшаган майдонларга такрорий қишлоқ хўжалиги экинларини экиш 1020 гектар ер майдонларга режалаштирилган бўлиб, Шундан сабзавот (сабзи,шалғом,турп)-10 гектар, полиз(тарвуз)-10 гектар дуккакли(мош)-346 гектар, мойли (кунгабоқар)-400 гектар, тариқ-254 гектар

Бугунги кунда туман буйича 22 гектар тариқ яъни (2,2%) майдонга такрорий экинлари экилди

Конимех туман ҳокимлиги матбуот хизмати.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: