Iyun 11, 2021

Халқ депутатлари Конимех тумани Кенгашининг навбатдаги 25 сессияси бўлиб ўтди

 Сессияни – Конимех туман ҳокими М.Эгамқулов бошқариб борди.

Сессия ишида дастлаб Ўзбекистон Республикасининг “Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида”ги Қонуни, шунингдек жорий йилнинг 28 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раислигида “Ҳудудларда ипотека дастурларини амалга ошириш, кўп квартирали уй-жойлар массивларини барпо этиш, уларни инфратузилма билан таъминлаш ҳамда хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари”га бағишланган кенгайтирилган видеоселектор йиғилиши ҳамда

Давлатимиз раҳбари томонидан кўп квартирали уй-жойларни бошқариш тизимини ислоҳ қилиш, соҳада чет-эл тажрибасини жорий этиш, кўп квартирали уй-жойларни бошқариш бўйича Тошкент шаҳар Юнусобод тумани тажрибасини вилоятларда, эксперемент тариқасида амалиётга жорий этиш бўйича бир қатор топшириқ ва кўрсатмалар берилган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Конимех туманида коммунал соҳада амалга оширилаётган ишлар аҳволини яхшилаш, масъулиятини ошириш, шунингдек бу борада тегишли соҳаларнинг ишларини янада кучайтириш, уюшган ва тизимли механизм асосида ташкил қилиш мақсадида Конимех туман Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи О.Муминовнинг ахбороти тингланди.

Шунингдек, сессияда “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури ижроси бўйича олиб борилаётган ишлар аҳволи тўғрисида Конимех туманидаги ижроси юзасидан Конимех туман ҳокимининг биринчи ўринбосари К.Шамшиевнинг ҳисоботи депутатлар эътиборига ҳавола этилди.

Сессияда туман Табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш лойиҳасини амалга ошириш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 сентябрдаги “Табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш” лойиҳасини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4840-сон қарори ижроси бўйича туманда бир қатор ишлар амалга оширилиши белгилаб олинганлиги ҳамда қарорга асосан, табиий газни ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этишга оид вазифалар юзасидан “Конимехтумангаз” газ таъминоти бўлими бошлиғи Ш.Пармановнинг берган ҳисоботи ҳам депутатлар муҳокамасида бўлди.

Бундан ташқари, сессия ишида туманда сув ресурсларини бошқариш, сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини яхшилаш, шунингдек туманда сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш сув ресурсларини бошқариш, мавжуд сув хўжалиги объектларини 2021 йил ёзги суғориш мавсумига техник соз ҳолатда тайёрлаш, кутилаётган сув танқислигининг салбий оқибатларини олдини олиш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, сувни тежайдиган технологиялар ва сувни иқтисод қилувчи тадбирлар бўйича белгиланган прогноз кўрсаткичларни ижросини таъминлаш юзасидан барча масъулларнинг шахсий масъулиятини ошириш масала ҳам кўриб чиқилди.

Шунингдек, сессияда бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилиб, кун тартибидаги барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: