Hurmatli foydalanuvchilar! Sayt test rejimida, tarkibni to'ldirish bo'yicha ishlar olib borilmoqda. Noqulayliklar uchun uzr so'raymiz. Sayt ma'muriyati.
Sentabr 26, 2019

Туман ҳокимининг 2019 йил 25 сентябрдаги Қ-818-сонли қарори тўғрисида

тўғрисида”ги Қонунининг 27-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сонли қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим тўғрисида”ги Низомнинг 39-бандига асосан туманда мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш жараёнида умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд)ни аниқ белгилаб олиш мақсадида,

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1.Конимех туманида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш бўйича умумтаълим муассасаларига ҳудудлар (микроҳудуд) рўйхати иловага асосан тасдиқлансин.

2.Туман ҳокимлиги (Қ.Шамшиев), туман халқ таълими бўлими (Г.Абдуллаева), тумандаги умумтаълим муассасалари раҳбарлари зиммасига мактаб ёшидаги болаларниумумий ўрта таълимгатўлиқ қамраб олиш, ўқувчиларнинг дарсларга қатнашиш ҳолати юзасидан мониторинг олиб бориш ва унинг натижасида аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича зарур чоралар қўриш вазифаси топширилсин.

Белгилансинки, тумандаги умумтаълим муассасалари раҳбарлари ўзлари раҳбарлик қилаётган муассасага бириктирилган ҳудуддаги мактаб ёшидаги болаларни ўз вақтида умумтаълим муассасига ўқишга жалб қилиш учун маъсул ҳисобланади.

3.Туман “Маҳаллалар кенгаши” бошқаруви (В.Каршибаева)га маҳалла фуқаролар йиғини раисларига мактаб ёшидаги болаларни умумтаълим муассасаларига жалб этиш жараёнида туман халқ таълими бўлими ҳамда умумтаълим муассасаларига амалий ёрдам бериш тавсия этилсин.

4.Мазкур қарор ” Кенимех таны” туман газетасида расмий эълон қилинсин ва ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

5.Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

6.Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокими ўринбосари Қ.Шамшиев зиммасига юклатилсин.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: