Hurmatli foydalanuvchilar! Sayt test rejimida, tarkibni to'ldirish bo'yicha ishlar olib borilmoqda. Noqulayliklar uchun uzr so'raymiz. Sayt ma'muriyati.
May 22, 2019

Туман ҳокимининг 2019 йил 21 майдаги Қ-512-сонли қарори тўғрисида

Туман худудидаги хўжаликлараро

ва ички канал ҳамда зовурлар сувини

муҳофаза қилиш зоналари ва қирғоқ

бўйи минтақаларини белгилаш ҳақида

 

ЎзбекистонРеспубликаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил7 апрелдаги 174-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасидаги сув омборлари ва бошқа сув ҳавзалари, дарёлар, магистраль каналлар ва коллекторларнинг, шунингдек,ичимлик сув ва маиший сув таъминотининг, даволаш ва маданий – соғломлаштиришда ишлатиладиган сув манбаларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари ҳақида ”ги Низомга мувофиқ туман худудидаги каналлар, зовурлар ва бошқа сув иншоотларини бир маромда ишлашини таъминлаш, уларни сув ўтказиш қобилиятини сақлаш мақсадида

 

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

 

1.Туман худудидаги барча хўжаликлараро каналлар, қирғоқ бўйи ҳимоя минтақаларини қирғоқдан 15 метр, хўжаликлараро зовурлар учун 12 метр, хўжалик ички зовурлари учун 7 метр қилиб белгилансин.

  1. Хўжаликлараро каналлар ва зовурлар қирғоқ бўйи ҳимоя минтақасида сув хўжалиги идоралари рухсатисиз қурилиш ишлари олиб бориш, сув манбаларини санитария муҳофазасини ҳисобга олиб, ифлослантирувчи нарсалар, ахлат, гўнг, саноат чиқиндилари, маиший оқавалар ташлаш, заҳарли дорилар, минерал ўғит омборлари, ёнилғи мойлаш материаллари омборлари, автомобилларга ёқилғи қуйиш шаҳобчалари, молхона, паррандачилик корхоналари, хожатхоналар ва бошқа ифлослантирувчи корхоналар қуриш қатъиян ман этилади.
  2. Зарур ҳолларда сув хўжалиги идоралари рухсати билан қирғоқларни мустаҳкамлаш, сув буғланишини камайтириш мақсадида дарахт экишга рухсат берилади.
  3. Хўжаликлараро ва хўжалик ички зовурлар қирғоқ бўйи ҳимоя минтақаларига сув хўжалиги идоралари рухсати билан зовурлар бир меъёрда ишлашига зарар етказилмаган ҳолда мавсумий экинлар экишга рухсат берилади.
  4. Ушбу қарорни бажарилишини туман сув хўжалиги, мелиорация, санитария эпидемиология станцияси идоралари раҳбарлари жойлардаги маҳалла фуқоралар йиғинлари раислари ва ички ишлар бўлими участка нозирлари томонидан доимий назорат қилиб туриш таъминлансин.
  5. Ушбу қарорни бажарилишини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

 

Туман ҳокими М.Эгамқулов

Қ-512

21.05.2019 йил

Туман ҳокимининг 2019 йил 25 сентябрдаги Қ-818-сонли қарори тўғрисида

«Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конунининг 6, 25-моддалари, «Таълим тўғрисида”ги Қонунининг 27-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сонли қарори билан тасдиқланган «Умумий ўрта таълим тўғрисида”ги Низомнинг 39-бандига асосан туманда мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш жараёнида умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд)ни аниқ белгилаб олиш мақсадида,

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1.Конимех туманида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш бўйича умумтаълим муассасаларига ҳудудлар (микроҳудуд) рўйхати иловага асосан тасдиқлансин.

2.Туман ҳокимлиги (Қ.Шамшиев), туман халқ таълими бўлими (Г.Абдуллаева), тумандаги умумтаълим муассасалари раҳбарлари зиммасига мактаб ёшидаги болаларниумумий ўрта таълимгатўлиқ қамраб олиш, ўқувчиларнинг дарсларга қатнашиш ҳолати юзасидан мониторинг олиб бориш ва унинг натижасида аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича зарур чоралар қўриш вазифаси топширилсин.

Белгилансинки, тумандаги умумтаълим муассасалари раҳбарлари ўзлари раҳбарлик қилаётган муассасага бириктирилган ҳудуддаги мактаб ёшидаги болаларни ўз вақтида умумтаълим муассасига ўқишга жалб қилиш учун маъсул ҳисобланади.

3.Туман «Маҳаллалар кенгаши” бошқаруви (В.Каршибаева)га маҳалла фуқаролар йиғини раисларига мактаб ёшидаги болаларни умумтаълим муассасаларига жалб этиш жараёнида туман халқ таълими бўлими ҳамда умумтаълим муассасаларига амалий ёрдам бериш тавсия этилсин.

4.Мазкур қарор » Кенимех таны” туман газетасида расмий эълон қилинсин ва ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

5.Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

6.Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокими ўринбосари Қ.Шамшиев зиммасига юклатилсин.

 

 

Туман ҳокими                          М.Эгамқулов

 

 

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: