Hurmatli foydalanuvchilar! Sayt test rejimida, tarkibni to'ldirish bo'yicha ishlar olib borilmoqda. Noqulayliklar uchun uzr so'raymiz. Sayt ma'muriyati.
Oktabr 28, 2018

Туман ҳокимининг 2018 йил 27 октябрдаги Қ-690-сонли қарори

 

 

2019йилда Ижтимоий муҳофазага муҳтож,

иш топишда қийналаётган ва меҳнат

бозорида тенг шартларда рақобатлаша

олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш

учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш

ва захирага қўйиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддаси, «Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 25-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2017 йил 24 майдаги ПҚ-3001- сонли қарори,ЎзбекистонРеспубликаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017йил 5 декабрдаги 965-Қ сонли қарори билан тасдиқланган «Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан 2019 йил учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллийдавлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6, 25-моддаларига асосан

 

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:

  1. Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида” ги Қонунининг 17-моддасига асосан ижтимоий муҳофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун тумандаги йигирма нафардан ортиқ ишловчи ходимлари мавжуд корхона, ташкилотлар ва муассасаларда ходимларнинг рўйхат бўйича умумий сонидан 116 кишини ташкил этадиган 4 фоиз миқдорида, шу жумладан:

ўн тўрт ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун 1,7 фоизи – 2 киши;

умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун 40,5 фоиз – 47 киши;

сафарбарлик чақируви захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун 6,9 фоиз – 8 киши;

ногиронлар учун 5,2 фоиз – 6 киши;

пенсияолди ёшидаги шахслар учун 6,0 фоиз – 7 киши;

жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан озод қилинган шахслар учун 4,3 фоиз – 5 киши;

одам савдоси қурбонлари учун 2,6 фоиз – 3 киши;

ижтимоий мухофаза муҳтож шахсларининг бошқа тоифаларидаги шахслар учун, шу жумладан кичик ёшли болалари бўлган ишламаётган аёллар учун31.0 фоиз – 36 киши;

атрофдагилар учун хавф туғдирмайдиган ижтимоий аҳамиятли касалликлардан азоб чекувчи шахслар учун 1,7 % – 2 киши миқдорида иш ўринлари захираси белгилансин ва тумандаги корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар кесимида иловадаги жадвал асосида тасдиқлансин.

  1. Корхона, ташкилот ва муассасаларнинг раҳбарларига:

муҳтожлар учун иш жойларининг кўрсатиб ўтилган миқдорини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги «Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 965-сонли қарорига 1- илова «Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида” ги Низомга мувофиқ белгиланган муддатларда ва тартибда яратилишини (ажратилишини ёки банд этиб қўйилишини) таъминлаш;

иш жойлари санитария гигиена нормаларига ва ходим ўз меҳнат мажбуриятларини бемалол бажаришини таъминлайдиган меҳнат шароитларига мувофиқ бўлишини таъминлаш;

муҳтожларни иш билан таъминлаш учун 2019 йил 1 июн кунига қадар квота иш жойлари умумий миқдорининг камида 25 фоизи учун, 2019 йилнинг 10 октябр санасидан кечикмай иш жойларининг қолган қисми 75 фоизини барпо этиш (ажратиш ёки банд қилиб қўйиш) тўғрисидаги, яъни ҳар бир квота тоифаси бўйича иш ўринларини банд қилиб қўйиладиган касблар ва лавозимлар мутахассисликлар кесимидаги маълумотларни ва қарор бўйича чиқарилган буйруқ нусхаларини туман Бандликка кўмаклашиш марказига тақдим этиш топширилсин.

  1. Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 18-моддасига ассоан муҳтожларга энг кам миқдордаги иш жойларини яратиш юзасидан қабул қилинган мазкур қарорни бажармаганлик учун иш берувчилар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
  2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил
    5 декабрдаги 965-Қ сонли қарори билан тасдиқланган «Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Низомнинг 21-банди,
    2-қисмига асосан, муҳтожлар учун иш ўринларини захирага қўйиш бўйича туманлар (шаҳарлар) ҳокимларининг қарори бажарилмаганлиги учун жарима тўлаш ташкилотни заҳирага қўйиладиган иш ўринларининг белгиланган сонини яратиш бўйича мажбуриятдан озод қилмаслиги белгиланганлиги инобатга олинсин.
  3. Муҳтожлар учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринларини туман ҳокими томонидан белгиланган миқдордан ортиқча ташкил этган ташкилотлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил

5 декабрдаги 965-сонли қарори билан тасдиқланган «Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 25-бандига асосан ногиронлар учун захирага қўйиладиган иш ўринларининг белгиланган сонидан ортиқча ногиронлар учун иш ўринлари ташкил этган ташкилотлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда имтиёзлар ҳуқуқига эга эканликлари инобатга олинсин.

  1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил
    5 декабрдаги 965-сонли Қарори билан тасдиқланган «Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 20-банди, 4-қисмига асосан ташкилот томонидан муҳтожларни ишга жойлаштириш учун иш ўринлари тайёрлиги тўғрисида ахборот тақдим этилмаслиги, тенг даражада захирага қўйиладиган иш ўринларининг белгиланган сони ҳисобига ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг амалда тайёр эмаслиги Конимех туманиБандликка кўмаклашиш маркази томонидан Конимех тумани ҳокими қарори бажарилмаслиги сифатида қаралишини инобатга олиб, корхона, муассаса ва ташкилотлар «Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 12-бандида назарда тутилган иш ўринларига қўйилган талаблар асосида муҳтожларни ишга жойлаштириш мажбуриятини олиши инобатга олинсин.
  2. Конимех тумани Бандликка кўмаклашиш маркази (Б.Медеуов) бир ҳафта муддатда мазкур Қарорнинг иловасида кўрсатилган корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари эътиборига етказсин ва қарорнинг бажарилиши устидан қатъий назорат ўрнатилишини таъминласин.
  3. Мазкур қарор расмий нашрда эълон қилинсин ва туман ҳокимлигининг веб-сайтига жойлаштирилсин.
  4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Расулов зиммасига юклатилсин.
  5. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан қучга киради.

 

 

Туман ҳокими                                                                                   М.Эгамкулов

 

 

 

 

Конимех тумани ҳудудида жойлашган корхона ташкилотлар томонидан Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш
Ж А Д В А Л И
Корхона ташкилотлар номи Ишловчилар сони Банд килинадиган иш ўринлари жами: шу жумладан:
ногиронлар учун
Ишловчилар сони 100 ва ундан ортиқ кишини ташкил қиладиган корхона ташкилотлар:
Конимех т.Тиббиёт бирлашмаси 610 30 1
Ободонлаштириш бошқармаси 127 6
Жами: 737 36 1
Ишловчилар сони 20 кишигача ва 100 та кишигача бўлган корхона ташкилотлар:
Агросервис касб-хунар коллежи 93 3 1
2-сон Қишлоқ хўжалик коллежи 36 1
Конимех т.ЙХПТ корхонаси 80 4
Конимех Ўрмон хўжалиги 86 4
Иқтисодиёт коллежи 56 3 1
Конимех т. ДСЭНМ 43 2 1
Маданият ва спорт ишлари бўлими 34 2
АТ Агробанк филиали 29 1
4-сон Болалар ва мусиқа мактаби 42 2
Конимех тумани ДСИ 34 2
Конимех тумани Молия булими 20 1
Ветеринария булими 23 1 1
Халқ таълим бўлими 30 2
№1 мактаб 45 2
№2 мактаб 113 6
№3 мактаб 24 1
№4 мактаб 24 1
№5 мактаб 37 2
№6 мактаб 32 1
№7 мактаб 47 2
№8 мактаб 49 2
№9 мактаб 50 2
№10 мактаб 41 2
№11 мактаб 44 2
№12 мактаб 34 1
№14 мактаб 34 1

 

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: