Hurmatli foydalanuvchilar! Sayt test rejimida, tarkibni to'ldirish bo'yicha ishlar olib borilmoqda. Noqulayliklar uchun uzr so'raymiz. Sayt ma'muriyati.
Yanvar 23, 2018

Туман ҳокимининг 2018 йил 22 январдаги Қ-52-сонли қарори

Тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив

техникани, шунингдекмашина-трактор парклари,

устахоналар ва сервис пунктларининг

асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш

тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 6 декабрдаги “Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, асбоб-ускуналарни ҳисобга олиш ва уларнинг техник ҳолатини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги 345-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 50-сон, 559-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2013 йил 2 апрелдаги 58-сон буйруғи (рўйхат рақами 2452, 2013 йил 25 апрель),(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 йил, 17-сон, 229-модда) билан тасдиқланган “Қишлоқ хўжалиги ва мелиоративтехникани, шунингдек, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомгамувофиқ, тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини йиллик техник кўрикдан ўтказиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашнинг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон,
320-модда) 6, 25-моддаларигаасосан

 

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:

1.Туманда 2018 йилда қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг
асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш иш режаси 1-иловага, қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш бўйича туман комиссияси таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

  1. “Давтехназорат” инспекциясининг қишлоқ хўжалиги техникаси бўйича давлат инспектори (Б.Нарбаев)га :

техникага мулк ҳуқуқи асосида эга шахслар (мулкдор)га техникаларини техник кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги билдиришномани техник кўрик ўтказиш кунидан камида ўттиз кун олдин юбориш;

техник кўрикдан ўтмаган ёки техник кўрикка тақдим этилмаган техникалар юзасидан мулкдорга ёзма кўрсатма бериш;

мулкдор кўрсатмада белгиланган муддатда техникани қайта техник кўрикдан ўтказмаган тақдирда ҳамда қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника,
асбоб-ускуналардан эҳтиётсизлик билан фойдаланиш, сақлаш, ҳисобдан чиқариш, таъмирлаш, техника хизматлари кўрсатиш ҳолатлари ҳақидаги маълумотларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли чораларни кўриш учун туман ҳокимлигига юбориш;

техник кўрикдан ўтказилганлиги учун йиғим ундирилишида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 6 декабрдаги “Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, асбоб-ускуналарни ҳисобга олиш ва уларнинг техник ҳолатини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 345-сон қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2013 йил 2 апрелдаги 58-сон буйруғи билан тасдиқланган “Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомда белгиланган миқдорларга қатъий риоя қилиш топширилсин.

  1. Мазкур қарор “Кенимех Таны” газетасида расман эълон қилинсин ва туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
  2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
  3. Қарорнинг ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

Туман ҳокими                                    М.Эгамқулов

 

 

 

Туман ҳокимининг

2018 йил 22 январдаги

52-сонли қарорига

1-илова

 

Туманда 2018 йилда қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш

ИШ РЕЖАСИ

 

Техника номи Техника русуми Техник кўрикдан ўтказиш муддати Техник кўрикдан ўтказиш манзили Техник кўрикдан ўтказиш

санаси

1 Ҳайдов тракторлари Магнум, Арион-630, TS-135, BT-150 09:00-16:00  

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Туман “Агротехсервис” МТП МЧЖ ва туман ММТП трактор саройлари

02.10.2018 йил
2 Чопиқ тракторлари ТТЗ-80-11, МТЗ-80, ТТЗ-100-11 09:00-16:00 04.03.2018 йил
3 Транспорт тракторлари МТЗ-82, ТТЗ-80-10, Т-28х4МС1 09:00-16:00 15.08.2018 йил
4 Трактор тиркамалари 2ПТС-4-793 А

 

09:00-16:00 15.08.2018 йил
5 Ғалла ўриш комбайнлари Кейс, Клас

 

09:00-16:00 02.04.2018 йил
6 Кулътиваторлар КХУ-4 09:00-16:00 10.03.2018 йил
7 Мелиоратив техникалар ЭО-652, ЭО-4111, ЭО-3211 09:00-16:00 01.06.2018 йил
8 Пахта экиш сеялкалари Кейс, стх-4 09:00-16:00 24.02.2018 йил
9 Ер текислагич П-4 09:00-16:00 27.02.2018 йил
10 Омочлар ПЯ-3-35 09:00-16:00 02.10.2018 йил
11 Чизеллар ЧКУ-4 09:00-16:00 28.02.2018 йил
12 Тишли бараналар БЗ-1,0 09:00-16:00 28.02.2018 йил
13 Пушта олгичлар   09:00-16:00 28.02.2018 йил
14 Пуркагичлар ОВХ-600, ВП-1 09:00-16:00 26.03.2018 йил
15 Минерал ўғит сепгичлар НРУ-0,5

 

09:00-16:00 26.03.2018 йил
16 Ўт ўргичлар Кир-1,5 09:00-16:00 20.04.2018 йил
17 Юклагичлар LW-500F, XG-955H 09:00-16:00 01.06.2018 йил
18 Ғалла экиш сеялкалари С3-3,6

 

09:00-16:00 10.06.2018 йил
19 Машина-трактор парклари ва устахоналарнинг асбоб-ускуналари вд-201, 1м63н, 21н16м, тд-317, м-2888, нт-350

 

09:00-16:00 10.06.2018 йил

 

Конимех тумани қишлоқ хўжалиги

техникаси бўйича Давлат инспектори в.в.б.Қ.Султонов

 

Туман ҳокимининг

2018 йил 22 январдаги

52-сонли қарорига

2-илова

 

Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказишбўйича туман комиссияси таркиби

Қ.Султонов Конимех туман қишлоқ хўжалиги техникаси бўйича Давлат инспектори в.в.б, ишчи гуруҳ раҳбари
Ғ.Тулаев Туман “Агросервис” МТП МЧЖ раҳбари, ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари
А Ъ З О Л А Р И
Н.Нуржаубаев Туман Қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи
Ғ.Шодмонов Туман ИИБ ЙҲХБ бошлиғи
У.Елмуратов Туман “Агробанк” бошқарувчиси
И.Нурназаров Туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи
Ж.Қурбанбаев Туман Статистика бўлими бошлиғи
У.Хамидова Туман “Ягона дарча” директори в.в.б.

Конимех тумани қишлоқ хўжалиги

техникаси бўйича Давлат инспектори в.в.б. Қ.Султонов

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: