May 17, 2017

Вилоят ҳокимининг 2017 йил 11 майдаги “Вилоят ҳокимининг 2017 йил

6 январдаги “Вилоят ҳудудида 2017 йилга мўлжалланган давлат кўчмас

мулкидан фойдаланганлик учун қулланиладиган ижара тўловининг энг

кам ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қ-3-сонли қарорига қўшимча

киритиш ҳақида”ги Қ-158-сонли қарори ижросини таъминлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 апрелдаги “Соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2863-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 14-сон, 217-модда) ҳамда вилоят ҳокимининг 2017 йил 11 майдаги Қ-158-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида,

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

  1. Вилоят ҳокимининг 2017 йил 11 майдаги Қ-158-сонли қарори билан:

Вилоят ҳокимининг 2017 йил 6 январдаги “Вилоят ҳудудида 2017 йилга мўлжалланган давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун қўлланиладиган ижара тўловининг энг кам ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қ-3-сонли қарори (“Дўстлик байроғи” газетаси, 2017 йил, 3-сон (3662) 1-иловаси изоҳига қуйидаги мазмундаги изоҳ қўшилганлиги инобатга олинсин:

“Соғлиқни сақлаш соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига давлат мулкидан фойдаланганликлари учун ижара тўловлари 20,0 фоизга чегирилган ҳолда ҳисобланади.”

  1. “Кенимех таны” газетаси (Нарынбетова), туман ҳокимлиги етакчи мутахассиси (Далмурадова) мазкур қарорни туман газетаси ҳамда туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтида жойлаштирилишини таъминласин.
  2. Туман ҳокимининг 2017 йил 9 январдаги “Вилоят ҳокимининг 2017 йил 6 январдаги “Вилоят ҳудудида 2017 йилга мўлжалланган давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун қулланиладиган ижара тўловининг энг кам ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қ-3-сонли қарори ижросини таъминлаш тўғрисида”ги Қ-38-сонли қарори ушбу қарорга мувофиқлаштирилсин.
  3. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг Иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари А.Расулов зиммасига юклатилсин.
  4. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киритилсин.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: