Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги “Профессионал таълим тизимини янада такомоллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5812-сонли Фармонига асосан, Конимех агросервис касб-ҳунар коллежи негизида, Конимех туман касб-ҳунар мактаби 2022 йил тўлиқ таъмирланиб сентябрь ойи бошида фойдаланишга топширилган эди.
![](https://telegra.ph/file/0fe841412aef1c82590c4.png)
Бугун, Мазкур мактаб фаолияти Конимех тумани ҳокими Руслан Рўзиев ва бошқа масъуллар билан биргаликда ўрганилди.
![](https://telegra.ph/file/4fabc06d59e4fce3e5154.png)
Дастлаб туман ҳокими ўқувчиларга яратилган шароитлар билан танишди. Жумладан компьютер хонасида Ахборот воситалари машиналари ва компьютер тармоқлари оператори йўналишида таҳсил олаётган ёшлар
![](https://telegra.ph/file/81e360d482d7923f09e4f.png)
ҳамда ўқитувчилари билан сухбатлашди ва яна қўшимча фойдаланишлари учун керак бўладиган ўқув қироллари етказиб беришга тайёр эканлигини таъкитлади.
![](https://telegra.ph/file/edda7a50d9f2944b5c17c.png)
Шунингдек, Автомобилларни таъмирлаш, Тракторчи-машинст, Пайвандловчи йўналишларидаги ўқитиш ва амалиёт хоналарида ҳам бўлиб, ушбу йўналишларда ўқувчилар томонидан тайёрланаётган маҳсулотларни
![](https://telegra.ph/file/e1cc6c923d3ffb9e2d82d.png)
ҳамда хизмат кўрсатиш фаолиятида ишларни шартнома асосида ташкил этиш ва сотиш бўйича ўзининг таклиф ҳамда кўрсатларини берди.
![](https://telegra.ph/file/8deac07145457aadea2d6.png)
Маълумот ўрнида Конимех тумани касб-ҳунар мактабида жами 90 нафар ишчи ходимлар фаолият юритиб келмоқда, шундан айни пайтда 2 та кафедра, яъни “Умумтаълим фанлар” ва “Умумкасбий ва махсус фанлар” кафедраларидан иборат.
![](https://telegra.ph/file/db699cf90bfb38230497d.png)
“Умумтаълим фанлар” кафедрасида жами 18 нафар олий маълумотли педагог, “Умумкасбий ва махсус фанлар ” кафедрасида 16 нафар олий ва 11 нафар, ўрта махсус маълумотли муҳандис педагоглардан иборат. 2 нафар инструктор ўрта махсус маълумотига эга.
![](https://telegra.ph/file/0eeb72755d6ef905cc040.png)
2022-2023 ўқув йилида 6 та йўналиш бўйича 420 нафар ўқувчи билим ва касб маҳоратларини оширмоқда.
![](https://telegra.ph/file/6c808a5f7ca8c9c6b8e8f.png)
![](https://telegra.ph/file/346d709bd99c56b5acd83.png)
![](https://telegra.ph/file/46df6a27df4a4943f06ab.png)
![](https://telegra.ph/file/741c6a7fb95fc1ff5e7c2.png)
![](https://telegra.ph/file/37c4354a233806bad07cf.png)