Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 30 йиллиги муносабати билан, шунингдек, мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг иқтисодий, сиёсий, ижтимоий, илмий, маънавий салоҳиятини юксалтириш,
мудофаа қудратини оширишга муносиб ҳисса қўшиб келаётган юртдошларимизни тақдирлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 8 ноябрдаги тегишли Фармони билан “Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги” эсдалик нишони таъсис этилди.
Бугун, сана муносабати билан Конимех тумани ҳокимлигида ушбу нишон билан тақдирланган конимехликларнинг 40 нафарига нишонлар топшириш маросими бўлиб ўтди.
Тадбир аввалида туман ҳокими Руслан Рўзиев сўзга чиқиб, барчани яқинлашиб келаётган байрам билан табриклаб, мамлакатимиз Конституциясининг ҳаётимизда тутган ўрнига тўхталиб ўтди.
Шундан сўнг нишонлар бирин-кетин ўз эгаларига топширилди.
Тақдирлашдан сўнг сўзга чиққанлар ҳам барчани байрам билан табриклаб, ўзларининг фикрларини билдиришди.
Конимех тумани ҳокимлиги матбуот хизмати