Hurmatli foydalanuvchilar! Sayt test rejimida, tarkibni to'ldirish bo'yicha ishlar olib borilmoqda. Noqulayliklar uchun uzr so'raymiz. Sayt ma'muriyati.
Hi, How Can We Help You?

Blog

Aprel 21, 2022

БЮРОКРАТИЯНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ ВА ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ КЎРСАТИШ МИЛЛИЙ ТИЗИМИНИ ИСЛОҲ ҚИЛИШ БЎЙИЧА МУҲИМ ҲУЖЖАТ ИМЗОЛАНДИ.

Хабарингиз бор, Давлатимиз раҳбари бошчилигида давлат хизматларини кўрсатишда бюрократизм, сансалорлик ва бошқа маъмурий тўсиқларни бартараф этиш, бюрократик тартиб-таомилларни тубдан қисқартиришга қаратилган тизимли ислоҳотлар амалга ошириб келинмоқда.

Ушбу ислоҳотларнинг мантиқий давоми сифатида жорий йилнинг 20 апрель куни Давлатимиз раҳбарининг “Давлат хизматлари кўрсатишни соддалаштириш, бюрократик тўсиқларни қисқартириш ҳамда давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.

Фармон билан аҳолига давлат хизматларини қулай ва осон шаклларда кўрсатиш кўламини ошириш ва фуқароларнинг идорама-идора сарсон бўлиб юришининг олдини олиш, давлат органлари ахборот тизимида мавжуд маълумотларни ишончли ҳимоя қилиш бўйича ишларни, давлат хизматлари кўрсатиш кўламини ошириш, бунда аҳолининг масофадан туриб электрон давлат хизматларидан мустақил фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш бўйича устувор вазифалар белгилаб берилди.

Хусусан, Фармонга мувофиқ 2022 йил 1 августдан бошлаб давлат хизматлариданфойдаланиш учун жисмоний шахсни идентификациялашнинг Мобил-ID тизими жорий этилиши белгиланмоқда. Мобил-ID тизими фойдаланувчилари электрон рақамли имзони қўлламаган ҳолда барча давлат хизматларидан (бундан молиявий хизматлар мустасно) масофадан туриб фойдаланиш имкониятига эга бўлади.

Коммунал ташкилотларига аҳолига ва тадбиркорлик субъектларига хизмат кўрсатишда 35 турдаги маълумот ва ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинади ва улар “Электрон ҳукумат” тизимдан олинади.

Фармон иловаси билан 7 та устувор масалалар тасдиқланди. Хусусан:

Давлат хизматлари кўрсатиш тизимини модернизация қилиш ва жадал ривожлантиришнинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган миллий стратегияси тасдиқланди.  Эндиликда “Фуқаро эътибор марказида” (Citizen – centric service) тамойили асосида давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини модернизация қилинади;

Миллий стратегияни 2022–2023 йилларда амалга ошириш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланди. Унга асосан 2022-2023 йилларда 100 дан ортиқ давлат хизматлари рақамлаштирилади ва уларни ЯИДХП орқали ҳамда давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатиш йўлга қўйилади;

– 6 турдаги (тиббий, фармацевтика, архитектура-шаҳарсозлик, солиқ, меҳнат, заргарлик буюмлари фаолиятига тегишли) лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни олиш учун амалда мавжуд бўлган  17 та бюрократик талаб бекор қилинди;

38 турдаги давлат хизматларидан ЯИДХПда электрон рақамли имзосиз фойдаланишга рухсат берилди;

8 та вазирлик ва идоранинг электрон тизимлари “Электрон ҳукумат” тизимига интеграция қилиниши белгиланди. Бунинг натижасида аҳоли ва тадбиркорларнинг электрон давлат хизматларидан фойдаланиш имконияти янада кенгаяди;

маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги кўриб чиқиш ваколатига эга бўлган 21 та давлат органларининг ахборот тизимлари Ягона биллинг тизимига интеграция қилиниши белгиланди. Бунинг натижасида жарималарни электрон тўлаш ва натижаларидан хабардор бўлиш имконияти яратилади;

2022–2026 йилларда давлат хизматлари кўрсатиш тизимини жадал ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари белгилаб берилди.

Яна бир муҳим жойи, янги ўқув йили учун олий таълим муассасаларига кириш учун тест топширишда “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”да рўйхатга олинган шахслар, уларнинг фарзандлари ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар тест синовларида иштирок этиш учун ундириладиган тўловлардан озод этилади.

2022 йил 1 сентябрдан бошлаб тижорат банкларигателекоммуникация ташкилотларигахусусий тиббиёт муассасаларинодавлат таълим ташкилотларигасуғурта ташкилотларига фаолият йўналишидаги нодавлат ташкилотларга ҳам “Электрон ҳукумат” тизими орқали олиш мумкин бўлган маълумотлардан фойдаланиш имконияти яратилади. Фақат, ушбу ташкилотлар шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя этиши шарт ва бу тегишли лицензия талаб ва шартларидан бири ҳисобланади.

Аҳолининг электрон давлат хизматларидан фойдаланиш даражаси оширилади, иш юритиш “қоғозсиз” тамойил асосида олиб бориш йўлга қўйилади.

Бизнес жараёнларини модернизациялаш усулларидан фойдаланган ҳолда ҳар бир давлат хизматини мақбуллаштириш, муддатлар ва талаб этиладиган ҳужжатлар сонини максимал даражада қисқартириш чоралари кўрилади.

Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг эҳтиёжи ва талабларидан келиб чиқиб давлат хизматларининг янги турлари йўлга қўйилади, ўз аҳамиятини йўқотган давлат хизматлари бирлаштирилади ёки бекор қилинади.

Жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахсларга давлат хизматларини кўрсатишда инклюзив муҳит яратилади.

Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг давлат хизматларидан мустақил фойдаланиш кўникмалари ошириб борилади.

Проактив давлат хизматлари ҳамда битта сўров бўйича ўзаро боғлиқ композит давлат хизматлари кўрсатиш кенгайтирилади.

Шахсга доир маълумотларнинг конфиденциаллигини ва ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш мақсадида 2022 йил 1 августдан бошлаб шахсга доир маълумотларни “Электрон ҳукумат” тизимидан фойдаланган ҳолда олишнинг қуйидаги тартиби жорий этилади:

давлат органлари томонидан шахсга доир маълумотлар “Электрон ҳукумат” тизими орқали сўраб олинганда шахсга доир маълумотлар субъектининг ЯИДХПдаги шахсий кабинети ёки Мобил-ID тизими орқали идентификациядан ўтган мобил телефон рақамига бу ҳақида хабарнома юборилади (бундан давлат сири ва қонунчиликка мувофиқ фойдаланиш чекланган маълумотларни ўз ичига олган ҳолатлар мустасно);

хўжалик бирлашмалари, давлат ташкилотлари ва муассасалари, “Электрон ҳукумат” тизимидан фойдаланишга рухсат берилган нодавлат ташкилотлар томонидан ишларни бажариш ва хизматларни кўрсатишда шахсга доир маълумотлар унинг субъекти розилиги билан “Электрон ҳукумат” тизими орқали тақдим этилади. Бунда, маълумотлар тегишли ташкилотга шахсга доир маълумотлар субъектининг ЯИДХПдаги шахсий кабинети ёки Мобил-ID тизими орқали идентификациядан ўтган мобил телефон рақамидан тасдиқ олингандан сўнг “Электрон ҳукумат” тизими орқали тақдим этилади.\

           Конимех туман адлия бўлими.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: