Hurmatli foydalanuvchilar! Sayt test rejimida, tarkibni to'ldirish bo'yicha ishlar olib borilmoqda. Noqulayliklar uchun uzr so'raymiz. Sayt ma'muriyati.
Aprel 1, 2022

Ҳокимликлар ҳузурида тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантириш жамғармалари ташкил этилди

 “Республика ҳудудларида тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–54-сон, 21.01.2022 й.) қабул қилинди.

Фармон билан Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузурида тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантириш жамғармалари ташкил этилди.

Жамғармаларни шакллантиришнинг асосий манбаси ерни хусусийлаштиришдан ва ерни ижарага беришдан тушадиган маблағлар ҳисобланади.

Жамғармалар маблағлари қуйидагилар учун сарфланади:

-“Янги Ўзбекистон”, давлат уй-жой дастурларидаги массивларни ташқи муҳандислик-коммуникация билан таъминлаш;

-200 миллиард сўмдан ошадиган, инвесторнинг ўз маблағлари               25 фоиздан кам бўлмаган, инвестиция дастурларига киритилган лойиҳаларни ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш;

-аҳоли пунктлари бош режалари, ҳудудларнинг маъмурий-режалаштирув топшириқлари ва батафсил режалаштириш лойиҳаларини ишлаб чиқиш.

Фармон билан шунингдек, Урбанизацияни ривожлантириш жамғармаси тугатилди.

 

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: