Конимех тумани 1-сектор ҳудудидаги намунали ҳудуд деб танлаб олинган маҳаллалардан бири “Наврўз” МФЙ “Бердақ” кўчаси намунали кўча асосида қурилиш-таъмирлаш ҳамда ободонлаштириш ишлари амалга оширилган эди.
Туманнинг ободлиги, халқнинг фаровонлиги маҳалла ва қишлоқлардан бошланиши бор гап.
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ҳаётга изчил татбиқ этилаётган ижтимоий ҳолати оғир бўлган маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли янги таъмирланган кўчалар,
чекка-чекка ҳудудлардаги аҳоли учун барпо этилаётган замонавий уй-жойлар, таълим муассасалари, дам олиш масканлари қатор хизмат кўрсатиш шоҳобчаларининг янгича қиёфасида ўзининг ёрқин ифодасини топмоқда.
Шу каби ишлар тумандаги “Бирлик” маҳалласи “Ибн Сино” кўчасида давом эттирилмоқда.
Аҳоли учун муносиб шарт-шароитларни яратиш, йўл қурилиши, ободонлаштириш ишларини амалга ошириш мақсадида қарийб 30 йилдан буён қаровсиз қолган ҳудуд туман хокими М.Эгамқулов ташаббуси билан ободлик ва замонавий кўркам кўринишга эга бўладиган бўлди.
Йил бошидан бу каби ишлар режа асосида амалга оширилиб, ҳар бир кўчаларга шағал ётқизиш ишлари амалга оширилмоқда.