Hurmatli foydalanuvchilar! Sayt test rejimida, tarkibni to'ldirish bo'yicha ishlar olib borilmoqda. Noqulayliklar uchun uzr so'raymiz. Sayt ma'muriyati.
Mart 10, 2022

АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШНИ ЎТКАЗИШ

2023 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказишда респондентлар сўрови қуйидаги муддатларда ташкил этилади:

1 — 5 ноябрь кунлари — интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали аҳолини рўйхатга олиш (5 кун);

6 — 10 ноябрь кунлари — интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали рўйхатдан ўтган респондентлар ва уларнинг уй манзиллари рўйхатини шакллантириш (5 кун);

11 — 22 ноябрь кунлари — аҳолини рўйхатга олиш варағи шакллари асосида уйма-уй юриб аҳолини рўйхатга олиш (12 кун, фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномага асосан);

23 — 25 ноябрь кунлари — ҳар бир ҳисоб участкасидаги уй-жой манзилларининг 10 фоизини танланма равишда назорат кузатуви асосида ўрганиш (3 кун).

Агар респондент яшаб турган хонадонида (жойида) рўйхатдан ўтишни истамаса, рўйхатга олувчи унга инструкторлик участкасига бориб рўйхатдан ўтишни таклиф этади ва участка манзилини беради.

Инструкторлик участкалари 2023 йил 1 — 22 ноябрь кунлари республиканинг барча ҳудудларида фаолият юритади.

Рўйхатга олиш участкаси ходимлари, инструкторлар ва рўйхатга олувчилар белгиланган тартибда махсус гувоҳнома, сумка, рўйхатга олиш варағи шакллари ва канцелярия буюмлари билан таъминланади.

Рўйхатга олиш даврида инструкторлар (супервайзерлар) рўйхатга олувчилар томонидан сўров ўтказилган респондентлар сонини кунлик назорат қилиб боради.

Аҳолини рўйхатга олишни ўтказишда рўйхатга олувчи ходимлар:

сўров ўтказишдан олдин ўзини таништириши, респондентга ўз гувоҳномасини кўрсатиши, ташриф мақсадини тушунтириши, шунингдек, рўйхатга олишда иштирок этишнинг муҳимлиги, респондентларнинг шахсга доир маълумотлари махфийлиги таъминланиши ва сўров тахминан қанча вақт давом этиши тўғрисида маълумот бериши;

шахсга доир маълумотларни йиғиш жараёнида аҳолини рўйхатга олиш дастурида белгиланган саволлар рўйхатига риоя этиши, уларнинг мазмуни бузилишига йўл қўймаслиги;

рўйхатга олиш варағида келтирилган кетма-кетлик бўйича саволлар бериши, рўйхатга олиш варағида мавжуд бўлмаган саволларни бермаслиги;

аҳолини рўйхатга олиш варағи шаклларини тўлдириш бўйича йўриқномада келтирилган тушунтиришлардан ташқари респондентга қулайлик яратиш мақсадида қўшимча равишда тушунтиришлар бериши;

хушмуомала бўлиши, бошқа шахсларнинг ўз мажбуриятларини бажаришига тўсқинлик қилмаслиги ёки уларнинг ҳаёти, соғлиги ва мол-мулкига хавф солмаслиги, шунингдек, статистика органлари обрўсига путур етказадиган ҳаракатлардан сақланиши;

шахсга доир маълумотларнинг махфийлигини таъминлаши ва уларнинг мазмунини ошкор қилмаслиги;

ўз ваколатларига мувофиқ ишларни тўлиқ, сифатли ва белгиланган муддатларда бажариши лозим.

 

 

Статистика бўлими.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: