Hurmatli foydalanuvchilar! Sayt test rejimida, tarkibni to'ldirish bo'yicha ishlar olib borilmoqda. Noqulayliklar uchun uzr so'raymiz. Sayt ma'muriyati.
Fevral 11, 2022

КОНИМЕХ ТУМАН ҲОКИМИ М.ЭГАМҚУЛОВНИНГ МУРОЖААТНОМАСИ

 

Ассалому алайкум қадрли тумандошлар!

 Ҳозирги вақтда экологик муаммолар аср муаммосига айланмоқда. Фан-техника, иқтисодиётнинг жадал ривожланиши, антропоген омилларнинг табиатга таъсирининг кучайиши натижасида биосфера экотизимларининг бузилиши, чўлланиш ва сайёрамизда ҳароратнинг ошиб бориши кузатилмоқда.

Экологик муаммоларнинг кескинлашуви ердаги ҳаётга хавф туғдирмоқда. Ана шундай муаммолардан бири сайёрамизда ўрмонларнинг кескин камайиб кетаётганлиги, ва чучук сув заҳираларининг камаяётганлиги хисобланади.

Ўтган асрга нисбатан инсоният яшаш тарзи шунчалик даражада ўзгардики, инсоният цивилизациясида ҳали мутлақо кузатилмаган глобал исиш, денгиз ва ер экотизимларининг мисли кўрилмаган даражада камайиб бориши, ер юзининг турли минтақаларида қурғоқчилик, сув тошқинлари каби бир қатор салбий ҳолатлар ҳам юз бераётганлиги барчамизда бирдек хавотир уйғотиб, башариятнинг келгуси ривожланиш тақдири, кўп жиҳатдан, табиат билан жамият ўртасидаги қарама-қаршиликларни оптимал ҳал қилиш йўллари ва воситаларнинг топилишига боғлиқлиги ўз тасдиғини топмоқда.

Хўш, бизда муаммолар бор, лекин уларнинг ечимлар-чи? Наҳотки ҳозирги дунёнинг глобал экологик ҳолати ҳеч кимни заррачалик қизиқтирмаса? Биз ўзимиздан кейинги авлодга қандай келажакни мерос қилиб қолдирмоқдамиз? Ҳар сафар бундай оғриқли саволлар бизни қачонгача қийнаб келади? Наҳотки дунёнинг ҳозирги қиёфаси кундан кунга бунданда ёмонлашиб бораверади-ю, биз инсонлар шунчаки бир оддий ҳодисадек қараб тураверсак?  

Маълумотларга кўра, ҳозирги кунда дунё бўйича 3 трлн. атрофида дарахтлар мавжуд. Бироқ ҳар бир дақиқада уларнинг 27 та футбол майдонига тенг қисми кесилмоқда.

Хусусан, юртимизда ҳам сўнгги йилларда дарахатларни кесишга “мараторий” эьлон қилиниб чекловлар жорий қилинган бўлса-да,  ҳудуларда турли сабабларга кўра дархатларни кесиш ҳолатлари кўпайиб бораётганлиги кўзга ташланмоқда.

Экалогик муаммоларни бартараф этиш, энг асосийси, янада салбий ва оқибатлари аянчли бўлиши мумкин бўлган ҳал қилиб бўлмас муаммоларни юзага келишига йўл қўймаслик барча давлат органлари ва кенг жамоатчилигимизнинг олдида турган устивор вазифаларидан бири бўлиб қолмоқда.

Бугунги кунда экалогик муаммолар қанчалик долзарб аҳамият касб этаётганлигини чуқур англаган ҳолда, юртимизда экотуризимни тубдан яхшилаш, келажак авлодларимиз учун порлоқ келажак барпо этиш мақсадида мухтарам Президентимиз жорий йил 2 чи февраль куни “Яшил макон” умуммиллий дастури доирасида бутун Республика бўйлаб амалга оширилаётган ишлар шунингдек 2022 йилда олдимизда қўйган мақсад ва вазифаларга бағишланган видеоселеторида маскур масала жудаҳам кенг муҳокама қилинди. Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини тадбиқ этиш ҳамда дарахтларни экиш, парваришлаш ва кўкаламзорлаштириш тизимини самарали ташкил этиш бўйича устивор вазифалар белгилаб берилди.

Давлатимиз раҳбарининг топшириқларига мувофиқ “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш “Зафоробод” маҳалла фуқаролар йиғинида  1,0 гектар “Жамоат парки” ва 1,0 гектар “Яшил майдон”, “Шўртепа” маҳалла фуқаролар йиғинида 7 гектар “Яшил макон”лар барпо этиш ишлари бошлаб юборилди.

Бундан ташқари, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида  туманимизда куз-баҳор мавсумида 596 мингдан зиёд, шу жумладан, жорий йилнинг 10 декабрига қадар “Долзарб 40 кунлик” тадбирлар давомида туман ҳудудида 224,0 минг дона манзарали ва мевали кўчатлар ўтқазилиши назарда тутилган бўлиб, бугунги кунга қадар тумандошларимиз, кенг жамоатчилигимиз томонидан 180,0 мингдан зиёд кўчатлар ўтказилиши таъминланди.

Бундай кўкаламзорлаштириш ва экологияни яхшилаш, яшил ҳудудларни кенгайтириш борасида амалга оширилаётган ишлар эса ўз навбатида келажакда ўзининг самарасини бериб атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва соғлом турмуш тарзини қарор топишига хизмат қилади. 

Қадрли конимехликлар,

Айни вақтда туманимизнинг ободлиги, фарзандларимизни соғлом экологик муҳитда камол топиши учун амалга оширилаётган эзгу ва олийжаноб мақсадларни амалга ошириш авваламбор ўзимизга, бугунги кундаги ҳатти-ҳаракатларимизга боғлиқдир.

Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган ташшаббусни қўллаб қувватлаган ҳолда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, келажак авлодга табиий бойликларни бус-бутун етказиш, экологик муаммоларни бартараф этишга ҳисса қўшиш мақсадида барчангизни “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини тадбиқ этиш ҳамда дарахтларни экиш, парваришлаш ва кўкаламзорлаштириш ишларида фаол иштирок этишга чақирамиз.

Зеро она табиатни асраш  ва ундаги биохилма-хилликни тўлиқ муҳофаза этиш, уларни қайта тиклаш ва кўпайтириш учун ҳар биримиз масъулдирмиз.

 

Эътиборингиз учун раҳмат.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: