Hurmatli foydalanuvchilar! Sayt test rejimida, tarkibni to'ldirish bo'yicha ishlar olib borilmoqda. Noqulayliklar uchun uzr so'raymiz. Sayt ma'muriyati.
Fevral 8, 2022

ҲОКИМ БИЛАН ЁШЛАРНИНГ НОАНЪАНАВИЙ УЧРАШУВИ

Конимех туманидаги “Экотуризм маскани”да ташкил этилган гулхан ёшларни ўз атрофида бирлаштирди.
Тадбирда туман ҳокими М.Эгамқулов иштирок этиб, бугунги кунда ёшлар учун яратилаётган имкониятлар, ислоҳотларда инсон қадрининг улуғланиши ҳақида ўз фикрларини билдириб, барчани фаолликка чорлади.

-Ўз тенгдошларингизга тинчлик ва осойишталикни қадрлаб яшашни, юртимиз ривожи йўлида даъват этадиган сиз ёшларнинг ўрнингиз алоҳида, – дейди туман ҳокими Муратхан Эгамқулов. – Мана шундай тушунча ва қараш билан ҳар бир оила ва маҳаллада, тинчлик, дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга эриша оламиз.

Талабчан ва ташаббускор ёшлар билан учрашганимда уларнинг шижоатидан куч-қувват оламан. Ҳар бирингиз жонажон Ватанимиз ва халқимизга сидқидилдан хизмат қилиш орзуси билан ёниб яшаётганингизни яхши биламан.

Ўз тенгдошларига ибрат бўлаётган, жамиятдаги янгиланишлар жараёнида фаол иштирок этаётган ҳар бир ёшни қўллаб-қувватлайман.

Учрашув давомида Мусиқий чиқишлар, иқтидорли ёшлар беллашуви, мушакбозлик, мушоира кечаси ёшларга кўтаринки кайфият бағишлади.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: