Hurmatli foydalanuvchilar! Sayt test rejimida, tarkibni to'ldirish bo'yicha ishlar olib borilmoqda. Noqulayliklar uchun uzr so'raymiz. Sayt ma'muriyati.
Oktabr 27, 2021

Халқ депутатлари Конимех туман Кенгашининг навбатдаги  ўттизинчи сессияси бўлиб ўтди

 

Сессия ишида туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокими ўринбосарлари, туман прокурори, туман солиқ инспекцияси бошлиғи, туман ИИБ бошлиғи ўринбосари, тумандаги корхона ва ташкилот раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.

Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар киритилди.

1. Туманда “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури ижроси бўйича олиб борилаётган ишлар аҳволи тўғрисида.

2. Халқ қабулхонаси томонидан секторлар ва ҳудуддаги ташкилотлар раҳбарлари фаолияти, мурожаатлар билан ишлаш ҳолати бўйича киритган ахбороти юзасидан тумандаги масъул ташкилотлар раҳбарларининг жорий йилнинг учинчи чораги давомида ҳисоботларини тинглаш тўғрисида.

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3182-сонли қарори 2021 йил III чорак давомида ижросининг натижадорлиги тўғрисида.

4. Жиноят ишлари бўйича Конимех туман суди томонидан 2021 йил 9 ойи давомида одил судловни амалга ошириш борасидаги ишлари тўғрисида.

5. Навбаҳор туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил III чорак давомида иқтисодиёт соҳасида вужудга келган низоларни ҳал этиш борасидаги фаолияти юзасидан таҳлилий ахбороти тўғрисида.

6. Фуқаролик ишлари бўйича Навбаҳор туманлараро суди томонидан 2021 йил       9 ойи давомида одил судловни амалга ошириш борасидаги ишлари тўғрисида.

7. Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси томонидан секторлар ва ҳудудий ташкилотлар раҳбарларининг тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш бўйича фаолияти тўғрисида киритган ахбороти юзасидан тумандаги масъул ташкилотлар раҳбарларининг жорий йилнинг учинчи чораги давомида амалга оширилган ишларнинг ҳисоботларини тинглаш тўғрисида.

8. Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида учраётган долзарб муаммо ва камчиликлар ҳамда уларнинг ечими бўйича туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлим бошлиғининг жорий йилнинг учинчи чораги давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида ахборотини тинглаш.

9. “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси” маблағлари ҳисобидан “Очиқ бюджет”

ахборот портали орқали энг кўп овоз тўпланган таклифлар учун маблағлар ажратиш тўғрисида.

10. Кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш учун туман “Саҳоват ва кўмак” жамғармасидан маблағ ажратиш тўғрисида.

11. Туман халқ таълими бўлимига қарашли №25-№29-№37-сонли умумтаълим мактабларининг вакант директорлик лавозимига тавсия этилган номзодлар, таълим муассасасининг ривожлантиришнинг уч йиллик дастури билан иштирок этган, энг яхши деб топилган номзодларни директорликка тавсия этиш тўғрисида.

12. Бошқа масалалар.

Сессияда кун тартибига қўйилган барча масалалар кўриб чиқилди. Кўрилган масалалар юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгиланди ва қарорлар қабул қилинди.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: