Hurmatli foydalanuvchilar! Sayt test rejimida, tarkibni to'ldirish bo'yicha ishlar olib borilmoqda. Noqulayliklar uchun uzr so'raymiz. Sayt ma'muriyati.
Oktabr 22, 2021

Пиёз ва саримсоқпиёз экинларининг таҳлили

 

“Ўзагроинспекция”нинг Конимех туман бўлими томонидан жорий йил ноябрь-декабрь ойларида асосий майдонларда экиладиган пиёз ва саримсоқпиёз экинларининг мавжуд ҳамда етишмайдиган уруғликлар таҳлил қилинди.

 “Ўзагроинспекция”нинг Конимех туман бўлимининг уруғчиликни назорат қилиш соҳаси инспектори А.Бойматов томонидан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 мартдаги “Мавжуд ер майдонларидан самарали фойдаланиш ва 2021 йил ҳосили учун қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш тўғрисида”ги 121-сонли қарорининг 3-иловаси ижросини таъминлаш мақсадида, 2021 йил ҳосили учун ноябрь-декабрь ойларида асосий ва боғ қатор оралари майдонларда экиладиган пиёз ва саримсоқпиёз экинлари уруғликларини мавжудлиги ҳамда етишмайдиган қисмини аниқлаш, етишмайдиган уруғликларни импорт қилиш чораларини кўрилиши бўйича маҳаллий ҳокимликлар томонидан олиб борилаётган ишлар назорат қилиб борилмоқда.

Шунингдек, жорий йил ноябрь-декабрь ойларида асосий майдонларда экиш учун жами 75 гектар майдонларда пиёз ва саримсоқпиёз экинлари бўлиб, шундан, 53 гектар пиёз ва 22 гектар саримсоқпиёз экилиши режалаштирилган. Бугунги кунда жами 10,68 тонна уруғлик талаб этилиши ҳисоб китоб қилинган.

“Ўзагроинспекция”нинг Конимех туман бўлими инспектори томонидан уруғликларнинг мавжудлиги ва уларнинг сақланиш ҳолатлари қисқа муддатда ўрганиб чиқилди.

Ўрганишлар натижаларига кўра, бугунги кунда, Туман бўйича жами

8,62 тонна уруғликлар мавжуд эканлиги ҳамда талаб этиладиган уруғлик миқдорига нисбатан 2,06 тонна, шундан, 0,6 тонна пиёз ва 2,0 тонна саримсоқпиёз уруғликлари етишмаслиги маълум бўлди. Бу борада экиш ишларига масъул бўлган масъулларга тегишли огоҳлантиришлар киритилиши таъминланди.

Бундан ташқари, “Ўзагроинспекция”нинг Конимех туман бўлими инспектори А.Бойматов томонидан экиш мавсуми давомида фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги корхоналарига сифатли уруғликларни ўз муддатида етказиб берилиши ҳамда тўлиқ экилиши доимий назорат қилиб борилади.

Инспекциянинг Конимех туман

 бўлими бошлиғи                                                                          Н.Нуржаубаев

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: