![](https://telegra.ph/file/aa4b55b7bc4bd846f8cca.png)
Юртимизда халқ билан очиқ мулоқот қилиш, аҳолининг талаб ва таклифларини ўрганиш, уларнинг дардларини тинглаш, муаммоларни имкон даражасида жойида ҳал этиш ҳар бир рахбар ва давлат органларининг муҳим вазифаларидан бири ҳисобланади.
![](https://telegra.ph/file/2807fc94b9bae7fd667c4.png)
Бугун Конимех туманидаги Зафаробод шаҳарчасида вилоят ҳокими Кобил Турсуновнинг навбатдаги сайёр қабули ўтказилди.
![](https://telegra.ph/file/ceaf273d398ebe9643c18.png)
Сайёр қабул орқали фуқароларнинг мурожаатларини ўрганиш ва ҳал этиш учун тегишли вилоят, туман ташкилотлари раҳбарлари, Халқ қабулхонаси вакиллари жалб этилган.
![](https://telegra.ph/file/b3dc21fb28bde8a618cb4.png)
Қабул давомида аҳоли томонидан билдирилган уй-жой таъминоти, кредит олиш, оилавий низолар, даволаниш учун пул маблағи олиш, моддий ёрдам олиш, суд-ҳуқуқ, ишга жойлашиш, мурожаатлар тегишли тартибда ўрганилиб, ҳал этилди.
![](https://telegra.ph/file/4357826cee31d00994203.png)
Эътиборлиси шундаки ҳар бир мурожаат вилоят ҳокимининг шахсан назорати остида шу ернинг ўзида ҳал қилинди. Муддат талаб қиладиган мурожаатлар мутасаддилар томонидан белгилаб олинди.
![](https://telegra.ph/file/2e9651da6502c85fbe2e5.png)
Конимех тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.