Hurmatli foydalanuvchilar! Sayt test rejimida, tarkibni to'ldirish bo'yicha ishlar olib borilmoqda. Noqulayliklar uchun uzr so'raymiz. Sayt ma'muriyati.
Iyun 23, 2021

КОНИМЕХ ТУМАНИ ҲОКИМИ МУРАТХАН ЭГАМҚУЛОВНИНГ ТУМАН ҒАЛЛАКОРЛАРИГА ЙЎЛЛАГАН ТАБРИГИ

Ассалому алейкум! Туманимизнинг меҳнаткаш ғаллакорлари! 

Азиз дўстлар!

Халқимиз дастурхонига турли ноз-неъматларни берган, тан-у жонимизга сиҳат-саломотликни бериб, қилаётган меҳнатларимизни баракали қилиб, хирмонларимизни тоғдек қилган Аллоҳимга минг шукурлар бўлсин!

Бугун машаққатли меҳнатимиз самараси ўлароқ дон тайёрлаш шартномавий топшириғини ёруғ юз билан бажардик. Ғаллакорликда ўзининг улкан тажриба мактабига эга бўлган туманимиз деҳқонлари ўзларининг машаққатли меҳнатлари натижасида вилоятимизда биринчи бўлиб 2021 йил режасини бажардилар. Ғалла ўримида кечани кеча, кундузни кундуз демай, бор куч ғайрати билан меҳнат қилган деҳқон фермерларимизга, комбайнчиларимизга, орган ходимларига – барча ғаллакорларга ташаккур айтаман!

Конимех туманида 2021 йил ҳосили учун 35 та фермер хўжаликлари томонидан 1785 гектар майдонда бошоқли дон экинлари парваришланиб, давлатга 3332 тонна ғалла топширишни режалаштирган эди. Агротехник тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли олиб борилиши, ғаллани қисқа муддатда йиғиб олиш мақсадида тегишли отрядлар тузилиб, зарур техникалар билан таъминланиши ўз самарасини берди. Терим жараёнини уюшқоқлик билан ташкил қилган Конимехлик ғаллакорлар жорий йилнинг 22 июнь куни давлатга 3333 тонна дон топшириб, шартномавий режани 100,1 фоизга бажардилар.

Туманимизда амалдаги йил ҳосили учун ажратилган майдонларга буғдойнинг серҳосил навлари экилиб, сифатли парваришланди. Мавжуд ғалла майдонлари мавсумга пухта тайёрланиб, 4 та отрядлар ташкил этилиб, отрядларга 4 та юқори унумли дон ўриш комбайнлари, 24 та дон ташиш юк автомобиллари, шунингдек, 2 та кўчма устахоналар ҳамда 1 та ёқилғи тарқатиш агрегатлари бириктирилди.

Қувонарлиси шундаки, тумандаги “Гулистон”, “Шўркул”, “Юксалиш” “Шўртепа” ҳудудларидаги фермер хўжаликлари 65-75 центнердан буғдой ўриб, юқори ҳосилдорликка эришдилар. Хусусан, “Аймикен”, “Шамши Ата”, “Аваз” “Учкун Норқул ўғли”, “Шўркул Оқтепа” фермер хўжаликларида 70-75 центнердан ҳосил олинди. Ҳар бир эришилган ғалаба замирида дала миришкорларининг йил давомида қилган фидокорона меҳнатлари, об-ҳаво инжиқликларини мустаҳкам ирода ва бой тажриба билан енгиб ўтишга бўлган зўр иштиёқ ва эзгу мақсадлар рўёби йўлидаги интилиш-у омилкорлик маҳорати мужассам.

Шу ўринда улкан меҳнат ютуғимизга муносиб ҳисса қўшган вилоятнинг қишлоқ хўжалигига даҳлдор ташкилотлар, ғаллакорларимиздан керакли маслаҳатларини аямаган мутахассислар, вилоят ҳокимлиги раҳбарларининг катта кўмак берганликларини алоҳида таъкидлаш жоиз. Уларга ҳам ўз ташаккуримни изҳор қилишдан мамнунман.

Энди деҳқонларимиз ғалладан бўшаган ерларга такроририй экинлар экиш, ютуқларни мустаҳкамлаш учун бутун куч ғайратларини ишга соладилар.

Азиз дўстлар!

Фидокорона меҳнат туфайли забт этилган улкан маррангиз, зафарингиз қутлуғ бўлсин! Сизларни ҳеч қачон куч-кувват тарк этмасин! Ватанимизга хизмат қилиб, доимо халқимиз эъзозида бўлиш насиб қилсин, қадрдонларим!

Зафар муборак бўлсин азиз ғаллакорлар!

Конимех туман ҳокимлиги матбуот хизмати.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: