Президентимиз ташаббуси билан бошланган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси асосида бошланган дарахт кўчатларини экиш ишларида Конимех туман ҳокимлиги фаол иштирок этишмоқда.
“Бирлик” маҳалласи “Ибн Сино” кўчасида бир неча йиллардан буён бўш ётган ерларни яшил маконга айлантириш мақсадида Конимех тумани ҳокими М.Эгамқулов бошчилигида 20.000 дона гул кўчатлари, 250 та арча, 400 туп чинор ва 1000 та тут кўчатлари ушбу ҳудудга экилмоқда.
Президентимиз Ш.Мирзиёев таъкидлаганларидек, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси – бу бир йиллик тадбир эмас.
Дарҳақиқат, яшаб турган жойимизни озода сақлаб, биздан кейинги авлод ҳам муносиб табиий муҳитда яшашлари учун бугун биз табиатга меҳр ва эътибор берсак келажак авлод ҳам муносиб экологик шароитда яшайди.
Бунинг учун биздан талаб қилинадиган биргина нарса, табиатни тоза-озода сақлаган ҳолда ер ва сув ресурсларини, экологик тизимни асраш ҳамда дарахт кўчатларини экиб, боғ яратишдир.