Fevral 23, 2022

2022 йил 1 мартдан қонунчиликка  кўра:

-уй-жой коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича имтиёзлар ўрнига ойлик компенсация пул тўловлари, уни олиш ҳуқуқига эга бўлган барча имтиёзли тоифадаги шахсларга, ушбу шахсларнинг пенсия (ижтимоий нафақа) олиши ёки олмаслиги ҳамда меҳнат фаолиятини олиб бориши ёки олиб бормаслигидан қатъи назар тўлаб борилади;

-ижтимоий нафақа олувчи ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз шахсларга компенсация тўлови жорий этилади.

Бунда, ҳар ойлик компенсация тўлови – пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг 45 фоизи (130 050 сўм) миқдорида тўланади;

Ёши 100 га тўлган ва ундан ошган ижтимоий нафақа олувчи шахслар учун ҳар ойда – пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг 100 фоизи (289 минг сўм) миқдорида қўшимча тўлов белгиланади.

Бунда, қўшимча тўлов пенсия ва нафақа тайинланган ташкилот орқали республика бюджети ва бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

Fevral 21, 2022

Маълумки, судларнинг фаолияти ҳам иқтисодиёт соҳасида одил судловни амалга ошириш, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ва уларнинг фаолиятига тўсиқ бўлаётган ҳолатларни бартараф этиш ҳамда Президентимизнинг бу борада қабул қилинган фармон ва қарорларида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлашга қаратиб келинмоқда.

Жорий йилнинг 15 февраль куни вилоятнинг Конимех тумани аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида Навбаҳор туманлараро иқтисодий суди раиси Ш.Хамидов томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, фуқароларнинг мурожаатларини жойларга чиқиб ҳал этиш мақсадида сайёр қабул ташкил этилди. Учрашувда тадбиркорлик субъектлари ва иш билан банд булмаган ёшлар қатнашдилар. Очиқ мулоқот учрашувида Ўзбекистон республикаси Президентининг 2020 йил 7 декабрдаги “Судьялик чинаккам мустақиллигини таъминлаш ҳамда суд тизимида коррупциянинг олдини олиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6127-сонли Фармонининг мазмун-моҳияти ҳақида ҳамда Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 3 январдаги “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунининг мазмун-моҳияти тўғрисида сўз борди. Ташкил этилган сайёр қабулда суд қарорлари ва ажримлардан норози бўлган, турли ижтимоий-иқтисодий масалаларда ҳуқуқий маслаҳат ва кўмак сўраб келган фуқароларнинг мурожаати тингланди. Ҳар бир мурожаат атрофлича ўрганилиб, уларнинг ечимлари қонун талаблари асосида ҳал қилинди. Бундан ташқари, ўтказилган сайёр қабул давомида суд раислари томонидан халқ билан очиқ мулоқотлар ўтказилиб, йиғилишда суд-ҳуқуқ соҳасида фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини янада изчил ҳамда самарали муҳофаза қилиш юзасидан тушунтиришлар берилди.

 

Навбаҳор туманлараро иқтисодий суди раиси         Ш.Хамидов

Fevral 21, 2022

         Жаҳон тажрибасида мамлакат аҳолисининг аниқ сони, ёши, жинси, фуқаролиги, миллий таркиби, оилавий аҳволи, касби, бандлиги, даромад манбаи ва бошқа жиҳатлар бўйича батафсил маълумот тўплашнинг энг самарали усули аҳолини рўйхатга олишни ташкил этиш ҳисобланади. Шу боис, 2023 йилда мамлакатимизда илк бор ўтказиладиган аҳолини рўйхатга олиш тадбирларига ҳозирдан жиддий тайёргарлик кўрилмоқда.

Кўпчилик инсонлар аҳолини рўйхатга олиш амалиётини статистик маълумотлар тўплаш тадбирларининг бир кўриниши, деб тушунади. Аммо бу шунчаки статистика эмас, балки мамлакат аҳолисининг маълум бир вақтдаги фотосуратини кўриш имкониятини берадиган йирик миқёсдаги тадбир ҳисобланади. Мазкур давлат даражасидаги кенг кўламли, кўп вақт ва маблағ талаб этадиган тадбирни ўтказиш учун халқаро талабларга мувофиқ 2-3 йил давомида тайёргарлик ишларини олиб бориш талаб этилади. Ушбу амалиёт мустақиллик йилларида республикамизда илк бор ўтказилаётганини инобатга олиб, уни ташкил этишга пухта тайёргарлик кўриш мақсадида 2020 йил 11 ноябрда Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 710-сонли қарори қабул қилинди. Унга кўра, мамлакатимизда аҳолини рўйхатга олиш 2023 йил 1—25 ноябрь кунлари амалга оширилади.

Fevral 19, 2022

Қабул жараёнида Конимех тумани ҳокими М.Эгамқулов, туман прокуратураси, Туман ИИБ, туман ҳокими ўринбосарлари, тегишли ташкилот раҳбарлари, ва маъсуллар иштирок этдилар.

Ўтказилган қабулда фуқаролар иш билан таъминланиш, ижтимоий ёрдам, уй-жой таъмири, ижтимоий ёрдамга мухтожлар учун белгиланган уй-жой олиш,

тадбиркорлик қилиш учун ер майдони ажратиш, йўл, сув таъминоти, тиббий-ижтимоий ёрдам ва бошқа ўзларини қийнаётган масалалар бўйича мурожаат қилишди.

Мурожаатлар тегишли тартибда мутахассислар, ҳоким ёрдамчилари ва ўринбосарларига йўналтирилди.

Барча мурожаатлар тегишли тартибда рўйхатга олиниб, ечими топилган мурожаатлар жойида ҳал этилди ва айрим мурожаатлар ҳуқуқий маслаҳат ва тушунчалар билан қаноатлантирилди.

Муддат талаб этилувчи мурожаатлар эса ҳал этиш учун тегишли мутасаддиларга бириктирилиб, назоратга олинди.

Конимех туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Fevral 19, 2022

Бугун Конимех туманида аҳоли турмуш даражасини яхшилаш мақсадида сезиларли ишлар амалга ошириляпти.

Хусусан, аввал ҳабар қилқанимиздек «Намунали кўча» лойиҳаси доирасида тумандаги «Наврўз» маҳаласидаги “Оқманғит”, “Ажинияз” , “Бердақ” кўчалари ва уйлари таъмирланмоқда.

Туман ҳокими Муратхан Эгамқулов мазкур кўчаларда амалга оширилаётган қурилиш-бунёдкорлик ишларини кўздан кечириб, бош-қош бўлмоқда.

Ҳар бир ҳудуднинг қиёфасига кўрк бағишловчи жиҳатлардан бири бу йўллардир. Кейинги йилларда мамлакатимизнинг барча жойларида ободончилик, бунёдкорлик ишлари билан бир қаторда йўллар қуриш, мавжуд йўлларни таъмирлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Мавжуд йўллар жорий ва капитал таъмирланиб, янги-янги йўллар барпо этилмоқда. Мазкур йўналишда туман ҳокимлиги томонидан муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Қурилиш-бунёдкорлик ишлари туман сектор раҳбарлари, барча мутасадди ташкилот ва корхоналар томонидан аҳиллик ва ҳамжиҳатликда жадаллик билан олиб борилмода.

Таъкидлаш жоизки, айни кунларда бевосита Конимех туман ҳокими кўмаги билан ушбу маҳалладаги 30 та хонадонда иссиқхоналар, 5 та хонадонга 25 қути асалари оиласи, 10 та хонадонга 200 тадан ортиқ товуқлар, 5 та хонадонга зотдор эчкилар етказиб берилди.

Туманда бошланган бу каби хайрли ишлар ҳаммамизнинг ҳаётимиз

ва келажагимизга дахлдорлигини, ҳаётимиз ва фарзандларимиз

келажагига бефарқ эмаслигимизни кўрсатиб турибди!

Конимех тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Fevral 18, 2022

  Навоий вилояти Конимех тумани халқ таълими тизимидаги ислоҳотларни янада жадаллаштириш ҳамда соҳада мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича мактаб таълимини ислоҳ қилиш туман кенгаши
ЙЎЛ ХАРИТАСИ

Т/Р Чора-тадбир номи Амалга ошириш

механизми

Ижро муддати Талаб этиладиган маблағ (сўм) Молиялашти-риш манбаси Масъул

ижрочилар

I. Таълим сифатини ошириш йўналиши
1.       Тумандаги таълим муассасаларининг хорижий тил (инглиз) ўқитувчилари ўртасида “Энг маҳоратли хорижий тил ўқитувчиси” вилоят кўрик-танловининг вилоят босқичига туман таълим муассасаларининг хорижий тил (инглиз) ўқитувчилари иштирокини таъминлаш. Хорижий тил (инглиз) ўқитувчилари учун ташкил этилган кўрик-танловига туман таълим муассасаларининг хорижий тил (инглиз) ўқитувчилари иштирокини таъминлаш 2022 йил

январь-май

Лойиҳа доирасида Маҳаллий бюджет ҳисобидан Конимех тумани  молия, халқ таълими бўлимлари
2.       Тумандаги умумтаълим мактабларида аниқ ва табиий фанлардан дарсларни самарали ташкил этиш учун кўргазмали макетлар билан таъминлаш. 1. Аниқ ва табиий фанлар бўйича умумтаълим мактабларига зарур бўлган кўргазмали макетлар рўйхатини шакллантириш ва тасдиқлаш;

2. Умумтаълим мактабларининг кўргазмали макетларга бўлган эҳтиёжини аниқлаш;

3. Эҳтиёждан келиб чиқиб кўргазмали макетлар харид қилинишини амалга ошириш ва етказиб бериш.

2022 йил

март

 

 

2022 йил

апрель

 

 

2022 йил

май

Лойиҳа доирасида Маҳаллий бюджет маблағлари Конимех тумани халқ таълими бўлими
3.       Тумандаги умумтаълим мактаблари ўқитувчи ва ўқувчиларини TIMSS (4- ва
8- синф ўқувчиларининг математика ва табиий йўналишдаги фанлардан ўзлаштириш даражасини баҳолаш), PISA (15 ёшли ўқувчиларнинг ўқиш, математика ва табиий фанлардан саводхонлигини баҳолаш) халқаро баҳолаш дастурларида иштирок этишга тайёрлаш.
1.  Ўқувчиларнинг олган билимларини амалиётда қўллаш қобилиятини ривожлантириш;

2. Таълим муассасаларида сифатли таълим бериш учун етарли шарт-шароитларни яратиш;

3. Халқаро тадқиқотлар доирасида таълим сифатини баҳолаш методикаси ва технологияларини самарали такомиллаштириб бориш.

4. А.Авлоний илмий-тадқиқот институтининг халқаро баҳолаш дастурларига тайёрловчи stesting.uz  платформаси орқали туман мактаблари ўқувчиларининг PISA, PIRLS, TIMSS онлайн тайёргарлик синовларида иштирок этишини таъминлаш.

2022 йил

март

 

 

2022 йил

май

 

2022 йил

февраль

 

доимий

 

 

 

2022 йил

февраль-март

 

 Маҳаллий бюджет маблағлари Конимех тумани халқ таълими бўлими
4.       Аниқ ва табиий фан ўқитувчилари ўртасида “Заковат” интеллектуал танлови, “Ёш ўқитувчилар” форуми, “Таълим тизимида муаммоли, масофавий  ва ҳамкорлик таълим технологиялари” мавзусида илмий конференция (рус ва хорижий тил ўқитувчилари ўртасида), Умумтаълим муассасаларидаги информатика фанидан 5-6 синф ўқувчилар ўртасида “SCRATCH”да энг яхши лойиҳа танлови, Миллий ўқув дастури доирасида яратилган янги авлод дарсликларининг самарадорлиги ҳамда бошланғич синфларда ўқиш “EGRA”ва математик кўникмаларни баҳолаш “EGMA” бўйича мамлакат бўйлаб олиб борилган тадқиқотлар юзасидан илмий-амалий семинар, Рус ва хорижий тилларни ўқитишдаги энг замонавий усуллар ҳамда билингвизм, полиглот ўқитувчилар ва ўқувчиларга бағишланган давра учрашувлари ва илмий-амалий семинар ўтказиш. Тасдиқланган режа-график асосида кўрик-танловлар, форум, конференция, илмий-амалий семинар ва давра суҳбатларини ўтказиш. 2022 йил февраль -ноябарь Конимех тумани халқ таълими бўлими
5.       Ўқувчиларда ёзма саводхонлик
ва мантиқий фикрлаш  кўникмаларни шакллантириш.
1.      Ўқувчиларда ёзма саводхонлик ва мантиқий фикрлаш кўникмаларни шакллантириш мақсадида фан (математика, она тили) тўгараклари самарадорлигини тизимини такомиллаштириш;

2.      5-11 синф ўқувчилар учун диктант матнлари ва математикадан ёзма иш материаллари тайёрлаш ҳамда синов ўтказиш;

3.      Олинган натижаларни таҳлил қилиш ва ўқувчилар билан бўшлиқлар устида ишлаш соатларини ташкил этиш.

2022 йил

Март

 

 

 

 

2022 йил

апрель

 

 

2022 йил

май

 

 

Конимех тумани халқ таълими бўлими,

 

6.       Педагогларни замонавий ўқитиш методикаси, жумладан янги Миллий ўқув дастури асосида малакасини ошириш. 1. Миллий ўқув дастури асосида махсус видеокурслар ёрдамида педагоглар малакасини ошириш.

2. Платформа орқали босқичма-босқич ўқитувчилар малакасини ошириш.

3. Устоз-шогирд мактабини ташкил этган ҳолда амалиётда ёш мутахассисларга доир ўқувларни доимий ташкил этиб бориш.

 

 

режага асосан

доимий

Конимех тумани халқ таълими бўлими
7.       Тумандаги умумтаълим мактаблари қувватини мақбуллаштириш. 1. Тумандаги барча умумтаълим мактабларини қувватидан фойдаланиш даражасини ўрганиш, қувватидан юқори бўлган умумтаълим мактабларни аниқлаш ва рўйхатини шакллантириш.

 

2022 йил

Март

 

 

 

 

Ҳисоб китобларга кўра Маҳаллий бюджет маблағлари туман

ҳокимлиги,

Конимех тумани халқ таълими бўлими

8.             “Энг яхши видеодарс” танловини ташкил этиш ва  ғолибларнинг ишини вилоят халқ таълими бошқармасига тақдим этиш. 1. Ғолиб ўқитувчиларнинг видеодарсларини фаолиятда фойдланишлари учун таълим муассасалрига етказиш

 

2022 йил

Февраль

 

Ҳисоб китобларга асосан Маҳаллий бюджет ҳисобидан Конимех тумани халқ таълими бўлими
9.       Педагог кадрларнинг малака тоифаларини ошириш. 1. Аттестациянинг малака (тест) синови натижалари паст бўлган ўқитувчилар рўйхатини шакллантириш.

2. Илғор педагоглар тажрибасидан фойдаланиб туман марказида қисқа муддатли курслар ташкил этиш.

2022 йил

март

 

 

2022 йил

апрель-июнь

Маҳаллий бюджет маблағлари Конимех тумани молия, халқ таълими бўлимлари
II.  Кадрлар салоҳиятини ошириш йўналиши
10.             Таълим сифатини ошириш учун хорижий мутахассисларни жалб қилиш.      1. Аниқ ва табиий фанлар ҳамда чет тиллар бўйича камида
2тадан хорижий мутахассис (методист, ўқитувчи)ни маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан жалб қилиш ва уларга барча шарт-шароитларни таъминлаш.

2. Бунда, жалб қилинадиган мутахассисларнинг сифат даражасини таъминлаш мақсадида уларнинг рўйхати Халқ таълими вазирлиги билан келишиш.

2022/2023 ўқув йилига қадар Ҳисоб китобларга асосан Маҳаллий бюджет ҳисобидан Туман ҳокими,

тумани молия бўлими

11.             Фан ўқитувчиларини аттестация жараёнига тайёрлаш, малака талаблари ва сифат таркибини кўтариш учун ўқитувчилар ўртасида navvxtb.uz платформаси орқали методик кунларда мантиқий саволлардан тузилган онлайн тест синовларида фан ўқитувчиларининг иштирокини таъминлаш Аниқланган бўшлиқлар асосида таянч ўқувларга режа ишлаб чиқиш  шунингдек илғор иш тажрибасига эга ўқитувчилар орқали методик ёрдам кўрсатиш Доимий Ҳисоб китобларга асосан Халқ таълими вазири жамғармаси Конимех тумани халқ таълими бўлими

фан методистлари

12.             Ўқитувчиларни индивидуал дастурлар орқали малакасини ошириш. 1. Баҳолаш натижалари асосида ҳар бир ўқитувчини 7 та компетенция бўйича билим ва педагогик маҳоратини оширишга қаратилган индивидуал малака ошириш курсига жалб қилиш;

2. Малака ошириш курсларини “Узлуксиз касбий таълим” электрон платформаси орқали амалга ошириш.

2022 йил
апрель-май
Конимех тумани халқ таълими бўлими,

 

13.             Тумандаги жами тоифасиз ўқитувчилар улушини 52,7 фоиздан 45,0 фоизга камайтириш. 1. “Устоз-шогирд” анъанаси бўйича устозларга ҳар бир касб бўйича маълум муддатга мўлжалланган аниқ ишчи дастурлар ишлаб чиқиш;

2. С1 даражадаги миллий ва унга мос даражадаги халқаро сертификатга эга хорижий тиллар педагог ходимларини малака тоифаларини бир поғонага ошириш амалиётини жорий этиш;

3. Ишга янгидан қабул қилинганидан сўнг жорий ўқув йилининг март-май ойларидаги педагог кадрлар аттестациясида навбатдан ташқари аттестацияда ўз ҳоҳишига кўра, иштирок этиш орқали ошириш имкониятини бериш;

4. Ўқитувчилардан ўзининг асосий фанидан онлайн тест синовларини ўтказиш бўйича электрон дастурдан самарали фойдаланишни ташкил этиш.

2022 йил

Февраль

 

 

 

2022 йил

февраль

 

 

 

2022 йил

март-май

 

 

 

 

 

2022 йил

март-ноябрь

 

 

 

 

 

 

 

Конимех тумани халқ таълими бўлими
14.             Ўрта махсус ўқитувчиларнинг салмоғини 3,0 фоиздан 2,1 фоизга камайтириш. 2022 йилда 32 нафар ўрта махсус маълумотли ўқитувчиларнинг 10
(31,3 фоиз) нафарини педагогик йўналишдаги олий таълим муассасаларига ўқишга жалб этиш юзасидан тарғибот ишларини олиб бориш.
2022 йил

июнь-август

 

 

 

 

 

 

Конимех тумани халқ таълими бўлими
III.  Ёшлар маънавиятини юксалтириш йўналиши
15.             Умумий ўрта таълим мактабларида ўқувчиларнинг ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиш бўйича ота-оналар масъулиятини ошириш. 1. Ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидалари бўйича ҳар бир ота-онани таништириш.

2. Мактабнинг ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидалари низомини ўқувчилар орқали ота-оналарга етказиш.

3. Ички тартиб ва одоб ахлоқ қоидаларига риоя этмаган ходим ва ўқувчиларга нисбатан низомда белгиланган тартибда кескин чора кўриб боришни таъминлаш.

2022 йил

февраль

 

2022 йил

март-апрель

 

Доимий

Конимех тумани халқ таълими бўлимии,

умумий ўрта таълим мактаблари

16.             Эстрада хонандалари билан концерт дастурлари ташкил этиш. Туман ҳокимлари томонидан ёшлар ва мактаб ўқувчилари учун Наврўз ва Мустақиллик байрамлари арафасида эстрада ҳонандалари билан учрашув ва концерт дастурларини ташкил этиш. 2022 йил

Март-август

Маҳаллий бюджет маблағлари Туман  ҳокимлиги, Маданият бўлими
17.             Ўқувчи ёшлар ўртасида “Ҳоким кубоги” “Заковат” интеллектуал ўйинини ўтказиш. 1. “Заковат” интелектуал ўйинини мактаб, туман босқичини ўтказиш.

2. “Заковат” интеллектуал ўйинида ғолиб бўлган ўқувчиларни муносиб рағбатлантириш.

2022 йил

Март

2022 йил

апрель

 

Маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан Конимех туман халқ таълими бўлими ва мактаблар
18.             Ўқувчиларда Ватанга муҳаббат хиссини шакллантириш мақсадида “Ватанпарварлик” дарсларини ташкил этиш. 1. Режа асосида белгиланган жойларда мактабнинг чақириққача харбий тайёргарлик фани ўқитувчлари иштирокида, миллий гвардия, мудофаа, ички ишлар бўлимлари билан хамкорликда дарсларни ташкил этиш. Режа асосида Конимех тумани халқ таълими бўлими,

миллий гвардия, мудофаа ишлари бўлими, ички ишлар бўлимлари

19.             Ўқувчилар ўртасида “Юртим тарихини ўрганаман” тадбирини ўтказиш. 1. Умумтаълим мактабларининг 7-9 синф ўқучилари ўртасида иношолар танловини ўтказиш.

2. Иношоналар танловида ғоиларни ҳамда тадбирда фаол ишгтирокчиларни тақдирлаш.

2022 йил ноябрь

 

2022 йил декабрь

  Маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан Конимех тумани халқ таълими бўлими,

миллий гвардия, мудофаа ишлари бўлими, ички ишлар бўлимлари

20.             Таълим муассасаларида “Уч авлод” учрашувларини ташкил этиш. 1. Таълим муассасаларида “Уч авлод” учрашувлари графигини тасдиқлаш.

2. График асосида хар бир мактабда маҳаллаларда обрў-этиборга эга, ватан олдида шарфли меҳнат қилган нуронийлар билан учрашувларни ташкил этиш

2022 йил март

 

 

2022 йил йил давомида

    Конимех тумани халқ таълими бўлими,

Маънавият ва маърифат маркази, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими
“Нуроний” жамғармаси
туман бўлими

21.             Ўқувчи-ёшлар томонидан содир этилиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликни олдини олиш бўйича ишларни манзилли ташкил этиш. 1. Ҳар бир мактабда ҳафтанинг пайшанба-профилактика кунида ИИБ ходимлари билан биргаликда “Давомат-тиғ” ва жиноятчиликни олдини олиш бўйича турли тадбирларни ўтказиш. 2022 йил

февраль

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Конимех тумани ИИБ,

Конимех тумани халқ таълими бўлими

22.             Ўқувчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида “Жалолиддин Мангуберди, Амир.
Темур, Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур издошлари”, “Мен ватан ҳимоячисиман” каби иншолар ва кўрик-танловларни ташкил этиш.
1.Танловларни 2 босқичда; мактаб, туман миқёсида ташкил этиш.

3. Ҳар бир босқич бўйича ғолиб деб топилган ёшларни рағбатлантириш чораларини кўриш.

2022 йил

февраль-

апрель

 

 

 

Маҳаллий бюджет маблағлари Конимех тумани халқ таълими, молия бўлимлари
23.             Умумий ўрта таълим мактаб ўқувчи-ёшлари билан таниқли спортчилар, ёзувчи ва шоирлар, маданият ходимлари иштирокидаги ижодий учрашувларни ташкил этиш.      1.Ижодий учрашувларга ҳамкор ташкилотлар томонидан таниқли спортчи, шоир ва ёзувчилар иштирокини таъминлаш.

2.Мактаб ўқувчиларини ижодий учрашувларга жалб этиш ва учарашув ташкил этилиши учун шарт-шароит яратиш.

2022 йил

февраль

режага асосан

 

 

 

 

Туризм ва спорт бўлими,

Маданият бўлими, туман халқ таълими бўлими

24.             “Жаҳолатга қарши маърифат”шиори остида туман прокуратураси, мудофаа, миллий гвардия бўлимлари билан ҳамкорликда тарбияси оғир ва ички назоратда турувчи ўқувчилар иштирокида ҳарбий-ватанпарварлик руҳидаги тадбирларни ўтказиш. 1. “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусида иншолар ва расмлар танловини ўтказиш.

3. Ўқувчилар ўртасида спорт ва ҳарбий мусобақаларни ташкил этиш.

4. Танлов ва мусобақа ғолибларни  рағбатлантириш.

 

2022 йил

май

Ҳисоб китобларга кўра Ҳомийлар, бюджетдан ташқари маблағлар Миллий гвардия Конимех тумани  бўлими, Маънавият ва маърифат маркази Конимех тумани бўлими,

Конимех тумани халқ таълими бўлими

25.             Ўқувчи-ёшларда телефондан хусусан интернетдан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш. 1. Синф рахбарлари томонидан ота-оналарга мактаб ҳудудида телефондан қандай фойдаланиш мумкинлиги тўғрисида маълумотлар бериш.

2. 1-4 синф ўқувчилари учун Интернет нима”, 5-11 синф ўқувчилари учун “Интернет, ижтимоий тармоқлар ва уларнинг ёшларга салбий таъсири“ мавзуларида давра сухбатлари, очиқ тарбиявий соатларни ташкил этиш.

3. Информатика дарсларида интернетдаги турли таҳдидлар, ижтимоий тармоқлардаги турли кўнгилочар сайтлар, шунингдек, интернетдан фойдаланиш маданияти ҳақида тушунтириш ишларини олиб бориш.

Йил давомида Конимех тумани халқ таълими бўлими
26.             “Қизларжон” ўқувчи-қизлар форумининг туман босқичини ўтказиш. 1. Туманда “Қизларжон” ўқувчи-қизлар форумини ўтказиш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2. Дастур асосида Форумни юқори савияда ташкил этиш.

3. Форум доирасидаги лойҳаларнинг ғолиб ўқувчиларини вилоят босқичида иштирокини таъминлаш.

4. Ғолиб ва фаол иштирокчиларни муносиб тақдирлаш.

2022 йил

Сентябрь- октябрь

  Ҳомийлар, бюджетдан ташқари маблағлар Конимех тумани  халқ таълими, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари
27.             Умумтаълим мактабларининг Юқори синф ўқувчилари учун ватанпарварлик соатларини мунтазам ўтказилишини таъминлаш 1. Ватанпарварлик соатларини ўтказиш режа-жадвалини тасдиқлаш.

1. ИИБ, прокуроатура, мудофаа ишлари бўлими, ҳарбийларни жалб қилган ҳолда умумтаълим мактабларида ватанпарварлик соатларини ўтишни жорий қилиш..

2022 йил март -декабрь     Конимех тумани ИИБ, прокуратура, мудофаа ишлари бўлими, халқ таълими бўлими, ёшлар ишлари  агентлиги
28.             Умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида “Ёш чегарачи” мусобақаларини ташкил этиш 1. Ҳамкор ташкилотлар билан қўшма буйруқ тайёрлаш.

2. Мусобақаларни ўтказиш бўйича амалий-услубий семинар ташкил қилиш.

3. Барча мактабларда тайёргарлик ишлариин ташкил қилиш.

4. Туман босқичларини ўтказиш.

2022 йил

Март

Апрель

 

 

Апрель

 

Май

    Ёшлар агентлиги

 

29.             Умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида “Ёш қутқарувчи” мусобақаларини ташкил этиш. 1. Ҳамкор ташкилотлар билан қўшма буйруқ тайёрлаш.

2. Мусобақаларни ўтказиш бўйича амалий-услубий семинар ташкил қилиш.

3. Барча мактабларда тайёргарлик ишўлариин ташкил қилиш.

4. Туман босқичларини ўтказиш.

2022 йил

Март

Апрель

 

 

Апрель

 

Май

    Ёшлар агентлиги, туман ФВБ  билан ҳамкорликда
IV.  “5 та муҳим ташаббус”ни жорий этиш йўналиши
30.             Ўқувчиларни ватанпарварлик, ватанга садоқат руҳида тарбиялаш ва ҳарбий соҳаларга қизиқтириш. 9-11-синф ўқувчиларини касбий мойиллигини аниқлаш ҳамда ҳарбий соҳаларга қизиқтириш мақсадида ҳарбий қисмларга танишув экскурсияларини ташкил этиш. Доимий Конимех тумани

халқ таълими бўлими,
туман мудофаа ишлар бўлими

31.             Таълим муассасаларида спорт тўгараклари фаолиятини янада такомиллаштириш 1. Мавжуд болалар ва ўсмирлар спорт мактабларини улар жойлашган ҳудуддаги мактабларга бириктириш графигини ишлаб чиқиш.

2. Болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари ҳамда бириктирилган мактаблар ўртасида ҳамкорлик юзасидан йўл харитасини ишлаб чиқиш.

3. Йўл харитаси асосида фаолиятни йўлга қўйиш, ёшларни кўпроқ спортга жалб қилиш чораларини кўриш.

Февраль

 

 

 

 

Март

 

 

 

доимий

Конимех тумани халқ таълими бўлими,

Спорт ва туризмни ривожлантириш бўлими

32.             Мактабларда рақс, театр, рассомчилик йўналишларида тўгараклар ва бадиий ҳаваскорлик жамоаларини ташкил этиш 1.Тегишли фан ўқитувчилари, жойлардаги маданият бўлимлари, туман маънавият ва маърифат маркази томонидан мактабларда ушбу йўналишдаги тўгараклар фаолияти йўлга қўйилади.

2.Баркамол авлод болалар мактаби тўгарак раҳбарлари томонидан рақс, театр, рассомчилик йўналишларида тармоқ тўгараклари ташкил этилади

Февраль-март Конимех тумани халқ таълими бўлими, Маънавият ва маърифат маркази  туман бўлими, Ёзувчилар уюшмаси
33.             Маҳаллаларда маданий, спорт ва китобхонлик тадбирларини ташкил этиш Маҳалладаги ёшлар етакчилари томонидан мактабларда дарсдан ташқари пайтда, мусобақа, концерт, китобхонлик, мушоираси, “Заковат” ва бошқа интеллектуал ўйинларни маҳалладаги ёшлар учун ташкил этиш. Йил
давомида
  Маҳаллий бюджет маблағлари Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, маданият бўлими, манавият ва марифат маркази туман бўлими,ёшлар ишлар агентлиги туман бўлими
34.             Миллий кураш мусобақасини ташкил қилиш. 1. Миллий кураш йўналиши бўйича “Туман ҳокими кубоги” мусобақасини ўтказиш юзасидан низомни тасдиқлаш.

2. Мусобақанинг мактаблар кесимида саралаш  босқичини ўтказиш.

3. Мусобақанинг туман босқичини ўтказиш.

4. Мусобақа ғолибларини тақдирлаш маросимини ташкил этиш.

2022 йил

Сентябрь-октябрь

Хисоб- китоблар асосида Маҳаллий бюджет маблағлари Конимех туман ҳокимлиги,

туман туризм ва спорт бўлими,
халқ таълими бўлими, туман молия бўлими,

 

35.             Умумтаълим мактабларида оммавий спортни тарғиб қилиш ва спортга қизиққан ўқувчи-спортчиларни тайёрлаш ва селекция ишларини олиб бориш. 1. Мактаблар ўртасида турли спорт мусобақалари ўтказиш орқали селекция ишларини амалга ошириш.

2. Ҳар бир туманда 5 нафар етук малакали жисмоний тарбия фани ўқитувчиларини танлаб олиш ва селекционерлар тайёрлаш бўйича қисқа муддатли ўқув курслар ташкил этиш;

Йил
давомида
Конимех

туман туризм ва спорт бўлими,

халқ таълими бўлими,

36.             Халқ таълими тизимида фаолият кўрсатаётган ҳодимлар ўртасида “Мини-футбол”  ва “Волейбол” бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” мусобақасига иштирок этиш 1. Мусобақанинг туман саралаш  босқичини ўтказиш.

 

2022 йил

сентябрь

 

  Маҳаллий бюджет маблағлари Конимех туман туризм ва спорт бўлими,

халқ таълими бўлими

37.             Ўқувчи-ёшлар ўртасида “Шахмат”, “Шашка”, “Стол тенниси” бўйича вилоят кубоги мусобақаларига иштирок этиш. 1. “Шахмат” мусобақасини 2 босқичда: мактаб, туман босқичларини

ташкил этиш.
2. Мусобақанинг мактаб, туман саралаш  босқичини ўтказиш.
3. Мусобақанинг туман ғолибларини тақдирлаш тадбирини ташкил этиш.

2022 йил

ноябрь

 

2022 йил

декабрь

  Маҳаллий бюджет маблағлари Конимех туман туризм ва спорт бўлими,

халқ таълими бўлими

38.             Соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида халқ таълими ходимлари ўртасида “5 000 қадам” шиори остида югуриш марафонини ташкил этиш. 1. Конимех  туманида югуриш марафонини ташкил этиш бўйича туман ҳокимлиги йиғилиш баёнини тасдиқлаш.

2. Марафонда иштирок этиш истагини билдирган ходимлар рўйхатини шакллантириш.

3. Марафонни белгиланган жойда ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда юқори савияда ташкил этиш.

2022 йил

давомида режа график асосида

 

Конимех

туман туризм ва спорт бўлими,

халқ таълими бўлими

V.  Битирувчиларни касбга йўналтириш йўналиши
39.             Умумтаълим мактаблари ўқувчиларини қизиқишлари асосида касб-ҳунарга ўқитиш ишларини ташкил этиш. 1. Бошланғич синфдан бошлаб ўқувчиларга меҳнат бозорида мавжуд бўлган турли касблар тўғрисида тушунчалар бериш;

2. Психологик ташхислаш асосида умумтаълим мактабларининг 7-9-синф ўқувчиларини касбий мойиллигини аниқлаш ҳамда ишлаб чиқариш саноат корхоналарига танишув экскурсияларини ташкил этиш;

3. Ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий салоҳиятидан келиб чиққан ҳолда
10-синф ўқувчиларини мактабда белгилаб берилган касбларга ўргатиш ҳамда “Устоз-шогирд” анъаналари асосида касбга йўналтириш;

4. Олис ва чекка ҳудудлардаги умумтаълим мактабларида контейнерлардан тайёрланган махсус жиҳозланган касб-ҳунар амалиёти хоналарини ташкил этиш;

5. Касб-ҳунар амалиёти хоналарини туризм, боғдорчилик, тадбиркорлик, миллий ҳунармандчилик соҳаларига оид керакли жиҳозлар билан жиҳозлаш;

2022 йил

Март-апрель

Конимех тумани халқ таълими бўлими
40.             9-синф битирувчиларини касб-ҳунар мактаблари ва академик лицейларга, касб-ҳунарга йўналтириш 1. Умумтаълим муассасаларидаги
9-синф битирувчиларининг қизиқишлари асосида тегишли касб-ҳунарга йўналтириш бўйича тавсиялар бериш.

2. Умумтаълим мактабларининг
9-синф ўқувчилари ва уларнинг ота-оналарига Касб-ҳунар мактабларида ўргатиладиган касблар ҳамда академик лицейлар йўналишлари тўғрисида маълумот бериш.

3. Умумтаълим мактабларининг
9-синф битирувчиларини қизиқиши ва қобилияти бўйича Касб-ҳунар мактаблари ёки академик лицейларга йўналтириш ишларини ташкил этиш.

2022 йил

Март

 

 

 

 

2022 йил

апрель

 

 

 

 

2022 йил

май

Конимех тумани халқ таълими бўлими
VI.  Иқтидорли ўқувчилар ва малакали тренерларни қўллаб қувватлаш
41.             Иқтидорли ўқувчилар ўртасида ўтказиладиган фан олимпиадасининг вилоят, республика босқичида иштирок этадиган ўқувчиларга қулайликлар, етарлича шарт-шароитлар яратиш. 1. Иқтидорли ўқувчилар ўртасида ўтказиладиган фан олимпиадаларининг вилоят босқичида иштирок этадиган иқтидорли ўқувчиларни олиб келиш ва кетиш учун бепул автобуслар туман  ҳокимликлар томонидан ажратилишини йўлга қўйиш.

2. Ғолиб бўлган ўқувчиларни эсдалик совғалари билан тақдирлаш.

2022 йил

февраль- ноябрь

 

 

 

 

 

 

Лойиҳа доирасида Маҳаллий бюджет ҳисобидан Конимех туман ҳокимлиги, туман молия, халқ таълими бўлими

 

42.             Фан олимпиадалари ва спорт мусобақаларида ғолиб бўлган иқтидорли ўқувчилар билан туман ҳоким учрашувларини ташкил этиш 1.Фан олимпиадалари ва спорт мусобақаларида совриндор бўлган иқтидорли ўқувчилар рўйхатини шакллантириш;

2.Иқтидорли ўқувчиларни рағбатлантириш мақсадида туман ҳокими билан учрашув ташкил этиш;

3.Туман ҳокими томонидан иқтидорли ўқувчиларга эсдалик совғалари бериш.

2022 йил

Март

 

 

 

2022 йил

апрель

 

2022 йил

май-июнь

 

Тегишли ҳисоб-китобларга кўра Маҳаллий бюджет ҳисобидан Туман халқ таълими бўлими
VII.  Олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик
43.             Мактаб ўқитувчиларининг касбий малакаси ва педагогик маҳоратини ошириш бўйича ўқув-услубий қўлланмалар тайёрлаш ва нашр этиш. 1. Мактабда ўқитиладиган фанлар бўйича мактаб ўқитувчиларининг касбий малакаси ва педагогик маҳоратини оширишга қаратилган ўқув-услубий қўлланмаларга эҳтиёжни аниқлаш.

2. Ўқув-услубий қўлланмаларни тайёрлаш бўйича танловлар эълон қилиш.

3. Танлаб олинган ўқув-услубий қўлланмаларни фан-методика кенгашларида муҳокамадан ўтказиш, чоп этишга тавсия этилган ишларни нашр этиш.

2022 йил
март
    Конимех туман халқ таълими бўлими
44.             Таълим сифати паст, муҳити оғир бўлган мактаблар Навоий давлат педагогика институти кафедралари билан ҳамкорлик қилиш. 1.  Таълим сифати паст, муҳити оғир бўлган танлаб олинган 5 та мактабларни мос равишда тегишли  кафедралар билан ҳамкорлик шартномаларини тўзиш.

2.  Ҳар бир мактаб кесимида мавжуд муаммолар таҳлилини амалга ошириш, таҳлил натижалари асосида ҳар бир мактаб кесимида кафедралар томонидан олиб бориладаган ишларни белгилаб олиш ва амалга ошириш.

2022 йил

февраль

    Конимех туман халқ таълими бўлими ва мактаблар
45.             Туман халқ таълим муассаларида фаолият кўрсатаётган ўрта махсус маълумотли (32 нафар) педагог ходимларига таълимнинг сиртқи, махсус сиртқи, кечки ҳамда масофавий шакллари орқали олий маълумот олиш имкониятини яратиш. 1. Туман халқ таълим муассаларида фаолият кўрсатаётган тажрибали, педагогик маҳорати юқори бўлган ўрта махсус маълумотли педагог-ходимлар рўйхатларини шакллантириш;

2. Ўрта махсус маълумотли педагог-ходимларни олий маълумот олишга тавсия этиш бўйича аниқ мезонларни ишлаб чиқиш.

2022 йил

август

    Конимех туман халқ таълими бўлими ва мактаблар
46.             Мактабларни юқори малакали педагог-ходимлар билан тўлдириш бўйича танлов асосидаги янги тизим яратиш. 1. Мактабларга педагог-ходимларни ишга қабул қилиш бўйича амалдаги тизимни танқидий таҳлил қилиш.

2. Халқаро ва миллий тажрибани инобатга олган ҳолда мактабларга педагог-ходимларни очиқ танлов асосида ишга қабул қилиш тартибини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш.

3.Мактабларга педагог-ходимларни ишга қабул қилиш билан боғлиқ барча жараёнларни рақамлаштириш, ишга қабул қилиш бўйича эълон ва танлов жараёнларини Интернет ахборот тармоғи ва ОАВ орқали шаффоф тарзда ёритилиш ва транцляция қилинишини таъминлаш.

2022 йил

март

    Конимех туман халқ таълими бўлими ва мактаблар
47.             Мактаб жамоаси, ўқитувчилар ва ўқувчилар, уларнинг ота-оналари билан таълим сифати ва маънавий муҳитни яхшилаш бўйича доимий учрашувлар ўтказиш амалиётини кучайтириш. 1. ОТМ профессор-ўқитувчилари, жамоатчилик вакиллари, мактаб жамоаси, ўқувчилар, уларнинг ота-оналари билан таълим сифатини яхшилаш муаммолари бўйича даврий равишда учрашувлар ташкил қилиш.

2. Ўқувчилар ва уларнинг ота-оналарининг таълимга нисбатан муносабатини тубдан ўзгартириш мақсадида аниқ режа ва дастурлар асосида учрашув ва суҳбатлар олиб бориш.

3. Таълим сифати паст ва муҳити оғир бўлган мактабларда Ота-оналар Кенгашлари фаолиятини такомиллаштириш, шу жумладан, улар фаолиятида ОТМ вакиллари иштирокини таъминлаш.

2022 йил

март

    Конимех туман халқ таълими бўлими ва мактаблар
48.             Мактабларда олимлар, зиёлилар, адабиёт ва санъат намояндалари ҳамда ишлаб чиқариш корхоналарининг етакчи мутахассислари билан учрашувлар, дебатлар, давра суҳбатлари ва вебинарлар ташкил қилиш 1. Мактабда “Ҳаёт сабоқлари”, “Олимлар куни” ва “Кафедралар соати” каби мавзуларда семинар ва очиқ мулоқотлар ўтказиш амалиётлари жорий қилиш.

2. Мактаб ҳаётида маънавий муҳитни соғломлаштириш,  билим олиш, ватанпарварлик ғояларини кенг тарғиб қилиш мақсадида олимлар, зиёлилар, адабиёт ва санъат намоёндалари, ишлаб чиқариш корхоналарининг етакчи мутахассислари билан учрашувлар ташкил қилиш.

3. Умумтаълим мактабларида “Тарбия” фанининг назарий асосларини ишлаб чиқишда маърифатпарвар аждодларимиз асарларидан фойдаланиш ҳамда мазкур фанни замонавий талаблар асосида ўқитишни йўлга қўйиш.

2022 йил

март

    Конимех туман халқ таълими бўлими ва мактаблар
49.             Тумандаги таълим сифати паст деб эътироф этилган мактабларни қўллаб-қувватлаш бўйича  “Мактаб – ОТМ – ҳудудий малака ошириш маркази -метод хизмат” ҳамкорлик моделини самарали ташкил этиш. 1. ОТМ ва мактаб ҳамкорлиги доирасидаги чора-тадбирларни белгилаш ҳамда ҳар бир таълим муассасаси раҳбари 2022 йилга мулжалланган “Йўл харитаси”ни тузиш ва ижрога йўналтириш.

2. Ҳудуддаги таълим сифати ва педагоглар салоҳияти паст, бўлган мактабларни ОТМ, ҳудудий малака ошириш маркази ва метод хизматларга бириктириш ҳамда тадбирлар ижросининг бажарилишини тўлиқ назоратга олиш.

3. Профессор-ўқитувчилар томонидан мактабда фаолият юритаётган фан ўқитувчиларининг касбий малакасига ташхис қўйиш, ташхис натижалари асосида ҳар бир ўқитувчининг индивидуал касбий ривожланиш дастурини ишлаб чиқиш ва инновацион шаклларда уларнинг малакасини ошириш ва сифат таркибини яхшилашга қаратилган тадбирларни амалга ошириш.

2022 йил

март

 

 

 

 

2022 йил

апрель

 

 

 

 

 

2022 йил

апрель-май

 

 

 

 

 

Конимех туман халқ таълими бўлими ва мактаблар
50.             2022 йилда умумтаълим мактаблари битирувчиларининг олий таълим муассасасига кириш кўрсаткичини 65% га етказиш. 1. Вилоятдаги 2 та олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларини туман халқ таълими бўлимларига бириктириб ўқитувчиларга узлуксиз методик хизмат кўрсатиш ишларини олиб боришда ҳамкорликни йўлга қўйиш.

2. Профессор ўқитувчилар иштирокида ўқув-семинарлари, учрашувлар ва тадбирларни мунтазам ташкил этган ҳолда ҳамкорликни йўлга қўйиш.

2022 йил

март

 

 

 

 

 

 

доимий

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Конимех туман халқ таълими бўлими ва мактаблар
51.             Мактаблардаги ёш педагогларни “Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали  нуфузли хорижий ОТМларга ўқишга юборишга кўмаклашиш. 1. Тумандаги мактаблардан хорижий тилларни пухта ўзлаштирган ёшларни саралаб олиш.

2. Саралаб олинган ёшлар учун хорижий ОТМларга ҳужжат топшириш бўйича қисқа  муддатли ўқув курслари ва семинар-тренинглар ташкил этиш.

3. Ёшларни хорижий тил бўйича билимларини оширишга, хорижий сертификатларни олишга  ўқув-методик кўмаклашиш.

2022 йил
март ва доимий равишда
    Конимех туман халқ таълими бўлими ва мактаблар
VIII.  Умумтаълим муассасаларининг моддий-техника базасини ва инфратузилмасини ривожлантириш
52.             Умумтаълим мактаблари, уларнинг инфратузилмаси ва моддий техник базасини мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш. 1. Ҳудуддаги мактабларни ривожлантириш бўйича амалга оширадиган ишлар тўғрисида “Виждон хати”ни Президент Администрациясига киритиш;

2. Ҳудуддаги мактабларнинг моддий-техник базаси, жиҳозланиши, инфратузилмасини таҳлил этиш;

3. Таъмирталаб, инфратузилмаси ночор бўлган мактабларни аниқлаш;

4. Маҳаллий бюджет маблағларини йўналтириш.

Бунда, давлат бюджетидан бериладиган пуллардан ташқари, маҳаллий бюджет маблағларининг камида 30 фоизини ажратишни кўзда тутиш.

2022 йил
15 февраль
Лойиха смета хужжатлари асосида   Туман  ҳокимилиги вилояти молия бўлими, Халқ таълими бўлими
53.             Мактабларда қурилиш-таъмирлаш ишларини самарали ташкил этиш. 1. Мактаб қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ишларини талаб даражасида ташкил этиш.

Бунда, янги мактабларни барпо этиш, қуриш ва фойдаланишга топшириш борасидаги ишлар маҳалла фаоллари, ота-оналар ва жамоатчилик назорати остида қабул қилиш механизмини жорий этиш.

2022-2026 йиллар давомида Лойиха смета хужжатлари асосида Республика бюджети

 

Туман ҳокимлиги, туман қрилиш бўлими, халқ таълими бўлими
54.             “Баркамол авлод” болалар мактаблари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш 1. “Баркамол авлод” болалар мактаблари ҳамда “Болалар кутубхоналари”ни моддий-техника базаси ҳолатини таҳлил қилиш;

Таҳлил асосида ушбу муассасаларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш бўйича маҳаллий бюджет маблағларини ажратилишини таъминлаш.

2022 йил
март-апрель

 

 

 

2022 йил давомида

Лойиха смета хужжатлари асосида Маҳаллий бюджет

 

 

 

 

Республика бюджети

 

Туман ҳокимлиги,   халқ таълими бўлими, туман молия бўлими
55.             2022 йилда Инвестиция дастури доирасида жами 4 та халқ таълими муасссасаларида қурилиш-таъмирлаш ҳамда тўлиқ жиҳозлаш ишларини амалга ошириш 4 та реконструкция қилиш ишлари амалга ошириладиган муассасаларни лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш, пудрат ташкилотларни бириктириш ва ўз муддатида фойдаланишга топшириш;

қурилиш-таъмирлаш ишлари тугалланган муассасаларни мебель жиҳозларига бўлган эҳтиёжларини ўрганиб манзилли рўйхат шакллантириш ва жойларга тўлиқ етказилишини таъминлаш.

Августь –сентябрь

 

 

 

 

 

Қурилиш ишлари якунлан-ганданг сўнг

7.0 млрд.

 

 

 

 

 

 

Лойиҳа сметаси асосида

Республика бюджети

 

 

 

 

 

Республика бюджети

Конимех тумани ҳокимининг ўринбосари, Конимех тумани халқ таълими бўлими
56.             2022 йилда ташкил этилган
1 та хорижий тилларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб моддий техника базасини мустаҳкамлаш
Халқ таълими вазирлиги тавсиялари асосида хорижий тиллар синфини замонавий жиҳозлар билан таъминлаш. 2022 йил июль 150 млн Маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан Конимех тумани молия, халқ таълими бўлимлари
IX.  Ижро интизомини мустаҳкамлаш
57.             Ижро интизомини доимий равишда мустаҳкамлаб бориш
ва мазкур йўналишдаги масъул ходимларнинг малакасини ошириб бориш.
1. Халқ таълими вазирлиги ҳамда бошқа юқори турувчи ташкилотларнинг топшириқларини ўз вақтида ва сифатли таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш.

2. Ҳудудий бошқарма ва унинг қуйи тизимида ижро интизомини тизимли йўлга қўйиш мақсадида туман халқ таълими бўлими ва умумтаълим мактабларидаги ижро интизомига масъул ходимларнинг ҳудудий бошқармада стажировкадан ўтишларини таъминлаш

3. Ижро интизоми назорати бўйича тизимли тартиб ўрнатиш ҳамда ушбу йўналишдаги масъул ходимларга амалий ёрдам бериш.

2022 йил

январь-декабрь

Конимех тумани халқ таълими бўлими
58.             Қонунчилик ҳужжатлари ижросини назорат қилишни “doc.ijro.uz”тизими орқали олиб борилишини таъминлаш. 1. Ҳудудий халқ таълим бош бошқармаси, туман халқ таълим бўлимларида ҳамда умумтаълим муассасаларида “doc.ijro.uz” тизимидан доимий равишда фойдаланилишини назорат қилиш.

2.Чиқиш ҳужжатларини “doc.ijro.uz” тизими орқали амалга ошириш.

2022 йил

январь-декабрь

Конимех тумани халқ таълими бўлими
59.             Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини туман миқёсида пухта ва сифатли кўриб чиқиш, фуқароларнинг ариза ва шикоятларини тезкор ва ижобий ҳал этиш механизмларини ишлаб чиқиш 1.Фуқароларнинг оворагарчилиги олдини олиш ва реал вақт режимида мурожаатларни узлуксиз қабул қилиш учун туман халқ таълими бўлимлари ҳамда барча таълим муассасаларида махсус (ИШОНЧ) телефонларини жорий этиш.

2.Электрон мурожаатларни қабул қилиш учун телеграмм ботлар ташкил этиш.

3.Мурожаатлар сони кўп бўлган ҳудудларда сектор раҳбарлари билан ҳамкорликда “Сайёр қабул”лар ўтказиш.

2022 йил

Март

 

 

 

 

 

2022 йил

февраль

 

 

Ҳар ой ва ҳар чоракда

Маҳаллий бюджет маблағлари Туман ҳокимлиги,

Конимех тумани халқ таълими бўлими

 

60.             ijro.gov.uz ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизимидан фойдаланишни йўлга қўйиш.

 

1. Халқ таълим бўлими ҳамда умумтаълим муассасаларида ijro.gov.uz тизимини ишга тушириш.

2.Ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизимида ҳужжатлар назоратини йўлга қўйиш.

2022 йил

Апрель

 

 

доимий

Конимех тумани халқ таълими бўлими
X.  Халқ таълими тизим ташкилотлари, туман халқ таълими бўлимлари фаолиятини такомиллаштириш
61.             Ҳудуд раҳбарларининг мактаб таълимини ислоҳ қилишдаги масъулиятини ошириш. 1. Туман миқёсида халқ таълими масалаларини ривожлантиришга қаратилган мактаб таълимини ислоҳ қилиш туман кенгашини ташкил этиш;

2. Кенгашнинг биринчи йиғилишини ўтказиш ҳамда кенгаш вазифаларини белгилаш.

2022 йил
10 февраль
 

Конимех туман ҳокимлиги,

тумани халқ таълим бўлими

62.             Тумандаги мактабларнинг инфратузилмасини яхшилаш, таълим сифатини оширишга қаратилган дастурини тасдиқлаш учун Республика Кенгашига киритиш. Тумандаги мактабларни моддий-техник базасини яхшилаш, таълим сифатини ошириш;

барча ташкилотларни мактабни ривожлантиришга жалб этиш.

2022 йил
5 март
Конимех туман ҳокимлиги,

туман халқ таълими бўлими

63.             “Баркамол авлод” болалар мактабида ўқувчилар қамровини икки бараварга ошириш. 1. Ўқувчиларнинг қайси тўгаракларга қизиқишлари бўйича сўровнома ўтказиш;

2. Умумий ўрта таълими муассасаларида “Баркамол авлод” болалар мактабининг тармоқ тўгаракларини очиш.

2022-2023 йиллар Тасдиқланган график асосида Маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан Конимех тумани халқ таълими бўлими
XI.  Ҳудудда халқ таълими тизими мулкидан самарали фойдаланиш ва давлат-хусусий шериклик асосида ривожлантириш
64.             Мактабнинг ошхоналаридан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш. 1. Тумандаги мактабларнинг ошхоналарини тўлиқ хатловдан ўтказиш.

2. Хатлов асосида эҳтиёжи мавжуд мактаб ошхоналарини замонавий жихозлар билан таъминлаш учун тадбиркор билан шартномалар тузиш чораларини кўриш.

3. Мактаб ошхоналарининг санитария ҳолатини яхшилаш.

4. Вилоят санитария-эпидемиолгик  осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошқармаси билан ҳамкорликда тажрибали ва ошхона фаолияти намунали йўлга қўйилган мактаблар ошпазлари тажрибасини оммалаштириш мақсадида ўқув семинарларига иштирок этиш.

Шартномада белгиланган муддатларда

 

Хатлов асосида аниқланган маблағлар Ҳомийлик маблағлари Конимех туман ҳокимлиги,

туман халқ таълими бўлими

XII.  Умумтаълим муассасаларининг молиявий барқарорлигини таъминлаш
65.             Умумтаълим мактабларининг бюджетдан ташқари маблағ тушумларини ошириш. 1.Мактабнинг бўш турган ҳудудига ёки амалдаги спорт майдонига тадбиркорларни жалб қилган ҳолда замонавий спорт майдони қуриш ва ижара шартнома орқали мактаб жамғармаси маблағларини ошириш;

2. Бўш турган ер ва бино-иншоатлардан самарали фойдаланиш мақсадида тадбиркорларга давлат-хусусий шерикчилик асосида бериш

3.Мактаб ўқувчилари ҳамда ота-оналари ўртасида қўшимча тўгараклар ташкил этиш бўйича сўровномалар ўтказиш ва шу асосида тўгаракларни ташкил этиш.

4.Бюджетдан ташқари топилган маблағлар ҳисобидан мактаб моддий-техника базаси ва ўқитувчи, ўқувчиларни рағбатлантириш.

2022 йил

Март-май

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 июндаги 454-сон қарорига асосан электрон савдодаги маблағ Ижарачи маблағлари Конимех туман ҳокимлиги,

туман халқ таълими бўлими

66.             Бошланғич синфларда куни узайтирилган гуруҳларни ташкил этиш 1.Ота-оналар иштирокида сўровнома ўтказиш.

2.Сўровнома натижаларига кўра куни узайтирилган гурухларни ташкил этиш.

3.Бюджетдан ташқари топилган маблағлар ҳисобидан ўқитувчиларга қўшимча маблағ тўлаш ва моддий техника базасини мустаҳкамлаш.

2022 йил

Август-сентябрь

Мабалағ талаб этилмайди Конимех туман халқ таълими бўлими
XIII.  Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини жорий этиш
67.             Компьютер синфлари мавжуд  бўлмаган умумтаълим мактаблари замонавий компьютер техникалари билан таъминлаш. 1. Минимал талаб асосида замонавий компьютерлар билан  жиҳозлаш бўйича дастлабки ҳисоб-китоб қилиш;

2. Тумандаги 9 та умумтаълим мактабларини компьютер синфлари билан таъминлаш.

2022 йил

февраль

 

 

март-апрель

Ҳисоб-китобларга асосан Маҳаллий бюджет маблағлари Конимех туман ҳокимлиги,

молия, халқ таълими бўлими,

 

68.             Умумтаълим мактабларида  ўқитувчи ва ўқувчилари учун ахборот-коммуникация техноло-гиялари инфратузилмасини яратиш. 1. Барча умумтаълим мактабларида  “Электрон кундалик” ва “erp.maktab.uz” автоматлаштирилган ахборот тизимини тўлиқ ишга туширишда юзага келаётган  муаммоларни аниқлаш.

2. Муаммоларнинг ечими юзасидан манзилли чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиб тасдиқлаш.

3.Педагог кадрларга ва ўқувчиларнинг ота-оналарига “Электрон кундалик” дастурида ишлаш, маълумотлар киритиш ва бошқа масалалар бўйича методик хизмат кўрсатиб бориш.

4. Тумандаги барча умумтаълим мактабларида “Электрон кундалик” платформасидан фойдаланишларини йўлга қўйиш ва дастурини самарали ишлашини доимий назорат қилиш.

2022 йил сентябрь-декабрь Ҳисоб-китобларга асосан Маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан Конимех туман халқ таълими бўлими
69.             Тумандаги барча умумтаълим мактабларига уланган юқори тезликдаги интернет тармоғини мунтазам ишлашини таъминлаш. 1. Барча умумтаълим мактабларини интернет тармоғидан доимий фойдаланилишини таъминлаш мақсадида 2022 йил учун молиялаштириш.

2. Мактаблар учун белгиланган таърифлардан келиб чиқиб мактаб қувватига қараб белгилаш.

3. Мактабларда доимий интернет ишлашини назорат қилиб бориш.

2022 йил

январь февраль

  Махаллий бюджет Конимех туман халқ таълими бўлими
70.             Информатика ва ахборот технологиялари фани ўқитувчиларини дастурлаш тиллари бўйича малакасини ошириш Информатика ва ахборот технологиялари фани ўқитувчиларини дастурлаш тиллари бўйича худудий малака ошириш институти, нодавлат ташкилотлар билан хамкорликда малакасини ошириш ишларини ташкил этиш 2022 йил

Март-май

Конимех туман халқ таълими бўлими
71.             Умумтаълим мактабларида фаолият юритаётган раҳбар кадрларни ахборот технологиялари ва коммуникациялари бўйича саводхонлигини ошириш. 1. Умумтаълим мактаблари раҳбар кадрларини халқ таълими тизимида фойдаланиладиган ахборот тизимлари ва ресурсларидан (ERP, my.maktab.uz, kitob.uz ва бошқалар ) фойдаланиш бўйича ҳамда АКТ (Microsoft office, Id.gov.uz, SMM (facebook, Instagram, youtube), my.mehnat.uz, uzbekcoders.uz, Gmail почта, Google Docs, Google Drive, Google Form, google calendar) саводхонлигини оширишга қаратилган ўқув дастури лойиҳасига таклифлар бериш; 2022 йил декабрга қадар Лойиҳа доирасида Республика
бюджети
маблағлари

 

Конимех туман халқ таълими бўлими
72.             Умумтаълим мактабларининг информатика ва ахборот технологиялари фани ўқитувчилари ўртасида “Энг яхши IT лойиҳа” кўрик-танловини ўтказиш 1. Умумтаълим мактабларининг информатика ва ахборот технологиялари фани ўқитувчилари ўртасида “Энг яхши IT лойиҳа” кўрик-танловини туман босқичини ўтказиш. 2022 йил февраль-март

 

Конимех туман халқ таълими бўлими
XIV.  Халқ таълими тизими ходимларини рағбатлантириш
73.             Яхши натижага эришган халқ таълими тизимидаги ходимларни тармоқ ва давлат мукофотларига тавсия этиш. 1. Конимех тумани халқ таълими тасарруфидаги таълим муассасаларида фаолият олиб бораётган давлат мукофотларига лойиқ халқ таълими ходимлари рўйхатини шакллантириш.

2. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигини топшириғига асосан мукофотларига лойиқ халқ таълими ходимлари рўйхатини тартиб асосида ҳужжатларини тақдим этиш.

2022 йил

апрель – июнь

Конимех туман ҳокимлиги,

туман халқ таълими бўлими

74.             Ҳар йили меҳнат таътилига чиққан ходимни санатория ва соғломлаштириш марказларига юборишни ташкил этиш. 1. Бир йил давомида таътилга чиқадиган ходимларнинг таътил даври кўрсатилган рўйхатини шакллантириш.

2. Касаба уюшмалари билан хамкорликда ходимни санатория ва соғломлаштириш марказларига юборишни ташкил қилиш.

3. Йил давомида втумандаги жами мактаб ўқитувчиларининг 10 фоизидан кам бўлмаган қисмини соғломлаштириш чораларини кўриш.

2022 йил

давомида

Касаба уюшмалари федерациясининг Конимех тумани кенгаши маблағлари Ўзбекистон Республикаси касаба уюшмалари федерациясининг Конимех тумани кенгаши,

Конимех туман халқ таълими бўлими

75.             Туманда “Ижодкор ўқитувчилар” кўрик танловини ташкил этиш 1. Ғолиб бўлган жамоани рағбатлантириш мақсадида маҳаллий бюджет хисобидан маблағ ажратиш; 2. Режа асосида кўрик танловни ўтказиш;

3. Кўрик-танлов ғолибларига пул мукофотлари ва маиший техникалар бериш

4. Ғолиб бўлган ўқитувчиларни тармоқ мукофотларига тавсия этиш.

2022 йил

апрель

 

2022 йил

май

 

 

2022 йил

июл-август

 

Махаллий бюджет Конимех тумани молия, халқ таълими бўлимлари
76.             Туман халқ таълими тизими ходимлари ўртасида “Заковат” интелектуал ўйинини ташкил этиш. 1. Режа асосида “Заковат” интелектуал ўйинини ўтказиш.

2. “Заковат” интелектуал ўйинини ғолибларга пул мукофотлари ва маиший техникалар бериш.

3.Ғолиб бўлган ўқитувчиларни тармоқ мукофотларига тавсия этиш.

2022 йил

май

 

Махаллий бюджет Конимех туман ҳокимлиги,

молия, халқ таълими бўлимлари

 

              

Fevral 16, 2022
 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Республика бўйича ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, диний бағрикенглик ҳамда миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар самарадорлиги ва таъсирчанлигини янада ошириш тўғрисида”ги 4- сон йиғилиш баёнида “Хотин- қизлар, айниқса уй бекаларининг мутассиб ғоялар ва миссионерлар таъсирига тушиб қолишнинг олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар ташкил қилиш, хотин-қизлар учун миллий урф-одат ва қадриятларга хос, ўзбекона либосларнинг замонавий шакилларини яратиш” вазифаси белгиланган.

Шу муносабат билан “Наврўз” маҳалла фуқаролар йиғинида мазкур топшириқ ижроси юзасидан маҳалладаги чевар хотин-қизлар ўртасида “Эпчил келинчак” кўрик танлови ўтказилди.

Fevral 11, 2022

 

Ассалому алайкум қадрли тумандошлар!

 Ҳозирги вақтда экологик муаммолар аср муаммосига айланмоқда. Фан-техника, иқтисодиётнинг жадал ривожланиши, антропоген омилларнинг табиатга таъсирининг кучайиши натижасида биосфера экотизимларининг бузилиши, чўлланиш ва сайёрамизда ҳароратнинг ошиб бориши кузатилмоқда.

Экологик муаммоларнинг кескинлашуви ердаги ҳаётга хавф туғдирмоқда. Ана шундай муаммолардан бири сайёрамизда ўрмонларнинг кескин камайиб кетаётганлиги, ва чучук сув заҳираларининг камаяётганлиги хисобланади.

Ўтган асрга нисбатан инсоният яшаш тарзи шунчалик даражада ўзгардики, инсоният цивилизациясида ҳали мутлақо кузатилмаган глобал исиш, денгиз ва ер экотизимларининг мисли кўрилмаган даражада камайиб бориши, ер юзининг турли минтақаларида қурғоқчилик, сув тошқинлари каби бир қатор салбий ҳолатлар ҳам юз бераётганлиги барчамизда бирдек хавотир уйғотиб, башариятнинг келгуси ривожланиш тақдири, кўп жиҳатдан, табиат билан жамият ўртасидаги қарама-қаршиликларни оптимал ҳал қилиш йўллари ва воситаларнинг топилишига боғлиқлиги ўз тасдиғини топмоқда.

Хўш, бизда муаммолар бор, лекин уларнинг ечимлар-чи? Наҳотки ҳозирги дунёнинг глобал экологик ҳолати ҳеч кимни заррачалик қизиқтирмаса? Биз ўзимиздан кейинги авлодга қандай келажакни мерос қилиб қолдирмоқдамиз? Ҳар сафар бундай оғриқли саволлар бизни қачонгача қийнаб келади? Наҳотки дунёнинг ҳозирги қиёфаси кундан кунга бунданда ёмонлашиб бораверади-ю, биз инсонлар шунчаки бир оддий ҳодисадек қараб тураверсак?  

Маълумотларга кўра, ҳозирги кунда дунё бўйича 3 трлн. атрофида дарахтлар мавжуд. Бироқ ҳар бир дақиқада уларнинг 27 та футбол майдонига тенг қисми кесилмоқда.

Хусусан, юртимизда ҳам сўнгги йилларда дарахатларни кесишга “мараторий” эьлон қилиниб чекловлар жорий қилинган бўлса-да,  ҳудуларда турли сабабларга кўра дархатларни кесиш ҳолатлари кўпайиб бораётганлиги кўзга ташланмоқда.

Экалогик муаммоларни бартараф этиш, энг асосийси, янада салбий ва оқибатлари аянчли бўлиши мумкин бўлган ҳал қилиб бўлмас муаммоларни юзага келишига йўл қўймаслик барча давлат органлари ва кенг жамоатчилигимизнинг олдида турган устивор вазифаларидан бири бўлиб қолмоқда.

Бугунги кунда экалогик муаммолар қанчалик долзарб аҳамият касб этаётганлигини чуқур англаган ҳолда, юртимизда экотуризимни тубдан яхшилаш, келажак авлодларимиз учун порлоқ келажак барпо этиш мақсадида мухтарам Президентимиз жорий йил 2 чи февраль куни “Яшил макон” умуммиллий дастури доирасида бутун Республика бўйлаб амалга оширилаётган ишлар шунингдек 2022 йилда олдимизда қўйган мақсад ва вазифаларга бағишланган видеоселеторида маскур масала жудаҳам кенг муҳокама қилинди. Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини тадбиқ этиш ҳамда дарахтларни экиш, парваришлаш ва кўкаламзорлаштириш тизимини самарали ташкил этиш бўйича устивор вазифалар белгилаб берилди.

Давлатимиз раҳбарининг топшириқларига мувофиқ “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш “Зафоробод” маҳалла фуқаролар йиғинида  1,0 гектар “Жамоат парки” ва 1,0 гектар “Яшил майдон”, “Шўртепа” маҳалла фуқаролар йиғинида 7 гектар “Яшил макон”лар барпо этиш ишлари бошлаб юборилди.

Бундан ташқари, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида  туманимизда куз-баҳор мавсумида 596 мингдан зиёд, шу жумладан, жорий йилнинг 10 декабрига қадар “Долзарб 40 кунлик” тадбирлар давомида туман ҳудудида 224,0 минг дона манзарали ва мевали кўчатлар ўтқазилиши назарда тутилган бўлиб, бугунги кунга қадар тумандошларимиз, кенг жамоатчилигимиз томонидан 180,0 мингдан зиёд кўчатлар ўтказилиши таъминланди.

Бундай кўкаламзорлаштириш ва экологияни яхшилаш, яшил ҳудудларни кенгайтириш борасида амалга оширилаётган ишлар эса ўз навбатида келажакда ўзининг самарасини бериб атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва соғлом турмуш тарзини қарор топишига хизмат қилади. 

Қадрли конимехликлар,

Айни вақтда туманимизнинг ободлиги, фарзандларимизни соғлом экологик муҳитда камол топиши учун амалга оширилаётган эзгу ва олийжаноб мақсадларни амалга ошириш авваламбор ўзимизга, бугунги кундаги ҳатти-ҳаракатларимизга боғлиқдир.

Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган ташшаббусни қўллаб қувватлаган ҳолда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, келажак авлодга табиий бойликларни бус-бутун етказиш, экологик муаммоларни бартараф этишга ҳисса қўшиш мақсадида барчангизни “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини тадбиқ этиш ҳамда дарахтларни экиш, парваришлаш ва кўкаламзорлаштириш ишларида фаол иштирок этишга чақирамиз.

Зеро она табиатни асраш  ва ундаги биохилма-хилликни тўлиқ муҳофаза этиш, уларни қайта тиклаш ва кўпайтириш учун ҳар биримиз масъулдирмиз.

 

Эътиборингиз учун раҳмат.

Fevral 10, 2022

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 710-сонли қарорига мувофиқ, 2023 йилда мамлакатимизда ўтказиладиган аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишда рўйхатга олиш, инструкторлик, ҳисоб ва стационар участкалар ишини ташкил қилиш учун шартнома асосида қуйидаги ходимлар жалб қилинади:

2023 йил 25 октябрдан 1 декабргача — аҳолидан сўров ўтказиш орқали рўйхатга олишни амалга оширувчи рўйхатга олувчи ходимлар, фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома (пудрат шартномаси) асосида;

2023 йил 10 октябрдан 12 декабргача — рўйхатга олувчилар ишини мувофиқлаштирувчи инструктор (супервайзер) ходим, фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома (пудрат шартномаси) асосида;

2023 йил 10 октябрдан 2024 йил 1 январгача — инструкторлар (супервайзерлар) ишини назорат қилувчи ходимлар (рўйхатга олиш участкаси бошлиғи ва унинг ўринбосари), фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома (пудрат шартномаси) асосида;

2022 йил 1 июлдан 2024 йил 1 январгача — туман, шаҳар миқёсида аҳолини рўйхатга олиш ишларини назорат қилувчи ходимлар (туман, шаҳар аҳолини рўйхатга олиш бўлими бошлиғи ва унинг ўринбосари), муддатли меҳнат шартномасиси асосида;

2023 йил 1 январдан 2024 йил 1 январгача — туман, шаҳар миқёсида аҳолини рўйхатга олиш ишларини мувофиқлаштиришни амалга оширувчи ходим (рўйхатга олиш бўлими бош мутахассиси), муддатли меҳнат шартномасиси асосида;

2023 йил 1 декабрдан 2025 йил 1 декабргача — вилоят миқёсида аҳолини рўйхатга олишнинг бирламчи маълумотлари электрон базага киритилишини назорат қилиш бўйича жалб этилган ходимлар (бирламчи маълумотларни электрон базага киритиш маркази бошлиғи), муддатли меҳнат шартномасиси асосида;

2023 йил 1 декабрдан 2025 йил 1 декабргача — вилоят миқёсида аҳолини рўйхатга олиш ҳужжатларини сақлашни амалга оширувчи ходимлар (ҳужжатларни сақлаш диспетчери), муддатли меҳнат шартномасиси асосида;

2024 йил 1 январдан 31 декабргача — вилоят миқёсида аҳолини рўйхатга олишнинг бирламчи маълумотларини электрон базага киритиш бўйича операторлар ишини назорат қилувчи ходим (операторлар гуруҳи бошлиғи), муддатли меҳнат шартномасиси асосида;

2024 йил 1 январдан 31 декабргача — аҳолини рўйхатга олиш варағи шаклларидаги бирламчи маълумотларни электрон базага киритувчи ва унинг мантиқий назоратини амалга оширувчи ходимлар (операторлар), муддатли меҳнат шартномасиси асосида.

Аҳолини рўйхатга олиш жараёнларига жалб қилинадиган шахслар Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши, давлат тилини билиши, умумий ўрта, ўрта махсус (касб-ҳунар таълими) ёки олий маълумотга эга бўлиши, муомала лаёқатига эга бўлиши, аҳоли билан мулоқотга кириша оладиган, аниқ ва тушунарли ёза оладиган ҳамда тегишли ҳудудда доимий яшаб турган бўлиши талаб этилади.

 

Статистика бўлими

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: