Aprel 1, 2022

 “Республика ҳудудларида тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–54-сон, 21.01.2022 й.) қабул қилинди.

Фармон билан Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузурида тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантириш жамғармалари ташкил этилди.

Жамғармаларни шакллантиришнинг асосий манбаси ерни хусусийлаштиришдан ва ерни ижарага беришдан тушадиган маблағлар ҳисобланади.

Жамғармалар маблағлари қуйидагилар учун сарфланади:

-“Янги Ўзбекистон”, давлат уй-жой дастурларидаги массивларни ташқи муҳандислик-коммуникация билан таъминлаш;

-200 миллиард сўмдан ошадиган, инвесторнинг ўз маблағлари               25 фоиздан кам бўлмаган, инвестиция дастурларига киритилган лойиҳаларни ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш;

-аҳоли пунктлари бош режалари, ҳудудларнинг маъмурий-режалаштирув топшириқлари ва батафсил режалаштириш лойиҳаларини ишлаб чиқиш.

Фармон билан шунингдек, Урбанизацияни ривожлантириш жамғармаси тугатилди.

 

Aprel 1, 2022

Ўзбекистон қонунчилигида 2022 йил 1 апрелдан бир қатор ўзгариш ва янгиликлар кучга киради. Қуйида мамлакатда кучга кирадиган асосий ўзгаришлар тақдим этилди.

Ногиронлик нафақаси ва пенсиясининг энг кам миқдори оширилади

Меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ҳамда иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда — 440 минг сўмдан 622 минг сўмгача оширилади.

Ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига ҳар ойда 500 минг сўм миқдорида парваришлаш нафақаси жорий этилади.

Кексалар учун бир қатор имтиёзлар берилади

Ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар ва ёлғиз яшайдиган кексалар ҳар йили бир маротаба санаторийларда бепул соғломлаштирилади.

Шароити оғир ва кам таъминланган кексаларга рецептга асосан 3 ойлик эҳтиёж асосида дорилар, тиббий ва махсус протез-ортопедия мосламалари олиб берилади ҳамда жарроҳлик амалиётларининг харажатлари қопланади.

Оғир ташхисли касал ҳамда ногирон кексаларга шифокорлар рецептларига мувофиқ, 3 ойлик эҳтиёждан келиб чиқиб дори воситаларининг 50 фоизигача суммаси компенсация қилинади.

Кексаларнинг жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишлари учун абонемент харажатлари қопланади. Давлат театрлари ва музейларига кексалар учун чипта нархлари тўлиқ қоплаб берилади.

Айрим боғчаларга болаларни 2 ёшдан қабул қилишга рухсат берилади

Тўлиқ қувват билан ишламаётган давлат боғчаларига 2 ёшдан 3 ёшгача болаларни пуллик хизмат кўрсатиш шаклида қабул қилишга рухсат берилади.

Хусусий боғча ва мактабларга фарзандларини юбораётган ота-оналар даромад солиғидан озод қилинади

Нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ва мактабларга фарзандларини юбораётган ота-оналарнинг ойига 3 миллион сўмгача бўлган тўловлари даромад солиғидан озод этилади. Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида 1—4-синф ўқувчилари бепул овқат (нонушта ёки тушлик) билан таъминланади.

Дарахтларни ноқонуний кесганларни фото ва видеога олиб юборганлар мукофотланади

Дарахтларни ноқонуний тарзда кесиш ҳолатлари тасвирланган фото ва видеоларни биринчи бўлиб юборган шахсларга БҲМнинг бир баравари — 270 минг сўм миқдорида пул мукофоти тўлаб берилади. Ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берганларнинг маълумотлари ошкор қилинмайди.

UzAuto Motors автомобили фақат харид қилиш бўйича шартнома тузган шахс номига расмийлаштирилади

Ушбу компания томонидан автомототранспортни харид қилиш бўйича шартнома тузган шахсга автоматик равишда расмийлаштириладиган ҳисоб-маълумотни Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти йўл ҳаракати хизматига фақат электрон шаклда тақдим этиш амалиёти жорий қилинади.

Тошкентда ўлим ҳақида тиббий гувоҳнома бериш тартиби бекор қилинади

Тиббиёт муассасаси ходими ўлим ҳолати тасдиқлангандан сўнг, вафот этган шахс ҳақидаги маълумотларни ФҲДЁ бўлимига автоматлаштирилган ахборот тизими орқали юборади. ФҲДЁ ахборот тизими орқали автоматик равишда ўлим ҳақидаги далолатнома ёзувини қайд этади ва маълумотни тиббиёт муассасаси ва Пенсия жамғармасига электрон шаклда юборади.

Инвесторлар, IT-компаниялар таъсисчилари ва ахборот технологиялари соҳасидаги мутахассислар, шунингдек, уларнинг оила аъзолари учун     IT-Visa жорий этилади

IT-Visa жисмоний шахсларга 3 йилгача амал қилиш муддати билан берилади. IT-Visa эгалари визанинг амал қилиш муддати давомида Ўзбекистонга эркин кириб-чиқишлари, Ўзбекистоннинг исталган ҳудудида қайта рўйхатдан ўтиш мажбуриятисиз қолишлари, Ўзбекистон фуқаролари учун назарда тутилган шартларда таълим ва тиббий хизматлардан фойдаланишлари мумкин.

Жисмоний шахсларнинг акциялардан оладиган дивидендлари даромад солиғидан озод қилинади

2022 йил 1 апрелдан 2024 йил 31 декабргача:

  • Ўзбекистон резиденти ва норезиденти бўлган жисмоний шахсларнинг акциялардан олган дивидендлари даромад солиғидан озод қилинади;
  • норезидент юридик шахсларнинг акциялар бўйича дивидендлари учун фойда солиғининг 5 фоиз ставкаси татбиқ этилади;
  • резидент ва норезидент жисмоний ва юридик шахсларнинг хўжалик жамиятлари облигациялари бўйича даромадлари даромад солиғи ва фойда солиғидан озод қилинади.

Бир қатор соҳалардаги тадбиркорлар учун ижтимоий солиқ ставкаси       1 фоиз этиб белгиланди

Қуйидаги соҳаларда фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари учун   2022 йил 1 апрелдан 2025 йил 1 январгача ижтимоий солиқ ставкаси 1 фоиз этиб белгиланди:

  • чакана савдо ва умумий овқатланиш;
  • меҳмонхона (жойлаштириш) хизматлари;
  • автотранспортда йўловчи ва юк ташиш;
  • транспорт воситаларини таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш;
  • компьютер хизматлари;
  • маиший техникани таъмирлаш;
  • агро ва ветеринария хизматларини кўрсатиш;
  • кўнгилочар масканларда хизматлар кўрсатиш.

Бу имтиёз тадбиркорлик субъектлари томонидан, агар уларнинг юқоридаги фаолият турларини амалга оширишдан олган даромадлари жорий ҳисобот (солиқ) даври якунлари бўйича жами даромаднинг камида 60 фоизини ташкил этса қўлланилади.

 

Конимех туман адлия бўлими

 

Mart 28, 2022

Конимех тумани 1-сектор ҳудудидаги намунали ҳудуд деб танлаб олинган маҳаллалардан бири “Наврўз” МФЙ “Бердақ” кўчаси намунали кўча асосида қурилиш-таъмирлаш ҳамда ободонлаштириш ишлари амалга оширилган эди.

Бердақ кўчаси

Туманнинг ободлиги, халқнинг фаровонлиги маҳалла ва қишлоқлардан бошланиши бор гап.

Бердақ кўчаси

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ҳаётга изчил татбиқ этилаётган ижтимоий ҳолати оғир бўлган маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли янги таъмирланган кўчалар,

чекка-чекка ҳудудлардаги аҳоли учун барпо этилаётган замонавий уй-жойлар, таълим муассасалари, дам олиш масканлари қатор хизмат кўрсатиш шоҳобчаларининг янгича қиёфасида ўзининг ёрқин ифодасини топмоқда.

Шу каби ишлар тумандаги “Бирлик” маҳалласи “Ибн Сино” кўчасида давом эттирилмоқда.

Ибн Сино кўчаси
Ибн Сино кўчаси

Аҳоли учун муносиб шарт-шароитларни яратиш, йўл қурилиши, ободонлаштириш ишларини амалга ошириш мақсадида қарийб 30 йилдан буён қаровсиз қолган ҳудуд туман хокими М.Эгамқулов ташаббуси билан ободлик ва замонавий кўркам кўринишга эга бўладиган бўлди.

Ибн Сино кўчаси
Ибн Сино кўчаси
Ибн Сино кўчаси

Йил бошидан бу каби ишлар режа асосида амалга оширилиб, ҳар бир кўчаларга шағал ётқизиш ишлари амалга оширилмоқда.

✍️Конимех тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Mart 18, 2022
Конимех туман Мактабгача таълим бўлими 2022 йил Март ойида қуйидаги озиқ-овқат маҳсулотларини танлов асосида сотиб олади
Махсулот турлари микдори нархи суммаси
1 1-сорт буғдой нони (600гр донада) 3800                      1 500               5 700 000
2 1-сорт буғдой уни(импорт) 300                      4 000               1 200 000
3 Ёрма, макарон маҳсулотлари 200                      7 500               1 500 000
4 Шакар 300                      9 000               2 700 000
5 Қандолат маҳсулотлари 50                    16 000                  800 000
6 Сариёғ 82,5% 300                    50 000             15 000 000
7 Ўсимлик ёғи 300                    19 000               5 700 000
8 Сут пастирилизацияланган 3000                      7 500             22 500 000
9 Кефир 1350                      7 000               9 450 000
10 Сметана 80                    22 000               1 760 000
11 Творог сертификатланган 80                    25 000               2 000 000
12 Пишлоқ 130                    22 000               2 860 000
13 Гўшт, парранда гўшти 2000                    60 000           120 000 000
14 Музлатилган балиқ бошсиз 200                    35 000               7 000 000
15 Тухум 1-категория(дона) 5000                      1 000               5 000 000
16 Чой(кора) 3                    35 000                  105 000
17 Какао 10                    45 000                  450 000
18 Йодланган туз 80                      1 500                  120 000
19 Хамиртуруш 8                    45 000                  360 000
20 Мандарин 300                    20 000               6 000 000
21 Памидор 300                    15 000               4 500 000
22 Бодиринг 300                    18 000               5 400 000
жами:           220 105 000
Mart 18, 2022

#ТАЙИНЛОВ

КОНИМЕХ ТУМАНИ ҲОКИМИГА ЯНГИ ЎРИНБОСАР ТАЙИНЛАНДИ

 

Мавлонов Мансур Насриддинович Конимех тумани ҳокимининг  ўринбосари – Инвестициялар  ва ташқи савдо бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

Мансур Мавлонов 1987 йил Нурота туманида туғилган. Маълумоти олий, 2012 йил . Самарқанд қишлоқ хўжалик институти тамомлаган.

Мутахассислиги Агрономия (дехқончилик)

 

Мансур Мавлонов 2019 йилдан ҳозирга қадар Навоий вилояти Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси Ҳудудларни ривожлантириш лойиҳаларни шакллантириш ва мониторинг қилиш йиғма бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

Mart 18, 2022

#ТАЙИНЛОВ
КОНИМЕХ ТУМАНИ ҲОКИМИГА ЯНГИ ЎРИНБОСАР ТАЙИНЛАНДИ

Муратов Севдиёр Шавкатжонович Конимех тумани ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, комунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари.

Севдиёр Муратов 1995 йил Конимех туманида туғилган. Маълумоти олий, Самарқанд давлат архитектура ва қурилиш институтини.
Мутахассислиги жисмоний маданият, қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини ишлаб чиқариш.

Севдиёр Муратов 2020 йилдан ҳозирга қадар Конимех тумани ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, комунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича бош мутахассиси лавозимида ишлаб келган.

✍️Конимех тумани ҳокимлиги матбуот хизмати.

Mart 10, 2022

2023 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказишда респондентлар сўрови қуйидаги муддатларда ташкил этилади:

1 — 5 ноябрь кунлари — интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали аҳолини рўйхатга олиш (5 кун);

6 — 10 ноябрь кунлари — интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали рўйхатдан ўтган респондентлар ва уларнинг уй манзиллари рўйхатини шакллантириш (5 кун);

11 — 22 ноябрь кунлари — аҳолини рўйхатга олиш варағи шакллари асосида уйма-уй юриб аҳолини рўйхатга олиш (12 кун, фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномага асосан);

23 — 25 ноябрь кунлари — ҳар бир ҳисоб участкасидаги уй-жой манзилларининг 10 фоизини танланма равишда назорат кузатуви асосида ўрганиш (3 кун).

Агар респондент яшаб турган хонадонида (жойида) рўйхатдан ўтишни истамаса, рўйхатга олувчи унга инструкторлик участкасига бориб рўйхатдан ўтишни таклиф этади ва участка манзилини беради.

Инструкторлик участкалари 2023 йил 1 — 22 ноябрь кунлари республиканинг барча ҳудудларида фаолият юритади.

Рўйхатга олиш участкаси ходимлари, инструкторлар ва рўйхатга олувчилар белгиланган тартибда махсус гувоҳнома, сумка, рўйхатга олиш варағи шакллари ва канцелярия буюмлари билан таъминланади.

Рўйхатга олиш даврида инструкторлар (супервайзерлар) рўйхатга олувчилар томонидан сўров ўтказилган респондентлар сонини кунлик назорат қилиб боради.

Аҳолини рўйхатга олишни ўтказишда рўйхатга олувчи ходимлар:

сўров ўтказишдан олдин ўзини таништириши, респондентга ўз гувоҳномасини кўрсатиши, ташриф мақсадини тушунтириши, шунингдек, рўйхатга олишда иштирок этишнинг муҳимлиги, респондентларнинг шахсга доир маълумотлари махфийлиги таъминланиши ва сўров тахминан қанча вақт давом этиши тўғрисида маълумот бериши;

шахсга доир маълумотларни йиғиш жараёнида аҳолини рўйхатга олиш дастурида белгиланган саволлар рўйхатига риоя этиши, уларнинг мазмуни бузилишига йўл қўймаслиги;

рўйхатга олиш варағида келтирилган кетма-кетлик бўйича саволлар бериши, рўйхатга олиш варағида мавжуд бўлмаган саволларни бермаслиги;

аҳолини рўйхатга олиш варағи шаклларини тўлдириш бўйича йўриқномада келтирилган тушунтиришлардан ташқари респондентга қулайлик яратиш мақсадида қўшимча равишда тушунтиришлар бериши;

хушмуомала бўлиши, бошқа шахсларнинг ўз мажбуриятларини бажаришига тўсқинлик қилмаслиги ёки уларнинг ҳаёти, соғлиги ва мол-мулкига хавф солмаслиги, шунингдек, статистика органлари обрўсига путур етказадиган ҳаракатлардан сақланиши;

шахсга доир маълумотларнинг махфийлигини таъминлаши ва уларнинг мазмунини ошкор қилмаслиги;

ўз ваколатларига мувофиқ ишларни тўлиқ, сифатли ва белгиланган муддатларда бажариши лозим.

 

 

Статистика бўлими.

Fevral 25, 2022

 1 Апрелдан:

● Меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ҳамда иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда — 440 000 сўмдан 622 000 сўмгача оширилади;

● ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига ҳар ойда 500 минг сўм миқдорида нафақа тўлови (парваришлаш нафақаси) жорий этилади.

Конимех тумани бўйича 158 нафар фуқаронинг ногиронлик нафақаси ҳамда пенсияси энг кам миқдори 622000 сўмга этказилади.

Бунда, 2022 йил 1 апрелдан автоматик тарзда, яъни фуқародан ариза талаб қилмасдан, пенсия ва нафақа миқдори ошириб берилади.

Ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг қонуний вакилига бериладиган парваришлаш нафақаси фуқароларнинг Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталига мурожаатлари асосида буджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан тайинланади ва тўланади.

Fevral 23, 2022

Конимех туманида Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Навоий вилояти филиали томонидан маҳаллаларда фаолият олиб бораётган ёшлар етакчилари учун семинар-тренинг ташкил этилди.

Семинар-тренингда Республика ишчи гуруҳи аъзоси Ш.Давлатжонов ҳамда вилоят Давлат хизматларини ривожлантириш агентлиги ходими А.Латипов томонидан “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори мазмун моҳияти, маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш самарадорлигини баҳолаш рейтинг тизими, давлат хизматчиларини доимий равишда малакасини ошириб бориш мақсадида ташкил қилинган ilm.argos.uz тизимидан фойдаланиш бўйича тушунтиришлар берилди.

Машғулот давомида ҳар бир мавзу аниқ мисоллар орқали маҳалла етакчиларига тушунтирилиб, уларнинг иш фаолияти давомида фойдаланиши мумкин бўлган муҳим манбалар ва ресурслар тавсия этилди.

Семинар сўнгида маҳалла етакчилари билан савол-жавоблар ўтказилиб, барча саволларга мутахассислар томонидан жавоблар берилди.

Fevral 23, 2022

2022 йил 1 мартдан қонунчиликка  кўра:

-уй-жой коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича имтиёзлар ўрнига ойлик компенсация пул тўловлари, уни олиш ҳуқуқига эга бўлган барча имтиёзли тоифадаги шахсларга, ушбу шахсларнинг пенсия (ижтимоий нафақа) олиши ёки олмаслиги ҳамда меҳнат фаолиятини олиб бориши ёки олиб бормаслигидан қатъи назар тўлаб борилади;

-ижтимоий нафақа олувчи ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз шахсларга компенсация тўлови жорий этилади.

Бунда, ҳар ойлик компенсация тўлови – пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг 45 фоизи (130 050 сўм) миқдорида тўланади;

Ёши 100 га тўлган ва ундан ошган ижтимоий нафақа олувчи шахслар учун ҳар ойда – пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг 100 фоизи (289 минг сўм) миқдорида қўшимча тўлов белгиланади.

Бунда, қўшимча тўлов пенсия ва нафақа тайинланган ташкилот орқали республика бюджети ва бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: