May 20, 2021
 

Конимех тумани ҳокимининг қарори ҳам электрон тизим орқали қабул қилинди.

Конимех туманида ҳокимлар қарорларини қабул қилиш жараёнини бутунлай электрон шаклда амалга оширишни назарда тутувчи “E-qaror” электрон тизими ишга туширилиб, у орқали туман ҳокимининг қарори қабул қилинди.

Ҳудудда мазкур йўналишдаги ишлар адлия вазирлиги ишчи гуруҳи кўмагида белгиланган тартибда шакллантирилиб, туман ташкилотларининг соҳа бўйича тегишли масъуллари иштирокида семинар-тренинг ташкил этилди.

Конимех туманида туман ҳокимининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 майдаги “Соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотларни изчил давом эттириш ва тиббиёт ходимларининг салоҳиятини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш тўғрисида”ги ПФ-6221-сонли Фармони ҳамда вилоят ҳокимининг 2021 йил 8 майдаги Қ-74-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳақида”ги илк электрон қарори қабул қилинди.

Янги онлайн дастурнинг устунлик томонлари, чиқарилаётган қарорларни тўғридан-тўғри “E-qaror” электрон тизими орқали кенг жамоатчилик бемалол кузатиб бориши мумкин.

“E-qaror” электрон тизимини республикамизнинг барча маҳаллий давлат ҳокимияти органларида жорий этилиши уларнинг фаолияти ва иш юритувининг шаффофлашишига, ортиқча вақт сарфланишининг, қоғозбозликнинг олдини олишга хизмат қилади.

Эслатиб ўтамиз, ноқонуний ҳужжатлар қабул қилинишини олдини олиш, ҳокимликлар фаолияти очиқ ва ошкоралигини таъминлаш, соҳага замонавий ахборот коммуникация технологияларини жорий этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 218-сон “Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан қабул қилинадиган қарорларни ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган.

Қарорга асосан маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қарорларини ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон — “E-qaror” 2021 йилнинг январь – май ойларида Қашқадарё вилоятида апробация қилиш юзасидан ҳуқуқий эксперимент ўтказилиши, 2021 йил 1 июлдан бошлаб ҳуқуқий эксперимент натижалари асосида “E-qaror” электрон тизими республиканинг барча даражадаги маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида жорий этилиши белгиланган.

May 13, 2021

Аллоҳ таолонинг марҳамати ёғиладиган ушбу барокатли ва нурафшон кунда Сизларни, барча мўмин-мусулмонларни, Ислом динининг улуғ ва муборак байрамларидан бири бўлмиш Рамазон ҳайити билан чин қалбимдан муборакбод этаман.

Aввало, мана шундай файзли, нурафшон кунларга етиб келганимиз учун Aллоҳ таолога беҳисоб шукроналар айтамиз.

 Инсонларни эзгулик ва ҳайр-саховат ришталари ила бир-бирларига янада яқинлаштирувчи ушбу айём уйингизга файз-барака, тўкин-сочинлик ҳамда тинчлик олиб киришига тилакдошман.

 Дунёнинг узоқ-яқин мамлакатлари мусулмонларини ҳам самимий қутлаб, уларга тинчлик, бардавом тараққиёт ва фаровонлик ёр бўлишига тилакдошман.

 Меҳнаткаш ва оқкўнгил халқимизнинг мўътабар моҳи Рамазонда қилган барча эзгу ният ва дуолари ижобат бўлсин!

Жонажон Ватанимизни, азиз халқимизни Яратганнинг Ўзи паноҳида асрасин! 

Рамазон ҳайити барчамизга муборак бўлсин!

 

Конимех тумани ҳокими Муратхан Эгамқулов.

May 2, 2021

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг ўринбосари Ботир Рахматович Парпиев обод қишлоқда

Учтепа қишлоғи – Навоий вилояти марказидан 270 километр, Конимех тумани марказидан 240 километр олисда, қўшни Қозоғистон билан чегара ҳудудда жойлашган. Бу масканни ўзига ватан ичра кичик ватан деб билган, бир оила фарзандларидек аҳил ва иноқликда яшаб, Ўзбекистонимиз чорвачилиги равнақига муносиб ҳисса қўшиб келаётган ўзбек, қозоқ, қорақалпоқ ва бошқа миллатларга мансуб юртдошларимиз юз-кўзидаги қувончнинг, юракларни лиммо-лим тўлдириб, жўшқин дарёдек тошиб чиқаётган зўр кўтаринкилик ва шукроналик кайфиятининг чеку-чегараси йўқ бугун.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ҳаётга изчил татбиқ этилаётган “Обод қишлоқ” дастури натижасида янги қиёфага кирган юзлаб маҳалла ва қишлоқлар қаторидан энди мазкур аҳоли маскани ҳам жой олди. Мазмун ва моҳияти жиҳатидан ниҳоятда кенг кўламга эга бўлган ушбу дастур шарофати билан қишлоқда яшаётган қарийб 1,5 минг аҳоли ҳаётида мўъжизага тенг ўзгаришлар юз бермоқда.

Мана бир йилдирки, бутун дунё давлатлари каби мамлакатимиз олдида пайдо бўлган мураккаб муаммо ва қийинчиликлар, дуч келинган турли синовларга қарамасдан, юқори суръатларда олиб борилаётган катта ҳажмдаги қурилиш-таъмирлаш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари туфайли “Учтепа” бамисоли мўъжаз шаҳарча кўринишини олмоқда.

Янгиланаётган Ўзбекистоннинг янгиланган қишлоғида амалга оширилган бунёдкорлик ишлари, бу ерда барпо этилаётган кўплаб ижтимоий соҳа объектлари, замонавий уй-жойлар юртимиздаги халқпарвар сиёсатнинг, она заминимизда яшаётган барча миллат ва элат вакилларига кўрсатилаётган бирдек эътибор ва ғамхўрликнинг яна бир амалий ифодаси бўлди.

Ўзбекистонда ҳукм сураётган ўзаро меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик, тотувлик, бағрикенглик муҳитини янада мустаҳкамлашга ҳисса қўшадиган янги объектларни фойдаланишга топширишга бағишланган тадбирлар том маънодаги тантаналарга айланмоқда. Давлат ва жамоат ташкилотлари, сектор раҳбарлари  жам бўлган ушбу учрашувда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг ўринбосари ҳам иштирок этиб, овул қувончига шерик бўлгани унга алоҳида руҳ бахш этди.

  Маҳалла ва оилани қўллабқувватлаш вазирининг ўринбосари: Ботир Рахматович Парпиев –“Мен кўрганларимдан ҳайратдаман. Бу Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг қишлоқларни ислох қилиш ғоясини ажойиб тарзда амалга ошираётганининг тасдиғидир. Мен бу жойга биринчи бор келяпман. Менимча, бу мутлақо бошқа маскан. Қизилқум устида жойлашган қишлоқ шароитларига мос шинам уйлар, ҳамма қулайликлар бир жойга жамланган, аҳолининг манфаатларига мос келади. Ёшларнинг спортга бўлган иштиёқини кўрдим. Биласизми, бу каби овулларини ҳар жойда ҳам учратавермайсиз. Шуни алоҳида таъкидламоқчиманки, бу ерда турли миллат вакиллари истиқомат қилар экан. Улар биргаликда тинч-тотув, дўст бўлиб бир-бирларини қўллаб-қувватлаб келмоқдалар. Бу эса мамлакатдаги тинчлик-осойишталикнинг асосидир”, — деди.

Овулда “Обод ва хавфсиз маҳалла” ҳамда “Маҳалла раиси – ислоҳотчи” тамойиллари асосида фуқаролар билан ишлаш, ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш бўйича янги тизимни самарали жорий этиш учун барча имконият яратилган. Овулда маҳалла фуқаролар йиғини раиси, унинг ўринбосар ва турли йўналишлар бўйича маслаҳатчилари, профилактика инспектори ўзаро уйғун ва самарали фаолият кўрсатиши учун барча шароит муҳайё қилинган.

1 ва 2-секторлар штаби, тиббиёт пункти филиали каби одамларга максимал даражада қулайлик яратишга хизмат қиладиган объектлар ташкил этилган. Меҳмонлар шароитлар билан танишар экан, мамлакатимизда маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш, икки институтни уйғун ривожлантириш борасидаги ислоҳотларнинг чекка бир қишлоқдаги натижасига юқори баҳо берди.

 Юртбошимизнинг 2018 йилда чиқарган “Обод маҳалла, Обод қишлоқ” дастурига биноан бугун “Учтепа” қишлоғи катта совғага эришди. Бу қишлоқ янгича қиёфага айланди десак муболаға бўлмайди. Юртимизнинг энг катта бойлиги, бу тинчлик, осойишталик. Миллатлараро тотувлик Ўзбекистонда давлатимиз раҳбарияти эътиборида.

“Янги Ўзбекистон остонаси мактабдан бошланади” ғояси “Учтепа” қишлоғи ҳаётида ҳам мустаҳкам қарор топди. “Обод қишлоқ” дастури доирасида қишлоқдаги 240 ўринли 8-умумий ўрта таълим мактаби тўлиқ таъмирланиб, қўшимча равишда 120 ўринли бино қурилиб, замонавий асосда жиҳозланади. Бу мактабда таълим қозоқ тилида олиб борилади.

Аниқ рақамларга мурожаат қилсак: “Обод қишлоқ” дастури доирасида 2 та нуқтада 300 метр ер қаъридан чучук сув чиқарилиб, 14.6 км. сув тармоғи ҳар бир хонадонга тортилади, 2 та ичимлик суви объекти мукаммал таъмирланади. Натижада, 6 та ичимлик суви объекти тўлиқ қувватда ишга тушиб, “Учтепа” овул фуқаролар йиғинидаги 1.5 мингдан ортиқ аҳоли оби ҳаёт билан таъминланади.

Аслида ҳам эзгулик миллат-у тил танламайди. Эзгу ният, эзгу сўз, эзгу амал бирлашган нуқтада бунёдкорлик қудрати ўз сўзини айтади. Дилларни дилларга пайванд этадиган ҳам, инсонларни буюк мақсадлар йўлида бирлаштирадиган ҳам, одамзот ҳаётининг мазмуни ҳам фақат ва фақат эзгуликдир.

 

Конимех туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

 


May 2, 2021

Қизилқумдаги обод қишлоқ

Мамлакатимизда барча соҳа ва тармоқларда олиб борилаётган туб ислоҳотлардан кўзланган бош мақсад халқимизнинг ҳаётий талаб ҳамда эҳтиёжларини таъминлаш, одамларимизни рози қилишдан иборатдир.

Бу эзгу ният йўлида амалга оширилаётган салмоқли ишлар кўлами кундан-кунга янада ортиб, янги маъно ва мазмун билан бойиб бормоқда. Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ҳаётга жорий этилган бу тизим — “Обод қишлоқ” дастури қишлоқларимиз, айниқса, олис ҳамда чекка ҳудудларда яшаётган миллионлаб юртдошларимиз ҳаётида чин маънода янги саҳифа очишга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Ўзбекистон Ркспубликаси Президентининг “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устивор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги 2021 йил 3 февраль ПФ-6155-сон Фармони ижросини таъминлаш ҳамда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” Дастурларини узвий давом эттириш орқали ҳудудларнинг йўл транспорт инфратузилмаси, муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини барпо этиш ҳамда у асосида аҳолининг фаровонлиги ва турмуш тарзини янада юксалтириш мақсадида, Навоий вилоятининг Конимех тумандаги 2 та “Учтепа” ОФЙ ҳамда “Янгиғазҳон” ОФЙнинг “Пахтакор” овули киритилди.

Конимех туманининг Учтепа қишлоғида “Обод қишлоқ” дастури доирасида амалга оширилаётган ишлар жумладан, Конимех тумани “Учтепа” ОФЙда йўл транспорт инфратузилмаси, муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини барпо этиш  ишларига 250 нафар хашарчилар ва 25 та махсус автомобиллар жалб этилган бўлиб, ички йўлларнинг қурилиши ва мукаммал таъмирлаш учун 7,5 км масофадаги кўчаларга шағал ётқизиш ишлари олиб борилмоқда.

Қабристонда ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари ташкил қилинмоқда. Хотира майдонини мукаммал таъмирлаш ва оғир шароитда яшаётган ёрдамга муҳтож оилалаларнинг хонадонлари атрофи уралиб, фасад қисми  таъмирлаб берилмоқда.

Ичимлик ва оқава суви таъминотини ривожлантириш дастури доирасида 14.6 км масофадаги ичимлик суви тармоқларини тортиш,  газ таъминотини яхшилаш тармоқ дастурлари доирасида қўшимча 45 дона газ балон график асосида етказиб берилмоқда.

Электр таъминотини яхшилаш тармоқ дастури асосида эса 9.6 км демонташ ва реконстркуция ишлари амалга оширилмоқда. 8-сон мактаб биноси реконструкция ва (120 ўринли блок қуриш) ҳамда Маданият марказини мукаммал таъмирлаш асосида Маданият ва Маҳалла биносига мослаштириш ишлари жадаллик билан амалга оширилмоқда.

Конимех тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Aprel 9, 2021

Унинг очилиш маросими йиғилганларда илиқ таассурот уйғотди

Масжид – мўмин-мусулмонлар учун қадрли жой. Фақат ибодат маскани сифатида эмас, балки руҳий озуқа оладиган ва ўзаро биродарлик ришталарини боғлайдиган макон сифатида табаррук маскандир. Шунга кўра, янги масжид очиш, жомеларни бунёд этиш ва мавжудларини гўзал ҳолатга келтириш  – савоби улуғ амал ҳисобланади.

Охирги вақтларда юртимиздаги  масжидларда етарли шарт-шароитлар ҳозирлаш, ибодат қилиш учун қулайликлар қилиб бериш ва ваъз-насиҳатлар тинглаш учун кенг имкониятлар муҳайё этилмоқда.

Аллоҳ таоло масжидларни Ўзига энг маҳбуб маконлар қилган.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам “Шаҳарларнинг Аллоҳга энг маҳбуб жойи – масжидлардир,” деганлар. Масжидлар ер юзидаги энг покиза ва тоза маконлардир. Уларнинг минораларидан муаззинларнинг овозлари янграйди, тавҳид калималари такрорланади. Масжидлар устига фаришталар тушишади, раҳматлар ёғилади, масжид аҳлини сакинат ўраб олади, масжид аҳлининг устига баракалар ёғилади. Масжидларда мусулмонлар бир-бирлари билан танишадилар, улфат бўладилар, бир-бирларига ёрдам бериб, ҳамжиҳат бўладилар, бир-бирларини зиёрат қилиб, бир-бирларига раҳм-шафқат кўрсатадилар. Бунинг натижасида ораларида боғланиш, дўстлик, меҳрибонлик кучаяди.

Масжидларда мусулмон авлод тарбия топади. Тавҳидни, Аллоҳга ихлос билан ибодат қилишни, Аллоҳни яхши кўришни, Унга юзланиб, тавба қилишни, Унинг ибодатларига бўлган рағбатнинг кучайишини, Унга исён қилишдан узоқлашишни, Ундан қўрқишни, Ундан умидвор бўлишни, Унга ихлос, таваккул қилишни, Унга ибодат қилишни, Унга бандалик қилишни ўрганадилар.

Динимиз бизларни масжидлар қуришга ва уларни обод этишга чақирган. Бу ишни жаннатга олиб борадиган ва Аллоҳнинг ризосига эриштирадиган йўл деб эълон қилган.                         Усмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳсоллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Ким Аллоҳнинг розилигини тилаб бир масжид қурса, Аллоҳ жаннатда унга ўшанинг мислини қуриб беради», деганлар.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай  марҳамат қилганлар: “Еттита иш борки, бандага, у вафот этганидан кейин қабрида ётганида ҳам ажри етиб туради: ким илм ўргатса ёки дарё кавласа,  қудуқ қазиса ёки хурмо экса, ёки масжид бино қилса ва  Мусҳафни мерос қилиб қолдирса, ёки вафотидан кейин унга истиғфор айтадиган фарзанд қолдирса”.

Ҳар бир мўмин, мусулмон одам Аллоҳнинг уйларини обод қилишга, унга инфоқ қилиб, моддий ободлигини зиёда қилишга, унда намоз ўқиб, маънавий ободлигини зиёда қилса  ва қалби доим масжидларга боғлиқ бўлар экан, икки дунёнинг бахту саодатига, хайру баракасига эришади, дейдилар.

Аллоҳга беадад шукрки, юртимиздаги барча  масжидларимиз кундан-кунга обод бўлмоқда. Кўп масжидлар замонавий шаклда таъмирланиб, чиройли ва қулай ҳолатга келтирилмоқда. Халқимиз бундай жоме масжидларда ибодатларини хотиржам адо этаётганларидан мамнунлар. Бу каби хайрли ишлар диний қадриятларимизга бўлган улкан эътиборнинг натижасидир.

Бугун кўп миллатли Конимех аҳли ҳам ана шундай нурли бир маскан, замонавий шароитдаги Масжиднинг очилиши арафасида  турибди. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Навоий вилояти ҳокимлиги ҳар томонлама қўллаб-қувватлаши, хайрихоҳ ва саховатпеша инсонларнинг беғараз ҳомийликлари туфайли бугун туман марказида муҳташам, ўзига хос дизайн ва тарихий архитектура ечимларини мужассам этган янги масжид қад ростлади. Шарқона меъморий кўриниш ҳамда замонавий шарт-шароитга эга бўлган мазкур “Мих ота” масжиди бир вақтнинг ўзида 1000 нафардан ортиқ намозхонни ўз бағрига сиғдира олади.

Ушбу масжид қурилишида қўллаб-қувватлаган, ёрдам кўрсатган, саҳоватпешалик қилган барча тумандошларимиз, ва ташкилотларга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Бундай эзгу ишга ҳисса қўшиш истагидаги қурувчилар ўз маҳоратларини кўрсатиб, бор куч-ғайрат билан меҳнат қилди. Зеро, масжидни обод этишнинг савоби улуғ экани Ислом манбаларида баён қилинган. Бу ҳақда Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳу)дан бундай ривоят қилинган: “Ким масжидда битта чироқ ёқса, ўша чироқнинг нури ўчгунича фаришталар у кишининг ҳаққига истиғфор айтиб турадилар”.

Дарҳақиқат, масжидлар ободлиги юрт ободлигидир. Зеро, масжидга ибодат қилиш учун келган халқимиз она-Ватан тинчлиги, халқ осойишталигини сўраб, дуо қилишади. Бу дуоларнинг шарофати ила Яратган юртимизни янада фаровон қилади, неъматларини янада зиёда қилиб беради.

Туман марказида қад ростлаган ушбу жоме масжиди, юртимиз мустақиллигининг 30 йиллиги кенг нишонланаётган ҳамда фазилатли, Муборак  Рамазон ойи олдидан халқимиз учун жуда катта туҳфа бўлди, барчани беҳад қувонтирди десак муболаға бўлмайди, албатта.

Азиз тумандошлар! Барчангизга муқаддас ва нурли макон – “Мих Ота” жоме масжидининг очилиши муборак бўлсин. Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин!

Fevral 8, 2021


Spelling error report

The following text will be sent to our editors: