Hurmatli foydalanuvchilar! Sayt test rejimida, tarkibni to'ldirish bo'yicha ishlar olib borilmoqda. Noqulayliklar uchun uzr so'raymiz. Sayt ma'muriyati.
Dekabr 25, 2020

Мамлакатимизда ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш, барча хўжалик юритувчи субъектларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда уларга қулай шарт-шароитлар яратиб бериш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, давлат статистика органлари томонидан хўжалик юритувчи субъектлар учун барча турдаги давлат статистика ҳисоботларини Интернет тармоғи орқали электрон шаклда тақдим этиш имконияти яратилган.
Фермер, Деҳқон ва Қишлоқ хўжаликлари томонидан 2021 йил йиллда 2-марта ҳисоботлар бўйича 1-FХ shakli (2021 йил 1 январ холатига) “Фермер хўжалиги фаолияти тўғрисида”ги (2021 йилнинг 5-январидан кечиктирмай), 1-QХ shakli (чораклик) “Қишлоқ хўжалиги фаолияти тўғрисида”ги (топшириш муддати 2021 ийл 5-январдан кечиктирмай) давлат статистика ҳисоботлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган Давлат статистика ишлари дастурига мувофиқ тақдим этилиши лозим.
Ҳисоботда хўжалик фаолияти натижалари тўғрисидаги маълумотларнинг тўғри ва ҳаққоний акс эттирилиши Республика ҳамда вилоятнинг иқтисодий-ижтимоий ривожланишида катта аҳамиятга эгадир.
Мазкур ҳисобот шаклларини Давлат статистика қўмитасининг расмий www.stat.uz cайтидан ҳамда уни тўлдириш ва электрон шаклда жўнатиш юзасидан 223-23-40 телефон рақами ҳамда 223-26-32 ишонч телефон рақами орқали тушунтиришлар олишлари мумкин.

Конимех тумани статистикаси бўлими
етакчи мутахассиси М.Боранбаев

Dekabr 25, 2020

Сир эмаски, бугунги кунда судлар фаолияти такомиллаштирилиб, янги босқичга чиқяпти. Бугун 23.12.2020 йилда Конимех туман тиббиёт бирлашмасида “Суд тизимидаги ўзгаришлар” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Унда жиноят ишлари бўйича Конимех туман суди раиси Ф.Қаҳоров суд тизимида бўлаётган янгиликлар ҳақида атрофлича тўхталиб ўтди. Тиббиёт бирлашмаси ходимларига суд тизимида рўй бераётган ўзгаришлар яъни
– 01.01.2021 йилдан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколати маъмурий судлардан жиноят ишлари бўйича судларга ўтказилаётганлиги;
– суд ишларини назорат тартибида кўриш институтини тугатилаётганлиги;
– Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси, Бош прокурори ва улар ўринбосарларининг суднинг ҳал қилув қарорлари, ҳукмлари, ажримлари ҳамда қарорлари устидан назорат тартибида протест киритиш ҳуқуқи бекор қилинаётганлиги;
– 2021 йил 1 январдан бошлаб барча судларда суд мажлисларини иш бўйича тарафларнинг илтимосномаси ва раислик қилувчининг розилиги билан аудиоёзувдан фойдаланган ҳолда қайд этиб бориш ҳамда суд мажлислари баённомаларини ушбу тизимдан фойдаланган ҳолда шакллантириш;
– 2021 йил 1 июлдан бошлаб апелляция ва кассация инстанцияси судларида ишларни судьялар ўртасида автоматик равишда тақсимлаш;
– 2021 йил 1 октябрдан бошлаб барча иштирокчиларни суд мажлисларининг вақти ва жойи ҳақида «SMS» хабар орқали бепул асосда хабардор қилиш;
– 2022 йил 1 январдан бошлаб суд қарорларини иш бўйича тарафларга онлайн тарзда, уларнинг илтимосномаси бўйича эса қоғоз шаклида тақдим этиш;
– 2022 йил 1 июлга қадар суд ҳокимияти органлари фаолиятида, шу жумладан фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига одил судловга эришишда қулайлик яратиш мақсадида 10 га яқин интерактив хизматлар кўрсатишни йўлга қўйиш;
– 2023 йил 1 январдан бошлаб суд ишларини давлат архивига электрон шаклда топшириш ва қабул қилиш каби қатор янгиликлар амалга оширилиши ҳақида гапириб ўтилди.

ЖИБ Конимех туман суди раиси Ф.Қаҳоров

Dekabr 22, 2020

Республикамизда эса охирги марта аҳолини рўйхатга олиш ишлари амалга оширилганлигига 30 йил бўлди. Бунинг натижасида аҳолининг ҳақиқий ҳаёт тарзини ўрганиш ва уларга амалий ёрдам кўрсатишда қатор қийинчиликлар вужудга келди.

БМТ 2015 йилнинг 10 июнида “2020 йилда аҳоли ва уй-жой фондини рўйхатга олиш борасидаги принциплар ва тавсиялар” резолюциясини қабул қилди. Унга кўра, БМТга аъзо давлатлар камида бир марта аҳоли ва уй-жой фондини рўйхатга олишни ўтказиши белгилаб қўйилди. Бугунги кунга келиб, МДҲ давлатларида, шунингдек Ўзбекистонда ҳам бу жараёнга тайёргарлик ишлари бошланди.

Президентимизнинг 2019 йил 5 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармони, кейинчалик жорий йилнинг 16 март куни имзоланган “Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида”ги Қонун, шунингдек, ушбу ҳужжатлар ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 710-сонли қарори  бу борада ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда.

Аҳолини рўйхатга олиш жараёни уч босқични қамраб олади. Биринчиси — тайёргарлик босқичи. Бу уч йилга яқин вақт давом этади.

Бунда, аҳолини рўйхатга олиш жараёнларида фаол иштирок этиши бўйича аҳоли ўртасида тарғибот ишларини олиб бориш, реклама роликлари, логотип ва шиорлар ишлаб чиқиш ҳамда аҳолини рўйхатга олиш билан боғлиқ ҳужжатлар, жумладан, рўйхатга олиш варақалари, рўйхатга олишни ташкил этиш ва ўтказиш, унинг натижаларини олиш ва эълон қилиш методологиясини ишлаб чиқиш ҳамда бошқа шу каби тадбирлар амалга оширилади.

Иккинчиси — асосий босқич 10 кундан 60 кунгача даврни ўз ичига олади. Бунда бевосита аҳолини рўйхатга олиш амалга оширилади, яъни аҳоли тўғрисидаги маълумотлар йиғилади, назорат текшируви ўтказилади ва рўйхатга олиш материаллари топширилади.

Учинчи босқичда аҳолини рўйхатга олишга доир бирламчи материалларни маълумотларни қайта ишлаш бўйича ихтисослашган тузилмалар томонидан қабул қилиб олинади, олинган материаллар автоматлаштирилган тизимда қайта ишлашга тайёрланиб, бирламчи маълумотларни автоматлаштирилган дастурларга киритиш учун кодланади, назорат ва таҳрир қилинади, аҳолини рўйхатга олиш бўйича дастлабки натижалар олиниб, олинган натижалар эълон қилинади ва тарқатилади. Мазкур босчиқ 2 йилдан 3 йилгача бўлган даврда амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 710-сонли қарорига мувофиқ, мамлакатимизда аҳолини рўйхатга олиш 2023 йил 1-25 ноябр кунларида, шунингдек, республикамизда аҳолини синов тариқасида рўйхатга олиш тадбири 2021 йилнинг 1-25 ноябр кунларида Андижон вилоятининг Хўжаобод тумани, Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ тумани, Хоразм вилоятининг Хива шаҳри ҳамда Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманларида амалга оширилиши белгилаб берилган.

Руйхатга олишни ташкил этилишида асосан МДҲ давлатларидан Белоруссия, Россия тажрибаларидан фойдаланилди. Аҳолини руйхатга олиш бир ой давом этса, бирламчи натижалар 2024 йилда эълон килинади.

Руйхатга олиш жараёнида ҳар бир рўйхатга олувчига аҳоли пунктининг харитасидан келиб чиққан холда  350-450 кишидан, бориши қийин бўлган ва олис ҳудудларда аҳолининг сони ўртача 250 нафардан тақсимот килиб берилади. Рўйхатга олувчи 12 кун муддат ичида белгиланган аҳолини тасдиқланган шакллар асосида уйма-уй юрган ҳолда руйхатга олиб чикади. Олинган маълумотларнинг сир сақланиши кафолатланади. Тўлдирилаётган шаклларда ҳар бир шахс тўғрисидаги маълумотлардан ташқари, турар жойнинг хусусиятлари, яъни яшаш жойида мавжуд қулайликлар, шу жумладан санитария-гигиеник шароитлар, уй хҳжалиги аъзолари томонидан узоқ вақт мобайнида фойдаланиладиган воситалар билан таъминланганлиги тўғрисидаги маълумотлар ҳам олинади.

Ахолини рўйхатга олишда биринчидан, аҳоли сони тўғрисидаги аниқ маълумотга эга бўламиз, иккинчидан, ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлар, демографик ҳолат, аҳолининг жинси, ёши, миллати бўйича маълумотларни оламиз. Ушбу кўрсаткичлар Иктисодий ривожланиш дастурлари  белгиланишида ёрдам беради.

Ҳозирги пайтда дунёнинг деярли барча давлатларида аҳолини руйхатга олиш ишлар олиб борилмокда. Ушбу жараённи мувофаккиятли ва тўлақонли бажариш билан биргаликда республикамизнинг ҳар бир аҳоли пунктлари бўйича ягона ахборот базаси яратилади.

 

 

Конимех тумани статистика бўлими бошлиғи

Ж.У.Курбанбаев

 

Конимех туманида корхона ва ташкилотлар фаолиятининг умумий таърифи   (2020 йилнинг 1  декабрь ҳолатига)
(деҳқон ва фермер хўжаликларисиз)
  Рўйхатга олинганлар Фаолият кўрсатаётганлар
бирлик якунга нисбатан фоизда бирлик якунга нисбатан фоизда
Жами 812 100,0 784 100,0
шу жумладан:        
қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги 173 21,3 169 21,6
саноат 131 16,1 126 16,1
қурилиш 39 4,8 39 5,0
савдо 170 20,9 163 20,8
ташиш ва сақлаш 8 1,0 8 1,0
яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар 68 8,4 62 7,9
ахборот ва алоқа 8 1,0 8 1,0
соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш 6 0,7 6 0,8
бошқа турдаги хизматлар кўрсатиш 209 25,7 203 25,9
       
Рўйхатга олинган ҳамда фаолият кўрсатаётган кичик тадбиркорлик субъектлари иқтисодий фаолият турлари бўйича сони
      Жами 683 100,0 655 100,0
шу жумладан:        
қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги 166 24,3 162 24,7
саноат 131 19,2 126 19,2
қурилиш 38 5,6 38 5,8
савдо 169 24,7 162 24,7
ташиш ва сақлаш 8 1,2 8 1,2
яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар 68 10,0 62 9,5
ахборот ва алоқа 7 1,0 7 1,1
соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш 3 0,4 3 0,5
бошқа турдаги хизматлар кўрсатиш 93 13,6 87 13,3

 

Конимех туманида асосий капиталига киритилган инвестициялар ва қурилиш ишлари тўғрисида маълумот
(2020 йил январь-ноябрь)
Млрд. сўм Ўсиш суръати, %
Қурилиш ишлари ҳажми 65,1 108,7

 

Конимех туманида саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш тўғрисида маълумот
(2020 йил январь-ноябрь ой учун)
Млрд. сўм Ўсиш суръати, %
Саноат маҳсулоти 360,0 114,9
Истеъмол товарлари 80,6 104,4
Иқтисодий фаолият турлари бўйича саноат маҳсулоти
турларини ишлаб чиқариш (йирик корхоналар бўйича)
тонна Ўсиш суръати, %
Фосфинатлар, фосфонатлар, фосфатлар ва полифосфатлар, минг т 512,2 104,1

 

Конимех туманида иқтисодий фаолият турлари бўйича
бозор хизматлари ишлаб чиқариш
(2020 йил январь-ноябрь ой учун)
Млн. сум Ўсиш суръати, % Жамига нисбатан, %
Хизматлар – жами 151 344,0 102,2 100,0
шу жумладан асосий турлари бўйича:
алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари 1 090,3 110,8 0,7
молиявий хизматлар 0,0 0,0 0,0
транспорт хизматлари 35 999,1 100,8 23,8
шу жумладан: автотранспорт хизматлари 33 129,3 100,4 21,9
яшаш ва овқатланиш хизматлари 6 403,2 95,0 4,2
савдо хизматлари 81 421,7 98,9 53,8
кўчмас мулк билан боғлиқ хизматлар 4 517,9 87,9 3,0
таълим соҳасидаги хизматлар 3 630,5 101,0 2,4
соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматлар 784,3 105,0 0,5
ижара хизматлари 2 992,5 94,6 2,0
компьютерлар ва маиший товарларни таъмирлаш бўйича хизматлар 2 835,6 96,5 1,9
шахсий хизматлар 3 868,7 93,7 2,6
меъморчилик, муҳандислик изланишлари, техник синовлар ва таҳлил соҳасидаги хизматлар 1 137,1 100,8 0,8
бошқа хизматлар 6 763,1 102,3 4,5

 

Конимех туманида чакана савдо айланмаси таркиби
(2020 йил январь-ноябр ойлари учун)
млрд. сўм 2019 йил январь-ноябрга нисбатан фоиз Якунга нисбатан фоиз
Чакана товар айланмаси 185,9 101,5 100,0
      шу жумладан:
Йирик савдо корхоналари 6,3 761,1 3,4
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик 179,6 98,5 96,6
шу жумладан: уюшмаган сектор (ташкил этилмаган савдо фаолияти) 7,8 58,3 4,2

 

Конимех  туманининг ташқи савдо айланмаси
(2020 йил январь-ноябрь ойлари учун)
млн. АҚШ доллари
январь-ноябрь 2019 йил
ноябрга    нисбатан фоиз ҳисобида
2019 й. 2020 й.
Ташқи савдо айланмаси 2,9 4,4 155,1
шу жумладан:
МДҲ давлатлари 2,4 2,1 87,5
бошқа давлатлар 0,4 2,3 530,8
Экспорт 1,4 1,1 73,8
шу жумладан:
МДҲ давлатлари 1,30 0,96 73,3
бошқа давлатлар 0,14 0,1 78,6
Импорт 1,4 3,4 238,1
шу жумладан:
МДҲ давлатлари 1,1 1,2 104,1
бошқа давлатлар 0,30 2,2 741,3

 

 

Конимех туманида фаолият юритувчи корхоналарнинг дебиторлик ҳамда кредиторлик қарздорлиги тўғрисида маълумот
2020 йил 1 октябрь ҳолатига,                                                                                                               минг сўмда
Жами дебиторлик қарздорлик 196 289 428
шундан: муддати ўтган
Жами кредиторлик қарздорлик 84 101 617
шундан: муддати ўтган
Dekabr 21, 2020

Бугун Конимех тумани ҳокимлиги мажлислар залида маҳаллий Кенгаш депутатларининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда Навоий вилоят ҳокими ўринбосарлари, сенаторлар, маҳаллий Кенгаш депутатлари, Конимех тумани ҳокимлиги мутасаддилари, дахлдор корхона ва ташкилотлар, муассасалар масъуллари, тадбиркорлар ҳамда ОАВлари вакиллари иштирок этишди. Сессия ишида дастлаб Конимех тумани ҳокими Муратхан Эгамқуловнинг 2020 йилда туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури доирасида амалга оширилган ишлар юзасидан ахбороти тингланди.

Таъкидланганидек, агар рақамларга эътибор қаратадиган бўлсак, туманда жорий йилнинг ўтган тўққиз ойи давомида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 273,6 млрд сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 104 фоизга, халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш ҳажми 62,1 млрд сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 104,1 фоизга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 394,6 млрд сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 104,7 фоизга, шунингдек асосий капиталга киритилган инвестициялар ҳажми эса 1 трлн 281 млрд сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 125,1 фоизга ўсганлигини кузатиш мумкин.
Конимех тумани ҳақида гап кетганда, шу вақтга қадар кўпчиликнинг кўз ўнгида чорвадорлар замини номоён бўлар эди. Бундан тўрт-беш йил муқаддам Конимехга саноатнинг кириб келишига рости ҳеч ким ишонмас эди. Биргина жорий йилнинг ўзида саноат йўналишида умумий қиймати 50,9 млрд сўмлик жами 17 та лойиҳанинг ишга туширилиши эса ана шу афсоналар ҳақиқатга айланганидан далолатдир. Фикримиз далилини “Шожон Туз Груп” масъулияти чекланган жамият фаолияти мисолида ҳам илғаш қийин эмас. Мазкур корхона бир йилда 10 минг 250 тонналик тўрт хил турдаги туз маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватига эга. Поёнига етаётган 2020 йилда корхона томонидан 4 млрд 675 млн сўмлик импорт ўрнини босувчи суюқ ва шифобахш туз маҳсулотлари  ишлаб чиқарилиб, маҳаллий бюджетга қўшимча 280 млн сўм миқдорида солиқ тушумлари туширилди. Шунингдек, “Ёшлар” ва “Аёллар” дафтарларида рўйхатда турувчи 50 нафардан ортиқ ишсиз фуқароларнинг бандлиги таъминланди.

Шунингдек маърузачининг таъкидлашича, жорий йилда “Феед Корм Чискенс”МЧЖ томонидан ишлаб чиқариш қуввати йилига 12 минг 500 тонналик озуқа ем маҳсулотлари ишалб чиқарилган. шу билан бирга, «Вояж инвест сервис” МЧЖ томонидан йиллик ишлаб чиқариш қуввати 75 тонналик қурилиш қумлари ишлаб чиқариш, “Навоий миллинг” хорижий корхонаси томонидан қиймати 1 млн АҚШ долларлик фосфор қазиб олиш ҳамда “Навоий экспорт компаний”МЧЖ томонидан эса 11 хил турдаги сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳалари ишга туширилди. Сессияда туман ҳокими Муратхан Эгамқулов 2021 йилда туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга мўлжалланган дастури юзасидан ҳам иштирокчилар олдида ҳисобот берди.

Бир вақтнинг ўзида бўлиб ўтган матбуот анжуманида журналист ва блоггерлар ўзларини қизиқтирган саволларга маърузачидан атрофлича жавоблар олишди. Сессия иши ниҳоясига етгач, маҳаллий тадбиркорларнинг саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кўргазмаси ҳам ташкил этилди. Унда асосан тикув трикотаж, қоракўлчилик, озиқ-овқат ва полиз маҳсулотлари намойиш этилди.

Тобора ниҳоясига етиб бораётган 2020 йилни меҳнатдаги улкан муваффақиятлар билан якунлаётган конимехликлар Янги йилни катта қувонч, олам-олам орзулар оғушида кутиб олишмоқда. Одамларни рози қилиш орқали аҳолининг турмуш-фаровонлигини ошириш бўйича туман ҳокимининг конимехликларга йўллаган мурожаатидан илиқ таассуротга эга бўлган фаоллар ва маҳаллий аҳоли вакиллари туман марказида қад ростлаган Янги йил арчаси атрофида Қорбобо ва Қор қизнинг дил изҳорлари ҳамда байрам шодиёналаридан ҳам баҳраманд бўлишди.

Шунингдек, байрам муносабати билан ҳокимлик томонидан арзонлаштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркасининг ташкил этилиши одамларни мамнун этиб, ҳар бир қалбга Янги йил шукуҳини мустаҳкамлади.

Конимех туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: