Hurmatli foydalanuvchilar! Sayt test rejimida, tarkibni to'ldirish bo'yicha ishlar olib borilmoqda. Noqulayliklar uchun uzr so'raymiz. Sayt ma'muriyati.
Aprel 10, 2021

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 мартдаги 122-сон қарорига асосан “Кам таъминланган оилаларни «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали аниқлаш ҳамда уларга ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низом тасдиқланган.

Ушбу низомнинг 4-боби қуйидагича;

Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдам олиш учун аризаларни кўриб чиқиш тартиби

Оила аъзоларининг барча расмий даромадлари, шунингдек, оиланинг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган бир ойлик ўртача жами даромаднинг ҳисоб-китоби, оила аъзоси номида мавжуд бўлган кўчмас мол-мулки ва автотранспорт воситалари тўғрисида маълумотлари ариза берилган ойдан кейинги ойнинг 1-санасига қадар «Ягона реестр» АТ томонидан автоматлаштирилган тарзда идоралараро электрон ўзаро ҳамкорликни қўллаган ҳолда жамланади ва ҳисоб-китоб қилинади.

Оилани кам таъминланган оила деб эътироф этиш ва унга болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа, моддий ёрдам тайинлаш ёки тайинлашни рад этиш «Ягона реестр» АТ томонидан автоматлаштирилган тарзда амалга оширилади.

Қуйидаги ҳолатлар мавжуд бўлганда, оилани кам таъминланган оила деб эътироф этиш ва унга тегишли равишда болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдам тайинлаш рад этилади:

а) ариза берувчи оиласининг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган бир ойлик ўртача жами даромад ушбу Низомнинг 6-бандида белгиланган мезондан ошганда;

б) идоралараро электрон ахборот тизими орқали олинган маълумотлар бўйича Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестрида ариза берувчи ва унинг оила аъзоларида жами биттадан ортиқ кўчмас мулки ёки бир ва ундан ортиқ нотурар жой бинолари мавжуд бўлганда;

в) ариза берувчи ёки унинг оила аъзоларида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўз номига расмийлаштирилган ёки бош ишончнома асосида фойдаланилаётган:

ишлаб чиқарилган муддати 7 йилдан ошмаган, техник ҳолати соз бўлган автотранспорт воситаси мавжуд бўлганда;

жами икки ва ундан ортиқ, техник ҳолати соз бўлган автотранспорт воситалари мавжуд бўлганда;

г) ариза берувчи ва унинг оила аъзоларининг тижорат банкларидаги депозит ҳисобварақларида ариза берган ойда меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг беш баравари ва ундан ортиқ миқдорда маблағлари мавжуд бўлганда;

д) ариза берувчи ва унинг оила аъзоларида ариза берган ойда меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг беш баравари ва ундан ортиқ миқдорда бозор қийматидаги қимматли қоғозлари мавжуд бўлганда;

е) Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси, Мудофаа саноати давлат қўмитаси ҳамда уларнинг тизимидаги ташкилотларнинг хизматчилари ва ходимлари ёки уларнинг оила аъзолари (турмуш ўртоғи ва болалари) томонидан аризалар тақдим этилганда;

ж) болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдам олувчи ва унинг оила аъзоси томонидан ушбу Низомнинг 11-бандида белгиланган тартибга риоя қилмаган ҳолда такрорий ариза тақдим этилганда. Бунда такроран тақдим этилган ариза «Ягона реестр» АТга киритилгандан сўнг ариза кўриб чиқилмасдан, аризачига рад жавоби аризада кўрсатилган электрон манзилга ёки СМС-хабарлар орқали мобил телефон рақамига жўнатилади;

з) оилада меҳнат органлари томонидан тайинланган ишсизлик нафақасини олаётган аъзолари мавжуд бўлганда;

и) оилада охирги 12 ой давомида иш қидираётган аъзоси меҳнат органларининг мақбул келадиган ишга доир таклифларини мунтазам равишда (икки ва ундан ортиқ маротаба) рад этганда;

к) даромадларнинг расмий манбаларига эга бўлмаган ва охирги олти ой мобайнида иш излаб меҳнат органларига мурожаат қилмаган ҳамда меҳнат органларида ҳисобда турмаган, ўзини ўзи банд қилган шахслар рўйхатига киритилмаган ёки ҳақ тўланадиган жамоат ишлари иштирокчиси ҳисобланмаган оиланинг меҳнатга лаёқатли аъзоси мавжуд бўлганда.

Ушбу қоида:

бола уч ёшга тўлгунига қадар уни парвариш қилувчи оналарга (уларнинг ўрнини босувчи шахсларга);

таълим муассасаларида ўқиётганларга (таълимнинг кечки ва сиртқи ўқиш ҳолатлари бундан мустасно);

ишламайдиган пенсионерларга, давлат пенсияси тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига эга бўлмаган шахсларга ва меҳнатга лаёқатсизлик юзасидан нафақа олувчи фуқароларга, ОИВ инфекциясига чалинган шахсларга, I ёки II гуруҳ ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга;

амалда томорқа ер ва/ёки деҳқон хўжалигини юритиш билан банд бўлган оила аъзоларига;

16 ёшгача болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларнинг оналарига (онаси бўлмаган ҳолда, отасига), оила аъзоси ҳисобланган I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсни ёки ўзгалар парваришига муҳтож бўлган 80 ёшга тўлган кексаларни парвариш қилаётганларга (ушбу маълумот Пенсия жамғармаси бўлими томонидан аниқлаштирилади);

чет элда ишлайдиган ёки чет элда тадбиркорлик ва бошқа фаолиятни амалга оширувчи оила аъзоларига;

оиланинг «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури доирасида (ўзини ўзи бошқариш органининг оила таркиби ва иқтисодий аҳволи тўғрисидаги маълумотида ёритилиши лозим) оилавий тадбиркорликда банд бўлган, бироқ ушбу дастур бўйича микрокредит олинган санадан бошлаб кўпи билан 12 ой банд бўлган аъзоларига;

суднинг қонуний кучга кирган ҳукми бўйича жазони ижро этиш муассасаларида эканлиги муносабати билан оилада бўлмаган аъзоларига;

туман (шаҳар) аҳоли бандликка кўмаклашиш марказига иш қидирувчи сифатида расмий мурожаат қилган ёки ишсиз сифатида рўйхатга олинган, ушбу марказ томонидан касбга тайёрлашга, қайта тайёрлашга ёки малака оширишга юборилган, шунингдек, ўзини ўзи банд қилган фуқаролар рўйхатига киритилган шахсларга нисбатан қўлланилмайди.

Ушбу бандда кўрсатилган мезонлар асосида болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдам тайинлаш рад этилганда, ариза берувчига хабар «Ягона реестр» АТ орқали рад этиш сабаблари кўрсатилган ҳолда электрон шаклда (аризада кўрсатилган электрон манзилига ёки СМС-хабарлар орқали мобил телефон рақамига) юборилади.

Ариза берувчининг ушбу Низомнинг 6 ва 19-бандларига мувофиқ болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдамни олиш ҳуқуқига эга эмаслиги «Ягона реестр» АТ томонидан автоматлаштирилган тарзда манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг ахборот тизимларидан электрон шаклда олинган маълумотлар ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан оиланинг таркиби бўйича тақдим этилган маълумотларга асосан аниқланади.

Манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг ахборот тизимларидан ариза берувчи тўғрисида электрон шаклда автоматлаштирилган тарзда олинган маълумотлар «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳимояланади. Ушбу маълумотлардан фойдаланиш ваколати Пенсия жамғармаси ҳудудий бошқармасининг буйруғи билан расмийлаштирилган масъул ходимга берилади.

 

Бюджетдан ташқари Пенсия

жамғармасининг Конимех туман бўлими

Aprel 9, 2021

Унинг очилиш маросими йиғилганларда илиқ таассурот уйғотди

Масжид – мўмин-мусулмонлар учун қадрли жой. Фақат ибодат маскани сифатида эмас, балки руҳий озуқа оладиган ва ўзаро биродарлик ришталарини боғлайдиган макон сифатида табаррук маскандир. Шунга кўра, янги масжид очиш, жомеларни бунёд этиш ва мавжудларини гўзал ҳолатга келтириш  – савоби улуғ амал ҳисобланади.

Охирги вақтларда юртимиздаги  масжидларда етарли шарт-шароитлар ҳозирлаш, ибодат қилиш учун қулайликлар қилиб бериш ва ваъз-насиҳатлар тинглаш учун кенг имкониятлар муҳайё этилмоқда.

Аллоҳ таоло масжидларни Ўзига энг маҳбуб маконлар қилган.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам “Шаҳарларнинг Аллоҳга энг маҳбуб жойи – масжидлардир,” деганлар. Масжидлар ер юзидаги энг покиза ва тоза маконлардир. Уларнинг минораларидан муаззинларнинг овозлари янграйди, тавҳид калималари такрорланади. Масжидлар устига фаришталар тушишади, раҳматлар ёғилади, масжид аҳлини сакинат ўраб олади, масжид аҳлининг устига баракалар ёғилади. Масжидларда мусулмонлар бир-бирлари билан танишадилар, улфат бўладилар, бир-бирларига ёрдам бериб, ҳамжиҳат бўладилар, бир-бирларини зиёрат қилиб, бир-бирларига раҳм-шафқат кўрсатадилар. Бунинг натижасида ораларида боғланиш, дўстлик, меҳрибонлик кучаяди.

Масжидларда мусулмон авлод тарбия топади. Тавҳидни, Аллоҳга ихлос билан ибодат қилишни, Аллоҳни яхши кўришни, Унга юзланиб, тавба қилишни, Унинг ибодатларига бўлган рағбатнинг кучайишини, Унга исён қилишдан узоқлашишни, Ундан қўрқишни, Ундан умидвор бўлишни, Унга ихлос, таваккул қилишни, Унга ибодат қилишни, Унга бандалик қилишни ўрганадилар.

Динимиз бизларни масжидлар қуришга ва уларни обод этишга чақирган. Бу ишни жаннатга олиб борадиган ва Аллоҳнинг ризосига эриштирадиган йўл деб эълон қилган.                         Усмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳсоллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Ким Аллоҳнинг розилигини тилаб бир масжид қурса, Аллоҳ жаннатда унга ўшанинг мислини қуриб беради», деганлар.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай  марҳамат қилганлар: “Еттита иш борки, бандага, у вафот этганидан кейин қабрида ётганида ҳам ажри етиб туради: ким илм ўргатса ёки дарё кавласа,  қудуқ қазиса ёки хурмо экса, ёки масжид бино қилса ва  Мусҳафни мерос қилиб қолдирса, ёки вафотидан кейин унга истиғфор айтадиган фарзанд қолдирса”.

Ҳар бир мўмин, мусулмон одам Аллоҳнинг уйларини обод қилишга, унга инфоқ қилиб, моддий ободлигини зиёда қилишга, унда намоз ўқиб, маънавий ободлигини зиёда қилса  ва қалби доим масжидларга боғлиқ бўлар экан, икки дунёнинг бахту саодатига, хайру баракасига эришади, дейдилар.

Аллоҳга беадад шукрки, юртимиздаги барча  масжидларимиз кундан-кунга обод бўлмоқда. Кўп масжидлар замонавий шаклда таъмирланиб, чиройли ва қулай ҳолатга келтирилмоқда. Халқимиз бундай жоме масжидларда ибодатларини хотиржам адо этаётганларидан мамнунлар. Бу каби хайрли ишлар диний қадриятларимизга бўлган улкан эътиборнинг натижасидир.

Бугун кўп миллатли Конимех аҳли ҳам ана шундай нурли бир маскан, замонавий шароитдаги Масжиднинг очилиши арафасида  турибди. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Навоий вилояти ҳокимлиги ҳар томонлама қўллаб-қувватлаши, хайрихоҳ ва саховатпеша инсонларнинг беғараз ҳомийликлари туфайли бугун туман марказида муҳташам, ўзига хос дизайн ва тарихий архитектура ечимларини мужассам этган янги масжид қад ростлади. Шарқона меъморий кўриниш ҳамда замонавий шарт-шароитга эга бўлган мазкур “Мих ота” масжиди бир вақтнинг ўзида 1000 нафардан ортиқ намозхонни ўз бағрига сиғдира олади.

Ушбу масжид қурилишида қўллаб-қувватлаган, ёрдам кўрсатган, саҳоватпешалик қилган барча тумандошларимиз, ва ташкилотларга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Бундай эзгу ишга ҳисса қўшиш истагидаги қурувчилар ўз маҳоратларини кўрсатиб, бор куч-ғайрат билан меҳнат қилди. Зеро, масжидни обод этишнинг савоби улуғ экани Ислом манбаларида баён қилинган. Бу ҳақда Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳу)дан бундай ривоят қилинган: “Ким масжидда битта чироқ ёқса, ўша чироқнинг нури ўчгунича фаришталар у кишининг ҳаққига истиғфор айтиб турадилар”.

Дарҳақиқат, масжидлар ободлиги юрт ободлигидир. Зеро, масжидга ибодат қилиш учун келган халқимиз она-Ватан тинчлиги, халқ осойишталигини сўраб, дуо қилишади. Бу дуоларнинг шарофати ила Яратган юртимизни янада фаровон қилади, неъматларини янада зиёда қилиб беради.

Туман марказида қад ростлаган ушбу жоме масжиди, юртимиз мустақиллигининг 30 йиллиги кенг нишонланаётган ҳамда фазилатли, Муборак  Рамазон ойи олдидан халқимиз учун жуда катта туҳфа бўлди, барчани беҳад қувонтирди десак муболаға бўлмайди, албатта.

Азиз тумандошлар! Барчангизга муқаддас ва нурли макон – “Мих Ота” жоме масжидининг очилиши муборак бўлсин. Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин!

Mart 27, 2021

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 05 мартдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5020-сон қарори мазмун-моҳияти ҳақида

 

Конимех туман адлия бўлими

 

Мазкур Қарор билан Республика хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши (Республика кенгаши) ташкил этилиб, унинг асосий вазифалари белгиланди.

Республика кенгаши, жумладан ҳудудларда, айниқса, қишлоқларда хотин-қизларга кўрсатиладиган тиббий-ижтимоий хизматлар сифатини, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини таъминлаш борасидаги ишлар самарадорлигини оширади.

Қарорга кўра, Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси (Жамғарма) сифатида қайта ташкил этилди.

Республика кенгашининг асосланган ҳисоб-китобларига мувофиқ Жамғармага ҳар йили 300 миллиард сўмгача миқдорда Давлат бюджети маблағлари ажратилади.

Шунингдек, тегишли дастурларни муваффақиятли ўзлаштирган хотин-қизларга туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари тавсиясига кўра, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун 3 йилгача муддат ва 6 ойгача имтиёзли давр билан Марказий банкнинг асосий ставкасида БҲМнинг 150 бараваригача (36 млн 750 минг сўмгача) миқдорда кредитлар берилади.

2021 йилда “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ва “Темир дафтар”га киритилган хотин-қизларга ипотека кредитлари бўйича бошланғич бадални тўлаб бериш ва ижтимоий уй-жойлар сотиб олиш учун Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига:

  • нотурар жойларда истиқомат қилаётган аёлларни уй-жой билан таъминлашга – 10 миллиард сўмдан;
  • отасидан айрилган, ёлғиз онаси қарамоғида бўлган вояга етган уй-жойга муҳтож хотин-қизларни уй-жой билан таъминлашга – 5 миллиард сўмдан маблағ ажратилади.

Қарорга кўра, 2021 йил мобайнида ҳар бир ҳудудда асосан хотин-қизлар фаолият юритадиган ҳунармандчилик турларига ихтисослашган кластерлар фаолияти тажриба сифатида жорий этилади.

“Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”ни самарали юритиш, ишсиз фуқароларга бандлик соҳасида тизимли ёрдам кўрсатиш мақсадида ҳар бир маҳаллада меҳнат инспекторига “жамоатчи ёрдамчи”лар жалб этилади.

“Жамоатчи ёрдамчи”лар билан 11 ой муддатгача жамоат шартномалари тузилади ҳамда уларнинг иш ҳақи меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг бир ярим баравари миқдорида белгиланади.

Қарорга кўра, тегишли касб-ҳунар таълим муассасаларининг бўш турган қисми тадбиркорларга 30 йилгача муддатга имтиёзли ижарага берилади.

Шунга кўра, хотин-қизлар тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказилганидан сўнг 3 ой мобайнида уларга берилган бўш турган биноларнинг ижара тўловлари БҲМнинг 10 бараваригача (2 млн 450 минг сўмгача) миқдорда тўлаб берилиб, шунингдек, бўш турган биноларни 1 йилгача муддатда имтиёзли равишда ижарага бериш тартиби жорий этилади.

2021/2022 ўқув йилидан базавий тўлов-контракт асосида давлат ОТМга қабул қилинган, ота-онаси ёки уларнинг биридан айрилган муҳтож қизлар, боқувчиси йўқ ёлғиз аёлларни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда давлат ОТМ ҳисобидан ўқитиш тартиби жорий этилади.

Шунингдек, бакалавриат босқичини муваффақиятли тамомлаб, хорижнинг нуфузли таълим муассасаларига “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиялари асосида ўқишга юбориладиган стипендиатлар орасида хотин-қизлар улуши камида 20 фоизга кўпайтирилади.

Mart 27, 2021

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 03 мартдаги “Чорвачилик тармоқларини давлат томонидан янада қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5017-сон Қарори мазмун-моҳияти ҳақида

 

Конимех туман адлия бўлими

 

Қарорга кўра, 2021 йил 1 мартдан Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг компенсация ва кафиллигидан фойдаланган чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ва қуёнчилик йўналишидаги кредити бўйича тўловларни ўз вақтида қайтараётган тадбиркорларга, уларнинг кредит бўйича қарздорлиги тўлиқ қопланмагунча, янги кредитлар бўйича жамғарманинг кафиллигидан яна фойдаланишга рухсат берилади.

2021 йил 1 январдан 2024 йил 1 январгача наслчилик субъектлари учун уларнинг асосий фаолият тури бўйича фойда солиғи (тижорат банкларида жойлаштирилган маблағлардан олинган фоизлардан ташқари), мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси 50 фоиз миқдорида қўлланилади.

Тадбиркорлар томонидан тегишли рўйхатдаги товарлар Ўзбекистонга олиб кирилганда уларни олиб киришда ҳисобланган қўшилган қиймат солиғини тўлаш муддати 180 кунга узайтирилади.

2021 йил 1 июлдан қўшилган қиймат солиғи тўловчиси бўлган чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик хўжаликларига республика бюджетидан тегишли миқдорда субсидия ажратилади.

Қарорга кўра, “Ўзбекчорванасл” агентлиги марказий аппаратида Паррандачилик ва қуёнчилик соҳаларини ривожлантириш бошқармаси ташкил этилиб, бу бўйича Агентлик директори ўринбосари лавозими жорий этилади.

2021 йил 1 апрелгача қуйидагилар учун Ҳукуматнинг захира жамғармасидан 3 миллиард сўм маблағ ажратилади:

  • чорвамолларивапаррандаларозуқаситаркибинитаҳлилқилиш;
  • паррандаларкасалликлариташхисиниқўйишбўйичалабораторияларнизамонавийускуналарбиланжиҳозлаш.

Қарорга кўра, республикада фаолият юритаётган паррандачилик корхоналаридаги мавжуд паррандаларни турли касалликлар ва фавқулодда вазиятлар (электр энергияси ва табиий газдаги узилишлар) оқибатида нобуд бўлишини суғурталаш тартиби ишлаб чиқилади.

Бунда, паррандалар бош сонини суғурталаш бўйича суғурта товонининг 50 фоизигача бўлган қисми Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланиши назарда тутилган.

Шунингдек, паррандачилик ва балиқчилик хўжаликларига:

ўзи ишлаб чиқарган тухум, парранда гўшти ва балиқ маҳсулотларини сотиш учун деҳқон бозорлари ва аҳоли гавжум ҳудудлардан ўрнатилган тартибда доимий савдо жойлари (нуқталари);

ҳар бир деҳқон бозорида ҳамда шаҳар (туман)даги аҳоли гавжум жойларда камида 2 тадан енгил конструкция асосида парранда ва балиқ маҳсулотлари сотишга мўлжалланган савдо дўконларини қуриш учун жой ажратилади.

2021/2022 ўқув йилидан Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти ҳузуридаги Марҳамат енгил саноат техникуми негизида Самарқанд ветеринария медицинаси институтининг Андижон ветеринария медицинаси техникуми ташкил этилади.

2021/2022 ўқув йилидан республикадаги барча ветеринария медицинаси ва агротехнологиялар техникумларида паррандачилик, ветеринария, балиқчилик, асаларичилик ва қуёнчилик йўналишларида мутахассислар тайёрлаш бўйича давлат буюртмаси асосида қабул квота параметрлари шакллантирилади.

Қарорга кўра, Қашқадарё вилоятининг Касби, Нишон, Миришкор ва Косон туманлари чорвачиликка ихтисослаштирилиб, ушбу туманларда замонавий чорвачилик комплекслари ташкил этилади.

Mart 27, 2021

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 05 мартдаги “Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 122-сон Қарори мазмун-моҳияти ҳақида

 

Конимех туман адлия бўлими

 

Қарорга кўра, 2021 йил 1 апрелгача қуйидагилар ишлаб чиқилиб, жорий этилади:

➖ ҳар бир маҳалланинг ID идентификация рақами ва ҳудудий чегараси кўрсатилган ягона электрон маълумотлар базаси;

➖ ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилган ота-оналар ҳамда васийликка ва ҳомийликка олинган болалар ва оилага тарбияга берилган (патронат) болалар бўйича электрон маълумотлар базаси;

➖ давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланувчилар бўйича тегишли маълумотларни ўз ичига оладиган ягона электрон ахборот тизими;

фуқароларнинг автотранспорт воситалари созлиги ёки носозлиги бўйича электрон маълумотлар базаси.

2021 йил  1 апрелдан:

  • Давлат хизматлари агентлигининг “ФҲДЁнинг ягона электрон архиви” ахборот тизимига васийликка ва ҳомийликка олинган болалар тўғрисидаги маълумотлар идоралараро электрон маълумотлар алмашинуви орқали тақдим этилади;
  • давлат ва нодавлат умумтаълим ташкилотларига ўқувчини ўқишга қабул қилишдан бошлаб битиргунга қадар, шунингдек Ўзбекистондаги давлат, нодавлат ва хорижий олий таълим ташкилотлари, касб-ҳунар мактаблари, коллежлар, техникумлар, академик лицейларнинг талаба(ўқувчи)ларини ўқишга қабул қилишдан бошлаб битиргунга қадар ушбу таълим ташкилотларининг тегишли буйруқлари ва бошқа ҳужжатлар фақат ягона электрон маълумотлар базасида шакллантирилади ва расмийлаштирилади.

Қарор билан шунингдек, Кам таъминланган оилаларни “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали аниқлаш ҳамда уларга ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Унга кўра, оилани кам таъминланган деб эътироф этиш ҳамда уларга болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам ҳамда компенсация тайинлаш ва тўлаш тўғрисидаги қарорлар Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг “Ягона реестр” АТда шакллантирилади ва қабул қилинади.

Mart 27, 2021

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 февралдаги “Ички ва зиёрат туризмини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 100-сон Қарори мазмун-моҳияти ҳақида

 

Конимех туман адлия бўлими

 

Қарорга кўра, субсидияланадиган авиа ва темир йўл қатнови йўналишларини, авиа чипталар ва меҳмонхона хизматларини субсидиялаш миқдорини белгилаш бўйича махсус комиссия таркиби тасдиқланди.

Махсус комиссия томонидан қуйидагиларга қўшимча чегирмалар тақдим этилади:

➖ авиақатновларга чипталар 40 фоизгача;

➖ туроператорлар орқали харид қилинган темирйўл чипталарига 15 фоиз;

➖ меҳмонхона хизматларига 10 фоиз.

Маҳаллий яшовчининг ҳар бир яшаган куни учун жойлаштириш воситаларидан ундириладиган туристик (меҳмонхона) йиғимнинг миқдори БҲМнинг 0,4 фоизини ташкил этади.

Туристик ташкилотларнинг ишчилари, гидлар (гид-таржимон), экскурсия етакчилари ва йўриқчи-йўл бошловчилар малакавий имтиҳонини ўтказиш 2022 йил 1 мартдан амалга оширилади.

Авиаташувларга субсидия ажратиш Транспорт вазирлиги ҳамда туроператор ва турагентларга авиа ва темир йўл чипталари ҳамда жойлаштириш воситаларининг меҳмонхона хизматлари харажатларининг бир қисмини қайтариш Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан амалга оширилади.

Қарорга кўра, Бухоро вилояти “Етти пир” зиёратгоҳлари йўналишида таъмирталаб 36 км масофадаги ички йўлларни таъмирлаш учун 90,5 млрд сўм ажратилади.

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб хорижий тиллар бўйича мутахассис етиштирувчи олий таълим муассасаларининг 3-4 курс талабалари учун зиёрат туризми бўйича ўқув дастури жорий этилади.

Шунингдек, “Ипак йўли” туризм халқаро университетида “Маданий, табиий ва аралаш меросни бошқариш” ҳамда Бухоро, Самарқанд, Фарғона ва Урганч давлат университетларида “археология” мутахассисликларида кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади.

Mart 2, 2021

Конимехда янгича тартибда манзилли ишлаш амалга оширилмоқда

Конимех туманида «темир дафтар», ишсиз ёшлар бўйича алоҳида («Ёшлар дафтари»), ишсиз ва боқувчисиз хотин-қизлар бўйича алоҳида («Аёллар дафтари») рўйхатлар шакллантирилган бўлиб бу ишларни тизимли амалга ошириш мақсадида, мамлакатимизда жорий этилган «темир дафтар»лар сингари, ишсиз ёшлар бўйича алоҳида («Ёшлар дафтари»), ишсиз ва боқувчисиз хотин-қизлар бўйича алоҳида («Аёллар дафтари») рўйхатлар шакллантириб, ҳар бири билан янги тизим, янгича тартибда манзилли ишлаш амалга оширилмоқда.

Қайд этиш жоизки, сўнгги тўрт йилда туманда хотин-қизларнинг ўз бизнесини ташкил этиш ва юритиш кўникмаларини шакллантириш, бизнес ғояларини тайёрлашда консултатив ёрдам бериш, тадбиркорлик ташаббусларини янада қўллаб-қувватлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга тадбиркор аёлларга ва тадбиркорлик билан шуғулланиш истагини билдирган хотин-қизларга ўз бизнесини ташкил этишда зарур маслаҳатлар бериш ва амалий ёрдам кўрсатишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ана шу мақсадда Конимех туманида “аёллар дафтари”, “ёшлар дафтари”га кирган хотин-қизлар ва ёшлар бандлигини таъминлаш, уларнинг тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш мақсадида туман сектор раҳбарлари томонидан навбатдаги ярмарка ташкил этилди.

Ярмаркада банд бўлмаган ёшлар, аёллар ва доимий даромади йўқ оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида уларнинг касбий кўникма ва малакасига қараб 11 турдаги 300 миллион сўмлик асбоб-ускуналар, уй-рўзғор буюмлари ҳамда чорва моллари тарқатилди.

Конимех тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Fevral 27, 2021

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралдаги “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПФ–6166-сон Фармони моҳияти ва аҳамияти

 

Давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари ижро интизомини мустаҳкамлашда устувор вазифалар сифатида қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар лойиҳалари тайёрланиши устидан шахсий назоратни ташкил этиш, қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижрочиларга тезкор етказилиши, моҳияти ва аҳамияти кенг жамоатчилик ўртасида тушунтирилиши устидан шахсий назоратни таъминлаш, қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижроси амалда назорат қилинишини шахсан ташкил этиш, қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг моҳияти ва аҳамиятини тушунтириш мақсадида ОАВда шахсий фикр-мулоҳазаларини билдириш, қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ўз вақтида, тўлиқ ва натижали ижро этилиши шахсан танқидий таҳлил қилинишини таъминлашга эътибор қаратишлари лозимлиги белгиланган.

Бунда Адлия вазирлигига қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг амалга оширилишини таъминлаш юзасидан ўрганишлар олиб бориш ва жойлардаги ҳолат мониторингини юритиш, “Президент қарорлари – ҳаётда ва назоратда” рукни остида жамоатчилик назорати воситаларидан кенг фойдаланиш,  қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг амалда бажарилишига тўсқинлик қилаётган муаммолар ва омилларни аниқлаш, давлат органлари ва ташкилотларига қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижроси юзасидан ҳуқуқий-услубий кўмаклашиш каби қўшимча вазифалар юклатилди.

Бундан ташқари, Адлия вазирлигига “Ijro.gov.uz” орқали қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижросини назорат қилишда қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларни“Ijro.gov.uz” тизимига киритади ва тизим орқали уларнинг ижро этилишини назорат қилиш ҳамда қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижро ҳолати тўғрисидаги маълумотни ҳар ойда Президент Администрацияси ва Ҳукуматга киритиш вазифалари ҳам юклатилган.

Шунингдек, Фармонда Вазирлар Маҳкамаси томонидан қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнингҲукумат тизимидаги ташкилотлар томонидан ижро этилишини“Ijro.gov.uz” тизимида назорат қилиш, “Ijro.gov.uz”да Ҳукумат тизимидаги ташкилотлар – масъул ижрочилар томонидан киритилиб, Адлия вазирлиги томонидан текширилган маълумотлар тўлиқлиги ва ҳаққонийлигини текшириш каби вазифалари ҳам назарда тутилган.

Бундан ташқари, Ҳисоб палатаси “Ijro.gov.uz”да масъул ижрочилар томонидан киритилиб, Адлия вазирлиги ва Ҳукумат томонидан текширилган маълумотлар тўлиқлиги ва ҳаққонийлигини текширади ҳамда уларни назоратдан ечади, қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларда белгиланган ижро муддатларини узайтириш ҳақидаги Адлия вазирлиги ва Ҳукумат томонидан кўриб чиқилган таклифлар бўйича Президент Администрациясига хулосаларни киритади ҳамда қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижро ҳолати бўйича ҳар чоракда Президент Администрациясига ахборот киритиб боради.

Шу билан бирга, Фармонда Президент Администрацияси томонидан қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижросини назорат қилувчи ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш, зарурат бўлганда, назоратдан ечилган қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларни қайта назоратга қўйиш, қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлармуддатини узайтириш бўйича Ҳисоб палатаси томонидан берилган хулосаларни кўриб чиқиш, қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижро этилишини ташкил этиш борасидаги фаолият самарадорлигини ошириш, шунингдек, давлат органлари ва ташкилотлари мансабдор шахсларининг ижро интизомини таъминлашдаги масъулиятини кучайтириш юзасидан Президентга таклифлар киритиб бориш каби ваколатлар ҳам белгиланган.

Фармонда белгиланишича, 2021 йил 1 апрелдан барча республика даражасидаги давлат органлари ҳамда вилоят ҳокимликларининг ижро интизомига масъул бўлинмалари раҳбарлари Президенти Администрациясининг Ижро интизомини таъминлаш шўъбаси билан келишилиб лавозимга тайинланади ва озод этилади.

Шунингдек, 2021 йил 1 майдан ижрони назорат қилиш, назорат картотекаларини юритиш ва ҳисоботларни шакллантириш фақат “Ijro.gov.uz” тизимида амалга оширилади.

Fevral 27, 2021

“Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ва Жиноят-процессуал кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди (ЎРҚ–675, 18.02.2021 й.).

Қонун билан Жиноят процессуал кодексига киритилган қўшимчаларга кўра:

Кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш;

Жиноят иши бўйича дастлабки эшитув;

Айбга иқрорлик тўғрисида келишув институтлари жорий қилинди.

Кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш – гувоҳ ва жабрланувчини ишни судга қадар юритиш босқичида прокурорнинг илтимосига кўра сўроқ қилиш бўлиб, у суд томонидан амалга оширилади.

Гувоҳ ва жабрланувчини объектив сабабларга кўра кейинчалик сўроқ қилиш мумкин бўлмай қоладиган ҳолларда, уларнинг кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйилиши мумкин.

Жиноят иши бўйича дастлабки эшитув –  жиноят ишини тўхтатиб туриш, тугатиш, бирлаштириш,  айблов далолатномаси ёки хулосасини, тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини қўллаш тўғрисидаги қарорни прокурорга юбориш ҳамда номақбул далилларни чиқариб ташлаш учун асослар мавжуд бўлган тақдирда ўтказилади.

Дастлабки эшитувни ўтказиш давомийлиги 10 суткадан ошмаслиги керак.

Айбга иқрорлик тўғрисида келишув – ўта оғир жиноят ҳисобланмайдиган жиноятлар бўйича айбига иқрор бўлган, жиноятни очишга кўмаклашган ва зарарни бартараф этган гумон қилинувчининг ёки айбланувчининг илтимосномасига асосан прокурор билан тузиладиган келишув.

Қонун билан Жиноят кодексига киритилган қўшимчага кўра, айбга иқрорлик тўғрисида келишув тузилган жиноятлар бўйича жазо белгиланган энг кўп жазонинг ярмидан ошмаган ҳолда тайинланади.

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Қонун билан Жиноят процессуал кодексига киритилган қўшимчаларга кўра:

шахс амалда ушланган ёки уни ушлаш билан боғлиқ тезкор-қидирув тадбири якунланган пайтдан бошлаб, у билан боғлиқ процессуал ҳаракатлар амалга оширилгунга қадар ҳимоячи билан холи учрашиши таъминлади;

тезкор-қидирув фаолиятни амалга оширувчи органлар томонидан гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчидан аризалар, тушунтиришлар ва кўрсатувлар олиш суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки судъянинг ёзма рухсатига асосан фақат ҳимоячи иштирокида амалга оширилади (ҳимоячидан воз кечилган ҳоллар бундан мустасно).

Шунингдек, Жиноят процессуал кодексга киритилган ўзгартиришларга кўра ушлаб туриш муддати шахс амалда ушланган пайтдан эътиборан кўпи билан 48 соатни ташкил этади (илгари ушбу муддат шахс ички ишлар органига ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органга келтирилган вақтдан бошлаб ҳисобланган).

Ҳимоячи иштирок этиши шарт бўлган ҳолатлар тоифасига қуйидагилар киритилди:

дастлабки эшитув ўтказилаётган ишлар;

ўта оғир жиноят содир этганликда гумон қилинаётган ёки айбланаётган шахсларга оид ишлар;

шахсга нисбатан қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш масаласи кўриб чиқилаётган;

айбига иқрорлик тўғрисида келишув тузилган ишлар.

Fevral 27, 2021

Конимех туман адлия бўлими

 

Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 16 февралдаги “Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида” ЎРҚ–674-сон Қонунини моҳияти ва аҳамияти

 

Мазкур Қонун Ўзбекистонва бошқа давлат ўртасида амалда бўлган келишувларга риоя этган ҳолда халқаро тижорат арбитражига нисбатан қўлланилади.

Халқаро тижорат арбитражига тарафларнинг келишувига биноан тижорат хусусиятига эга бўлган ҳам шартномавий, ҳам шартномадан ташқари барча муносабатлардан юзага келадиган низоларберилиши мумкин.

Арбитрлар, экспертлар, арбитраж муассасаси ва унинг ходимлари арбитраж муҳокамасигатааллуқли ҳаракатлар ёки ҳаракатсизлик учун, агар улар қасддан эканлиги исботланмаса, тарафлар ёки бошқа шахслар олдида жавобгар бўлмайди.

Арбитраж судлари ўз фаолиятида ҳеч кимга бўйсунмайди ва мустақилдир.

Тарафлар ўртасидани низоларни кўриб чиқиш учун улар ўртасидаарбитраж келишувитузилган бўлиши керак.

Арбитраж келишувининг предмети бўлган масала юзасидан ўзига даъво тақдим этилган судтарафларни арбитражга юбориши керак.

Тарафлар ўз хоҳишига кўра арбитрлар сонини белгилаши мумкин.Бундай келишув бўлмаганда уч нафар арбитр тайинланади.

Бирор-бир тарафнинг илтимосига кўра арбитраж суди таъминлаш чораларини белгилаши мумкин. Таъминлаш чораси ёрдамида низони узил-кесил ҳал қиладиган қарор қабул қилингунича арбитраж суди у ёки бу тарафнинг низо ҳал этилаётгандаги ҳолатни ёки ҳал этилгунигача бўлган ҳолатни сақлаб туриши ёки тиклаши, зарарнинг олдини олиш мақсадида чоралар кўриши ёки бундай зарар етказиши мумкин бўлган чораларни кўришдан тийилиши, активларни сақлаш учун маблағларни арбитрнинг кейинчалик қабул қилинадиган ҳал қилув қарори бу маблағлар ҳисобидан ижро этилиши мумкин бўлиши учун бериши ёки далилларни сақлаш тўғрисида фармойиш беради.

Тарафлартаъминлаш чорасининг мақсадларига зарар етказмаслик мажбуриятини бирор-бир тарафнинг зиммасига юклатувчидастлабки қарорничиқаришҳақида ариза бериши мумкин.

Белгиланган таъминлаш чорасимажбурий кучга эга деб тан олинади васудга мурожаат этиш орқалиижрога қаратилади.

Суд Ўзбекистоннинг процессуал қонунчилигига мувофиқ ва халқаро арбитражнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда арбитраж жойидан қатъи назар арбитраж муҳокамаси муносабати билан таъминлаш чораларини белгилаш ваколатига эга.

Арбитраж муҳокамасидатарафларга нисбатан тенг муносабатда бўлиш таъминланади ва ҳар бир тарафга ўз нуқтаи назарини баён этиш учун оқилона имкониятлар берилиши керак.

Тарафлар арбитраж жойи тўғрисида ўз хоҳишига кўра келишиб олиши мумкин. Бундай келишув мавжуд бўлмаган тақдирда, арбитраж жойи арбитраж суди томонидан иш ҳолатларини, шу жумладан тарафлар учун қулайлик омилини инобатга олган ҳолда белгиланади.

Тарафлар арбитраж муҳокамасида фойдаланиладиган тил тўғрисида ўз хоҳишларига кўра келишиб олиши мумкин. Бундай келишув мавжуд бўлмаганда, муҳокамада қўлланилиши керак бўлган тилни ёки тилларни арбитраж суди белгилайди.

Арбитраж суди низони тарафлар низонинг мазмунига нисбатан қўлланилиши учун танлаган ҳуқуқ нормаларига мувофиқ ҳал этади.

Арбитраж муҳокамаси жараёнида тарафлар низони ҳал қилса, арбитраж суди муҳокамани тугатади.

Арбитражнинг ҳал қилув қарори ёзма шаклда қабул қилиниши ва якка тартибдаги арбитр томонидан ёки арбитрлар томонидан имзоланиши керак.

Арбитражнинг ҳал қилув қарори устидан судга шикоят қилишфақат қуйидаги ҳолларда бекор қилиш тўғрисида ариза бериш йўли билан амалга оширилиши мумкин:

1) бекор қилиш тўғрисидаариза бераётган тараф қуйидагиларнинг далилини тақдим этса:

арбитраж келишувининг тарафларидан бири қайсидир даражада муомалага лаёқатсиз эканлиги далилини;

арбитраж келишувининг ҳақиқий эмаслиги далилини;

арбитр тайинланганлиги ёки арбитраж муҳокамаси тўғрисида хабардор қилинмаганлиги далилини;

арбитражнинг ҳал қилув қарори арбитражда ҳал қилиниши назарда тутилмаганлиги далилини;

арбитраж судининг таркиби ёки арбитраж тартиб-таомили тарафларнинг келишувига мувофиқ эмаслиги далилини;

2) агар суд низо предмети Ўзбекистон қонунчилигига кўра арбитраж муҳокамасига тегишли эмаслигини, арбитражнинг ҳал қилув қарори Ўзбекистон оммавий тартибига зид эканлигини аниқласа.

Арбитражнинг ҳал қилув қарори, у қайси мамлакатда қабул қилинганидан қатъи назар, мажбурий деб тан олинади ва судга ёзма ариза берилган тақдирда тан олиниши ва ижрога қаратилиши керак.

Мазкур Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 6 ой ўтгач кучга киради ва арбитраж битимига мувофиқ у қачон тузилганидан қатъи назар ушбу Қонун кучга кирганидан кейин бошланган халқаро тижорат арбитражига нисбатан қўлланилади.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: