Hurmatli foydalanuvchilar! Sayt test rejimida, tarkibni to'ldirish bo'yicha ishlar olib borilmoqda. Noqulayliklar uchun uzr so'raymiz. Sayt ma'muriyati.
Mart 2, 2017

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги
“Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар
стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сонли Фармони ҳамда вилоят
ҳокимининг 2017 йил 23 февралдаги Қ-50-сонли қарори ижросини таъминлаш
тўғрисида

Мамлакатимизда мустақиллик йилларида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар миллий давлатчилик ва суверенитетни мустаҳкамлаш, ҳавфсизлик ва ҳуқуқ-тартиботни, давлатимиз чегаралари дахлсизлигини, жамиятда қонун устуворлигини, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик муҳитини таъминлаш учун муҳим пойдевор бўлди, халқимизнинг муносиб ҳаёт кечириши, фуқароларимизнинг бунёдкорлик салоҳиятини рўёбга чиқариш учун зарур шарт-шароитлар яратди.
Иқтисодиётда маъмурий-буйруқбозликка асосланган бошқарув тизимидан мутлақо воз кечилиб, бозор ислоҳатлари босқичма-босқич амалга оширилгани ва пул-кредит сиёсати пухта ўйлаб олиб борилгани макроиқтисодий барқарорликни, иқтисодиётнинг юқори суръатлар билан ўсишини, инфляцияни прогноз кўрсаткичлари даражасида сақлаб қолишни таъминлади ҳамда кичик бизнес ва ҳусусий тадбиркорлик, фермерлик ҳаракатини ривожлантириш учун кенг имкониятлар ва қулай шароитлар яратилишига хизмат қилди.
Айни вақтда мамлакатимиз босиб ўтган тараққиёт йўлининг чуқур таҳлили, бугунги кунда жаҳон бозори конъюнктураси кескин ўзгариб, глобаллашув шароитида рақобат тобора кучайиб бораётгани давлатимизни янада барқарор ва жадал суръатлар билан ривожлантириш учун мутлақо янгича ёндашув ҳамда тамойилларни ишлаб чиқиш ва рўёбга чиқаришни тақозо этмоқда.
Олиб борилаётган ислоҳотлар самарасини янада ошириш, давлат ва жамиятнинг ҳар томонлама ва жадал ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиш, мамлакатимизни модернизация қилиш ҳамда ҳаётнинг барча соҳаларини либераллаштириш бўйича устувор йўналишларни амалга ошириш мақсадида:

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сонли Фармони ҳамда вилоят ҳокимининг 2017 йил 23 февралдаги Қ-50-сонли қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ушбу фармони билан:
    Аҳоли ва тадбиркорларни ўйлантираётган долзарб масалаларни ҳар томонлама ўрганиш, амалдаги қонунчилик, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва илғор ҳорижий тажрибани таҳлил қилиш, шунингдек кенг жамоатчилик муҳокамаси натижасида ишлаб чиқилган ҳамда қуйидагиларни назарда тутадиган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси (кейинги ўринларда –Ҳаракатлар стратегияси) тасдиқланганлиги инобатга олинсин. Бунда:
    давлат ва жамият қурилишини такомиллаштиришга йўналтирилган демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизация қилишда парламентнинг ҳамда сиёсий партияларнинг ролини янада кучайтириш, давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилиш, давлат хизматининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини ривожлантириш, “Электрон ҳукумат” тизимини такомиллаштириш, давлат хизматлари сифати ва самарасини ошириш, жамоатчилик назорати механизмларини амалда татбиқ этиш, фуқаролик жамияти институтлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ролини кучайтириш;
    қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишга йўналтирилган суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини мустаҳкамлаш, маъмурий, жиноят, фуқаролик ва хўжалик қонунчилигини, жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тизими самарасини ошириш, суд жараёнида тортишув тамойилини тўлақонли жорий этиш, юридик ёрдам ва ҳуқуқий хизматлар сифатини тубдан яхшилаш;
    иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштиришга йўналтирилган макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш ва юқори иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолиш, миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш, қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва жадал ривожлантириш, иқтисодиётда давлат иштирокини камайтириш бўйича институционал ва таркибий ислоҳатларни давом эттириш, хусусий мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва унинг устувор мавқеини янада кучайтириш, кичик бизнес ва ҳусусий тадбиркорлик ривожини рағбатлагнтириш, ҳудудлар, туман ва шаҳарларни комплекс ва мутаносиб ҳолда ижтимоий-иқтисодий тараққий эттириш, инвестициявий муҳитни яхшилаш орқали мамлакатимиз иқтисодиёти тармоқлари ва ҳудудларига хорижий сармояларни фаол жалб этиш;
    ижтимоий соҳани ривожлантиришга йўналтирилган аҳоли бандлиги ва реал даромадларини изчил ошириб бориш, ижтимоий ҳимояси ва соғлиғини сақлаш тизимини такомиллаштириш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, арзон уй-жойлар барпо этиш, йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш ҳамда модернизация қилиш бўйича мақсадли дастурларни амалга ошириш, таълим, маданият, илм-фан, адабиёт, санъат ва спорт соҳаларини ривожлантириш, ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш;
    хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий руҳдаги ташқи сиёсат юритишга йўналтирилган давлатимиз мустақиллиги ва суверенитетини мустаҳкамлаш, Ўзбекистоннинг ён-атрофида хавфсизлик, барқарорлик ва аҳил қўшничилик муҳитини шакллантириш, мамлакатимизнинг халқаро нуфузини мустаҳкамлаш.

    3. Қуйидагилар:
    2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш бўйича туман доимий Ишчи гуруҳи 1-иловага мувофиқ;
    Ҳаракатлар стратегиясида назарда тутилган Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини амалга ошириш бўйича туман доимий Ишчи гуруҳлари 2-6 иловаларга мувофиқ тузилсин.

    4. Белгилаб қўйилсинки:
    Ҳаракатлар стратегиясини ўз вақтида ва самарали амалга ошириш барча давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ҳамда уларнинг мансабдор шахслари фаолиятининг бирламчи вазифаси ва бош устувор йўналиши ҳисобланади;
    Ҳаракатлар стратегияси беш босқичда, юртимизда йилларга бериладиган номлардан келиб чиқиб, ҳар бир йил бўйича давлат дастурлари қабул қилинишини назарда тутган ҳолда амалга оширилади.

    5. 2017 йил Ўзбекистон Республикасида “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилинганлиги маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
    2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид Давлат Дастурининг ижросини таъминлаш бўйича Конимех туманида амалга ошириладиган Чора-Тадбирлар Дастури 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

    6. Ҳаракатлар стратегиясида назарда тутилган Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини амалга ошириш бўйича Ишчи гуруҳлар зиммасига Давлат дастурига киритилган тадбирлар тўлиқ, ўз вақтида ва сифатли бажарилишини ташкил этиш ва назорат қилиш, шунингдек, Ҳаракатлар стратегиясини 2018-2021 йилларда амалга ошириш бўйича тегишли йиллик давлат дастурлари лойиҳаларини тайёрлаш;
    Туман ҳокимининг ўринбосарлари Ҳаракатлар стратегиясида назарда тутилган Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини амалга ошириш бўйича Ишчи гуруҳлар билан биргаликда тегишли корхона ва ташкилотлар, нодавлат нотижорат ташкилотларнинг Давлат дастурида назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш бўйича фаолияти мувофиқлаштириб борилишини, шунингдек, унинг жойларда ижро этилиши устидан тизимли назоратни ўрнатиш топширилсин.
    Давлат дастури бажарилишининг бориши тўғрисидаги умумлаштирилган ахборот Ҳаракатлар стратегиясида назарда тутилган Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини амалга ошириш бўйича Ишчи гуруҳлар томонидан ҳар чоракда вилоят ҳокимлигига тақдим этиб борилиши таъминлансин.

    7. Давлат дастурида назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш учун масъул давлат органлари, корхона ва ташкилотлар қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратсин:
    жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш, аҳоли билан очиқ мулоқотни йўлга қўйишнинг янги, самарали механизм ва усулларини жорий этиш, мансабдор шахсларнинг аҳоли олдида ҳисобот бериши тизимини амалда татбиқ этиш, шу асосда халқнинг давлат ҳокимиятига бўлган ишончини мустаҳкамлашга;
    жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда бюрократик тўсиқ ва ғовлар яратилишига, аҳоли билан мулоқот жараёнини кампаниябозликка айланишига йўл қўймасликка;
    Давлат дастури доирасида ўтказилаётган тадбирларнинг очиқлиги, уларда фуқаролар, барча даражадаги давлат ҳокимяти вакиллик органлари депутатлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари, нуронийлар, хотин-қизлар, ёшлар, ижодий ва илмий муассасалар вакилларининг кенг иштирок этишига.

    8. Туман ҳокимлиги бош юристконсулти Давлат дастурида назарда тутилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларига таклифларни сифатли ва ўз вақтида ишлаб чиқилиши ва киритилиши бўйича масъул ташкилотларга амалий ёрдам кўрсатсин.

    9. Туман ҳокимлиги Konimex.uz веб-сайти масъул ходими (Н.Далмурадова), “Кенимех таны” газетаси муҳаррири (Г.Наринбетова)лар биргаликда:
    мазкур Фармоннинг мақсад ва вазифаларини оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан Интернет тармоғида кенг шарҳлаб борилишини, унинг демократик ислоҳатларни чуқурлаштиришга, кучли фуқаролик жамиятини шакллантиришга, шунингдек инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишни таъминлаш, аҳоли фаровонлигини ошириш, фуқароларнинг ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини ҳал этиш, жамиятда қонун устуворлиги, қонунийлик ва адолат, мамлакатимизда тинчлик-осойишталик, миллатлараро ва фуқаролараро тотувликни қарор топтириш мақсадида давлат органларининг аҳоли билан очиқ, тўғридан-тўғри мулоқотини кучайтиришга йўналтирилганлигини жамоатчиликка тушунтирилишини;
    Давлат дастури доирасида амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг бориши ва натижалари тўғрисидаги ҳолис, тўлиқ маълумот аҳолига тезлик билан етказилишини таъминласин.

    10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

                                                                                                       Туман ҳокими                                                              И.Ўроқов

 

 

 

 

Туман ҳокимининг
2017 йил “1” мартдаги
162-сонли қарорига
1-илова

 

2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини
ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича
Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш бўйича
туман доимий Ишчи гуруҳи
ТАРКИБИ

 

Ўроқов.И – Туман ҳокими, туман доимий Ишчи гуруҳи раҳбари
Лавозимга кўра – Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари
Лавозимга кўра – Туман ҳокимининг ўринбосари
Лавозимига кўра – Туман ҳокимининг ўринбосари
Нармуратова.К – Туман ҳокимининг ўринбосари
Халилов.С – Туманлараро Миллий хавфсизлик хизмати бўлими бошлиғи

Тожиев.Ф – Туман прокурори

 

Туман ҳокимининг
2017 йил “1” мартдаги
162-сонли қарорига
2-илова

 

Давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштиришнинг устувор йўналишларини амалга ошириш бўйича туман доимий Ишчи гуруҳи
ТАРКИБИ

Лавозимга кўра – Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари, туман доимий Ишчи гуруҳи раҳбари
– Туман Молия бўлими бошлиғи
Кайепов.Т –Туман Халқ таълими бўлими бошлиғи
Садирова.Ф. –Туман Маданият ва спорт ишлари бўлими бошлиғи
Ганиев.У. –Туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи
Тиловов.Ж. – Жиноят ишлари бўйича туман суд раиси
Ахмедов.Н. –Туман прокурорининг ўринбосари
Қобилов.Ф. –Туман Ички ишлар бўлими ўринбосари
Сибанов.У. – Туман Бандликка кўмаклашиш маркази директори
Қаршибаева.В. –“Маҳалла”хайрия жамоат фондининг туман бўлими раиси
Айназаров.Т. –“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати туман кенгашираиси
Наринбетова.Г. – Туман “Кенимех таны” газетаси муҳаррири

Изоҳ: Туман доимий Ишчи гуруҳи аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган шахслар киритилади

Изоҳ: Туман доимий Ишчи гуруҳи аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган шахслар киритилади.

Туман ҳокимининг
2017 йил “1” мартдаги
162-сонли қарорига
3-илова

Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини
янада ислоҳ қилишнинг устувор йўналишларини амалга
ошириш бўйича туман доимий Ишчи гуруҳи
ТАРКИБИ

Тожиев.Ф. –Туман прокурори, Туман доимий Ишчи гуруҳи раҳбари
Бердиев.Ф. –Туман Ички ишлар бошқармаси бошлиғи
Исмаилов.И. – Туман Молия бўлими бошлиғи ўринбосари
Қурбонова.О. – Туман Бандликка кўмаклашиш маркази ўринбосари
Халилова.М – Туман Халқ таълими бўлими бошлиғи ўринбосари
Каримбаев.Ж. –Туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари
–Туман Миллий хавфсизлик хизмати бошқармаси ходими
Қаршибаева.В –“Маҳалла”хайрия жамоат фондининг туман бўлими раиси
Айназаров.Т –“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати туман кенгаши раиси
Наринбетова.Г. – Туман “Кенимех таны” газетаси муҳаррири

Изоҳ: Туман доимий Ишчи гуруҳи аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган шахслар киритилади.

Туман ҳокимининг
2017 йил “1” мартдаги
162-сонли қарорига
4-илова

Иқтисодиётни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини
амалга ошириш бўйича туман доимий Ишчи гуруҳи
ТАРКИБИ

Лавозимга кўра –Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари, Туман доимий Ишчи гуруҳи раҳбари
Нуржаубаев.Н – Туман Қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи
Ганиев.У –Туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи
Ахмедов.Н –Туман прокурорининг ўринбосари
Ф.Пармонов. –Туман Табиатни муҳофаза қилиш инспекцияси бошлиғи
Ерсаилов.Ж – Туман Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр хизмати давлат унитар корхонаси рахбари
– Туман Молия бўлими бошлиғи
Қурбонов.Ғ. –Туман Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи
Садирова.Ф. –Туман Маданият ва спорт ишлари бўлими бошлиғи
Фармонов.З – Туман Архитектура ва қурилиш бўлими бошлиғи
–Туман прокуратураси ҳузуридаги Департамент бўлими бошлиғи
–Туман Миллий хавфсизлик хизмати бошқармаси ходими
Қаршибаева.В. –“Маҳалла”хайрия жамоат фондининг Туман бўлими раиси
Балқибаев.Т. –“ Конимехтумангаз” филиали бошлиғи в.в.б
Шаниязов.Н. – Туман электр таъминоти корхонаси бошлиғи в.в.б
Лавозимга кўра –Тумандаги барча тижорат банк раҳбарлари

Изоҳ: Туман доимий Ишчи гуруҳи аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган шахслар киритилади.

Туман ҳокимининг
2017 йил “1” мартдаги
162-сонли қарорига
5-илова

Ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишларини
амалга ошириш бўйича туман доимий Ишчи гуруҳи
ТАРКИБИ

Лавозимига кўра –Туман ҳокимининг ўринбосари, туман доимий Ишчи гуруҳи раҳбари
Қурбонов.Ғ. –Туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи, туман комиссия раҳбари ўринбосари
Сибанов.У. – Туман Бандликка кўмаклашиш маркази директори
Кайепов.Т –Туман Халқ таълими бўлими бошлиғи
Садирова.Ф. –Туман Маданият ва спорт ишлари бўлими бошлиғи
Нематов.Р. –Туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи ўринбосари
Исмаилов.И. – Туман Молия бўлими бошлиғи ўринбосари
Фармонов.З. – Туман Архитектура ва қурилиш бўлими бошлиғи
Балқибаев.Т. –“ Конимехтумангаз” филиали бошлиғи в.в.б
Шаниязов.Н. –Туман Электр таъминоти корхонаси бошлиғи в.в.б
Кунисов.Ш. –Туман йўл хўжалиги пудрат таъмирлаш фойдаланиш бошлиғи
Айназаров.Т. –“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати туман кенгаши раиси
Тангатаров.М –Агро саноат ходимлари касаба уюшмаси раиси
Қаршибаева.В. –“Маҳалла”хайрия жамоат фондининг туман бўлими раиси
–Туман “Нуроний” жамғармаси раиси

Изоҳ: Туман доимий Ишчи гуруҳи аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган шахслар киритилади.

Туман ҳокимининг
2017 йил “1” мартдаги
162-сонли қарорига
6-илова

Хавфсизлик, диний бағрикенглик ва миллатларарототувликни таъминлаш ҳамда чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсат соҳасидаги устувор йўналишларини амалга
ошириш бўйича туман доимий Ишчи гуруҳи
ТАРКИБИ

Нармуратова.К. –Туман ҳокимининг ўринбосари, туман доимий Ишчи гуруҳи раҳбари
Абдирахимов .Д. – Туман Мудофаа бўлими бошлиғи
Қобилов.Ф. –Туман Ички ишлар бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари
Ахмедов.Н. –Туман прокурорининг ўринбосари
Пармонов. Ф. –Туман Табиатни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи
–Туманлараро Миллий хавфсизлик хизмати бўлимии ходими
Абдурахмонов.Т –туман бош имом-ҳатиби

Изоҳ: Туман доимий Ишчи гуруҳи аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган шахслар киритилади.

Fevral 21, 2017

Туманда транспорт воситаларнинг
мажбурий техник кўригини ташкил
этиш ва уни ўтказиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) 6, 25-моддалари, “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 15-сон, 197-модда) 17-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низомга (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 1-2-сон, 17-модда) мувофиқ транспорт воситаларининг 2017 йилда мажбурий техник кўригини ташкил қилиш ва уни ўтказиш мақсадида

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1.Туман ҳудудида жойлашган барча юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган транспорт воситалари мажбурий техник кўрикдан ўтказилсин.
2.Мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бўйича туман комиссиясининг таркиби 1-иловага, техник кўрикдан ўтказиш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3.Транспорт воситалари қуйидаги даврийликка мувофиқ техник кўрикдан ўтказилсин:
а) тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар ва ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалар – бир йилда икки марта;
б) ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан кўп бўлмаган (ишлаб чиқарилган йили ҳам шу жумлага киради) транспорт воситалари (мазкур банднинг “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) – икки йилда бир марта;
в)ишлаб чиқарилган йилини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан ортиқ бўлган транспорт воситалари, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқланмаган транспорт воситалари (мазкур банднинг “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) – бир йилда бир марта;
г) тиркамалар кўрикка транспорт воситаси – шатакчи учун белгиланган муддатларда.
ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб улардан фойдаланишнинг биринчи йили мобайнида транспорт воситалари техник кўрикдан ўтказилмайди, мазкур банднинг “а” кичик бандида кўрсатилганлардан ташқари.
4.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил
31 январдаги “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 54-сонли қарорининг 3-бандида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлигининг ички ва соқчилик қўшинлари, Миллий хавфсизлик хизматининг ҳарбий бўлинмалари транспорт воситалари кўрсатиб ўтилган идоралар томонидан белгиланган тартибда мажбурий техник кўрикдан ўтказилиши белгиланганлиги инобатга олинсин.
5. Мазкур қарорнинг 3-банди “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларининг техник кўриги:
биринчи марта – 1 март – 30 июнда;
иккинчи марта – 1 сентябрь – 31 октябрда ўтказилади.
Юридик шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 март – 30 июнда ўтказилади.
Жисмоний шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ 1 январь – 31 августда ўтказилиши белгиланганлиги инобатга олинсин.
6. Транспорт воситалари техник кўрикдан ўтказилганлиги учун йиғим ундирилишида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомда белгиланган тартибларга қатъий риоя қилинсин.
7. Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш туман комиссияси раҳбарига:
транспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш нормалари ва қоидаларига риоя этилиши устидан самарали назоратни ташкил этиш;
транспорт воситаларининг техник ҳолати ва ускуналари йўл ҳаракати хавфсизлиги стандартлари, қоидалари, нормаларига мувофиқлигини баҳолаш юклатилсин.
8.Туман Ички Ишлар бўлими йўл ҳаракати ҳавфсизлиги гуруҳига мазкур қарорнинг ижроси натижалари бўйича 2017 йил 10 ноябрга қадар туман ҳокимлигига ахборот тақдим этиш топширилсин.
9. Мазкур қарор “Кенимех Таны” газетасида расман эълон қилинсин ва туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
10.Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Е.Текеев зимамасига юклатилсин.

Туман ҳокими И.Б.Ўроқов

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: