“Омбудсман мактаби” лойиҳаси доирасидаги навбатдаги тадбир Конимех туманининг бешта маҳаллалари фуқаролари иштирокида ўтказилди.
“Омбудсман мактаби” лойихасининг навбатдаги тадбири Навоий вилояти, Конимех тумани, Мусиқа мактабида ўтказилди.
Мазкур ўқув-машғулотида “Дустлик”, “Бирлик”, “Гулистон”, “Навруз” ва “Шуртепа” МФЙ фаоллари ва ёшлари жалб этилиб мамлакатимизда халқ фаровонлиги, аҳолининг турмуш даражасини ошириш борасида олиб борилаётган туб ислоҳотлар, хусусан аҳоли бандлигини таъминлаш, уларнинг қонуний хуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида, яратилаётган шароитлар, имкониятлар ва имтиёзлар тўғрисида фуқароларнинг хабардорлигини оширишга қаратилгани билан аҳамиятлидир.
Аҳолининг ҳуқуқий билимларини оширишга қаратилган ушбу тадбир бандлик, кам таъминланган, ижтимоий химояга муҳтож оилаларни, фуқароларни қўллаб-қувватлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, камбағалликни қисқартириш ва янги иш ўринларини яратиш бўйича амалдаги тартиблар, имтиёзлар ва имкониятлар масалаларига бағишланди.
Унда вилоят Бандлик бошқармаси бошлиғи Э.Авезов, вилоят Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари С.Истамов, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи Л.Хайруллаев, Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси вилоят бошқармаси бошлиғи в.б. А.Мардоқуловлар томонидан соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти, аҳолига яратилган имкониятлар, имтиёзлар тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.
Тадбирда сўз олган, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Навоий вилояти минтақавий вакили Ш.Джураев “Омбудсман мактаби” доирасида ўтказилаётган тадбирларда тегишли давлат органлари, фуқаролик жамияти институтлари ва ННТ вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари жалб этилганлигини қайд этди, ҳамда фуқароларга мурожаатлар билан ишлаш, Омбудсман минтақавий вакилига мурожаат қилиш тартибига ҳам тўхталди.
Ўзаро савол жавоб ва эркин мулоқот руҳида ўтган тадбирда навбатдаги Омбудсман мактабларида тегишли соҳалар бўйича долзарб бўлган таклифлар олинди.
Шунингдек, бу каби тадбирларни ўтказишда Омбудсман институти минтақавий вакиллиги билан ҳамкорликни мунтазам йўлга қўйилиши зарур эканлигини таъкидлади.
Тадбирда Конимех тумани ҳокими Р.Рўзиев иштирок этиб, ўзаро мулоқотлар давомида танланган соҳалар ва масалалар бўйича фаолият юритадиган ваколатли давлат органларига асослантирилган мурожаатларни киритиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби бўйича аҳолининг ҳуқуқий маданияти оширилиши, фуқароларга амалий ва манзилли ёрдам кўрсатишда давлат органи ва аҳоли ўртасида конструктив алоқаларнинг ўрнатилишига хизмат қилашини таъкидлади.
Тадбир сўнгида фуқароларнинг мурожаатлари эшитилди.