May 20, 2022

САЙЁР ҚАБУЛ МУРОЖААТЛАРНИНГ МАНЗИЛЛИ ҲАЛ ЭТИЛИШИГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ

 

Юртимизда амалга оширилаётган ҳар бир ислоҳот инсон қадри учун хизмат қилмоғи лозим ва бу тамойил бугунги кунда олий қадрият даражасига кўтарилди. Бугун барча давлат идоралари фаолиятида аҳолининг мурожаатлари билан ишлаш бўйича сифат жиҳатидан мутлақо янги тизим яратилди. Жойларда ўтаётган сайёр қабуллар халқнинг дардини эшитиш, уларнинг муаммоларини ҳал этишда, шак-шубҳасиз, кутилган натижаларни бермоқда.

Конимех туманида ҳам туман ҳокими ва сектор раҳбарлари томонидан маҳаллаларда сайёр қабуллар ўтказиб келинмоқда. Навбатдаги сайёр қабул туман ҳокими, 1-Сектор раҳбари Руслан Рўзиев томонидан “Кўкча” маҳалласида ўтказилди.

Қабулда сектор раҳбарлари ва маҳаллалардаги ёрдамчилари, тумандаги корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда маҳалланинг 25 га яқин фуқаролари иштирок этишди.

Сайёр қабулда фуқароларнинг мурожаатлари масъуллар иштирокида тингланиб, шу жойнинг ўзида кўриб чиқилди. Қабул давомида фуқароларнинг уй-жой расмийлаштируви, ишга жойлашиш, ичимлик суви, имтиёзли кредит, йўл ва бошқа масалалардаги 12 та мурожаати қабул қилинди. Мурожаатларнинг 6 таси шу жойнинг ўзида ижобий ҳал этиб берилди.

 Келиб тушган мурожаатларнинг 3 тасига туман ҳокими ва масъуллар томонидан тушунтириш берилиб, кўтарилган масалалар келгусида амалга ошириладиган дастурлар доирасида ҳал этилиши билдирилди. Ижроси муддат ва масъуллар томонидан қўшимча ўрганиш талаб қиладиган 3 та мурожаатга муддатлар белгиланиб, масъулларга ижро учун йўналтирилди ҳамда ижроси назоратга олинди.

Албатта бу каби сайёр қабулларда аҳоли мурожаатларини жойида ўрганиш ва ҳал этиш орқали мавжуд муаммоларнинг бартараф этилиши, аҳолининг розилигини таъминлайди.

Конимех тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: