Ҳимояга муҳтож кишиларнинг реабилитация техник воситалари ва протез-ортопедия маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш фаолиятимизнинг асосий мезонидир.
Конимех тумани тиббий-ижтимоий хизматлар бўлими томонидан жорий йилнинг 4 ойи давомида ҳудуддаги ногиронлиги бўлган шахсларнинг 17 нафарига ногиронлик аравачалари берилган бўлса, 12 нафари эшитиш мосламаси, 7 нафари қўлтиқтаёқ, 36 нафари ҳасса, 21 нафари эса бошқа турдаги техник воситалар билан таъминланди.
Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан рўйхатга олинган 47 нафар ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар, ногиронлиги бўлган шахсларга туман тиббий-ижтимоий хизматлар бўлими томонидан уларнинг яшаш жойида ижтимоий хизматлар кўрсатиб келинади. Шундан 30 нафар ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кекса ва ногиронлиги бўлган шахслар бепул 15 хил турдаги асосий озиқ-овқат маҳсулотлари, шунингдек, 4 хил турдаги тиббий-гигиеник воситалар билан таъминланмоқда.
“Моҳи рамазон” кунларида туман марказидаги “Шахнозабону” кафесида Навоий вилоят тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бошқармаси ташаббуси билан туман тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими ҳамда “Navoiy metall torg” МЧЖ, “Олий сифат сари” х/к раҳбари М.Абдураимовлар ҳомийлигида ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалардан 30 нафарига ифторлик қилиб берилди.
Шунингдек Тадбир давомида ётиқли бўлган ёлғиз кексалар ҳолидан ҳам хабар олиниб, кексаларга ифторлик таомлари тарқатилди.